1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

«ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2026 йил 24 мартдаги ЎРҚ-1123-сонли «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2015 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-394-сонли Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 3, 160-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 26 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(янги таҳрири)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Фуқароларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмаларини тузиш, жисмоний тарбия-спорт ҳаракатини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний тарбия ва спорт соҳасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсонпарварлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
демократизм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар жисмоний тарбиясининг узлуксизлиги ва давомийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спорт тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг уйғунлиги.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 27 майдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастури Концепциясига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спортни бошқариш давлат органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги 347-сонли қарори билан тасдиқланган «Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида»ги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спорт ривожининг молиявий таъминланишини белгиланган тартибда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]

5-модда. Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш ваколатли давлат органининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги жисмоний тарбия ва спортни бошқариш ваколатли давлат органи ҳисобланади.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 277-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:
(5-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 277-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг аниқ мақсадга қаратилган дастурларини ишлаб чиқади ва рўёбга чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари билан биргаликда Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ўйинлари ва бошқа халқаро спорт мусобақаларига тайёрлашнинг аниқ мақсадга қаратилган дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари бўйича мамлакат терма командалари таркибларини тасдиқлайди ва улар халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишга тайёргарлик кўришларини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли турли тоифаларининг жисмоний камолот даражасини аниқлаш учун спорт нормативларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия-спорт кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт тайёргарлиги марказларини, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим муассасалари ва илмий ташкилотларни тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спорт муаммолари бўйича илмий, услубий ва оммабоп адабиётлар яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида жисмоний тарбия ва спортга оид норматив ҳужжатларни, шу жумладан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланиш нормалари ҳамда қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1550, 06.03.2006 й.)га қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спортнинг илмий-ахборот таъминоти тизимини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисида»ги Низомга қаранг.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига қарашли ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга раҳбарлик қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмаларининг тузилишига кўмаклашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий корхоналарда жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва туристик аҳамиятдаги товарлар ишлаб чиқарилишига кўмаклашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спортнинг моддий базасини кенгайтириш ҳамда жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида киритилган маблағларни жамлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида спорт нормативларини топшириш бўйича ишларни ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаваскорлик жисмоний тарбия-спорт ҳаракатини ривожлантириш учун фуқароларнинг турар жойлари ва дам олиш жойларида шарт-шароитлар яратадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ўқув-моддий базасини таъминлаган ҳолда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ҳамда жисмоний тарбия-спорт муассасаларини ташкил этадилар ва уларни маблағ билан таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси, жисмоний тарбия-спорт жамиятлари, спорт турлари бўйича федерациялар, уюшмалар, жамғармалар, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт клублари ва асосий мақсади жисмоний тарбия ва спортни ривожлантирищдан иборат бўлган бошқа жамоат бирлашмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти хамда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи спорт-техника клублари жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари жумласига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари ўз уставларига мувофиқ фуқаролар ўртасида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ишларини ташкил этадилар ҳамда спорт резервини тайёрлашни амалга оширадилар.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзбекистон Республикасидаги олимпия ҳаракати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидаги олимпия ҳаракати Халқаро олимпия ҳаракатининг бир қисми бўлиб, олимпия ғоялари ва принципларини оммалаштириш, Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг Олимпия ўйинларида қатнашишлари мақсадларини кўзлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Республикаси олимпия ҳаракатига ихтиёрийлик асосида спортчилар, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар, Олимпия академияси, олимпия клублари ҳамда бошқа жисмоний тарбия-спорт бирлашмалари ва ташкилотлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, халқаро олимпия қўмитасининг Олимпия хартиясига ва ўз уставига мувофиқ амалга оширади, шунингдек Халқаро олимпия қўмитасининг олимпия рамзи, шиори, байроғи, мадҳияси, «олимпия», «Олимпиада» номларидан фойдаланишга бўлган мулк ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9 модда. Жисмоний тарбия ва спортни, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш давлат органлари, соғлиқни сақлаш органлари, таълим муассасалари ва жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари ҳамда соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинишини уюштирадилар.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 484-сон «Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортда шафқатсизлик ва зулмни, инсон қадр-қимматини камситишни, инсон соғлиғига зарар етказадиган стимуляторларни қўллашни тарғиб қилиш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Таълим муассасаларида жисмоний тарбия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларида жисмоний тарбия узлуксиз таълим тизиминииг энг муҳим мажбурий қисми бўлиб, давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ юқори малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади. Жисмоний тарбия бўйича мажбурий дарслар, дарсдан ташқари машғулотлар ва тест синовлари барча таълим муассасаларида ўқувчиларнинг физиологик имкониятларига мос равишда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фуқароларнинг жисмоний тарбиясига давлатнинг муҳим ижтимоий сиёсати сифатида қарайдилар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари, касаба уюшмалари, ёшлар ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастурларини амалга оширадилар ҳамда улар асосида жисмоний тарбия ва спортни бошқариш маҳаллий давлат органлари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир ўз дастурларини ишлаб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг турар жойларида ва оммавий дам олиш жойларида жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари учун шарт-шароит яратиш ва уларни ташкил этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Санаторий-курорт муассасаларида, дам олиш уйлари ва туристик базаларда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча санаторий-курорт муассасаларида, дам олиш уйлари ва туристик базаларда жисмоний тарбия моддий базаси ҳамда якка тартибда ва гуруҳ бўлиб ўтказиладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш машғулотлари учун бошқа зарур шарт-шароит яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санаторий-курорт муассасалари, дам олиш уйлари ва туристик базаларнинг маъмурияти дам олувчиларнинг сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун жисмоний машқлардан, жисмоний тарбиянинг бошка шаклларидан фойдаланишлари шарт.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ногиронлар учун жисмоний тарбия ва спорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлар учун жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш уларнинг ижтимоий камол топишига ҳамда жисмоний жиҳатдан қайта қувватга киришига қаратилган бўлиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронлар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун махсус жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт иншоотлари яратилишини ҳамда умумий фойдаланишдаги иншоотларда бошқа шарт-шароитлар яратиб берилишини таъминлайдилар.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Соғлиқни сақлаш органлари ва муассасаларининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш органлари ва муассасалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбиядан саломатликни мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш воситаси сифатида фойдаланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли турли ижтимоий гуруҳларининг жисмоний камол топиши ҳолатини ва унинг юксалиш суръатларини таҳлил қиладилар ҳамда тегишли давлат бошқаруви органларига таклифлар киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланаётган шахсларнинг тиббий назоратини олиб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт бўйича терма командалар халқаро спорт мусобақаларига тайёрланишини тиббий жиҳатдан таъминлашда қатнашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги соғлиқни сақлаш мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказишни амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний машқларнинг махсус дастурларини ишлаб чиқадилар, соғломлаштириш марказларини, тиббиёт-жисмоний тарбия диспансерларини ташкил этадилар, уларни махсус аппаратлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлайдилар.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини, спорт мусобақалари ва спорт-томоша тадбирларини ўтказишда хавфсизлик нормалари ва қоидаларига риоя этиш, фуқароларнинг саломатлигини, шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг маъмурияти машғулотлар ва мусобақалар ўтказиладиган жойларнинг жисмоний тарбия ва спортни бошқариш давлат органлари томонидан тасдиқланган техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқ зарур даражада техник жиҳатдан жиҳозланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари ва спорт мусобақалари уларнинг қатнашчилари ҳамда томошабинларнинг саломатлиги, шаъни ва қадр-қимматига зиён етказмайдиган қилиб ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган шахслар спорт мусобақаларида ҳакамлик қилишига йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Спортда кўлланиш ман этилган воситалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт билан шуғулланишда жисмоний тарбия ва спортни бошқариш давлат органлари, халқаро спорт ташкилотлари томонидан ман этилган воситаларни қўллашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори спорт кўрсаткичларига эришиш мақсадида стимуляторлардан, допинг моддаларидан, Халқаро олимпия кўмитаси томонидан ман этилган бошқа воситалардан фойдаланган спортчи мусобақалардан четлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стимуляторлар, допинг моддалари ва бошқа ман этилган воситаларни тарқатишга ёки ишлатишга қасддан кўмаклашаётган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ҳаваскорлик спорти ва профессионал спорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳаваскорлик спорти билан, шунингдек профессионал спорт билан спортчи, тренер ёки ҳакам сифатида шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал спорт соҳасидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни тузиш тартиби ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиш шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва ҳакам касбларига кўйиладиган малака талаблари жисмоний тарбия ва спортни бошқариш ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Юқори даражали спортчиларни тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори даражали спортчиларни тайёрлаш ихтисослаштирилган таълим муассасалари (олимпия резерви коллежлари, олий спорт маҳорати мактаблари, олимпия тайёргарлиги марказлари вз бошқалар) томонидан амалга оширилиб, уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби жисмоний тарбия ва спортни бошқариш ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш давлат органлари спорт бўйича терма командаларнинг аъзоларига спорт машғулотларини таълим олиш, меҳнат фаолияти ва ҳарбий хизмат билан самарали уйғунлаштириш учун зарур шарт-шароит яратиш мақсадида спортчилар ишлаётган, таълим олаётган ёки ҳарбий хизматни ўтаётган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва ҳарбий қисмлар билан тегишли шартномалар тузишлари мумкин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Жисмоний тарбия ва спортни молиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спортни молиялаш республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спортни молиялаш манбалари жумласига қуйидагилар ҳам киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига пуллик жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш хизматлари кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда спорт лотереялари ўтказишдан тушадиган маблағлар;
LexUZ шарҳи
Лотереялар ташкил этиш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган «Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомга асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ихтиёрий бадаллари, жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари қатнашчиларининг аъзолик бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари бўйича махсус жамғармаларнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик ёрдами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт рамзлари, тимсолларидан фойдаланганлик учун корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл инвестициялари ва халқаро жамғармаларнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотлардан келадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари оммавий ёки хусусий мулк бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни рўёбга чиқаришда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари янги эгаларга ўтишини, иншоотдан ўз мақсадида фойдаланишни сақлаб қолинишини таъминлайдиган тартиб ва шартлари белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги объектларнинг режалаштирилиши, лойиҳалаштирилиши, қурилиши ва фойдаланишга топширилиши устидан назорат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларини, турар жой даҳаларини зарур жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари мажмуини барпо этмаган ҳолда қуриш ва қайта қуришга, шунингдек жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини, шу ҳудуд доирасида уларга тенг иншоотларни барпо этмасдан туриб, тугатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативлари жисмоний тарбия ва спортни бошқариш ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги педагогик фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги педагогик фаолият билан тегишли маълумот ва касб-ҳунар тайёргарлигига эга бўлган шахслар шуғулланишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даволаш жисмоний тарбия соҳасида педагогик фаолият билан тегишли маълумот ва касб-хунар тайёргарлигига эга бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш пуллик хизматлари жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек жисмоний шахслар томонидан кўрсатилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун «Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисида»ги Низомнинг 17-бандига (рўйхат рақами 1550, 06.03.2006 й.) қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш пуллик хизматлари турларининг рўйхати жисмоний тарбия ва спортни бошқариш ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн олти ёшга тўлмаган болаларга, ногиронларга, етим болаларга, пенсионерларга, 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларига ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларга жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш хизматлари бепул кўрсатилади. Жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш хизматларидан бепул ёки имтиёзли шартларда фойдаланувчи фуқаролар бошқа тоифаларининг рўйхати, шунингдек имтиёзлар кўлами, уларни бериш тартиби ва тегишли харажатларни қоплаш манбалари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1550, 06.03.2006 й.)нинг 22-бандига мувофиқ спорт иншоотларида, 5 категорияли спорт иншоотларидан ташқари, ўн олти ёшга тўлмаган болаларга, ногиронларга, етим болаларга, пенсионерларга, улуғ ваташ уруш қатнашчилари ва ногиронларига ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларга жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш хизматлари — бепул кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Спортчиларнинг ижтимоий ҳимояланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқарув органлари, спорт турлари бўйича федерациялар, жамоат бирлашмалари, шунингдек жисмоний шахслар спортчиларга молиявий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқарув органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамоат бирлашмалари, спорт клублари ва марказлари, бошқа ихтисослаштирилган спорт ташкилотлари ва муассасалари спортчиларга зарур ижтимоий-маиший шароитларни яратишлари ҳамда уларнинг сиҳат-саломатлиги муҳофаза қилинишини таъминлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи мавжуд бўлганда, ёшидан қатьи назар пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатининг VII қисмига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт мусобақаларида қатнашувчи шахслар суғурта полисларига эга бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш ваколатли давлат органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари жисмоний тарбия ва спорт муаммолари бўйича халқаро ҳамкорликда иштирок этадилар, чет давлатларнинг тегишли ташкилотлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, улар билан жисмоний тарбия ва спорт бўйича қўшма бирлашмалар тузиш, биргаликдаги спорт-соғломлаштириш мусобақаларини, учрашувларни, матчларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 277-модда)