25.01.2023 йилдаги ПҚ-20-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик даврида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг асарларини юртимиз ва хорижий давлатларда тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, шоир туғилган кун — 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида нишонланмоқда. Бобуршунослик соҳасида кўплаб тадқиқотлар, республика ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар мунтазам ўтказилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда Тошкент ва Андижон шаҳарларида Бобур Мирзонинг муаззам ҳайкаллари ўрнатилгани, унинг туғилиб ўсган юрти — Андижон шаҳрида Бобур номидаги халқаро жамоат фонди ва унинг тасарруфидаги «Бобур ва жаҳон маданияти» китоб музейи фаолият кўрсатаётгани, «Бобур энциклопедияси», «Бобур куллиёти», «Бабур. Бабуриды. Библиография» деб номланган салмоқли асарларнинг нашрдан чиқарилгани, «Бобур ва дунё» журналининг ташкил қилингани маданий ҳаётимизда катта воқеа сифатида эътироф этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жонажон Ватанимиз миллий ривожланишнинг янги босқичига — Учинчи Ренессанс даврига қадам қўяётган, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар юз бераётган бугунги кунда Бобур Мирзонинг бебаҳо меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш янада муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюк аждодимиз асарларининг миллий ва умуминсоний моҳиятини, унинг ёш авлодимиз интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, фарзандларимизни шу асосда Янги Ўзбекистон бунёдкорлари этиб тарбиялаш борасидаги улкан ўрни ва таъсирини инобатга олиб, Бобур Мирзонинг илмий ва ижодий меросини мамлакатимиз ва халқаро миқёсда янада чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маданият ва туризм вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди ҳамда жамоатчилик вакилларининг 2023 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) тузилсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита (А.Н. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин. Ушбу дастурда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиздаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан боғлиқ обида ва қадамжоларни, жумладан ёдгорлик мажмуаларини таъмирлаш ва уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бобур Мирзо меросига мансуб қўлёзма, қадимий китоблар, санъат асарлари ва бошқа маданий бойликларни реставрация қилиш, уларни ишончли даражада сақлаш учун зарур шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларда сақланаётган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, илмий-ижодий мероси ҳамда у яшаган даврга оид ноёб қўлёзма асарлар ва бошқа маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш ва тадқиқ қилишни давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий-ижодий меросини, давлатчилик ва саркардалик фаолиятини кенг ўрганиш мақсадида халқаро миқёсда илмий изланишлар олиб бориш ва уларнинг натижаларини эълон қилиш, янги илмий, бадиий-публицистик асарлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган юқори сифатли медиа маҳсулотлар ҳамда аудиовизуал асарлар яратиш, уларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари, Ўзбек миллий маданий марказлари, ватандошлар жамиятларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини кенг ўрганиш ва тарғиб қилишга бағишланган маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданият ва туризм вазирлиги Ташкилий қўмитанинг ишчи органи этиб белгилансин ва мазкур қарорда белгиланган вазифалар бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилий қўмита қуйидаги тадбирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан Бобур номидаги халқаро жамоат фонди билан биргаликда Андижон шаҳрида «Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни» мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган адабий-бадиий анжуман;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданий мерос агентлиги ва Бобур номидаги халқаро жамоат фонди томонидан Андижон шаҳридаги «Бобур ва жаҳон маданияти» китоб музейида Бобурнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фаолиятига бағишланган асарларнинг қўлёзма ва нашр нусхаларининг кўргазмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий академия ва «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан мавзуга бағишланган тасвирий санъат асарлари, миниатюралар, халқ амалий санъати намуналари кўргазмалари юқори савияда ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ибратли ҳаёти ва бой меросини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Маданият ва туризм вазирлиги Бобур номидаги халқаро жамоат фонди билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бобур мероси» халқаро сайёҳлик тарғибот дастурини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва асарлари асосида янги спектакллар яратиш, шоир ғазаллари билан ижро этиладиган энг яхши қўшиқлар танловлари ҳамда «Назм ва наво» мақом кечаларини ташкил этишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси асосида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик даврига бағишлаб суратга олинаётган «Йўлбарснинг туғилиши» бадиий фильмини якунига етказиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 2023-2024 йилларда болалар учун Бобур Мирзо ҳақидаги спектакль ва кўп қисмли мультипликацион фильмни яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташкилий қўмита Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Жамоат хавфсизлиги университети, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек, рус ва инглиз тилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир «Бобур энциклопедияси»нинг тўлдирилган учинчи нашри, «Бобур» китоб-альбоми, шунингдек, Бобур асарлари луғати, Бобур девонининг мукаммал нашрини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бобурнома» асарининг замонавий ўзбек ва қорақалпоқ тилларига табдилини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бобурга армуғон» рукни остида шоир асарлари, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги илмий ва оммабоп китоблар туркумини тайёрлаш ва чоп қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танловини эълон қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг 6-бандида белгиланган адабиётларни тайёрлаш билан боғлиқ ишлар учун давлат илмий дастурлари доирасида мақсадли маблағлар ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар ҳамда тадқиқотчилар ўртасида Бобур Мирзо ҳаёти ва ижодига бағишланган янги илмий-публицистик ҳамда бадиий асарлар танловини ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бобур Мирзо ҳаёти ва фаолиятига бағишланган асарларнинг ўзбек тилидан хорижий тилларга ҳамда хорижий тиллардан ўзбек тилига босқичма-босқич таржима қилиниши ва чоп этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари талабалари учун тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда мазкур давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил давомида қуйидаги вазифаларни ўз ичига олган «Бобур ва ёшлар» махсус дастурини амалга оширсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида «Бобур асарларининг билимдонлари» танлови ва «Бобурни англаш» мавзусида иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ахборот ва тарғибот технологиялари асосида Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларини ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Андижон вилояти ҳокимлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди билан биргаликда 2023 йил 1 августга қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўзбек, рус, инглиз тилларида фаолият юритадиган халқаро илмий бобуршунослик электрон платформаси ва унинг мобиль иловасини яратсин. Бунда, мазкур платформанинг келгусида самарали юритилиши Бобур номидаги халқаро жамоат фонди томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий-ижодий меросига бағишланган ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, китоблар тақдимотлари ҳамда бошқа тадбирларни ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ижрочиларга ажратилган маблағлар доирасида Давлат бюджети маблағлари, ташкилотчиларнинг ўз маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 25 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-20-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ташкилий қўмита раиси

О. Абдурахманов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

Х. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

О. Назарбеков

маданият ва туризм вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

И. Абдураҳмонов

олий таълим, фан ва инновация вазири

Х. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

Б. Саидов

ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи

Б. Раҳмонов

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи

Ш. Абдураҳмонов

Андижон вилояти ҳокими

А. Саъдуллаев

ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари — Ёшлар ишлари агентлиги директори

А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

Г. Умерова

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори

Б. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

А. Нуридинов

Бадиий академия раиси

Б. Абдукаримов

Маданий мерос агентлиги директори

М. Ҳожиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

А. Хаджаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси

С. Турдиев

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

К. Каримов

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

З. Машрабов

Бобур номидаги халқаро жамоат фонди раиси

Н. Маҳмудов

Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори

Ш. Сирожиддинов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

Ҳ. Болтабоев

«Бобур энциклопедияси» бош муҳаррири, Ўзбекистон Миллий университети кафедра мудири

А. Мадраимов

Амир Темур ва темурийлар давлат музейи катта илмий ходими

В. Раҳмонов

филология фанлари номзоди, доцент

Қ. Кенжаев

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, бобуршунос адиб

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига шу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2023 й., 07/23/20/0055-сон)