11.08.2023 йилдаги 362-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасининг 10-бандида иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий жавоб чораларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг самарали норматив-ҳуқуқий ва институционал базасини мустаҳкамлаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 — 2030 йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳаракатлар режаси (кейинги ўринларда — Миллий ҳаракатлар режаси) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 — 2030 йилларда табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш доирасида устувор йўналишлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш борасидаги билим ва тажрибаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш тадбирларини молиялаштиришни ташкил этиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар рўй берганда ҳаракат қилишга тайёрлик даражасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ҳаракатлар режаси ва «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг ижроси самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ҳар чоракда вазирлик ва идоралар раҳбарларининг табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш тадбирларини молиялаштириш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази» давлат муассасаси Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган Миллий ҳаракатлар режаси ва «йўл харитаси»да назарда тутилган функциялар давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар Экология жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш соҳасида илмий-тадқиқотларнинг натижалари, мониторинг, прогноз ва бошқа маълумотларнинг ягона электрон платформасини ишга тушириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар — ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига Миллий ҳаракатлар режаси ҳамда «йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар умумлашган таҳлилий маълумотларни Кенгашга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Ҳ. Кулдашев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
362-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 362-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2023 — 2030 йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий маълумот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон география нуқтаи назаридан тоғ тизимлари, йирик чўл, яйловлар ва қир-адирларни ўз ичига олган минтақа ҳисобланади. Иқлими кескин континентал, кеча-кундузги ва фасллар ҳароратининг катта амплитудаси, юқори қуёш радиацияси ва нисбатан паст намлик билан тавсифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республиканинг жойлашуви ва иқлимига кўра ҳудудларида қуйидаги табиий офатлар кузатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик офатлар (зилзила, ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метеорологик офатлар (кучли шамол, кучли жала, дўл, қор кўчкиси, қурғоқчилик);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрологик офатлар (сел, сув тошқинлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ёнғинлар (дашт ва ўрмон ёнғинлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республиканинг катта қисми сезиларли даражада иқлим ўзгариши таъсири доирасида бўлиб, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишга, одамларнинг турмуш тарзи ва соғлиғига, шунингдек, иқтисодий объектларнинг барқарор фаолият олиб боришига ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши оқибатида республика ҳудудида табиий офатлар сони сезиларли даражада ошди. Табиий офатларнинг ўртача сони 2001-2010 йилларда — 115 та ҳолат, 2011-2022 йилларда — 126 та ҳолатни ташкил этган.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг 46 фоизи зилзилалар, 27 фоизи селлар, 13,5 фоизи ер кўчкилари, 8,7 фоизи кучли шамоллар, 2,4 фоизи сув тошқинлари, 1,6 фоизи табиий ёнғинлар, 0,8 фоизи қор кўчкилари ва бошқалар ҳиссасига тўғри келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ кузатилаётган вазият сабабли республикада иқлим ўзгаришига мослашув чораларини кўриш ва табиий офатлар билан боғлиқ йўқотишларни камайтириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ўзбекистон ҳудудида рўй бериши мумкин бўлган табиий офатлар хавфи ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишдаги асосий муаммолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Зилзилалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республикада 12 баллик халқаро МСК-64 шкаласи (Медведев-Шпонхойер-Карни) бўйича интенсивлиги 7 балл ва ундан юқори бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи мавжуд. Марказий Осиё давлатларининг бир қатор сейсмологик хизматлари ҳар йили турли жадалликдаги 3 000 га яқин ер ости силкинишларини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кучли зилзилаларда энг кўп зарар кўрадиган уй-жой сектори, хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, саноат ва савдо соҳалари бўлиб, уларнинг аксарияти шаҳарлар ва йирик аҳоли пунктларида жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 70 фоизи сейсмик фаол зоналарда истиқомат қилади. Кўплаб бинолар, айниқса, якка тартибдаги уйлар қурилиш норма ва қоидаларини ҳисобга олмаган ҳолда қурилганлиги сабабли уй-жой қурилиши объектларининг 70 фоизи сейсмик барқарор эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Зилзиланинг иккиламчи таъсири ҳалокатли бўлиши ва бошқа хавфларни келтириб чиқариши ёки тезлаштириши эҳтимоли юқори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зилзиланинг иккиламчи таъсирининг аксарияти (тўғонларнинг бузилиши, баланд тоғлардаги кўлларнинг тошиб кетиши натижасида юзага келадиган сув тошқинлари ва сел орқали заҳарли моддаларнинг тарқалиши) жиддий трансчегаравий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар асосан тоғли ва тоғолди ҳудудларга хос бўлиб, табиий офатларнинг кенг тарқалган турларидан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар қияликларнинг тиклиги ошиши, сейсмик ҳодисалар, метеорологик ва гидрологик ўзгаришлар, шунингдек, турли антропоген жараёнлар ҳисобига ҳаракатга тушади. Ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар тез-тез тоғолди ва тоғли ҳудудларда денгиз сатҳидан 1000-2400 метр баландликда, 15 даража ва ундан ортиқ бўлган қияликларда содир бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар аҳоли турар жойлари ва хўжаликлари, бинолар, транспорт коммуникациялари, ҳаёт маромини таъминловчи ва муҳандислик иншоотлари, каналлар, электр узатиш линиялари ва бошқа муҳим объектларни вайрон қилиш ҳамда кўмиб юбориши эҳтимоли билан ҳам хавфли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ер ва тош кўчкилари, ўпирилиш жараёнларининг ривожланиши аҳоли яшаш пунктлари, соғломлаштириш мажмуалари, автомобиль ва темир йўл участкалари, тоғ-кон, гидротехник ва бошқа турдаги объектларга хавф солиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Кучли шамоллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистонда сўнгги йилларда кучли шамоллар асосан республиканинг шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудларида кузатилиб, шамол тезлиги 25 — 27 м/с, баъзи ҳолларда 27 — 40 м/с ташкил этган ҳолда, мамлакат иқлимига хос бўлмаган талафотли бўрон ва довуллар кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кучли шамоллар уйларнинг том қисмлари кўчириб ташланиши, дарахтлар қулаши, электр таъминоти устунларининг ағдарилиши ва ушбу ҳодисалар билан боғлиқ равишда одамларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳат олишлари, шунингдек, электр таъминотидаги узилишлар, муҳандислик иншоотлари ва ҳаёт маромини таъминлаш тизимларининг вайрон бўлиши каби оқибатларга олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда Бухоро вилоятида кузатилган 40 м/с тезликда эсган (соатига 144 км — Бофорт шкаласи бўйича бўрон) кучли шамол бир кишининг ҳалок бўлишига, 40 нафарга яқин инсонларнинг жароҳатланишига, 5 000 дан ортиқ объектларнинг том қисми шикастланишига ҳамда 42 минг туп йирик дарахтларнинг нобуд бўлишига ва шикастланишига сабаб бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, бинолар ва дарахтлар остида қолган 415 та транспорт воситаларига жиддий зарар етиб, кўп миқдорда қишлоқ хўжалиги экинлари нобуд бўлди ва 10 миллион АҚШ долларига яқин моддий зарар етди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Кучли жала, дўл
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кучли жала ёғиши республика иқлими учун хос метеорологик ҳодиса бўлиб, ёғингарчилик миқдори 1 соат ва ундан кам вақт ичида 15 мм ва ундан кўп миқдорни ташкил этганда юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кучли жала ва дўл сел, тошқин сувларини ҳосил қилиши билан хавфли ҳисобланади. Кучли жала ва дўл қишлоқ хўжалиги экинлари, мевали дарахтлар ва экин майдонларига жиддий зарар етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Иқлим ўзгариши натижасида тез-тез кузатилаётган кучли жала ва дўл шаҳарларда ирригация ва оқова тизимларининг талабга жавоб бермаслиги сабабли кўплаб сув тошқинларига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Қор кўчкиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қор кўчкиси одамларнинг иқтисодий, рекреацион, спорт ёки бошқа фаолиятига, шунингдек, қор кўчкиси хавфи мавжуд зоналарда жойлашган аҳоли пунктлари, санаторий, курорт, спорт, саноат мажмуалари, инфратузилма ва бошқа объектларга хавф туғдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қор кўчкиси асосан қор кўп тўпланган йилларда қиш ва баҳор ойларида кузатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон ҳудудида қор кўчкиси хавфини ўрганиш даражаси бир хил эмас. Қор кўчкисининг юзага келиши, унинг тарқалиш шароитлари маълум бўлган жойлар билан бир қаторда етарли даражада ўрганилмаган жойлар ҳам мавжуд. Сўнгги йилларда олиб борилган ярим стационар ва аэровизуал кузатувлар натижалари маълум ҳудудларда қор кўчкиси фаоллашишини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Республикада қор кўчкиси хавфини мониторинг қилиш учун 18 та қор кўчкиси кузатув пунктлари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Қурғоқчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қурғоқчилик узоқ вақт давомида юқори ҳаво ҳарорати ва ёғингарчилик миқдорининг камлиги натижасида юзага келади. Сўнгги йилларда қурғоқчилик кузатилиши жадаллашиб, жанубий иссиқ иқлим шароити республиканинг шимоли-шарқий минтақасига силжиши кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қурғоқчилик озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи, аҳоли саломатлигининг ёмонлашуви, биохилма-хилликнинг йўқолиши, ҳудудларнинг саҳролашиши, экологиянинг ёмонлашуви, иқлим ўзгаришига чидамлиликнинг пасайиши, мажбурий миграция каби ижтимоий ва экологик муаммоларни келтириб чиқарувчи табиий офат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳозирги вақтда республика ҳудудининг 70 фоизи ёки 31,4 млн. гектар майдони табиий шўрланиш, ҳаракатланувчи қумларнинг ёйилиши, чанг бўронлари ва гармсел шамоллари эсувчи қурғоқчил ҳамда ярим қурғоқчил ерлардан ташкил топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орол денгизининг қуриши натижасида Оролқум деб ном олган янги саҳро пайдо бўлиб, ҳозирда 6 млн. гектарга яқин майдонни қамраб олди. Оролбўйи ҳудудидаги 2 млн. гектар майдонда ерларнинг саҳролашиши ва деградацияси кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Глобал иқлим исиши, сув ресурсларининг тобора камайиб бориши, қўшни давлатлар томонидан трансчегаравий дарёларда турли гидротехника иншоотлари қурилиши, сув сарфининг ошиши ва сувдан нооқилона фойдаланиш каби омиллар қурғоқчилик хавфини янада ошириб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Сел, сув тошқинлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Сел, сув тошқинлари хавфлилик даражаси юқори бўлиб, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида кўп кузатиладиган табиий офатлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўпинча сел оқимлари қўшни давлатлар — Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларида ҳосил бўлиши сабабли сел оқимлари трансчегаравий ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Сел, сув тошқинлари оқибатида турар жойлар, ижтимоий соҳа ва аҳолининг ҳаёт маромини таъминлаш объектлари, инфратузилмалар, муҳандислик, ҳимоя, ирригация иншоотларининг вайрон бўлиши, уларнинг тошқин сувлари ва лой остида қолиб кетиши, дарё ўзанларининг ўзгариши ва ҳудудлар санитария-гигиена ҳолатининг ёмонлашуви асосий таҳдидлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Сўнгги ўн йилда сел, сув тошқинлари сони кескин ортди ва ушбу даврда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 650 тадан ортиқ сел, сув тошқинлари кузатилиб, сўнгги беш йил ичида шу каби ҳолатлар сони 141 тага ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида юзага келган мавсумий тошқинлар сув сатҳининг кўтарилишига, дарёлар ўзанлари ўзгаришига, қирғоқларнинг емирилишига олиб келиб, аҳоли пунктлари ва экин майдонларини сув босишига (сув тошқинларига) сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қор ва музликларнинг жадал эриши натижасида ҳосил бўладиган кўп миқдордаги сувлар, дамбалар ва музли кўллар тўғонларининг эҳтимолий ўпирилиши, қўшни давлатлар томонидан йирик сув омборларидан сувнинг чиқариб юборилиши, дарёлардаги музларнинг механик эритилиши оқибатида дарё ўзанларининг ўзгариши, сув сатҳининг кўтарилиши ва қирғоқларнинг ювилиши ҳудудлардаги аҳоли пунктлари ва экин майдонларини сув босиш хавфини юзага келтирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Табиий ёнғинлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Республикада ўрмон фонди майдони 11 858 130 гектарни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ҳар йили республикада 4 тадан 16 тагача ўрмон ёнғинлари қайд этилиб, ёнғинлар экология ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши билан бир қаторда аҳоли яшаш пунктларига ва экин майдонларига тарқалган тақдирда, жиддий иқтисодий-ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Сўнгги олти йилда ўрмонларда 46 та ёнғин юз берган бўлса, 2021 йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги ўрмонзорларнинг 80 гектарга яқин майдонида, Сирдарё вилоятидаги ўрмон-овчилик хўжалигининг 140 гектардан ортиқ майдонида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги қўриқхона ҳудудига кирувчи тўқайзорнинг 35 гектар майдонида йирик табиий ёнғинлар содир бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ўрмон ёнғинлари ва иқлим ўзгариши бир-бири билан чамбарчас боғлиқ жараён ҳисобланиб, қурғоқчилик, юқори ҳарорат, нисбий паст намлик, чақмоқлар ва кучли шамол ёнғинлар келиб чиқиш хавфини кескин оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ўрмон ёнғинлари юзага келишининг асосий сабабларидан бири инсон омили бўлсада, яшин тушиши оқибатида юзага келувчи ёнғинлар янада жиддийроқ оқибатларни келтириб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Табиий офатлар билан боғлиқ техноген хусусиятга эга хавфлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

35. Табиий офатлар оқибатида гидротехника иншоотларида юзага келадиган авариялар инсонлар соғлиги, ҳаёти, мол-мулкига ва атроф муҳитга жиддий хавф туғдиради.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тошқин сувлари гидротехника иншоотларининг турғунлигига салбий таъсир кўрсатиб, улардаги максимал сув сарфининг кескин ошишига сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув сарфининг кескин ошиши сув ташловчи иншоотларнинг ўтказувчанлигига салбий таъсир кўрсатиб, иншоотнинг бузилишига, гидротехника иншооти юқори бьефининг (ЮБС) сатҳлари кўтарилишига, тўсувчи иншоотларнинг устидан сув қуйилиши ва гидродинамик аварияларга олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Сув иншоотлари, қияликлар ва қирғоқлар ҳамда гидротехника иншоотининг маҳкамланадиган элементлари муз юкланиш чегарасига эга бўлиб, ҳалокатли муз ҳодисалари оқибатида бундай юкланишлар ортиб кетиши иншоотнинг бузилишига ва ювилиб кетишига олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Кучли шамоллар (довуллар, бўронлар) гидротехника иншоотлари, хусусан, сув омборлари учун хавф тугдирувчи таҳдидлар қаторига кириб, сув омборида пўртана тўлқинларини ҳосил қилади ва улар таъсирида босимни ушлаб турувчи қияликлар, қирғоқлар ва маҳкамловчи элементларнинг мустаҳкамлигига хавф солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар сув омборларининг юқори бьефида цунамисимон тўлқинлар ҳосил бўлишига ва оқибатда тўғоннинг устки қисмидан сувнинг тошиб чиқишига ҳамда уларнинг бузилишига олиб келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш борасидаги асосий муаммолар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллар давомида рўй берган табиий офатларни баҳолаш натижалари ва прогноз маълумотлари асосида табиий офатлар хавфини эрта аниқлаш, табиий офатлар хавфи ёки содир бўлганлиги тўғрисида хабар бериш ва маълумот етказиш тизимларининг такомиллашмаганлиги, табиий офатлар хавфи тўғрисида маълумот алмашиш бўйича миллий ва маҳаллий даражадаги маълумотлар базасининг яратилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини баҳолашнинг замонавий услублари ишлаб чиқилмаганлиги ва таҳдидларни тор доирада баҳолаш амалиётининг сақланиб қолаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг табиий офатлар хавфи бўйича ер хусусиятлари ҳисобланган эҳтимолий таҳдидлар частотаси, таҳдид хариталари кабилар тўғрисида янгиланган маълумотларни олиш имкониятининг чекланганлиги. Аҳоли пунктларини қуриш ва ҳудудларни ривожлантиришда табиий офатлар хавфининг етарли даражада инобатга олинмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли орасида хавфсизлик маданиятини тарғиб қилиш ва аҳолини табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш ишларининг етарли даражада олиб борилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга қаратилган тадбирларни амалга оширишда табиий офатлар хавфи таъсирига учраш эҳтимоли юқори бўлган ва бошқа заиф ижтимоий гуруҳларнинг тўлиқ инобатга олинмаслиги;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфидан суғурталаш ва ушбу йўналишдаги ички инвестицияларни рағбатлантириш чоралари ва амалий механизмларининг суст ривожланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Миллий ҳаракатлар режасининг мақсади, устувор йўналишлари ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Миллий ҳаракатлар режасининг мақсади — табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Қуйидагилар Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш доирасида устувор йўналишлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш борасидаги билим ва тажрибаларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш тадбирларини молиялаштиришни ташкил этиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар юз берганда, ҳаракат қилишга тайёрлик даражасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Қуйидагилар Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш доирасидаги вазифалар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қонунчилик нормаларини ишлаб чиқиш ва табиий офатлар хавфи ва иқлим ўзгаришини инобатга олган ҳолда, мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш юзасидан режалар, республика ва маҳаллий стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш борасидаги профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

маҳаллий даражада табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш масалаларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иштирокини кенгайтириш ва жавобгарлигини кучайтириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишда манфаатдор томонлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш борасидаги билим ва тажрибаларни шакллантириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини аниқлаш ва баҳолаш, прогноз материалларини тайёрлаш, замонавий геоахборот технологиялари асосида маълумотлар базасини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар етказиши мумкин бўлган зарарни баҳолашнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари мансабдор шахслари ва аҳолининг барча қатламларининг табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш масалалари бўйича маълумотга эгалиги ва хабардорлик даражасини ошириш, шунингдек, уларга билим бериш ва ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш масалалари бўйича аҳолини ўқитиш, соҳа учун профессионал кадрларни тайёрлаш дастурларини янада такомиллаштиришга кўмаклашиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар орқали табиий офатлар хавфи тўғрисидаги ахборотни тарқатиш мақсадида фуқаролар ўртасида ўзаро ҳамкорликни яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш тадбирларини молиялаштириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга оид тадбирларга давлат инвестициялари ва хусусий инвестицияларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария-қутқарув ва бошқа махсус мулк-ашёларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга доир чора-тадбирларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини суғурта қилишга оид тадбирларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сел, тошқинлар, кўчкилар ва бошқа хавфли табиий офатлар, шунингдек, қурғоқчилик билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

маҳаллий шароитларда табиий офатлар хавфини камайтиришга доир чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган шаҳарсозлик нормаларини, қоидаларини, аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришга оид стандартларни такомиллаштириб бориш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлардан жабрланганларни ижтимоий муҳофаза қилиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, механизмларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) табиий офатлар рўй берганда, ҳаракат қилишга тайёрлик даражасини ошириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида алоқа, табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар хавфи ёки рўй берганлиги ҳақида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимларини модернизация қилиш ва доимий шай ҳолатда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганлиги ёки рўй берганлиги тўғрисида аҳолига хабар бериш ва маълумот етказишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш учун техник воситаларни маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларининг шайлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими кучлари ва аҳолининг табиий офатларда ҳаракат қилишга шайлигини, раҳбарлар таркибининг вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик маданияти даражасини оширишда табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш бўйича аҳолини кенг қамраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлардан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ижтимоий, муҳим объектлар ва бошқа инфратузилмалар фаолиятининг табиий офатларга нисбатан барқарорлигини ва иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича асосий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Зилзилалар билан боғлиқ сейсмик хатарни камайтириш бўйича асосий чора-тадбирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сейсмопрогностик мониторинг, турли сейсмик хавфларни баҳолаш, кучли зилзилалар юзага келиш эҳтимолини прогнозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зилзилалар натижасида ер кўчиши, сел, сув тошқинлари билан боғлиқ иккиламчи хавфлар юзага келиши мумкин бўлган жойлар бўйича прогноз маълумотлари ва хариталарини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларини танлашда уларнинг тўғри жойлаштирилишини таъминлаш, шунингдек, бино ва иншоотларнинг қурилишини лойиҳалаштиришда ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда зилзилабардошлик меъёрларига риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилган бинолардан кейинчалик фойдаланиш имкониятини баҳолаш ва зилзилабардошлик даражаси паст бўлган биноларни мустаҳкамлаш бўйича техник ечимлар топиш мақсадида биноларнинг сейсмик чидамлилигини аниқлаш бўйича комплекс тадқиқотлар ўтказиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий хом ашёдан сифат-мустаҳкамлик хусусиятлари, шу жумладан зилзилабардошлилиги замонавий қурилиш талабларига жавоб берадиган янги конструкциялар ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, шунингдек, зилзилабардош уйларнинг лойиҳа ечимлари каталогларини тузиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги уй-жойларни қуришда зилзилабардош турар жой бинолари лойиҳаларидан фойдаланиш амалиётини кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, масъул мутахассислари, қутқарув хизматлари, қутқарув ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари, ишчи ҳамда хизматчиларини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан кейин ўзини тутиш қоидалари, кучли зилзилаларга олдиндан тайёргарлик кўриш ҳамда улардан талафотларсиз чиқиш бўйича билим ва тажрибаларини изчил ошириб бориш ва амалий кўникмаларни ҳосил қилиш бўйича тегишли чора-тадбир комплексини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда олий таълим ташкилотлари талабаларининг зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан кейин ўзини тутиш қоидалари, шунингдек, кучли зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари ва усулларига ўргатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган, жисмоний имконияти чекланган, шунингдек, фаолият туридан қатъи назар, барча фуқароларни зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан кейин тўғри ҳаракатланишга ўргатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан кейин тўғри ҳаракатланиш қоидалари бўйича оммабоп адабиётлар ва кўргазмали қўлланмаларни нашр этиш, қўшимча ўқув марказларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар хавфини камайтириш бўйича асосий чора-тадбирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар хавфи мавжуд зоналарни мониторинг қилиш, кузатув тармоғини (постларни, об-ҳаво кузатиш станцияларни) кенгайтириш ҳамда визуал ва инструментал кузатишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар бўйича прогноз маълумотлари ва хариталарини тайёрлаш, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлаш ва хавфли ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка етказиш учун оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик ҳимоя иншоотлари қурилишини тизимли режалаштириш ва иншоотларни ишчи ҳолатда сақлаш (кўчки жисмларини гидроизоляция қилиш ва дренажлаш, қияликларни террасалаш ва оғирлигини пасайтириш, тиргак деворлар билан мустаҳкамлаш, ер усти сувларини бошқа жойларга йўналтириш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер кўчкиси хавфи бўлган қияликлар юзасига кўп йиллик чим ҳосил қилувчи ўтлар билан биргаликда дарахт ва бута ўсимликларини экиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер кўчкиси хавфи бўлган майдонларни ўзлаштириш, суғориш ва бошқа мелиоратив ишлар олиб борилишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар хавфи мавжуд ҳудудларда яшовчи аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш чора-тадбирларини тизимли равишда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар хавфи мавжуд ҳудудларда яшовчи аҳолини уларнинг эҳтимолий таъсир ҳудуди ва чегаралари тўғрисида хабардор қилишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва мавжудларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар оқибатларини бартараф этиш учун куч ва воситаларни яратиш, уларнинг шайлигини таъминлаш, шунингдек, ер ва тош кўчкилари, ўпирилишлар хавфининг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик режаларини тизимли янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига, иқтисодиёт тармоқларига ва ижтимоий соҳага эҳтимол тутилган зарарни камайтириш учун кўчкиларни мажбуран тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига ер ва тош кўчкиси фаоллашуви, ўпирилишларнинг дастлабки белгиларини тушунтириш ишларини олиб бориш ва хавфли ҳудудларда ўзини тутиш қоидаларига ўргатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Кучли шамол хавфини камайтириш бўйича асосий чора-тадбирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик вазиятни кузатиш тармоқларини такомиллаштириш ва кенгайтириш, уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини кучли шамол хавфи тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар том қисмларининг шамол кучига барқарорлигини ошириш бўйича ва янги қурилаётган объектларда бажариладиган монтаж ишлари сифатини назорат қилиш юзасидан тизимли чоралар кўриб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг мустаҳкамлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр токи узатилиши билан боғлиқ аварияларни бартараф этиш режаларини такомиллаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтларнинг кучли шамол оқибатида синиши ва қулаб тушишининг олдини олиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли шамол оқибатларини бартараф этиш учун куч ва воситаларни яратиш, уларнинг шайлигини таъминлаш, шунингдек, кучли шамол оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик режаларини тизимли янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг барча қатламларини кучли шамол кузатилганида тўғри ҳаракатланиш қоидаларига ўргатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Кучли жала ва дўл хавфини камайтириш бўйича асосий чора-тадбирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик вазиятни кузатиш тармоқларини такомиллаштириш ва кенгайтириш, уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, визуал ва инструментал кузатишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини кучли жала ва дўл хавфи тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш тизимларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктлари бош режаларига мувофиқ шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида қурилишларни сув босиш ҳудудларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш, шунингдек, табиий ариқларни сақлаб қолиш ва ёғингарчилик сувларини чиқариб юборувчи янги ирригация тизимларини яратиш (жала коллекторлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик жараёнларни атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиш орқали бошқариш (кучли жала ва дўл ёғишининг олдини олиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли жала ва дўл оқибатларини бартараф этиш учун куч ва воситаларни яратиш, уларнинг шайлигини таъминлаш, шунингдек, сел ва сув тошқинлари хавфининг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик режаларини тизимли янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг барча қатламларини кучли жала ва дўл ҳодисалари пайтида тўғри ҳаракатланиш қоидаларига ўргатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Қор кўчкиси хавфини камайтириш бўйича асосий чора-тадбирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қор кўчкиси хавфи мавжуд ҳудудларни аниқлаштирган ҳолда уларни мониторинг қилиш ва қор кўчкисини прогнозлаш, гидрометеорологик параметрларни кузатиш ва назорат қилиш тармоқларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қор кўчкиси хавфи бўйича прогноз маълумотлар ва хариталарни тайёрлаш, мунтазам равишда янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қор кўчкиси хавфи мавжуд ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли мутахассислар ва жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қор кўчкисига қарши иншоотларни (кўчки қайтарувчи ва кўчки тўхтатувчи) барпо этиш ва уларни ишчи ҳолатда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қор кўчкиси хавфи юзага келган ҳудудларда транспорт воситаларининг ва одамларнинг ҳаракатини чеклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қор кўчкисини сунъий тушириш (артиллерия ёрдамида отиб тушириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қор кўчкиси хавфи мавжуд жойларда аҳолини хабардор қилиш (транспорт ҳаракатланиши тартиби тўғрисида маълумот стендлар ва бошқа белгилар ўрнатиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қор кўчкиси оқибатларини бартараф этиш бўйича куч ва воситаларни яратиш, уларнинг шайлигини таъминлаш, шунингдек, қор кўчкиси хавфининг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик режаларини тизимли янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда яшовчи аҳоли ва сайёҳларни қор кўчкисида тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича асосий чора-тадбирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурғоқчиликни прогнозлаш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш (маълумотлар тўплаш, гидрологик ва иқтисодий шарт-шароитларни моделлаштириш, маълумотлардан эркин фойдаланиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурғоқчилик сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш чоралари ва қурғоқчилик хавфини юмшатиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурғоқчиликка чидамли ўсимлик турларини етиштириш, шу жумладан, диверсификациялаш учун шу турдаги ўсимликлар уруғларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурғоқчиликка чидамли қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурғоқчилик хавфи билан боғлиқ суғурта хизматлари турларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чўл ҳудудларида ўрмонзорлар ва яшил қопламалар барпо этиш, қумли ҳудудларни мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Сел, сув тошқинлари хавфини камайтириш бўйича асосий чора-тадбирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сел, сув тошқинлари хавфи мавжуд ҳудудларни мониторинг қилиш, кузатув тармоғини (гидропостларни, об-ҳаво кузатиш станцияларини) кенгайтириш, уларни замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозлаш, визуал ва инструментал кузатишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сел, сув тошқинлари хавфи бўйича прогноз маълумотлари ва хариталарини тайёрлаш, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлаш ва хавфли ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланган ҳолда сел ҳодисаларини олдиндан аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баланд тоғлардаги кўллар, дарёлар ва сел келиш ўзанларини тизимли ўрганиш, уларнинг таъсири эҳтимоли бўлган ҳудудларни, ўзанларининг торайиш жойларини, қум-шағал материалларининг тўпланиши каби хавфларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик ҳимоя иншоотлари қурилишини тизимли режалаштириш ва уларни ишчи ҳолатда сақлаш (сел қабул қилиш, каналлар, сел ўтказгичлари, ҳимоя деворлари, йўналтирувчи ва ўраб турувчи тўғонлар, қияликларни терассалаш, шунингдек, қирғоқларни муҳофаза қилиш ва сув тубини чуқурлаштирувчи ишларни олиб бориш, тошқин сувларини қабул қилиш ва келаётган сувларни бошқариш учун сув омборларининг ишлашини доимий назорат қилиш, музлар тиқилиб қолишига қарши курашиш ва бошқа чораларини кўриш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктлари бош режаларига мувофиқ шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида қурилишларни сув босиш ҳудудларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш, шунингдек, табиий ариқларни сақлаб қолиш ва ёғингарчилик сувларини чиқариб юборувчи янги тизимларини яратиш (жала коллекторлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сел, сув тошқини хавфи тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш (юқори ҳарорат, ёғингарчилик, кўллар ва сув омборларни ўпирилиши хавфи ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сел, сув тошқинларини хавфсиз ўтказиб юбориш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш (дарё ўзанларини, каналларни, селдан ҳимоя қилиш иншоотларини тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш, ариқларни тиклаш ва янгиларини қуриш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сел, сув тошқинлари хавфи мавжуд ҳудудларда яшовчи аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш ҳамда хавф мавжуд жойларда турар жой ва жамоат бинолари қурилишининг олдини олиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сел, сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун куч ва воситаларни яратиш, уларнинг шайлигини таъминлаш, шунингдек, сел ва сув тошқинлари хавфининг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик режаларини тизимли янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя тўғонларини қуриш учун материаллар захираларини яратиш, авария ва ҳимоя ишларини амалга ошириш учун техникаларни шай ҳолатга келтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига, иқтисодиёт тармоқларига ва ижтимоий соҳага эҳтимол тутилган зарарни камайтириш учун гидрометеорологик жараёнларни атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиш орқали бошқариш (ёғингарчиликлар ва сел келишининг олдини олиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини сел, сув тошқинлари хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Табиий ёнгинлар хавфини камайтириш бўйича асосий чора-тадбирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнгинларни ўчиришнинг самарадор тизимларини яратиш, уларнинг олдини олиш ва ўчириш ишларига кенг жамоатчиликни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнгинлар сабаблари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларини таҳлил қилган ҳолда ёнгин сабабларини бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнгинларни тезкор мониторинг қилиш ва тезкорлик билан ўчириш учун инновацион технологияларни жорий этиш (космик мониторинг, учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш, ёнгинларни видеокамералар ёрдамида кузатиш ва аниқлаш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш (ёнғинга қарши ҳимоя оралиқлар, тўсиқлар ва бошқа инфратузилмаларни яратиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшинлар туфайли ёнғинлар рўй бериши мумкин бўлган жойларни аниқлаган ҳолда, ушбу жойларда момақалдироқ пеленгациясини ва яшиндан ҳимоялаш тизимларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинларни ўчириш учун куч ва воситаларни яратиш, уларнинг шайлигини таъминлаш, шунингдек, ёнғинларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик режаларини тизимли янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва сайёҳлар ўртасида аланга билан эҳтиёт бўлиш чоралари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Табиий офатлар билан боғлиқ техноген хусусиятга эга хавфларни камайтириш бўйича асосий чора-тадбирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминловчи чораларни амалга ошириш, шу жумладан, уларнинг хавфсизлик мезонларини белгилаш, иншоотлар ҳолатини доимий назорат қилиш мақсадида назорат-ўлчов асбоблари билан жиҳозланишини таъминлаш, хавфсизлик декларациясини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назоратини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларига малакали мутахассислар томонидан хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларида авариялар юзага келиш хавфини камайтириш бўйича олдиндан комплекс чора-тадбирларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларидан хавфсиз фойдаланиш учун ишлаб чиқилган фойдаланиш қоидалари ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотлари ва унинг сув оқиб ўтувчи қисмларининг ҳолати устидан доимий назорат қилиш техник тизимларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини доимий кузатиш натижасида олинган маълумотларни тизимли равишда таҳлил қилиб бориш ва гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини пасайтирувчи омилларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг техник ҳолатига табиий ва техноген омиллар таъсир кўрсаткичларини назорат (мониторинг) қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авариялар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун куч ва воситаларни яратиш, уларнинг шайлигини таъминлаш, шунингдек, иншоотларда юзага келиши мумкин бўлган авариялар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик режаларини тизимли янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехник иншоотларни метрологик таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехник иншоотларда юзага келган авариялар ва фавқулодда вазиятлар тўғрисида аҳолига хабар бериш ва маълумот етказишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехник иншоотларнинг ходимлари ва аҳолини гидротехник иншоотларда юзага келган авариялар ва фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш механизми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Миллий ҳаракатлар режасининг устувор йўналишлари ва вазифалари давлат стратегиялари, ривожлантириш дастурлари, уларни амалга ошириш режаларига, шунингдек, бошқа соҳаларни такомиллаштиришга доир дастурий ҳужжатларга интеграциялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш учун барча манфаатдор томонлар, шу жумладан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, халқаро ташкилотлар, хусусий сектор, шунингдек, аҳоли жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Миллий ҳаракатлар режаси «йўл харитаси»да белгиланган механизмлар орқали ва муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Миллий ҳаракатлар режаси ва «йўл харитаси»нинг бажарилиши юзасидан ҳаракатларни мувофиқлаштириш идоралараро бошқарув Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Миллий ҳаракатлар режасини амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ушбу Миллий режани амалга ошириш натижасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги табиий офатлар хавфи пайдо бўлишининг олди олиниши ва маълум хавфларнинг таҳдиди камайиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлардан жабрланганлар сони, шунингдек, уларнинг оқибатида ўлим даражаси имкон қадар камайиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар ва иқлим ўзгаришидан кўрилган ижтимоий, иқтисодий ва экологик зарарлар кўлами миқдорлари камайиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг табиий офатлар хавфи ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича билим-тажрибалари шаклланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқлим ўзгаришига чидамлилик даражасининг ошиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар ва иқлим ўзгаришидан жабрланган аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминлаш тизимларининг ривожлантирилиши кутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 362-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2023 — 2030 йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. ТАБИИИ ОФАТЛАР ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА ЧИДАМЛИЛИКНИ ОШИРИШИИИГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларини инобатга олган ҳолда шаҳарсозлик норма ва қоидаларини такомиллаштириш.

1. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларини ҳисобга олган ҳолда, қурилишни режалаштириш идоравий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил май

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, ташаббускорлар маблағлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, техник ва архитектура-қурилиш йўналишидаги олий таълим ташкилотлари

(келишилган ҳолда)

2. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларини ҳисобга олган ҳолда қурилишни режалаштириш актини амалиётга жорий этиш.

2024 йил июнь

2.

Аҳолини табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабардор қилиш ва ахборот бериш соҳасидаги шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш доирасидаги меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш.

1. «Янгидан ва қайта қурилаётган, капитал таъмирлаш талаб этиладиган бино ва иншоотларда симли радиохабар етказиш тармоқлари» лойиҳасини 2022-2023 йилларда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш дастурига киритиш.

2. Шаҳарсозлик меъёрларини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.

2024-2025 йиллар давомида

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, ташаббускорлар маблағлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича республика, ҳудудий ва маҳаллий даражада тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш.

1. Охирги 5 йилда (ҳудудлар кесимида) иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва кўламларини таҳлил қилиш.

2. Иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича республика, ҳудудий ва маҳаллий даражада намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Норматив-техник ҳужжат лойиҳасини Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказиш.

4. Намунавий режалар асосида республика, ҳудудий, маҳаллий ва объектлар учун тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2024 йил 1 март

Маблағ талаб этилмайди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Аҳоли пунктлари ва объектларга хавфсизлик паспортларини жорий этиш.

1. Аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартибини ишлаб чиқиш.

2. Хавфсизлик паспортларини тузиш тартибини белгиловчи меъёрий ҳужжатни Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказиш.

3. «Хавфсизлик паспорти» автоматлаштирилган ахборот-маълумот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

4. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хавфли ишлаб чиқариш ва муҳим объектлар мутасадди раҳбарлари билан хавфсизлик паспортини юритиш бўйича семинарлар ўтказиш.

2024 йил январдан бошлаб

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар, ташаббускорлар маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Аҳоли пунктлари ва шаҳарлар барқарор ривожланишига комплекс ва яхлит ёндашувни амалга ошириш юзасидан стандарт кўрсаткичларни жорий этиш.

1. «Жамиятнинг барқарор ривожланиши. Шаҳар хизматлари ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари» халқаро стандартини (ISO 37120:2018 «Sustainable cities and communities — Indicators for city services and quality of life», IDT) маҳаллий шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил февраль

Маблағ талаб этилмайди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Республикада «Жамиятнинг барқарор ривожланиши. Шаҳар хизматлари ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари» халқаро стандартини (ISO 37120:2018 «Sustainable cities and communities — Indicators for city services and quality of life», IDT) жорий этиш.

2024 йил мартдан бошлаб

Тасдиқланган дастурларга мувофиқ

6.

Зомин давлат қўриқхонаси мисолида ўрмон ёнғинларининг олдини олиш тизимларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот тажриба-конструкторлик ишланмаларини (ИТТКИ) амалга ошириш.

1. Чақмоқлар эҳтимоли бўлган жойларни аниқлаш бўйича пассив бир тармоқли ёки кўп тармоқли радиотехник тизимлари асосида момақалдироқ пеленгация тизимини ишлаб чиқиш.

2. Видеокузатув тизимлари ёрдамида ўрмон ёнғинларини аниқлаш комплексларини ишлаб чиқиш.

3. Илмий-тадқиқот ишлар натижалари асосида ўрмон ёнғинларининг олдини олишнинг замонавий технологиялар асосидаги тизимларини яратиш.

2024 — 2030 йиллар

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

ахборот технологиялари ва техник йўналишидаги олий таълим ташкилотлари

(келишилган ҳолда),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Бино ва иншоотларнинг табиий офатлар таъсирига бардошлилигини ошириш мақсадида бино ва иншоотларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича конструктив ҳамда техник ечимларни ишлаб чиқиш.

1. Сейсмик фаол ҳудудлардаги бино ва иншоотларнинг сейсмик бардошлилигини, шунингдек, кучли шамоллар эҳтимоли бўлган хавфли туманларда бино ва иншоотларнинг шамол кучига бардошлилигини аниқлаш юзасидан тадқиқотларни ўтказиш.

2. Тадқиқотлар натижалари бўйича бино ва иншоотларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича конструктив ва техник ечимлар каталогини ишлаб чиқиш.

3. Конструктив ва техник ечимлар каталогини офатлар хавфини камайтириш бўйича махсус порталга жойлаштириш.

4. Конструктив ва техник ечимлар асосида бино ва иншоотларни табиий офатларга чидамлилигини ошириш чораларини кўриш.

2024 — 2026 йиллар

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. ТАБИИЙ ОФАТЛАР ХАВФИИИ КАМАЙТИРИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА ЧИДАМЛИЛИКИИ ОШИРИШ БОРАСИДАГИ БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

8.

Табиий, техноген ва экологик хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар мониторинги, уларни прогнозлаш ва ахборот алмашинуви ягона тизими (кейинги ўринларда — Ягона тизим) фаолиятини такомиллаштириш.

1. Ягона тизим фаолиятини таҳлил қилиш орқали уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2023 йил октябрь

Маблағ талаб этилмайди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ягона тизимга кирувчи манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ягона тизимга кирувчи вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базалари мажмуаларини интеграллаш механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

2024 йил июнь

Тасдиқланган дастурларга мувофиқ

9.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази» давлат муассасасида офатлар хавфини камайтириш соҳасида давлат, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилаётган мониторинг, прогноз, илмий-тадқиқот маълумотларининг ягона манбасини яратиш.

1. Мониторинг, прогноз ва илмий-тадқиқот маълумотларининг ягона манбасини яратишга мўлжалланган махсус портал (кейинги ўринларда — махсус портал)ни ишга тушириш юзасидан техник топшириқ ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар келишиш.

2023 йил ноябрь

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Махсус портални яратишни молиялаштириш.

3. Махсус портални яратиш ва ишга тушириш.

2024 йил март — август

10.

Геологик, метеорологик ва гидрологик хавфли жараёнларга ва табиий ёнгинларга мойил бўлган зоналарни мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш.

1. Мониторинг қилиш учун инструментал кузатишнинг замонавий усулларини амалиётга жорий қилиш.

2. Геологик, метеорологик ва гидрологик хавфли жараёнлар ҳамда ёнгинлар хавфи бўйича прогноз маълумотларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва махсус порталга жойлаштириб бориш.

Ҳар йили, мавсумий ва белгиланган муддатларда

Тасдиқланган дастурларга мувофиқ

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Саидов),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Табиий офатлар ва иқлим ўзгариши натижасида етказилиши мумкин бўлган зарарни баҳолаш тизимини такомиллаштириш.

1. Табиий офатлар ва иқлим ўзгариши натижасида етказилиши мумкин бўлган зарарни баҳолаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2023 йил ноябрь

Маблағ талаб этилмайди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Табиий офатлар ва иқлим ўзгариши натижасида етказилиши мумкин бўлган зарарни баҳолашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

3. Табиий офатлар ва иқлим ўзгариши натижасида етказилиши мумкин бўлган зарарни баҳолашнинг замонавий услубларини амалиётга татбиқ этиш.

2024 — 2030 йиллар

12.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 1-2 март кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати гуруҳи саммитида илгари сурилган ташаббус доирасида республикада махсус мониторинг ва илмий тадқиқотлар тармоғини яратиш бўйича ишларни ташкил этиш.

1. Қўшилмаслик ҳаракати гуруҳи доирасида Ўзбекистонда мониторинг ва илмий тадқиқотлар тармоғини яратиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш.

2023 йил октябрь

Маблағ талаб этилмайди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар.

2. «Йўл харитаси»ни амалга ошириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни ташкил этиш.

2023 йил ноябрь

3. «Йўл харитаси» асосида махсус мониторинг ва илмий тадқиқотлар тармоғини яратиш.

2024 йил декабрь

13.

Давлат бошқаруви органлари мансабдор шахслари ва аҳолининг барча қатламларининг табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш масалалари бўйича маълумотга эгалиги ва хабардорлик даражасини ошириш, шунингдек, уларга билим бериш ва ўқитиш.

1. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти ва ҳудудий «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» ўқув марказларида раҳбарлар ва мутахассисларни режа асосида ўқитиш.

2. Теле ва радиоканалларда кўрсатув ва лавҳалар ҳамда эшиттиришлар ташкил этиш.

3. Босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали мақолалар, мурожаатлар ва эслатмалар чоп этиш.

4. Маҳаллаларда иш билан банд бўлмаган аҳоли, хусусан, имконияти чекланган фуқаролар билан табиий офатлар ва иқлим ўзгариши шароитида тўғри ҳаракат қилиш бўйича учрашувлар ва семинар-тренинглар ўтказиш.

Доимий

Маблағ талаб этилмайди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. ТАБИИЙ ОФАТЛАР ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА ЧИДАМЛИЛИКНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

14.

Табиий офатлар хавфини суғурта қилишга оид тадбирларни ташкил этиш.

1. Суғурта ташкилотлари билан биргаликда аҳолининг мол-мулки ва яшаш жойларини табиий офатлардан суғурта қилиш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш.

2. Табиий офатлар хавфи юқори зоналарда яшовчи аҳолининг мол-мулки ва бошқа объектларни босқичма-босқич суғурталаш чораларини кўриш.

2023 — 2030 йиллар

Маблағ талаб этилмайди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга оид тадбирларга давлат инвестициялари ва хусусий инвестициялар киритилишини кенгайтириш.

1. Иқтисодиёт тармоқлари ва маъмурий ҳудудларни ривожлантиришга доир давлат стратегияларига, дастурий ҳужжатларга табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга доир чора-тадбирлар киритилишини ташкил этиш.

2. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун зарур молиявий ресурсларни ҳисоблаш ва ажратилишини таъминлаш.

3. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш тадбирлари салоҳиятини оширишга доир тадбирларга хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш.

Тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

Тасдиқланган дастурларга мувофиқ

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Табиий офатлар оқибатларини бартараф этишга мўлжалланган авария-қутқарув ва бошқа махсус мол-мулкни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга доир чора-тадбирларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш.

1. Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар йўналишлари ва рўйхатлари бўйича авария-қутқарув техникаси, махсус мол-мулк ва жиҳозларни маҳаллийлаштириш шароитларини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Тегишли даврга тадбирлар режаларига мувофиқ

Маблағ талаб этилмайди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норкулов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги

(М. Ибодуллаев),

вазирлик ва идоралар

2. Маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнига инвестицияларни кенг жалб қилиш учун давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш.

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари маблағлари

17.

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлардан суғурталашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш.

1. Табиий офатлардан суғурталашнинг норматив-ҳуқуқий асосларини хатловдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2. Табиий офатлардан суғурталашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

3. Таклифлар асосида суғурталашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

2023 — 2027 йиллар

Маблағ талаб этилмайди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

вазирлик ва идоралар

18.

Сел, тошқин, кўчки ва бошқа хавфли табиий офатлар, шунингдек, қурғоқчилик билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш.

1. Хавфли гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар фаоллашиши мумкин бўлган зоналарни ўрганиш, ушбу зоналарда жойлашган аҳоли пунктларини аниқлаш, хавфсиз ҳудудларга вақтинча ёки доимий кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар, шунингдек, сел, тошқин ва кўчки хавфи мавжуд бўлган участкалар рўйхатини тузиш.

ҳар йили январь-февраль

Маблағ талаб этилмайди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норкулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ўрганиш якунлари бўйича сел, сув тошқини ва кўчки хавфини камайтиришни таъминловчи ташкилий, муҳандислик-техник ва бошқа тадбирлар ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси мажлисида уларнинг кўриб чиқилишини ташкил этиш.

ҳар йили март ойида

Маблағ талаб этилмайди

3. Тегишли манзилли дастурларни ишлаб чиқиш, уларни Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг баённома қарори билан тасдиқлаш, тадбиркорлик субъектларини рўй бериши мумкин бўлган табиий офатларнинг олдини олишга доир ишларга давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш.

ҳар йили февраль — май, режа-жадвалга мувофиқ

Тасдиқланган дастурга мувофиқ

19.

Маҳаллий шароитларда табиий офатлар хавфини камайтиришга доир чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган шаҳарсозлик нормаларини, қоидаларини, аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришга оид стандартларни такомиллаштириб бориш.

1. Шаҳарсозлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

2. Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича ҳудудларни режалаштириш ва комплекс қуриш бўйича мавжуд шаҳарсозлик нормалари, қоидалари, стандартларини қайта кўриб чиқиш ёки зарур ҳолларда янгиларини ишлаб чиқиш юзасидан уларнинг маҳаллий шароитларда самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни тайёрлаш ва тақдим этиш.

2023 йил ноябрь

Маблағ талаб этилмайди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

20.

Табиий офатлардан жабрланганларни ижтимоий муҳофаза қилиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, механизмларини такомиллаштириш.

1. Табиий офатлардан жабрланганларни, шу жумладан, иқлим ўзгариши билан боғлиқ жараёнларни инобатга олган ҳолда маҳаллий аҳоли иштирокида ижтимоий муҳофаза қилиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, механизмларини такомиллаштириш.

2. Стратегиялар ва режаларни ишлаб чиқишда табиий офатлардан жабрланган фуқаролар, сурункали касалликларга чалинган фуқароларнинг ўзига хос эҳтиёжларини эътиборга олиш, шу жумладан, ҳаёт маромини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш.

3. Ҳаёт учун муҳим ва шошилинч тиббий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш, аҳолининг заиф қатламлари, шу жумладан, оналар, чақалоқлар ва болаларнинг соғлиғини, озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш, уй-жой билан таъминлаш, табиий офатлардан жиддий зарар кўрган одамларга ёрдам кўрсатиш бўйича узоқ муддатли қарорлар қабул қилиш соҳаларида кўмаклашиш.

Режа-жадвалга мувофиқ

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. ТАБИИЙ ОФАТЛАР РЎЙ БЕРГАНДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРЛИК ДАРАЖАСИИИ ОШИРИШ

21.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида алоқа, фавқулодда вазиятлар, хусусан, табиий офатлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш ва доимий шай ҳолатда сақлаш.

1. Потенциал хавфли объектларда ва уларга туташ ҳудудларда локал хабар бериш тизимларини яратиш.

2. Республика, маҳаллий, локал ва объект даражасидаги хабар бериш тизимларини, шунингдек, автоматлаштирилган хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизимини яратиш ва доимий шай ҳолда сақлаш.

3. Ахборотни бошқариш ва узатиш учун давлат ва идора алоқа каналларини (уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда радио, телевидение) ва бошқа телекоммуникация тизимларидан марказлаштирилган тартибда фойдаланишни таъминлаш.

Режа-жадвалга мувофиқ

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларининг шайлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилишга доир тадбирларни офатларнинг маҳаллий хавфларини инобатга олган ҳолда режалаштиришни ташкил этиш.

Режа-жадвалга мувофиқ

Маблағ талаб этилмайди

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими кирувчи вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими кучларининг моддий-техник базасини замонавий қутқарув техникаси, асбоб-ускуналар, ҳимоя воситалари ва бошқа мол-мулк билан мустаҳкамлаш чораларини кўриш.

3. Мутахассисларнинг табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга оширишга доир кўникмалари ва касбий маҳоратини такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш.

4. Табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда зарур воситаларни шошилинч жалб қилиш мақсадида моддий-техник ва молия ресурслари захираларини олдиндан яратиш.

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

23.

Хавфсизлик маданияти даражасини оширишда табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш бўйича аҳолини кенг қамраб олиш.

1. Қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва бошқа ўқув машқларига аҳолини кенг жалб қилиш.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ташкил этилган ўқув-маслаҳат пунктларида маърузалар ўқиш, ўқув фильмларини намойиш этиш, ўқув машқлари ва машғулотларга жалб этиш, шунингдек, қўлланмалар ва эслатмалар тарқатиш.

3. Оммавий ахборот воситаларида махсус радио ва теледастурларни эфирга узатиш.

4. Мобил иловалар ва миллий электрон платформа орқали малака ошириш ишларини ташкиллаштириш.

Режа-жадвалга мувофиқ

Маблағ талаб этилмайди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Табиий офатлардан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.

1. Табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий мол-мулк ва дори воситалари захираларини олдиндан яратиш.

2. Табиий офатлардан жабрланганлар орасида касаллик ва ўлимнинг олдини олиш, жабрланганларга психологик ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш.

3. Табиий офатлар рўй берган зоналарда санитария-гигиена, радиацион гигиена, физик омиллар, бактериология, вирусология, паразитология ва ўта хавфли юқумли касалликларни эрта аниқлаш бўйича лабораторияларни шай ҳолатга келтириш.

2023-2024 йиллар

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

25.

Ижтимоий, муҳим объектлар ва бошқа инфратузилмалар фаолиятининг табиий офатларга нисбатан барқарорлигини ва иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш.

1. Объектлар бино ва иншоотларининг табиий офатларга нисбатан барқарорлиги ва иқлим ўзгаришига чидамлилигини аниқлашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ қилиш.

2. Гидротехника иншоотларининг хавфсиз ва узлуксиз ишлаши устидан доимий мониторинг олиб бориш, аварияларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар, ускуналар, инструментлар, инвентарь, автоматлаштириш, алоқа, энергия таъминоти ва ёнгин хавфсизлиги воситаларини олдиндан яратиш.

2023-2024 йиллар

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари маблағлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

26.

Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

1. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш соҳасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Офатлар хавфини камайтириш бюроси ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, улар томонидан ўтказиладиган халқаро тадбирларда иштирок этиш.

2. Қўшни давлатлар билан ҳамкорликни такомиллаштириш, трансчегаравий хусусиятга эга юзага келиши мумкин бўлган табиий офатлар тўғрисида ахборот алмашиш.

3. Табиий офатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш масалалари бўйича ҳамкорликдаги машқлар, ҳайъатлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.

4. Офатлар хавфини камайтириш соҳасида меморандумлар ва бошқа халқаро битимларни имзолаш.

5. Табиий офатлар рўй берганда халқаро ёрдамни ва биринчи навбатдаги қутқарув ишларини амалга оширишда бериладиган ёрдамни тартибга солишга доир халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари ва тартиб-таомиллардан тўлиқ фойдаланиш.

Режа-жадвалга мувофиқ

Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари . жамғармалари маблағлари, халқаро ташкилотлар маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 362-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи идоралараро кенгаш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси

2.

А.А. Абдуҳакимов

экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

А.Ҳ. Кулдашев

фавқулодда вазиятлар вазири, Кенгаш раиси ўринбосари

4.

Б.Н. Курбанов

мудофаа вазири

5.

Б.Ф. Исламов

тоғ-кон саноати ва геология вазири

6.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

7.

А.Б. Воитов

қишлоқ хўжалиги вазири

8.

Ж.Т. Мирзамахмудов

энергетика вазири

9.

А.Ш. Иноятов

соғлиқни сақлаш вазири

10.

Б.И. Закиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

11.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

12.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

13.

Б.А. Мусаев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

14.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

15.

И.Ю. Абдураҳманов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

16.

Ҳ.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

17.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

18.

Б.С. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

19.

М.М. Юнусов

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси

20.

Лавозими бўйича

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Яшил трансформация ва иқлим ўзгариши миллий маркази» давлат муассасаси бошлиги, Кенгаш котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/362/0592-сон)