1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг тажриба-синов тариқасидаги янги тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳамда маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика (катта) инспекторлари (кейинги ўринларда — профилактика инспекторлари) томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолиятини 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ички ишлар органлари таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун мурожаат этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда рўйхатга олишни рад этиш асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда идоралараро фаолиятни ташкил этиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба-синов доирасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, уларнинг хоҳишига кўра, қулай манзилдаги профилактика инспекторлари, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда профилактика инспекторлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча яшаш учун келган фуқароларни махсус планшет қурилмаси ёрдамида вақтинча рўйхатга олиш тизимини ишга туширсин ҳамда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг электрон тизими билан интеграция қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторларини махсус планшет қурилмалари билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус планшет қурилмалари орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни йўлга қўйиш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида профилактика инспекторлари малакасини ошириш юзасидан ўқув машғулотларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 сентябрга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган Вақтинчалик низомни амалиётда қўллаш натижаларини пухта таҳлил қилган ҳолда келгусида мазкур амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 27 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
622-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 622-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ички ишлар органлари таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Вақтинчалик низом Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда — фуқаролар) ички ишлар органлари таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика (катта) инспекторлари (кейинги ўринларда — профилактика инспекторлари) томонидан махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш (кейинги ўринларда — вақтинча рўйхатга олиш) тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича мулкдорнинг аризасида ёки солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаганлик вақтинча рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатдан ўтиш учун фуқаролар келган кунидан бошлаб ўн беш кун муддатда ўз хоҳишига кўра, қулай манзилдаги профилактика инспекторлари, МваФРБ, давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда — ЯИДХП) мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқаролар вақтинча рўйхатдан ўтиш учун МваФРБ, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПга мурожаат қилганда вақтинча рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (кейинги ўринларда — Низом) 4-бобига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат хизматларини кўрсатиш учун давлат божи «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорларда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмаси ёрдамида вақтинчалик рўйхатга олинганда давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмаси орқали фуқаролар вақтинча рўйхатдан ўтказилганда давлат божи электрон тўлов тизимлари орқали тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Фуқароларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Профилактика инспекторлари орқали вақтинча рўйхатга олиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фуқаролар вақтинча рўйхатдан ўтиш учун профилактика инспекторларига мурожаат қилганда мулкдор номидан, профилактика инспектори томонидан махсус планшет қурилмаси орқали ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон шаклда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкдор ва вақтинча рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар учун — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловага мувофиқ мулкдорнинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой берган юридик шахснинг розилик хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этилганда, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса, мулкдорнинг розилиги талаб этилмайди ва сўровнома вақтинча рўйхатдан ўтувчи фуқароларнинг мурожаатларига асосан профилактика инспектори томонидан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда уй-жой ҳужжатлари (кадастр рақами, доимий рўйхат манзили) тўғрисидаги маълумотлар профилактика инспекторига фуқаро томонидан тақдим этилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фуқарога давлат божи электрон тўлов тизимлари орқали тўланиши тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Профилактика инспектори томонидан сўровнома тўлдирилгач Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) электрон тизим орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рақамли имзоси бўлмаган ҳолларда шахсий имзо ёки идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига келиб тушган вақтдан бошлаб Низомнинг 44-бандида белгиланган тартибда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профилактика инспекторлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат ҳимояланган идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча текшириш талаб этилган тақдирда, фуқаро ахборот-коммуникация тизими орқали профилактика инспекторини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қўшимча текшириш муддати уч иш кунидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Текшириш натижасига кўра, ваколатли орган томонидан ушбу Вақтинчалик низомга 4-иловага мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқдайдиган ҳужжатга QR-код билан ҳимояланган вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи (кейинги ўринларда — қайд варағи) тегишли профилактика инспектори планшетига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профилактика инспектори қайд варағи олингандан сўнг уни шу куннинг ўзида фуқарога қоғоз шаклида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаронинг сўровига кўра, қайд варағи фуқаронинг электрон манзилига юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида вақтинча рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт ёки ID-карта, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) тақдим этилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Профилактика инспектори вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағини беришда фуқарога қайта вақтинча рўйхатга олиш тартибини ва муддатини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, фуқаро вақтинчалик яшаётган маҳаллага хизмат кўрсатувчи профилактика инспекторига шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки бузилиши ҳолатларини кўрсатиб, қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш ҳақида ариза тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Профилактика инспектори аризада кўрсатилган жойда ушбу фуқаронинг вақтинча рўйхатга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда, ариза берувчига шу куннинг ўзида қайд варағининг дубликатини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Профилактика инспекторига нотўғри маълумот тақдим этиш, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, вақтинча рўйхатга олиш учун давлат божини тўламаслик вақтинча рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳар қандай ҳолат вақтинча рўйхатга олишни рад этишга асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олиниши рад этилган ҳолатлар юзасидан фуқаролар ҳудудий МваФРБга мурожаат қиладилар ва ушбу ҳолатлар Низомга мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Фуқаро вақтинча турар жойидан бошқа турар жойда яшаш истагини билдирганда, ушбу Вақтинчалик низомда кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида фуқаро танлаган жойдаги профилактика инспектори орқали вақтинча рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олинган фуқаро вақтинча рўйхатга олинган жойда яшаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар турар жойи (уй-жой майдони) бўйича вақтинча рўйхатга олинади, бунда улар томонидан Низомнинг 52-бандида кўрсатилган маълумотлар МваФРБларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олинган чақирилувчилар ёки ҳарбий хизматга мажбурлар Низомга мувофиқ ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари асосида вақтинча ҳарбий рўйхатга олинади ёки ҳарбий ҳисобдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Вақтинчалик низомда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш, шунингдек, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри базасида мавжуд бўлмаган ҳамда кадастр рақами бўлмаган турар жойларга вақтинча рўйхатга олиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўн олти ёшга тўлмаган фуқаро унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили вақтинча рўйхатга олинган жойда вақтинчалик рўйхатга олиниши шарт ва рўйхатга олинганлиги учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат божи тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн олти ёшга тўлмаган шахсни вақтинча рўйхатга олишни расмийлаштиришда унинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Иш берувчи, таълим ташкилоти, мулкдорлар вақтинча рўйхатга турган фуқаро билан амалдаги шартномани бекор қилган тақдирда, бу ҳақда ҳисобга қўйилган ҳудудий профилактика инспекторини хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида вақтинча рўйхатга олиш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ташкилот, шу жумладан, ўқув ташкилотларининг уй-жойлар, ётоқхоналарига фуқароларни турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш мазкур ташкилот, шу жумладан, ўқув ташкилотининг ёзма розилиги асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ушбу Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ички ишлар органлари таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини профилактика инспекторлари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ўзбекистон Республикаси фуқароси
1. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун профилактика инспекторига мурожаат қилади.
1. Ўз хоҳишига кўра
2. Вақтинчалик рўйхатга олинганлик учун (барча оила аъзолари учун алоҳида) давлат божини электрон тўлов тизимлари орқали тўлайди.
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
Профилактика инспектори
Сўровнома шаклини махсус планшет қурилмаси ёрдамида тўлдириб, Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига электрон тизим орқали юборади.
Сўровнома тўлдирилгандан кейин 1 соат мобайнида реал вақт режимида
3-босқич
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси
1. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади.
2. Фуқарони вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга қўйиш ҳақида QR-код билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ҳамда сўровномани жўнатган профилактика инспектори планшетига электрон шаклда юборади.
Бир иш куни мобайнида
4-босқич
Профилактика инспектори
Қайд варағи тушгандан сўнг уни қоғоз ёки электрон шаклда фуқарога тақдим этади.
Бир иш куни мобайнида реал вақт режимида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ички ишлар органлари таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
1. Фамилияси
2. Исми
3. Отасининг исми
4. Туғилган жойи ва санаси
5. Паспорт ёки ID-карта маълумотлари (серияси ва рақами)
5.1. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари
6. Ҳарбий хизматга алоқадорлиги:*
6.1. Чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (чақирилувчи учун) (серияси ва рақами, қайси туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан берилгани)
6.2. Ҳарбий гувоҳнома ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун) (серияси ва рақами)
7. Доимий рўйхатга олинган манзили
8. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинаётган манзили
9. Келишдан мақсади ва муддати
10. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди
11. Телефон рақами
12. Электрон почта манзили
II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки уй-жой берган юридик шахс ҳақида маълумот:
1. Ф.И.О. ёки юридик шахс номи
2. Доимий рўйхат манзили ёки юридик манзил
3. Кадастр рақами
4. Уй-жой берган юридик шахснинг алоқа хати
III. Вояга етмаган оила аъзолари:
Қариндошлик даражаси Ф.И.О.
Туғилганлик гувоҳномаси маълумотлари
(серияси ва рақами)
Туғилган йили ва жойи
Ўғли
Қизи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Турар жойи бир ярим ойдан ортиқ муддатга ўзгарган, уч ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига, ўқиш, таътил ёки даволанишга борган тақдирда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ички ишлар органлари таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги оила аъзолари билан бирга вақтинчалик рўйхатга олишингизни сўрайман.
Қариндошлик даражаси
Ф.И.О.
Туғилган йили ва жойи
Мулкдор ёки вакил___________________________________________________________________________
(фуқаронинг Ф.И.О.)
Имзо ________________
20____ йил «_____» __________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ички ишлар органлари таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш