14.10.2022 йилдаги 601-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ-377-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, фуқароларга ипотека кредити ва субсидия ажратиш жараёнидаги бюрократияни кескин қисқартириш ҳамда ушбу жараёнларни рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиялар таркиби мақбуллаштирилиб, ундан Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш (баҳолаш) тартиби бекор қилинади. Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2022 йил 1 ноябрга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Labor — migration» дастури ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизими портали «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминотига интеграция қилинишини таъминласин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги аҳолининг «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан аҳолининг номида республиканинг барча ҳудудларидаги ўз мулкида бўлган уй-жойлари тўғрисидаги маълумотлар «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминотига реал вақт режимида тақдим этиб борилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 1 ноябрга қадар 2020 — 2022 йиллар дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича тўланмай қолган субсидияларни тўлиқ тўлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, 2022 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити тўлов лаёқати ва бошқа шахсларни жалб қилиш ҳуқуқидан келиб чиқиб, тегишли ҳудуд учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоригача ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур қарорга 1-илова 2022 йил 1 декабрдан бошлаб кучга киради, 1-илованинг 1-банди «а», «е» ва «ж» кичик бандлари ҳамда 2-банди бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 14 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
601-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 601-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 5-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда ипотека кредити Тошкент вилояти учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида ажратилади ҳамда бошланғич бадал бўйича субсидия тўлови уй-жой жойлашган туман (шаҳар) молия бўлими томонидан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидан «Давлат кадастрлари палатаси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлиги» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимлари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Зарур ҳолларда айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар томонидан ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига тақдим этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Давлат хизматлари маркази, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул ташкилот раҳбарлари томонидан subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш учун масъул ходим ички буйруқ асосида бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бириктириш тўғрисидаги маълумотлар тизим администраторига электрон шаклда юборилиши учун комиссия котибига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул ташкилотлар етти иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тақдим этилган ҳужжатлар асосида ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХПда онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт бирлашмаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ инспекцияси — солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган ариза берувчи бундан мустасно) даромадларини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат солиқ инспекциясидан ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш бўйича комиссия котибига юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари — ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими — ариза берувчининг олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлигини тасдиқлайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қуйидаги таҳрирдаги 151-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«151. Ариза берувчини қуйидаги ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш (аниқлаш) subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг ёш оилалар тоифасига мансублиги ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «якуний хулоса беради» сўзлари «тасдиқлаш учун комиссияга киритади» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 39-банддан «(бир календарь йилда икки марта)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 1-илованинг III боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар

1.

«labor-migration» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти

10

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (subsidiya.idm.uz дастурий тизимида автоматлаштирилган тарзда)

2.

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими

10

Туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими

3.

Ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар

10

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(subsidiya.idm.uz дастурий тизимида автоматлаштирилган тарзда)

4.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар**

10

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тумани (шаҳри)да субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

2.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) Халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари (келишув асосида)

3.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими

4.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

5.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари

6.

Лавозимига кўра

Туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими масъул ходими, Комиссия котиби»

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда исталган вақтида тўлдиради.

Йил давомида (ҳафтанинг душанба — жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача)*

2-босқич

Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази

1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади.

2. Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, давлат солиқ инспекцияси, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига электрон шаклда тақдим этади.

1 иш куни мобайнида

3-босқич

Тиббиёт бирлашмаси

Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парвар?шлаётган аёллар тўғрисидаги маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.

10 иш куни м?байнида

Давлат солиқ инспекцияси

Солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.

10 иш куни мобайнида

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими

Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.

10 иш куни мобайнида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(subsidiya.idm.uz дастурий тизимида автоматлаштирилган тарзда)

1. Ариза берувчининг «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини (оширганлигини) аниқлайди.

2. Ариза берувчининг ёш оилалар тоифасига мансублигини ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлигини аниқлайди.

3. Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.

3 иш куни мобайнида

4-босқич

Комиссия раиси

Танлов натижалари юзасидан субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади.

1 иш куни моб?йнида

5-босқич

Талабгор

Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг

Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига квартира сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.

Хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача

Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.

Кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг 3 иш куни мобайнида

6-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.

5 иш куни мобайнида

7-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.

2. Талабгор томонидан сотиб олинадиган уй-жой (квартира)нинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки туман (шаҳар) молия бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади.

1 иш куни ичида

8-босқич

Ҳудудий молия бўлими

Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.

4 иш куни мобайнида

9-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

Ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома ва унга илова (тўловлар жадвали)ни ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб бориш учун субсидия ажратилиши бўйича тегишлилигига кўра банк бош офиси орқали Молия вазирлигига юборади.

Ипотека кредити тақдим этилгандан сўнг биринчи тўлов кунига қадар

Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб боради.

1 иш куни мобайнида

10-босқич

Молия вазирлиги

Ипотека фоизларининг бир қисмини қоплаш учун маблағларни марказлашган тартибда ўтказиб боради.

Ҳар ойнинг 25-кунигача

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«АНКЕТА-АРИЗА

Ариза № _________________
Қабул қилиш санаси________
Қабул қилган шахс _________
1. _______________

_________________

_________________

(фамилияси)

(исми)

(отасининг исми)

2. Манзил:____________

________________

________________

(аҳоли пункти)

(туман, шаҳар)

(вилоят)

3. Туғилган санаси

4. Жинси

___ /_____ / ______

____ аёл _____ эркак
5. Оилавий аҳволингиз: 6. Паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШ ШИР)*:
бўйдоқ / турмушга чиқмаган_____
уйланган / турмушга чиққан _____
ажрашган _____
бева _____
7. Турмуш ўртоғининг паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

8. Кафил сифатида иштирок этадиган фарзандингизнинг:

9. Кафил фарзандингизнинг оилавий аҳволи:

_________________

_____________________ _____________________

(ЖШ ШИР)

(ЖШ ШИР)

(турмушга чиққан ёки чиқмаган)

_____________________ _____________________

(ЖШ ШИР)

(турмушга чиққан ёки чиқмаган)

10. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:
1) Биринчи гуруҳ ногирони ____ киши.
2) Сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчилар ____ киши.
3) Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётганлигингиз.
11. Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми: 12. Ипотека кредитини қайси мақсадда олмоқчисиз: 13. Сиз билан боғланиш учун маълумотлар?
_____ мулк Бирламчи бозордан квартира______ эл.почта __________
_____ ижара Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ёки реконструкция қилиш ___________ уй тел: ___________
_____ мулкдор рухсати билан бепул яшаш иш тел: ___________
уяли тел: __________
14. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг:
«Labor migration» дастурида рўйхатдан ўтган (ҳа/йўқ) _______;
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар (ҳа/йўқ) _______;
Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими (ҳа/йўқ) _______;
Ҳарбийлаштирилган органларга алоқангиз борми?________ агар бўлса:
ходим_____
ҳарбий_____
нафақадаги ҳарбий _____.
Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман.

______________

__________

__________

_________

имзо

йил

кун

ой
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* ЖШ ШИРни аниқлаш қуйида кўрсатилган (бу ерда ЖШ ШИР рақами сариқ ранг билан белгиланган — 30101800050014 рақами)».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 16-банднинг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«24. Пудрат ташкилотлари томонидан янги тартиб доирасида қурилган, шунингдек, қарздорлик эвазига банк балансига қабул қилинган янги қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш ҳамда якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари учун берилиши мумкин бўлган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ушбу Низомнинг 28-бандида белгиланган миқдорлардан ошиб кетмаслиги лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«26. Субсидия хабарномасини олган фуқаро банкка ипотека кредити олиш учун ариза тақдим этаётган даврда ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган қарз олувчиларнинг мувофиқлик мезонларига тўлиқ жавоб бермай қолган ҳолларда банк ажратиладиган ипотека кредити миқдорини камайтириши ёки ипотека кредити ажратишни рад этиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 28-банднинг биринчи хатбошиси «Тайёр ҳолда топшириш шарти билан» сўзларидан кейин «ёки тайёр ҳолда топшириш шартисиз (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 601-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига илованинг 44-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони)» 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сон қарорига илованинг 34-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги 839-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 36-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 21 октябрдаги 889-сон қарорига илованинг 8-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 60-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/601/0931-сон)