07.06.2023 йилдаги 232-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Навоий давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий давлат педагогика институти талабаларининг таълим олиши ва яшаши ҳамда ўқитувчиларга таълим бериш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, олий таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Навоий шаҳар «Ёшлик» МФЙ ҳудудида 2023 — 2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампусини (кейинги ўринларда — Кампус) босқичма-босқич барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Навоий вилояти ҳокимлиги Кампусни барпо этиш учун Навоий шаҳар ҳокимлиги захирасига олинган Навоий шаҳар, «Ёшлик» МФЙ ҳудудидан 15 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида Навоий давлат педагогика институтига (кейинги ўринларда — Институт) белгиланган тартибда ажратиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 — 2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампусида қуриладиган бино ва иншоотларнинг йиллар кесимида лойиҳалаштириш ва қурилиш босқичлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 — 2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампуси ҳудудигача ташқи муҳандислик тармоқлари, бино ва иншоотлар, транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Кампусни барпо этиш харажатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, мавжуд бино ва иншоотларини аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кампус ҳудудигача ташқи ичимлик ва оқова сув, электр, газ, алоқа таъминоти тармоқлари ва иншоотлари ҳамда йўллар қурилишига масъул вазирлик ва идоралар маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кампуснинг ҳудудидаги ички ичимлик ва оқова сув, иссиқлик, электр, газ тармоқлари ҳамда ички йўллар қурилиши Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) буюртмачи этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кампусни барпо этиш бўйича — Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кампус объекти ташқи муҳандислик коммуникацияларининг лойиҳа-сметаларини ишлаб чиқиш ва қуриш бўйича электр энергияси, газ таъминоти, алоқа тармоқлари ҳамда ички автомобиль йўллари бўйича — тегишлича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбектелеком» АК ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Кампуснинг иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қопланишини таъминлаш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш ҳамда ўқув жараёни талабларига мувофиқлаштириб бориш мақсадида Институтга Кампусни барпо этиш даврида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Капитал қурилиш бўйича проректор лавозимини киритиш ва 2 та штат бирлигидан иборат Қурилиш ишларини мувофиқлаштириш бўлимини ташкил этишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, Кампусни барпо этиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда — Институтнинг бюджетдан ташқари, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда — Институтнинг мавжуд бино ва иншоотларини аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўқув жараёнига таъсир этмаган ҳолда, Институтнинг мавжуд бино ва иншоотларини алоҳида лотларга (қисмларга) ажратиб, белгиланган тартибда босқичма-босқич аукцион савдолари орқали сотишни ва сотишдан тушадиган маблағлар баҳолаш ва сотиш харажатларини чегирган ҳолда Кампусни барпо этиш учун Институтнинг тегишли ҳисобварағига йўналтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида Кампус жойлашган ҳудудни Навоий шаҳар маркази билан боғловчи қўшимча жамоат транспорти йўналишини ташкил этиш чорасини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Кампусда қурилиш-монтаж ишлари сифатли амалга оширилиши бўйича белгиланган тартибда давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров ҳамда Навоий вилояти ҳокими Н.Т. Турсунов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 7 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
232-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 232-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023–2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампусида қуриладиган бино ва иншоотларнинг йиллар кесимида лойиҳалаштириш ва қурилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОСҚИЧЛАРИ

Т/р

Лойиҳалаштириладиган ва қуриладиган бино ва иншоотлар

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Санъатшунослик» факультети учун 2 000 ўринли ўқув биноси;

амфитеатр;

600 ўринли талабалар турар жойи;

ҳудуд периметри бўйлаб тўсиқ девор;

трансформатор подстанцияси;

ташқи муҳандислик тармоқлари;

ички муҳандислик тармоқлари;

қозонхона;

ёпиқ ичимлик сув ҳавзаси (техник шарт асосида);

ободонлаштириш, ички йўллар, ирригация тармоқлари ва кичик архитектуравий формалар;

автотураргоҳ.

2024 йил декабрь

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси,

Навоий давлат педагогика институти

2.

«Ўзбек тили ва адабиёти», «Тарих», «Физика ва технология», «Математика-информатика», «Табиий фанлар» факультетлари учун 5 000 ўринли 3 та ўқув биноси;

850 ўринли талабалар турар жойи;

ободонлаштириш, ички муҳандислик тармоқлари, ички йўллар, ирригация тармоқлари ва кичик архитектуравий формалар;

автотураргоҳ.

2025 йил декабрь

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси,

Навоий давлат педагогика институти

3.

Кампус биноси;

«Мактабгача ва бошланғич таълим», «Инглиз тили ва адабиёти», «Тиббиёт» факультетлари учун 4 250 ўринли 3 та ўқув биноси;

450 ўринли талабалар турар жойи;

ободонлаштириш, ички муҳандислик тармоқлари, ички йўллар, ирригация тармоқлари ва кичик архитектуравий формалар;

автотураргоҳ.

2026 йил декабрь

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси,

Навоий давлат педагогика институти

4.

Маъмурий бино (ректорат) ва «Жисмоний маданият» факультети учун 750 ўринли 1 та ўқув биноси;

500 ўринли талабалар турар жойи;

36х18 ўлчамдаги спорт зали;

ёпиқ турдаги 25х11 ўлчамдаги сув ҳавзаси;

110х75 ўлчамдаги футбол майдони;

манеж (ОЗДК);

«Workout» майдончаси;

амфитеатр;

ташқи ҳожатхона;

хўжалик бинолари;

ёнғинга қарши сув ҳавзалари;

ободонлаштириш, ички йўллар, ирригация тармоқлари ва кичик архитектуравий формалар;

автотураргоҳ.

2027 йил декабрь

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси,

Навоий давлат педагогика институти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Йиллар кесимида лойиҳалаштириладиган ва қуриладиган объектлар босқичларига, бажариш муддатларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг таклифларига асосан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 232-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 — 2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампуси ҳудудигача ташқи муҳандислик тармоқлари, бино ва иншоотлар, транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙИҒМА КЎРСАТКИЧЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Объект номи

Ичимлик сув тармоқлари

(км)

Оқова сув кўтариш насос станцияси

(дона)

Канализация тармоқлари

(км)

Электр тармоқлари

(км)

Газ тармоқлари

(км)

Иссиқлик иншоотлари

(дона)

Кириш йўллари ва ташқи йўллар

(км)

Навоий давлат педагогика институтининг кампуси

0,55

Лойиҳа асосида

0,56

14,0

0,2

Лойиҳа асосида

2,5

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлар ва транспорт коммуникациялари кўрсаткичларига лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари билан аниқлик киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 09/23/232/0343-сон)