Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Интизомий қисмга жўнатиш содир этилган жиноят учун жазо ҳисобланади ҳамда маҳкумларнинг ахлоқини тузатиш ва уларни меҳнатга ва ҳарбий хизматга онгли равишда ва ҳалол муносабатда бўлиш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этиш, Ватанга қасамёд, ҳарбий низомларнинг талабларини ҳамда бошлиқларнинг буйруқларини аниқ бажариш руҳида қайта тарбиялаш, шунингдек маҳкумлар томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадини кўзлайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5983-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 06/20/5983/0490-сон)
а) маҳкумларни ҳисобга олиш дафтари (шакли бўйича): фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили; чақирилган санаси, қайси қисмдан ва қачон келганлиги; қайси суд томонидан, нима учун жиноят таркиби ва Жиноят кодексининг моддаси) ҳамда қанча муддатга ҳукм қилинганлиги; жазо муддати қачон тугаши; ҳарбий унвони ва ҳукм этилгунга қадар қандай лавозимни эгаллаганлиги; оилавий аҳволи ва оиласининг манзилгоҳи: маҳкумдан қабул қилиб олинган орденлар, медалларнинг, кўкрак нишонларининг ҳамда уларга оид ҳужжатларнинг номлари; қабул қилиб олинган пулларнинг миқдори, қимматли қоғозларнинг номи (суммаси); интизомий қисмдан қачон озод қилинганлиги ва қаёққа жўнаб кетганлиги; маҳкумнинг қисмга келиши тўғрисидаги белги (ҳарбий қисм командири хабарномасининг рақами ва санаси);
28. Маҳкумлар интизомий қисм ҳудуди ташқарисига иш ва машғулотлар учун бўлинма ёки взвод таркибида саф тортган ҳолда (маҳкумларнинг чиқиши ва қайтиши дафтарига ёзиб қўйилади) қуролланган соқчилар қўриқчилигида ва тегишли командирлар бошчилигида олиб чиқиладилар. Соқчилар сони ҳар бир алоҳида интизомий қисм командири томонидан белгиланади ҳамда улар иш ёки машғулотлар вақтида маҳкумларнинг пухта қўриқланишини ва уларнинг хатти-ҳаракатлари тегишлича назорат қилинишини таъминлашлари лозим. Ҳудуд (зона)га кирувчи ва чиқувчи автомобиль транспорти қисм навбатчиси томонидан кўздан кечириб чиқилади. Ахлоқи тузалаётганлар тоифасига киритилган айрим маҳкумларга интизомий қисм командири томонидан агар улар бажараётган ишнинг тури тақозо этган тақдирда соқчиларсиз юришга рухсат берилиши мумкин. Соқчиларсиз юришга рухсатнома интизомий қисм командирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Ташрифчилар олиб келган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда маҳкумлар томонидан фойдаланиш учун рухсат берилган буюмлар ва предметлар ушбу Низомнинг 30-бандида белгиланган тартибда маҳкумларга олиб бориб бериш учун интизомий қисм командири томонидан тайинланган шахсга топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5983-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 06/20/5983/0490-сон)
49. Интизомий қисм командири ушбу Низомнинг 44 ва 45-бандларида кўрсатилган рағбатлантиришларни тўла ҳажмда қўллаш ҳуқуқига эга.
54. Интизомий қисм командири ушбу Низомнинг 50-бандида кўрсатилган интизомий жазоларни тўла ҳажмда бериш ҳуқуқига эга.
69. Жазони ўтаб бўлган ёки шартли равишда муддатидан илгари озод қилинадиган шахслар (ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ уларнинг интизомий қисмда бўлган вақти муддатли ҳарбий хизмат муддатига қўшилган) шахслар, шунингдек амнистия ёки афв этиш тартибида интизомий қисмдан озод қилинадиган шахслар, агар улар муддатли ҳарбий хизматнинг қонунда белгиланган муддатларини ўтаб бўлишган тақдирда бевосита интизомий қисмдан захирага муддатли ҳарбий хизматдан бўшатиладилар.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси