30.01.2023 йилдаги 37-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги фаолият такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм салоҳиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди, шунингдек, туристлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистоннинг ташриф учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имижини шакллантиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш натижасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасини ўз ичига олган Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари тизими ислоҳ қилинганлиги муносабати билан ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 1 августдаги ПҚ-339-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ташкил этилганлиги муносабати билан соҳага оид айрим қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 30 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 январдаги 37-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган Темир йўл вокзалларида (станцияларда) йўловчилар ва бошқа шахсларни, қўл юкини, багажни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, 4-банди олтинчи хатбошиси ва 8-банди «д» кичик бандидаги «Ички ишлар вазирлигининг Транспортдаги ички ишлар бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 727-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 ноябрдаги 939-сон қарорининг 6-банди бешинчи хатбошисидаги «Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасига» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Хавфсиз туризм бошқармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 669-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Хавфсиз туризм бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 09/23/37/0063-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)