Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2026 04.11.2022 йилдаги 645-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни кўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони ва 2022 йил 21 сентябрдаги «Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-376-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) сифатида қайта ташкил этилганлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) тузилмасига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармани бошқариш, унинг маблағларини шакллантириш ҳамда фаолият юритиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари, маблағларни бошқариш ва тақсимлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисобининг юритилиши, Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг васийлик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) Жамғарманинг олий бошқарув органи, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) эса унинг ижро органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ижрочи директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг тавсиясига асосан Васийлик кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция Жамғарма фаолияти натижалари бўйича ҳар йил якунида Васийлик кенгашига, ҳар чорак якунида — Қўмита раисига ҳисобот тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ижрочи директори Қўмитанинг бошқарма бошлиғига, унинг ўринбосари — бошқарма бошлиғининг ўринбосарига, бошқа ходимлар эса мос равишда Қўмитанинг бошқа ходимларига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ходимларига Қўмита ходимлари учун Давлат бюджети ҳисобидан тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари татбиқ этилади ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили 300 млрд сўмгача бўлган миқдорда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Васийлик кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг ҳар йиллик даромадлари ва харажатлари бўйича прогноз кўрсаткичларни тасдиқлаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун манфаатдор вазирлик ва идораларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича тизимли назорат ўрнатиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова бир ой муддатда Дирекция штат жадвалини унинг бошқарув ходимлари сонини 6 нафардан оширмаган ҳолда тасдиқлаш ҳамда Дирекцияни сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қўмита бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 14 апрелдаги 210-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
645-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 645-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, Жамғармани бошқариш, унинг маблағларини шакллантириш ва фаолият юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши), Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) буйруқ ва қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма Қўмита тузилмасига кирувчи давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланкага ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарманинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Оила ва хотин-қизлар жамғармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Государственный целевой фонд поддержки семьи и женщин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Фонд поддержки семьи и женщин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — State fund for family and women support;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Family and women fund.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарманинг мақсади ва вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш, оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини қайтармаслик шарти билан тўлаб бериш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, хотин-қизлар спортини ривожлантириш, уларнинг меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган фаолиятни таъминлаш учун Васийлик кенгашининг қарори асосида мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан Жамғарма ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғазначиликдаги ўз ҳисобварақларида ушбу Низомда белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни жамғариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат этиш ҳамда Жамғармани сақлаш ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни қоплаш билан боғлиқ харажатлардан ташқари барча молиялаштиришни белгиланган тартибда тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча бўш пул маблағларини Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида депозитларга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарма ўз ваколатларини амалга ошираётганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Низом талаблари, Қўмита ва Васийлик кенгаши қарорларини тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларининг ушбу Низом доирасида ишлатилишини таъминлаши ҳамда улардан мақсадли ва самарали фойдаланишини назорат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг тарқатилиши қонун билан чекланган бўлса, унинг махфийлигига риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғармани бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарманинг бошқарув органлари Жамғарма Васийлик кенгаши ва Ижро этувчи дирекциясидан (кейинги ўринларда — Дирекция) иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилишни амалга оширувчи олий бошқарув орган, Дирекция эса — ижро этувчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Васийлик кенгаши аъзолари бир вақтнинг ўзида Дирекцияда меҳнат фаолиятини юритиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Васийлик кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари ва бошқа мол-мулкидан фойдаланилиши ҳамда Жамғармага юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар йиллик параметрларини ҳамда амалга ошириладиган асосий тадбирлар режасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий тасдиқланган параметрлар доирасида, зарурат бўлганда, Жамғарма даромадлари (манбалар бўйича) ва харажатларининг прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияни сақлаш харажатлари сметасини, штатлар жадвалини тасдиқлайди, зарурат бўлган тақдирда, тасдиқланган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Дирекция тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг тавсиясига асосан Дирекция ижрочи директорини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларни жалб қилади, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайрияларини жалб этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини қонунчилик талаблари асосида белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

12. Васийлик кенгаши Жамғармага юкланган вазифаларнинг ижросини ташкил қилиш, тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва зарур тавсиялар тайёрланишини таъминлаш мақсадида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, шунингдек, фуқаролардан иборат таркибда эксперт гуруҳлари ташкил қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Васийлик кенгаши мажлислари заруратга кўра ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши қарорлари мажлисда қатнашаётган Васийлик кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Васийлик кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дирекция Жамғарманинг ижро органи ҳисобланади. Унга Васийлик кенгаши қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижрочи директор раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дирекция:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолларда, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тўловлардан ташқари молиялаштиришни тўхтатиб туради, кейинчалик ушбу масалани Васийлик кенгашига кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақларини очади ва юритади, белгиланган тартибда улар бўйича тегишли операцияларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага ўтказилган маблағларнинг амалда тушган суммаси бўйича тегишли ташкилотлардан ахборотлар ҳамда статистик маълумотларни сўраб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши розилиги билан бўш маблағларни қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида миллий валютада депозитларга жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритади, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилмаган қўшимча маблағларни ажратиш бўйича тушган буюртмаларни тўплайди, умумлаштиради ва кўриб чиқиш учун Васийлик кенгашига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Васийлик кенгаши қарорлари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни Васийлик кенгашига ва Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Дирекция ижрочи директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юкланган вазифалар бажарилиши, шу жумладан, унинг маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, қонунчилик ҳужжатлари, Васийлик кенгаши қарорлари, Қўмитанинг буйруқ ва қарорлари билан Жамғармага юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция, унинг таркибий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ кўрсаткичлар, мақсадли индикаторларга, сифатга ва ривожлантириш дастурларининг самарали амалга оширилишига эришишни сўзсиз таъминлаш юзасидан амалий чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, уларни рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чораларини қўллаш ҳақида, шунингдек, Жамғарма ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқларни чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий давлатларнинг тегишли органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар олдида Жамғарма манфаатларини ифодалайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда, Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши бўйича белгиланган тартибда текширувлар ташкил қилади, уларнинг натижаларини таҳлил қилади ва кўриб чиқиш учун Васийлик кенгашига таклиф киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар, тижорат банклари билан Жамғарма фаолиятига тегишли келишувлар ва шартномаларни, шу жумладан, кредит, хўжалик ва меҳнат шартномаларини ҳамда ресурс ва депозитлар шартномаларини имзолайди, Дирекция номидан ишончномасиз иш юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатлар жадвалини, Жамғарма маблағлари ҳисобидан Дирекция таъминотининг харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Васийлик кенгашига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекциянинг лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма номидан судга ва бошқа давлат органларига даъволар тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Дирекциянинг таъминоти бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили 300 млрд сўмгача бўлган миқдорда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Жамғармага унинг даромадлари бўйича тушаётган маблағлар Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жамғарма маблағлар тушишининг тўлиқлиги Васийлик кенгаши томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ва Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ташкил этишда ҳамда шундай фаолият учун белгиланган тартибда имтиёзли кредитлар ажратишда тижорат банкларида ресурслар ва депозитлар жойлаштириш орқали кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларга ва уларнинг бандлигини таъминловчи тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда субсидия ва грантлар, шу жумладан, уларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ташкил этиш учун субсидиялар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги хотин-қизларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий қўллаб-қувватлаш;
(21-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларни касбларга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашадиган ҳамда муаммолари билан шуғулланадиган нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга Васийлик кенгаши томонидан ишлаб чиқилган тартиб асосида грант маблағларини ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларнинг мослашувига ва саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказларни ҳамда уларнинг бўлинмаларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, ўрганишлар давомида аниқланган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга кўмаклашиш харажатларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини қайтармаслик шарти билан тўлаб бериш;
(21-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўтказиладиган республика миқёсида ҳамда халқаро тадбирларни ташкил этишга, Ўзбекистон делегациясининг халқаро тадбирларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш, хотин-қизлар масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар ҳамда хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, унинг ҳудудий бўлинма (филиал)ларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларда ташкил этилган ўқув курсларининг мутахассисларига соатбай ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар маслаҳат кенгашлари» ва маҳаллаларда фаолият юритаётган бошқа жамоатчилик тузилмалари аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, шу билан бирга, тезкор тиббий ёрдамга ёки жарроҳлик амалиётига муҳтож, Ижтимоий реестрга киритилган оила вакилларини (жинси ва ёшидан қатъи назар) даволатишга ва уларнинг соғлом ҳаётга қайтишига моддий кўмаклашиш;
(21-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба ҳар бирининг қиймати 50 миллион сўм бўлган лойиҳалар танловини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги иш бошлаётган касаначилар фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш учун хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида лидер касаначиларни жалб этган ҳолда ўқув курслари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияни сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси Васийлик кенгаши билан келишилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш учун Қўмитага тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жамғармадан пул маблағлар тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда Васийлик кенгашининг қарори асосида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажатлар сметасида кўзда тутилмаган ёки Жамғармага юклатилган топшириқларни бажариш билан боғлиқ қўшимча харажатлар учун маблағлар Васийлик кенгашининг қарори асосида сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ишлари даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Дирекция Жамғармага ажратилган маблағлардан фойдаланилиши ва кейинги ҳисобот даврида кутилаётган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқиш учун Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Жамғарманинг фаолиятини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Жамғарманинг молия-хўжалик фаолияти Васийлик кенгашининг қарорига биноан Жамғарманинг йиллик фаолияти якунлари бўйича текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Давлат молиявий назорати инспекцияси Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Васийлик кенгашининг талабига кўра Дирекция томонидан Жамғарманинг молиявий фаолияти тўғрисидаги барча ҳужжатлар тақдим этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Жамғарманинг молиявий фаолиятини текшириш натижалари бўйича Васийлик кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончли эканлигига баҳо беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби юритилиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиш тартиби бузилган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар, шунингдек, Жамғарманинг молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифларни ўз ичига олган қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ҳисобга олиш ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Васийлик кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Дирекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Жамғарма бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритади, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа тўловларни тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Дирекция ҳар йил якуни бўйича Васийлик кенгашига Жамғарма фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Жамғарманинг бухгалтерия баланси ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 31 мартига қадар Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Жамғарма қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 645-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг васийлик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

1.

З.Б. Махкамова

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, Васийлик кенгаши раиси

2.

Э.М. Мухитдинов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

3.

Э.И. Баситханова

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

4.

Д.Ш. Султанов

молия вазирининг ўринбосари

5.

Г.А. Рашидова

АТ «Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари

6.

А.А. Абдумухторов

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари (келишув асосида)

7.

М.А. Нурматова

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи, Васийлик кенгаши котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/645/0994-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)