ИЛОВА
1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Ижро муддати | |||
1-босқич | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Хавф таҳлили асосида ички аудит хизматларини танлаб олади ва баҳолаш йиллик режасини тасдиқлайди. | Ҳар йили 1 мартга қадар | |||
2-босқич | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Баҳолашни ўтказиш муддати кўрсатилган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларини хабардор қилади. | Баҳолаш бошланиш санасидан камида ўн кун олдин | |||
3-босқич | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 1. Ички аудит хизматида баҳолашни амалга оширади. 2. Баҳолаш натижаларини расмийлаштиради ҳамда ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади. | Ўн иш куни ичида | |||
4-босқич | Давлат органлари ва ташкилотлар | Ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди. | Баҳолаш якунлангандан сўнг беш иш куни ичида | |||
5-босқич | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 1. Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади. 2. Ҳисобот тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка эълон қилади. | Ярим йил якунлари бўйича июль ойининг 20-санасига ва йил якунлари бўйича январь ойининг 25-санасига қадар | |||
2-ИЛОВА
Т/р | Назорат саволлари | Баҳолаш мезони | Балл | Вазн |
1. Ички аудит хизмати фаолиятининг белгиланган тартибда ташкил этилиши, мустақиллиги ҳамда ресурслар билан таъминланиши | ||||
1.1. | Ички аудит хизмати давлат органи ва ташкилотининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппаратида мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилганми? | Ҳа, мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилган — 2 балл. Йўқ, мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилмаган — 0 балл. | ||
1.2. | Ички аудит хизматининг давлат органи ва ташкилотининг биринчи раҳбарига бўйсунуви белгиланганми? | Ҳа, биринчи раҳбарга бўйсунуви белгиланган — 2 балл. Йўқ, биринчи раҳбарга бўйсунуви белгиланмаган — 0 балл. | ||
1.3. | Ички аудит хизмати ходимларининг мустақиллиги қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми? | Ҳа, мустақиллик ички ҳужжатлар билан белгиланган — 2 балл. Йўқ, мустақиллик ички ҳужжатлар билан белгиланмаган — 0 балл. | ||
1.4. | Ички аудит хизматига ўз фаолиятидан ташқари бошқа фаолиятга оид вазифалар юкланишига чеклов(лар) ички аудит хизмати тўғрисидаги (ички) низомда белгиланганми? | Ҳа, белгиланган — 2 балл. Йўқ, белгиланмаган — 0 балл. | ||
1.5. | Ички аудит хизмати ходимларининг фаолиятига аралашувларга йўл қўймаслик бўйича бандлар қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми? | Ҳа, қабул қилинган — 2 балл. Йўқ, қабул қилинмаган — 0 балл. | ||
1.6. | Ички аудит хизмати ходимининг асосий фаолият натижаларига жавобгар ҳисобланмаслиги қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми? | Ҳа, тегишли нормалар белгиланган — 2 балл. Йўқ, тегишли нормалар белгиланмаган — 0 балл. | ||
1.7. | Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун ходимлар билан тўлдирилганми? | Ходимлар билан тўлдирилганлик даражаси 90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл. Ходимлар билан тўлдирилганлик даражаси 80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл. 80 фоиздан паст — 0 балл. | ||
1.8. | Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун етарли моддий-техник база билан таъминланганми? | Ҳа, етарли моддий-техник база билан таъминланган — 2 балл. Йўқ, моддий-техник база билан таъминланмаган — 0 балл. | ||
1.9. | Ички аудит хизмати ходимларининг қўнимсизлиги қандай? (охирги 12 ойда) | Ички аудит хизмати ходимлари таркиби алмашмаган — 2 балл. Ички аудит хизмати ходимлари таркиби 30 фоизгача алмашган — 1 балл. Ички аудит хизмати ходимлари таркиби 30 фоиздан юқори алмашган — 0 балл. | ||
2. Ички аудит хизмати фаолиятига оид тегишли ички ҳужжатларнинг қабул қилиниши | ||||
2.1. | Давлат органи ва ташкилотининг ички аудит хизмати тўғрисидаги (ички) низоми Ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилганми? | Ҳа, мувофиқ ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, мувофиқ ишлаб чиқилмаган — 0 балл. | ||
2.2. | Ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномалари мавжудми (тасдиқланганми)? | Ҳа, ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, ишлаб чиқилмаган — 0 балл. | ||
2.3. | Ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномалари Ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқми? | Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга тўлиқ мувофиқ — 2 балл. Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга мувофиқ бўлмаган қисмлар мавжуд — 0 балл. | ||
2.4. | Лавозим йўриқномаларида ички аудит хизмати ходимларининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги кўрсатилганми? | Кўрсатилган — 2 балл. Тўлиқ кўрсатилмаган — 0 балл. | ||
2.5. | Ички аудит хизмати ҳисобдорлиги ички ҳужжатлар билан белгиланганми ҳамда ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқми? | Ҳа, белгиланган ҳамда ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ — 2 балл. Йўқ, ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эмас (Ички аудит хизмати ҳисобдорлиги белгиланмаган) — 0 балл. | ||
2.6. | Ички аудит хизматига ички аудит тадбирларида иштирок этишга ёки ушбу тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмаслик ҳолатлари қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми? | Ҳа, қабул қилинган ва амал қилинади — 2 балл. Қабул қилинган, лекин амал қилинмайди — 1 балл. Қабул қилинмаган — 0 балл. | ||
3. Ички аудит йиллик режасининг хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилиши | ||||
3.1. | Ички аудит йиллик режаси хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилганми? | Ҳа, хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилган — 2 балл. Ички аудит йиллик режаси ишлаб чиқилган, лекин уни ишлаб чиқишда хавф таҳлили ўтказилмаган — 1 балл. Йўқ, йиллик режа ишлаб чиқилмаган — 0 балл. | ||
3.2. | Хавф таҳлилини амалга оширишда барча ички аудит объектлари қамраб олинганми? | Барча ички аудит объектлари қамраб олинган — 2 балл. Айрим ички аудит объектлари қамраб олинмаган — 0 балл. | ||
3.3. | Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқишда хавф даражаси юқори бўлган ички аудит объектлари тўлиқ қамраб олинганми? | Тўлиқ қамраб олинган — 2 балл. Мавжуд вақт ва инсон ресурслари етарли бўлмаганлиги сабабли тўлиқ қамраб олинмаган — 1 балл. Тўлиқ қамраб олинмаган (бошқа сабабларга кўра) — 0 балл. | ||
3.4. | Хавф даражаси юқори бўлган ички аудит объектларини тўлиқ қамраб олиш учун ресурслар етарлими (ёки етарли бўлмаган тақдирда, бу тўғрисида биринчи раҳбар хабардор қилинганми)? | Ҳа, ресурслар етарли (ёки ресурслар етарли бўлмаганлиги тўғрисида хабардор қилинган) — 2 балл. Йўқ, ресурслар етарли бўлмаганлиги тўғрисида хабардор қилинмаган — 0 балл. | ||
3.5. | Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқишда режадан ташқари ички аудит тадбирларига ажратиладиган вақт ресурслари жами вақт ресурсларининг қанча қисмини ташкил қилади? | 20 фоизгача бўлган қисмини ташкил қилади — 2 балл. 20 фоиздан кўпроқ қисмини ташкил қилади — 0 балл. | ||
3.6. | Ички аудит йиллик режаси мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилганми? | Ҳа, мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олмаган ҳолда ишлаб чиқилган — 0 балл. | ||
3.7. | Барча ўтказилган ички аудит тадбирлари таркибида режадан ташқари аудит тадбирлари улуши қанча қисмни ташкил этади? | 20 фоиздан кам — 2 балл. 20 фоиздан кўп — 0 балл. | ||
3.8. | Ички аудит хизматининг ички аудит йиллик режаси давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан ўз вақтида тасдиқланадими? | Ҳа, ўз вақтида тасдиқланади — 2 балл. Тасдиқланади, лекин ўз вақтида эмас — 1 балл. Йўқ, ўз вақтида тасдиқланмайди — 0 балл. | ||
4. Ички аудит тадбирларининг қонунчиликка мувофиқ ўтказилиши ва натижаларининг расмийлаштирилиши (танлама тартибда ўрганилади) | ||||
4.1. | Ички аудит тадбирлари учун белгиланган тартибда дастур ишлаб чиқилганми? | Ҳа, ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, ишлаб чиқилмаган — 0 балл. | ||
4.2. | Ички аудит тадбирлари натижалари белгиланган тартибда расмийлаштирилганми? | Ҳа, белгиланган тартибда расмийлаштирилган — 2 балл. Йўқ, белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган — 0 балл. | ||
4.3. | Ички аудит тадбири ҳисоботида таклиф ва тавсиялар мавжудми? | Ҳа, таклиф ва тавсиялар мавжуд — 2 балл. Йўқ, таклиф ва тавсиялар мавжуд эмас — 0 балл. | ||
4.4. | Ички аудит хизмати фаолияти натижалари юзасидан ҳисобот Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мунтазам равишда ва ўз вақтида тақдим этиладими? | Ҳисобот белгиланган муддатларда тақдим этилади — 2 балл. Ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этилади, лекин белгиланган муддатларда эмас — 1 балл. Ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этилмайди — 0 балл. | ||
4.5. | Ички аудит тадбирлари белгиланган муддатларда ўтказилганми? | Ҳа, белгиланган муддатларда ўтказилган — 2 балл. Йўқ, белгиланган муддатларда ўтказилмаган — 0 балл. | ||
4.6. | Ички аудит тадбири давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломати мавжуд бўлган тақдирда давлат органи ва ташкилоти раҳбари ёзма равишда хабардор қилинганми? | Хабардор қилинган — 2 балл. Хабардор қилинмаган — 0 балл. | ||
4.7. | Ички аудит тадбирлари натижалари белгиланган муддатларда «Давлат аудити» дастурий комплексига киритилганми? | Ҳа, белгиланган муддатларда киритилган — 2 балл. Киритилган, лекин белгиланган муддатларда эмас — 1 балл. Йўқ, киритилмаган — 0 балл. | ||
4.8. | Ҳисоб палатаси томонидан тақдим этилган хавф-таҳлиллар бўйича белгиланган муддатларда аудит тадбирларини ўтказиш тўғрисида тегишли чоралар кўрилганми? | Ҳа, белгиланган муддатларда чоралар кўрилган — 2 балл. Чоралар кўрилган, лекин муддатида эмас — 1 балл. Йўқ, чоралар кўрилмаган — 0 балл. | ||
4.9. | Ҳисоб палатаси томонидан тақдим этилган хавф-таҳлиллар бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари белгиланган муддатларда «Масофавий аудит» ахборот тизими орқали Ҳисоб палатасига тақдим этилганми? | Ҳа, белгиланган муддатларда тақдим этилган — 2 балл. Тақдим этилган, лекин муддатида эмас — 1 балл. Йўқ, тақдим этилмаган — 0 балл. | ||
4.10. | Бюджет дастурларининг ижроси ички аудит хизмати томонидан белгиланган йўналишларда баҳоланганми? | Ҳа, белгиланган йўналишларда баҳоланган — 2 балл. Баҳоланган, лекин белгиланган барча йўналишларда эмас — 1 балл. Йўқ, баҳоланмаган — 0 балл. | ||
4.11. | Бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет дастурларининг ижроси бўйича ҳисоботлари ички аудит хизмати томонидан белгиланган муддатларда баҳоланганми? | Ҳа, белгиланган муддатларда баҳоланган — 2 балл. Баҳоланган, лекин муддатида эмас — 1 балл. Йўқ, баҳоланмаган — 0 балл. | ||
4.12. | Ички аудит хизмати томонидан бюджет дастурларининг ижросини баҳолаш натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилганми? | Ҳа, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилмаган — 0 балл. | ||
4.13. | Ички аудит хизмати фаолияти бўйича давлат органи ва ташкилоти раҳбарига ҳисоботлар тақдим этиб борилганми? | Ҳа, тақдим этиб борилган — 2 балл. Йўқ, тақдим этиб борилмаган — 0 балл. | ||
4.14. | Ички аудит хизмати фаолияти бўйича ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ҳисоботлар жамоатчиликка эълон қилиб борилганми? | Ҳа, эълон қилиб борилган — 2 балл. Эълон қилиб борилган, лекин ҳар чоракда эмас — 1 балл. Йўқ, эълон қилиб борилмаган — 0 балл. | ||
5. Чора-тадбирлар режасининг бажарилиши | ||||
5.1. | Ички аудит тадбирида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларнинг барчаси чора-тадбирлар режасига киритилганми? | Барча таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилган — 2 балл. Айрим таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилмаган — 1 балл. Таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилмаган — 0 балл. | ||
5.2. | Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи қандай? | Чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи 90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл. Чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи 80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл. 80 фоиздан паст — 0 балл. | ||
5.3. | Ички аудит хизмати томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича мониторинг йўлга қўйилганми? | Ҳа, мониторинг йўлга қўйилган — 2 балл. Йўқ, мониторинг йўлга қўйилмаган — 0 балл. | ||
5.4. | Ички аудит тадбири натижалари якунига кўра чора-тадбирлар режаси белгиланган тартибда тузилганми? | Ҳа, белгиланган тартибда тузилган — 2 балл. Йўқ, белгиланган тартибдан фарқ қилади — 0 балл. | ||
5.5. | Ички аудит хизмати томонидан қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларининг олдини олиш (профилактика) амалга оширилганми? | Ҳа, профилактика амалга оширилган — 2 балл. Йўқ, профилактика амалга оширилмаган — 0 балл. | ||
5.6. | Ички аудит хизмати томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда масофавий аудит амалга оширилганми? | Ҳа, амалга оширилган — 2 балл. Йўқ, амалга оширилмаган — 0 балл. | ||
5.7. | Ички аудит хизматининг барча ходимлари масофавий аудит ўтказиш учун «ЎзАСБО» дастурий мажмуасидан фойдаланадими? | Ҳа, барчаси фойдаланади — 2 балл. Айрим ходимлар фойдаланади — 1 балл. Йўқ, фойдаланмайди — 0 балл. | ||
5.8. | Ички аудит хизмати томонидан йиллик иш режасининг бажарилиши кўрсаткичи қандай? | 90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл. 80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл. 80 фоиздан паст — 0 балл. | ||
6. Ички аудит хизмати ходимларининг малака даражаси ҳамда фаолияти самарадорлигининг Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом асосида баҳоланиши | ||||
6.1. | Ички аудит хизмати ходимлари малакасини ошириш, шунингдек, ички аудит хизмати ходимларини касбий ривожлантириш бўйича ишлар амалга оширилганми? | Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича чоралар кўрилган — 2 балл. Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича чоралар кўрилмаган — 0 балл. | ||
6.2. | Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит фаолиятига оид семинар, тренингларда, шу жумладан, хорижий давлатларда ташкил этилган семинар, тренингларда иштирок этадими? | Ҳа, семинар, тренингларда мунтазам равишда иштирок этади — 2 балл. Семинар, тренингларда иштирок этади, лекин мунтазам эмас — 1 балл. Семинар, тренингларда иштирок этмайди — 0 балл. | ||
6.3. | Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш амалга оширилганми? | Ҳа, баҳолаш амалга оширилган — 2 балл. Йўқ, баҳолаш амалга оширилмаган — 0 балл. | ||
6.4. | Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилганми? | Ҳа, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилган — 2 балл. Йўқ, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилмаган — 0 балл. | ||
6.5. | Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш тўғри амалга оширилганми? | Ҳа, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғри ҳисобланган — 2 балл. Йўқ, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғри ҳисобланмаган — 0 балл. | ||
6.6. | Ички аудит хизматининг фаолияти самарадорлик кўрсаткичи қандай? | 86 фоиз ва ундан юқори — 2 балл. 71 фоиздан (71 фоиз ҳам киради) 86 фоизгача — 1 балл. 71 фоиздан паст — 0 балл. | ||
7. Ички аудит хизмати фаолиятига оид бошқа саволлар | ||||
7.1. | Ички аудит фаолиятига оид мурожаатлар ижроси кўрсаткичи қандай? | 100 фоиз — 2 балл. 90 фоиздан (90 фоиз ҳам киради) 100 фоизгача — 1 балл. 90 фоиздан паст — 0 балл. | ||
7.2. | Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун ички ва ташқи ахборот тизимларидан фойдаланиш имконияти мавжудми? | Ҳа, барча ички ва ташқи ахборот тизимларидан фойдаланиш имконияти мавжуд — 2 балл. Ички ва ташқи ахборот тизимларидан қисман фойдаланиш имконияти мавжуд — 1 балл. Йўқ, фойдаланиш имконияти мавжуд эмас — 0 балл. | ||
7.3. | Ички аудит хизмати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилганлик ҳолати? | Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилган — 2 балл. Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилмаганлик ҳолатлари мавжуд — 0 балл. | ||
7.4. | Ички аудит хизмати томонидан фуқаролар иштирокидаги аудит тизими бўйича назорат объектлари «Давлат аудити» дастурий комплексига тўлиқ киритилганми? | Тўлиқ киритилган — 2 балл. Киритилган, лекин тўлиқ эмас — 1 балл. Киритилмаган — 0 балл. | ||
7.5. | Ички аудит хизмати давлат органи ва ташкилоти тизимидаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган аудит (назорат) ишларига оид ҳужжатлар мониторингини юритганми? | Ҳа, мониторинг юритилган — 2 балл. Йўқ, мониторинг юритилмаган — 0 балл. | ||
7.6. | Ички аудит хизматининг давлат органи ва ташкилотида «Хавфларни бошқариш» қўмитасининг ишчи органи сифатида фаолияти йўлга қўйилганми? | Ҳа, тўлиқ йўлга қўйилган — 2 балл. Қисман йўлга қўйилган — 1 балл. Йўқ, йўлга қўйилмаган — 0 балл. | ||
7.7. | Ички аудит хизмати фаолияти бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан олдинги баҳолашда берилган таклиф ва тавсиялар бажарилганми? | Ҳа, бажарилган — 2 балл. Йўқ, бажарилмаган (ёки қисман бажарилган) — 0 балл. | ||
Баҳолаш натижаси (фоизда) | ||||
Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш натижаси | ||
___________ (давлат органи ва ташкилоти номи) ___________ (ички аудит тузилмаси номи) томонидан ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлик ва сифат даражаси «__» фоиз кўрсаткич билан ________ (бири танланади: юқори, ўрта, паст) деб баҳоланди. | ||
Маълумот учун. Баҳолаш натижасига кўра ички аудит хизмати фаолиятининг сифат даражаси қуйидагича баҳоланади: | ||
юқори — 90 фоиз ва ундан юқори, ўрта — 70 фоиздан (70 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача, паст — 70 фоиздан кам. | ||
____________________________ | ____________ | ____________ |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходими | (имзо) | (кун, ой, йил) |
3-ИЛОВА
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
Ички аудит объекти фикр-мулоҳазаларининг | ||||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| | Ички аудит объекти номи | | ||||||||||||||||||||||
| | Сўровномани тўлдирувчининг Ф.И.О. | |||||||||||||||||||||||
| | Сана | | ||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
Т/р | Саволлар | Билдирилган фикр — мулоҳазалар | ||||||||||||||||||||||
яхши (ҳа) | қониқарли | қониқарсиз (йўқ) | ||||||||||||||||||||||
I. | Умумий саволлар | |||||||||||||||||||||||
1. | Ички аудит хизмати фаолиятини қандай баҳолайсиз? | |||||||||||||||||||||||
2. | Ички аудит хизмати ходимларининг билим ва тажрибасини қандай баҳолайсиз? | |||||||||||||||||||||||
3. | Ички аудит хизмати ходимлари томонидан фаолиятингиз юзасидан бериладиган маслаҳатларни қандай баҳолайсиз? | |||||||||||||||||||||||
II. | Ички аудит тадбирларига оид саволлар | |||||||||||||||||||||||
4. | Ички аудит тадбири бошланишидан аввал Сизга бу ҳақида хабарнома юборилганми? | |||||||||||||||||||||||
5. | Ички аудит хизмати ходимларининг ички аудит тадбири бўйича билим ва кўникмаларини қандай баҳолайсиз? | |||||||||||||||||||||||
6. | Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит тадбири давомида одоб-ахлоқ қоидаларига мувофиқ фаолият олиб бордими? | |||||||||||||||||||||||
7. | Ички аудит тадбири дастурда кўрсатиб ўтилган йўналишларда ўтказилдими? | |||||||||||||||||||||||
8. | Ички аудит тадбири белгиланган муддат давомида ўтказилдими? | |||||||||||||||||||||||
9. | Ички аудит тадбири давомида аниқланган хато ва камчиликларга ички аудит хизмати томонидан берилган таклиф ва тавсиялардан қай даражада қониқиш ҳосил қилдингиз? | |||||||||||||||||||||||
10. | Ички аудит хизмати томонидан берилган таклиф ва тавсиялар амалийми, улар ташкилот фаолиятини яхшилашга хизмат қиладими? | |||||||||||||||||||||||
11. | Ички аудит тадбири ҳисоботи ички аудит хизмати томонидан холис тайёрландими, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмадими? | |||||||||||||||||||||||
12. | Ички аудит тадбири ҳисоботига ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдирдингизми ҳамда улар инобатга олиндими? | |||||||||||||||||||||||
Қўшимча: | ||||||||||||||||||||||||
а) келгусида ички аудит хизмати фаолиятини ривожлантириш бўйича нима ишлар қилиниши керак деб ўйлайсиз? | ||||||||||||||||||||||||
| _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ | ||||||||||||||||||||||||
б) бошқа фикр-мулоҳазалар, таклифлар (давлат органи ва ташкилоти молиявий фаолиятини яхшилаш ёки ички аудит хизмати фаолияти билан боғлиқ): | ||||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
Изоҳ. | ||||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
_________________________________ | | | ____________ | | | ____________ | | | ||||||||||||||||
Сўровномани тўлдирувчи (Ф.И.О., лавозими) | | | (имзо) | | | (кун, ой, йил) | | | ||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |