Ҳужжат кучини йўқотган 29.01.2026 03.10.2022 йилдаги 558-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.01.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 январдаги 34-сонли «Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги асосий йўналишларни назарда тутувчи Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни мазмунан янги босқичга кўтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ўқувчиларининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, халқимизнинг маънавий қудрати ва миллий қадриятларини асраб-авайлаш, уларга нисбатан фахр туйғусини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсиб келаётган ёш авлод онгида маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, ҳарбий ватанпарварлик ҳамда буюк аждодлар жасоратини тарғиб этиш, ўрганиш, уларнинг шарафли фаолиятини доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узлуксиз таълим тизимида маънавий тарбия асосларини кучайтириш, Ватан тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган замонамиз қаҳрамонларининг ҳаёти ва фаолиятини ибрат тимсоли сифатида ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни замонавий билим ва тажриба, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш жараёнида мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш, ўқувчиларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, буюк аждодлар жасорати ҳамда ҳарбий ватанпарварлик, мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўналишларида белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш юзасидан «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда Концепция ва «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 10 октябрга қадар Концепция ва «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан умумий ўрта таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун ўқув-семинарлар ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда 2022 йил 20 декабрга қадар халқ таълими бошқарув органларининг маънавий-маърифий соҳага масъул бўлган ходимлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига қўйилган малака талабларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва мазкур лавозимни малакали кадрлар билан таъминлаш чорасини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концепция ва «Йўл харитаси»ни бажариш юзасидан вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш талаби бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 3 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
558-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таълим тизимини ривожлантириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, дунёқарашини юксалтириш, ватанпарварлик, садоқат туйғуси билан яшайдиган авлодни тарбиялаш жамиятда соғлом маънавий муҳитни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи Ренессанс пойдевори барпо этилаётган ҳозирги тарихий жараёнда соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш асосий шартлардан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳозирги пайтда халқ таълими тизимида «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади» деган эзгу ғоя асосида таълим-тарбияга замонавий педагогик технологияларни жорий этиш, ўқувчиларнинг билими ва иқтидори, ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўқувчилар тарбияси ва онгига салбий таъсир кўрсатадиган бузғунчи ва зарарли ғоялар, жиноятчилик, гиёҳвандлик, лоқайдлик ва бошқа таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда. Бунинг оқибатида соҳадаги ишларни замонавий ва таъсирчан ёндашувлар, самарали усуллар асосида янада такомиллаштириш эҳтиёжи юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Янги Ўзбекистоннинг янги мактаби» ғояси асосида Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) мактаблардаги ижтимоий муҳитни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Концепциянинг мақсади ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Концепциянинг мақсади ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Концепцияда белгиланган мақсадга эришиш учун қуйидаги асосий вазифалар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаблардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда раҳбар ва педагог ходимлар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарнинг ҳамкорлиги ва масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим-тарбия жараёнига мустақил билим шакллантириш методикасини жорий қилиш орқали ўқувчиларнинг ўз устида ишлаши ҳамда ташаббускорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил билим шакллантириш методикаси орқали ўқувчиларда соғлом қадриятларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларда ахборотларни таҳлил қилиш ҳамда билимига таянган ҳолда холис хулоса қилиш кўникмасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдимотлар тайёрлаш кўникмаси орқали ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда турли ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш иммунитетини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи тарбиясида мактаб, оила, маҳалла ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилаларда фарзанд тарбияси ва уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга бўлган эътибор ва масъулиятни кучайтириш ҳамда ўқувчиларда намунавий тарбиявий фазилатларни шакллантиришга қаратилган медиа маҳсулотларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мактабларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш йўналиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мактаб жамоаси, ота-оналар ҳамда жамоатчиликнинг ўзаро муносабатларида одоб-ахлоқ ва ички тартиб-қоидаларга риоя қилиниши мактабнинг ижтимоий-маънавий муҳитини белгилаб беради. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — Ватаним маним» мавзусида ташкил этиладиган ижодий ишлар танлови орқали ўқувчиларда Ватанга садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат рамзлари — фахрим, ғурурим» мавзусидаги тадбирлар орқали ўқувчилар онгида Ватанимиз рамзларини улуғлаш ва ардоқлаш туйғусини тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат тили — миллат руҳи» ғояси асосида туркум маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирлар ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимли таҳлиллар асосида «Намунали мактаб директори», «Намунали устоз», «Намунали ўқувчи» ва «Намунали ота-она» моделларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабдаги мавжуд ҳолатни ўрганиш ва таҳлил қилиш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда шу асосда ижтимоий-маънавий муҳитни баҳолаш орқали мактабларни «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қизил» тоифадаги мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида идоралараро ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлигини самарали ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сариқ» тоифадаги мактабларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил» тоифадаги мактаблар тажрибасини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда дарсликларнинг янги авлодини яратиш орқали ўқувчиларни маънавий етук ва эркин фикрлайдиган шахс қилиб тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларда «Вазир соати», «Олим ва ёшлар», «Шифокор ва ёшлар», «Тадбиркор ва ёшлар», «Устоз ва ёшлар», «Ҳунарманд ва ёшлар», «Ҳоким ва ёшлар», «Прокурор ва ёшлар», «Сенатор ва ёшлар», «Депутат ва ёшлар», «Ички ишлар органи ходими ва ёшлар», «Ҳарбий ва ёшлар» каби учрашувларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар орасида ўқитувчилик касбига бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида фидойи ўқитувчи-мураббийлар фаолиятига бағишланган янги бадиий асарлар, фильмлар ва бошқа ижод намуналарини яратиш ҳамда оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ўқувчиларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш йўналиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўқувчилар онгида халқимизнинг маънавий қудрати ва боқий қадриятларига нисбатан фахр туйғусини шакллантиришда, уларнинг мустақил фикр юритиш кўникмасига эга бўлишида китобхонлик маданиятини юксалтириш муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун қуйидаги ишларни амалга ошириш назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларга китоб мутолааси жараёнида «оддийдан мураккабга» тамойили асосида бадиий асарларни танлаш ва синчиклаб ўқиш малакасини ҳосил қилиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг китобхонликка бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида халқ таълими вазирининг «Китобхон ўқувчи» танловини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ёшидаги ўқувчиларга мўлжалланган янги бадиий, илмий-оммабоп адабиётларни яратиш ва таржима қилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда уларнинг муаллифларини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мактаб кутубхонаси», «Жаҳон болалар адабиёти дурдоналари» рукнида юз жилдлик китоблар тўпламининг нашрини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар орасида мутолаа маданиятини ривожлантириш мақсадида «Китобхонлик ҳафталиги»ни ташкил этиб, болалар ва ўсмирлар адабиёти масалаларига бағишланган адабий учрашувлар ва китоб фестивалларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг мустақил фикрини оғзаки ва ёзма равишда баён этиш малакасини ошириш мақсадида улар ўқиган китоблари бўйича «Нотиқ ўқувчи» ҳамда иншолар танловларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошланғич синф ўқувчиларини «Жажжи академик» тўгаракларига жалб этиш ҳамда уларга мутолаа сирлари ва китобхонлик маданияти бўйича тушунчалар бериб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларга китоб совға қилишни анъанага айлантириш мақсадида «Фарзандимга китоб совға қиламан» ва «Мактаб кутубхонасига китоб совғаси» ижтимоий акцияларини ўтказиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босма ва электрон нашрларда болалар ижоди намуналарини мунтазам равишда эълон қилиб бориш, истеъдодли ижодкор ўқувчиларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг билим доираси ва дунёқарашини кенгайтириш, шунингдек, турли фан соҳалари ва касб-ҳунарларга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган энциклопедик асарлар, луғат ва альбомлар, бадиий асарлар, тўла ва қисқа метражли бадиий фильмлар, видеороликлар ва телефильмлар, мультфильмлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Буюк аждодлар жасорати ҳамда ҳарбий ватанпарварлик йўналиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўқувчиларнинг маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш, ўз Ватани ва халқи тақдири учун масъулият ва жавобгарлик ҳиссини оширишда буюк аждодларимизнинг жасорати ҳамда ҳарбий ватанпарварликни кенг тарғиб этиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар бу борада устувор жиҳатлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Афсонага айланган жасорат» ғояси асосида Алпомиш, Широқ, Тўмарис каби миллий қаҳрамонларнинг жасорати акс эттирилган мультимедиа маҳсулотларини тайёрлаш ва мактабларда уларнинг тақдимотларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи Шарқ Уйғониш даври — IХ — ХII асрларда минтақамизда юз берган «Маърифий Ренессанс» даврида буюк алломалар, қомусий билим соҳиблари, машҳур мутафаккирлар, жумладан аниқ фанлар соҳасида Муҳаммад Хоразмий, Абу Бакр Розий, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Умар Ҳайём, Мирзо Улуғбек, фалсафа соҳасида Абу Наср Форобий, Ибн Рушд, Муҳаммад Ғаззолий, Азизиддин Насафий, тиббиёт соҳасида Абу Али ибн Сино, тилшуносликда Маҳмуд Замахшарий, шеъриятда Абу Абдулло Рудакий, Абулқосим Фирдавсий, Ҳофиз Шерозий, Низомий Ганжавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, рассомчиликда Камолиддин Беҳзодларнинг жаҳоншумул илмий-ижодий кашфиётларини ўқувчи-ёшлар ўртасида тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша!» шиори остида Ватан озодлиги йўлида мардона кураш олиб борган буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг мардлиги ва жасорати, шонли ҳаётини тарғиб қилиш орқали ўқувчиларда Ватанга садоқат, шижоат ва қатъият туйғуларини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Соҳибқирон Амир Темур — марказлашган миллий давлатчилик асосчиси» ғояси асосида ўқувчилар онгида юрт озодлиги учун кураш, халқпарварлик, адолатпарварлик ва бунёдкорлик туйғуларини тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий мустақиллик ва маърифатпарварлик ғояларини илгари сурган аждодлар меросини кенг ўргатишга қаратилган «Жадидчилик сабоқлари» онлайн ресурсларни яратиш ва уларнинг тарғиботини йўлга қўйиш, «Миллат ойдинлари» туркум маънавий-маърифий телекўрсатувларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аждодлар жасорати унутилмайди!» шиори остида ўқувчилар онгида Ватанга садоқат, миллий ғурур, мардлик ва жасорат, бурч ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ўқувчиларининг миллий давлатчилик, илм-фан, маданият, санъат ва меъморчилик тарихи ва миллий қадриятларимиз ҳақидаги билимларини янада ошириш мақсадида тарихий обида, музей ва театрларда сайёр машғулотлар уюштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳарбий қисмда бир кун» ва «Ватанга қасам» туркум тадбирлар орқали ўқувчилар онгида миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат Ўзбекистон фуқаросининг муқаддас бурчи эканлиги ҳақидаги тушунчани мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мен юрт посбони бўламан», «Алпомиш издошлари», «Тўмарис қизлари», «Мендирман Жалолиддин!» каби мавзуларда танлов, мусобақа ва учрашувлар ўтказиш, «Бўлғуси аскарга совға» рукнида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги китоблар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар тарғиботи ва намойишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Замонамиз қаҳрамонлари — ёшларга ибрат тимсоли йўналиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Замонамиз қаҳрамонларининг эришган ютуқларини кенг тарғиб этиш, уларга нисбатан эҳтиром туйғусини шакллантириш ўқувчиларда чин инсоний фазилатларни камол топтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Замонамиз қаҳрамонлари» рукнида туркум рисолалар, анимацион, ҳужжатли ва бадиий фильмлар, роликлар яратиш ва таълим-тарбия жараёнига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб кутубхоналарини Ўзбекистон Қаҳрамонлари, илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндаларининг ибратли фаолияти ёритилган адабиётлар билан бойитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муваффақиятга эришиш сирлари» лойиҳаси доирасида ўз соҳасида юқори натижаларга эришган юртдошларимиз билан доимий мулоқотлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ва ижодий мактаб яратган атоқли олим ва ижодкорларнинг уй-музейлари ҳамда ишхоналарида саёҳат-дарслар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Беруний издошлари», «Улуғбек авлодлари», «Навоий ворислари», «Зулфияхоним қизлари» каби мавзуларда ўтказиладиган ижодий танловлар самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги Ўзбекистоннинг маънавият масканлари» рукни остида туркум тадбирлар ва саёҳатлар уюштириш, ўқувчилар ўртасида ижодий ишлар ва мультимедиа ишланмалари танловларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўналиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, кенг жамоатчилик ва ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига эътиборини оширишга қаратилган таъсирчан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш мактаблардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Макбта, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш юзасидан ташкил қилинадиган тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари», «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни бепул мактаб формаси ва дарсликлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаммоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш ҳамда нотинч оилалар фарзандларини психологик қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан чораларини қўллаш бўйича махсус тренинглар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларни маҳаллаларда ташкил этиладиган халқ сайиллари, умумхалқ байрамлари, ўйинлар ва спорт мусобақаларига кенг жалб қилиш орқали уларни миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти мавзусидаги афоризмларни «Кун ҳикмати» рукнида мобил алоқа операторлари орқали етказишни тизимли йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш мақсадида «Энг намунали ота-она» танловини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг ёш психологиясига боғлиқ феъл-атвори ҳамда руҳий оламидаги салбий ўзгаришларни оила ва мактаб жамоаси билан ҳамкорликда бартараф этиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларда олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда ота-она, маҳалла, мактаб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигини тубдан яхшилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Уч авлод учрашуви» лойиҳасида мактаб ва маҳаллаларда турли авлод вакиллари ва ўқувчилар иштирокида мулоқотлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маънавий баркамол авлод — барқарор жамият бунёдкори» тамойили асосида ўқувчиларда турли ғоявий хавф-хатарлардан ҳимояланиш иммунитетини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикамиздаги миллий маданий марказлар вакиллари иштирокида ўқувчиларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурматнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг усул ва шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мактабларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш усуллари — ўқувчиларда ҳаётий зарур кўникмалар, маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантирадиган воситалар мажмуидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда қуйидаги методик усуллардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил таълим олиш кўникмасини шакллантиришга қаратилган методика орқали «Тенгдош — тенгдош билан» тамойили асосида ўқувчиларнинг тарбиявий фазилатларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нутқ маданияти, китобхонлик ҳамда изланиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида долзарб мавзулар доирасида тақдимотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фикрлаш ҳамда дунёқарашини кенгайтириш мақсадида интеллектуал ўйин ва танловлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитувчи ва ўқувчилар яратган медиа маҳсулотлари орқали уларни салбий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва улардан маънавий иммунитетни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида тарбиявий фазилатларни шакллантиришга қаратилган видеоролик, бадиий фильм ҳамда шиорларни тайёрлаш ва амалиётга татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида спортни қадрият сифатида ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватанпарварлик туйғусини янада такомиллаштириш учун география, биология, IT, тарбия фанлари доирасида видеороликлар ва бошқа медиа-маҳсулотлар тайёрлаш, тақдимотларини ташкил қилиш ва баҳолаш тизимини йўлга қўйиш, уларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг намойиш қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маънавий-маърифий ишлар давра суҳбатлари, ижодий учрашув ва кечалар, кўрик-танловлар, тақдимотлар, интеллектуал ўйинлар, виртуал клублар ва бошқа шаклларда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур усуллар маънавий-маърифий ишларнинг ранг-баранглигини таъминлайди. Пировард натижада бу мактабда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Эришиладиган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Концепция «Янги Ўзбекистоннинг янги мактаби» ғояси асосида мамлакатимизда мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни мазмунан янги босқичга кўтаришда муҳим роль ўйнайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар қалбида халқимизга хос бўлган юксак маънавий фазилатларни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар мувофиқлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларда маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш ва уларни бугунги кун талаблари билан уйғунлаштириш орқали ўқувчилар онгида маънавий иммунитет мустаҳкамланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон халқлари тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг ибратли ҳаёт йўли таълим-тарбия жараёнларига кенг сингдирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз ҳаётининг турли жабҳаларида алоҳида ўрнак кўрсатиб, юксак натижаларга эришган, Ватанимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган замонамиз қаҳрамонларининг ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилиш орқали ўқувчилар онгида замонавий идеаллар шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарслик ва методик адабиётларни янгилаш, педагогларни касбий фаолияти ва тарбиявий ишлардаги юқори натижаларига кўра рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналарнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш орқали уларнинг фарзанд таълим-тарбиясига масъулияти оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим-тарбия жараёнида мактаб директори, педагог ходимлар, ўқувчилар ҳамда ота-оналар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги механизми жорий этилиши натижасида мактаблардаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига эришилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш юзасидан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

I. Мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш йўналиши бўйича

1.

Ўқувчиларда Ватанга садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини янада кучайтириш ҳамда «Ўзбекистон — Ватаним маним» мавзусида ижодий ишлар танловини ташкил қилиш.

1. Қўшма қарор лойиҳасини тасдиқлаш.

2022 йил октябрь

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

2. Барча умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилининг биринчи кунида «Мен — Янги Ўзбекистон фарзандиман!» мавзусида дарслар ўтилишини йўлга қўйиш.

2022 йил октябрь

3.Ўқувчилардамиллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга хизмат қиладиган «Ватанга садоқат — олий мақсадим» шиори остидасуҳбатлар ва бошқа тадбирлар ташкил қилиш.

ҳар йили ноябрь-декабрь

4. «Ўзбекистон — Ватаним маним мавзусида ижодий ишлар танловларини ўтказиш.

режа асосида

2.

Ўқувчилар онгида Ватанимиз рамзларини улуғлаш ва ардоқлаш туйғусини тарбиялаш мақсадида «Давлат рамзларифахрим, ғурурим» мавзусида тадбирларни ташкил қилиш.

1. «Давлат рамзларифахрим, ғурурим» мавзусидаги тадбирлар туркумини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил октябрь

-

Халқ таълими вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

2. Ҳар бир ўқув ҳафтасини мактабда Давлат байроғини кўтариш ва мадҳияни жўрликда ижро этиш билан бошлаш.

ҳар ўқув йили давомида,

3. Давлат рамзлари қабул қилинган кунларда маънавий-маърифий тадбирлар, иншолар танловларини ташкил этиш.

ҳар йили июль, ноябрь-декабрь ойларида

3.

«Давлат тили — миллат руҳи» ғояси асосида туркум маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирларни ташкил қилиш.

1. Маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирларни ташкил қилиш бўйича идоралараро режа-жадвални тасдиқлаш.

Ҳар йили сентябрь

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Халқ таълими вазирлиги

2. Режа-жадвалга мувофиқ, «Давлат тили — миллат руҳи» ғояси асосида таниқли олим ва ижодкорлар иштирокида ўзбек тилининг тарихи, ифода имкониятлари ва жамият ҳаётидаги аҳамиятига бағишланган адабий-маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказиш.

ўқув йили давомида мунтазам

3. «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» шиори остида «Билимдонлар баҳси» интеллектуал ток-шоуларни тайёрлаш,«Она тили — миллат руҳи», «Навоийни англаш — ўзликни англаш» мавзуларида иншолар, ижодий ишлар, мақолалар ва нотиқлик танловларини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлашни назарда тутиш.

4.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ижтимоий-маънавий муҳитини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий фаолиятни баҳолаш мезонлари ва талабларини ишлаб чиқиш. Бунда:

а) ижтимоий компетентли (жамият ва давлат олдидаги ўз бурчи ва мажбуриятларини тўлиқ англаган, яхши хулқ-атвор, кенг дунёқараш, билим ҳамда ижодий салоҳиятга эга, ватанпарвар) шахсни тарбиялаш;

б) баҳолаш натижалари асосида ижтимоий-маънавий муҳити носоғлом бўлган мактабларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

в) ижтимоий-маънавий муҳитни баҳолаш орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарорига мувофиқ «қизил» (қониқарсиз) ва «сариқ» (қониқарли) тоифаларга ажратилган мактабларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;

г) ижтимоий-маънавий муҳити намунали бўлган мактаблар тажрибасини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Халқ таълими вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

2. Тизимли таҳлиллар асосида «Намунали мактаб директори», «Намунали устоз», «Намунали ўқувчи» ва «Намунали ота-она» моделларини ишлаб чиқиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

3. Маҳалла фаоллари ва ота-оналар томонидан таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга доир тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш.

5.

Умумий ўрта таълим муассасаларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш.

1. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш.

2022 йил октябрь

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Халқ таълими вазирлиги

2. Индикаторлар асосида умумий ўрта таълим муассасаларида баҳолаш ишларини ташкил этиш.

2022 йил октябрь

3. Баҳолаш ишлари якунларига кўра, бўшаган иш жойларига муносиб кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш.

2022-2023 ўқув йилидан

6.

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўриш.

1. Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолияти мониторингини амалга ошириш.

2022 йил октябрь

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Республика Маънавият ва маърифат маркази,Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Халқ таълими вазирлиги

2. Аниқланган муаммолар асосида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи фаолиятини тартибга соладиган методик тавсия ишлаб чиқиш.

2022 йил октябрь-ноябрь,

3. Методик тавсияни нашр этиш ва мактабларга етказиш.

декабрь

4. Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг малакасини тизимли равишда ошириб бориш чораларини кўриш.

режа асосида

7.

Таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда дарсликларнинг янги авлодини яратиш орқали ўқувчиларни маънавий етук ва эркин фикрлайдиган шахс қилиб тарбиялаш.

1. Мавжуд таълим стандартлари, ўқув дастурларини таҳлилий ўрганиб чиқиш.

2022-2023 йиллар давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш якунлари бўйича асосланган таклифларни кўриб чиқиш.

3. 1 — 11-синф ўқувчилари ҳамда ота-оналар учун «Ўқувчининг маънавий дунёқараши ва камолоти» ҳақидаги қўлланма яратиш.

2022 йил октябрь

8.

Умумий ўрта таълим муассасаларда давлат органлари раҳбар кадрлари ҳамда ўз соҳасида юқори натижаларга эришган тадбиркорлар, маданият, санъат ва фан арбоблари иштирокида учрашувларини ташкил этиш.

«Сенатор ва ёшлар», «Депутат ва ёшлар», «Олим ва ёшлар», «Устоз ва ёшлар», «Вазир соати», «Ҳоким ва ёшлар», «Прокурор ва ёшлар», «Ички ишлар органи ходими ва ёшлар», «Ҳарбий ва ёшлар», «Шифокор ва ёшлар», «Тадбиркор ва ёшлар», «Ҳунарманд ва ёшлар» ва бошқа шу каби учрашувларни ташкил этиш.

2022 — 2026 йиллар давомида режа асосида

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

9.

Ёшларнинг ўқитувчилик касбига бўлган қизиқишини янада ошириш.

1. Туман (шаҳар)лардаги марказий кўчалар бўйлаб ўқитувчи ва мураббийлар фаолияти акс эттирилган баннерларни тайёрлаб, постерларга жойлаштириш.

2023 йилдан бошлаб

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Кинематография агентлиги,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

МТРК, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ўқитувчи ва мураббийлар, иқтидорли ўқувчилар фаолиятига бағишланган ижтимоий видеороликлар ва мақолалар тайёрлаб, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ёритиш.

3. Таълим соҳаси фидойилари ва ўқитувчиларнинг мавқеини оширишга қаратилган энг яхши видеороликлар танловини ташкил этиш.

мунтазам

II. Ўқувчиларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш йўналиши бўйича

10.

Ўқувчиларга китоб мутолааси жараёнида «оддийдан мураккабга» тамойили асосида бадиий асарларни танлаш ва синчиклаб ўқиш малакасини ҳосил қилиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Мактаб ўқувчиларнинг ёшига мос равишда бадиий асарларни танлаш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган рўйхат асосида мактаб кутубхоналарини бадиий адабиётлар билан тўлдириш.

3. «Китоб ҳақида китобнома» номи остида мутолаа маданияти ҳақида услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.

2023/2024 ўқув йилидан

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Халқ таълими вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Халқ таълими вазирининг «Китобхон ўқувчи» танловини ташкил этиш

1. Танлов тартибини ишлаб чиқиш.

2. Танловни 3 босқичда ўтказилишига ҳамда ғолиб ўқувчиларни муносиб тақдирланишига алоҳида эътибор қаратиш.

2022/2023 ўқув йилидан

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

12.

Мактаб ёшидаги ўқувчиларга мўлжалланган янги бадиий, илмий-оммабоп адабиётларни яратиш ҳамда уларнинг муаллифларини рағбатлантириш.

1. Болаларга мўлжалланган янги бадиий, маърифий, дунёқарашини кенгайтирадиган илмий-оммабоп янги асарларни яратиш бўйича ёзувчи ва шоирларга ижтимоий буюртмалар бериш ҳамда нашр этишни тизимли жорий этиш.

2. Яратилган янги бадиий ва таржима асарларни қардош тилларда таълим оладиган болалар учун нашр этиш.

3. Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар мактаб-интернатларини махсус брайл ёзувидаги болалар адабиёти билан таъминлаш.

4. Болалар адабиёти йўналишига ихтисослашаётган ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда асар муаллифларини рағбатлантириш.

2022/2023 ўқув йилидан

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Молия вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

13.

«Мактаб кутубхонаси», «Жаҳон болалар адабиёти дурдоналари» рукнида юз жилдлик китоблар тўпламининг нашрини йўлга қўйиш ҳамда болалар учун фильмлар яратиш.

1. Болалар учун мўлжалланган жаҳон адабиёти намуналарини таржима қилиш ва нашр этиш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Жаҳон болалари адабиёти намуналари таржима қилиш ва нашр этишни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш, грант ва субсидиялар ажратиш тизимини жорий этиш.

3. Ишчи гуруҳ томонидан таржима асарлар рўйхатини шакллантириш, мазкур рўйхат асосида таржима қилиш ҳамда нашр этиш ишларини ташкил қилиш.

4. Нашр этилган адабиётларни тарғиб қилиш, шунингдек китобхонликни кенг оммалаштириш мақсадида мактаб ҳамда таълим муассасаларида тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли олиб бориш.

5. Болалар адабиётини кенг тарғиб қилиш учун телерадиоканаллар ва интернет сайтларида имтиёзлар жорий этиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Молия вазирлиги, Кинематография агентлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, МТРК, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

14.

Болаларга китоб совға қилишни анъанага айлантириш бўйича ижтимоий акцияларни ўтказиш.

1. «Фарзандимга китоб совға қиламан», «Мактаб кутубхонасига китоб совғаси» ижтимоий акцияларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва муддатини белгилаш.

2. Акциялар доирасида сайёр китоб савдоларини ташкил қилиш.

3. Тадбирда фаол иштирок этган ота-оналар ва ўқувчиларнинг фаолиятини ибрат тариқасида кенг тарғиб қилиш.

ҳар йили март-май ойларида

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги

15.

Босма ва электрон нашрларида болалар ижоди намуналарини мунтазам равишда эълон қилиш.

1. Мактаб ўқувчилари ўртасида ижодий ишлар танловини (шеър, ҳикоя, тасвирий санъат ва бошқа) ўтказиш.

2. Танлов натижасига кўра, ғолиб ўқувчиларнинг ижод намуналарини «Ёшлик», «Гулхан», «Ғунча», «Тонг юлдузи», «Ёш куч» каби болалар даврий нашрларида чоп этиш.

3. Истеъдодли ижодкор ўқувчиларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мунтазам

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

16.

Болаларнинг билим доираси ва дунёқарашини кенгайтириш, шунингдек, турли фан соҳалари ва касб-ҳунарларга бўлган қизиқишларини ошириш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларида касб-ҳунарга йўналтирувчи тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Тадбир давомида ўқувчиларга машғулот ўтказиш учун услубий материалларни тайёрлаш (маъруза матни, тақдимот, бадиий ва ҳужжатли фильмлар).

3. Тадбирларни юқори савияда ташкил этиш ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш чораларини кўриш.

2022 — 2026 йиллар давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Кинематография агентлиги,

МТРК, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

III. Буюк аждодлар жасорати ҳамда ҳарбий ватанпарварлик йўналиши бўйича

17.

«Афсонага айланган жасорат» ғояси асосида миллий қаҳрамонларнинг жасорати акс эттирилган мультимедиа маҳсулотларини тайёрлаш.

1. Мактаб кутубхоналарини Алпомиш, Широқ, Тўмарис каби буюк аждодларимизнинг жасоратига бағишланган илмий, бадиий адабиётлар билан таъминлаш.

2. Умумий ўрта таълим муассасаларида буюк аждодларимиз матонати акс эттирилган саҳна асарлари яратиш.

3. Умумий ўрта таълим муассасаларида миллий қаҳрамонларнинг жасоратлари бўйича интеллектуал ўйинлар ташкил қилиш.

4. Алпомиш, Широқ, Тўмарис каби буюк аждодларимиз жасорати акс эттирилган мультимедиа маҳсулотларини тайёрлаш, тақдимотларини ўтказиш ва баҳолаш тизимини йўлга қўйиш.

ўқув йили давомида мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Халқ таълими вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

«Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша!» шиори остида Ватан озодлиги йўлида мардона кураш олиб борган буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг мардлиги ва жасорати, шонли ҳаётини тарғиб қилиш орқали ўқувчиларда Ватанга садоқат, шижоат ва қатъият туйғуларини мустаҳкамлаш.

1. Ўқувчиларни Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти, Ватан ҳимояси йўлида кўрсатган мардлиги ва жасоратига бағишланган бадиий ва санъат асарлари билан яқиндан таништириш.

2. Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги асарлар асосида саҳна кўринишлари тайёрлаш, ижодий ишлар танлови ва кўрик-танловлар ташкил қилиш.

ўқув йили давомида мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

3. Умумий ўрта таълим муассасаларида «Алпомиш авлодлари» ва «Барчиной ўйинлари» тўгаракларини ташкил қилиш, чавандозлик ва камондан ўқ отиш ўйинларини ўтказиш тизимини йўлга қўйиш.

ҳар чоракда бир марта

19.

«Соҳибқирон Амир Темур — марказлашган миллий давлатчилик асосчиси» ғояси асосида ўқувчилар онгида юрт озодлиги учун кураш, халқпарварлик, ва бунёдкорлик туйғуларини тарбиялаш.

1.«Амир Темур — ўзбек давлатчилигининг ифтихори» мавзусида иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш.

2. «Амир Темур ва Темурийлар ибрати» мавзусидадавра суҳбатлари ташкил қилиш.

ўқув йили давомида мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия

3. «Темур тузуклари» асари асосида ўқувчилар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш.

ҳар йили апрель ойи давомида

20.

Мустақиллик ва маърифатпарварлик ғояларини илгари сурган аждодлар меросини кенг ўргатишга қаратилган «Жадидчилик сабоқлари» онлайн ресурсларни яратиш ва уларнинг тарғиботини йўлга қўйиш, «Миллат ойдинлари» мавзусида кўрсатувларни тайёрлаш.

1. Жадидчилик намояндаларининг маънавий‑ахлоқий тарбияга оид қарашларини педагогик амалиётга жорий этиш бўйича семинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

2. «Жадидчилик сабоқлари» онлайн ресурсларни яратиш ва уларнинг тарғиботини йўлга қўйиш.

3. Жадидмаърифатпарварларининг ҳаёти ва адабий-маърифий меросини тарғиб этишга мўлжалланган «Миллат ойдинлари» туркум телекўрсатувларни тайёрлаш ва мамлакатимиз телеканалларида кенг намойиш қилиш.

2023 йилдан мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

МТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

21.

Миллий ғурур, Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантиришда Қорақалпоқ адабиёти асосчилари Ажиниёз Қусибой ўғли, Бердақ, Тулепберген Каипбергенов, Ибройим Юсуповларнинг илм-маърифат калитига қўшган ҳиссаларини тарғиботига бағишланган «очиқ дарс»лар ҳамда маърифий тадбирлар ташкил этиш.

1. Ҳудуддаги буюк аждодларимиз номлари билан боғлиқ муқаддас зиёратгоҳларга ўқувчиларнинг ташрифлари режасини ишлаб чиқиш.

2. Режа асосида ўқувчиларнинг зиёратгоҳларга ташрифларини тегишли фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари (ота-оналар) кузатувида хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил этиш.

3. Зиёратлар давомида ўқувчиларга соҳа мутахассислари иштирокида улуғ аждодларимизнинг бебаҳо меросини тарғиб этишга бағишланган давра суҳбатлари ва «очиқ дарслар» ташкил этиш.

2023 йилдан мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ёшлар ишлари агентлиги

22.

«Аждодлар жасорати унутилмайди!» шиори остида ўқувчилар онгида Ватанга садоқат, миллий ғурур, мардлик ва жасорат, бурч ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлаш.

1. Тадбирларни ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш.

2. Ўқувчиларда Ватанга садоқат, мардлик ва жасурлик хислатларини тарбиялаш мақсадида ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасалари билан маънавий-маърифий йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш.

3. Ватан озодлиги ва юртимиз тинчлиги йўлида курашган аждодларимиз жасоратига бағишланган ижодий ишлар танловларини ташкил этиш.

ўқув йили давомида мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия

23.

Мактаб ўқувчиларининг миллий давлатчилик, илм-фан, маданият, санъат ва меъморчилик тарихи ва миллий қадриятларимиз ҳақидаги билимларини янада ошириш мақсадида тарихий обида, музей ва театрларда сайёр машғулотлар уюштириш.

1. Ҳар бир мактаб кесимида йил давомида ўқувчиларнинг музей, театр ёки бошқа маданият муассасаларда сайёр машғулотларни ташкил қилиш бўйича режа-жадвалларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2. Ўқувчиларнинг маданият муассасалари ва тарихий обидаларга ташрифини ташкил қилиш режа-жадвалларини тасдиқлаш.

3. «Ватан бўйлаб саёҳат» шиори остида тарихий жойлар, муқаддас қадамжолар ва маданият масканларига ташрифлар уюштириш.

2022 — 2026 йиллар давомида

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

«Ҳарбий қисмда бир кун» ва «Ватанга қасам» туркум тадбирлари орқали ўқувчилар онгида миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат Ўзбекистон фуқаросининг муқаддас бурчи эканлиги ҳақидаги тушунчани мустаҳкамлаш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларида «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган ҳарбий‑ватанпарварлик ойлиги доирасида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб доимий

-

Халқ таълими вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия

2. Ўқувчиларнинг ҳарбий қисмларга ташрифини уюштириш. Ташриф давомида уларни ҳарбий қисмда аскар ва офицерларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш.

3. Умумий ўрта таълим муассасалари Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида «очиқ дарс»лар ва давра суҳбатлари ташкил этиш.

ўқув йили давомида мунтазам

25.

Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ўтказиш, шунингдек, китоблар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар тарғиботи ҳамда намойишини ташкил этиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларида «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш.

2022 йил декабрь

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

2. «Мен юрт посбони бўламан», «Алпомиш издошлари», «Тўмарис қизлари», «Мендирман Жалолиддин!» каби мавзуларда танлов ва мусобақаларни ўтказиш.

3. Ўқувчиларга «Бўлғуси аскарга совға» рукнида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги китобларни совға қилиш.

4. Ўқувчиларнинг ҳарбий қисмларга ташрифини уюштириш. Ташриф давомида уларни ҳарбий қисмда аскар ва офицерларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш.

5. Умумий ўрта таълим муассасаларида Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида «очиқ дарс»лар ва давра суҳбатлари ташкил этиш.

ўқув йили давомида мунтазам

IV. «Замонамиз қаҳрамонлари — ёшларга ибрат тимсоли» йўналиши бўйича

26.

«Замонамиз қаҳрамонлари» рукнида туркум рисолалар, анимацион, ҳужжатли ва бадиий фильмлар, роликлар яратиш ва таълим-тарбия жараёнига жорий этиш.

1. Тарихий, адабий ҳамда замонамиз қаҳрамонлари ҳақида туркум рисолалар, анимацион, ҳужжатли ва бадиий фильмлар, роликлар яратиш.

2. Умумий ўрта таълим муассасаларида замонамиз қаҳрамонларининг серқирра фаолиятига бағишланган асарлар, ҳужжатли фильмлар ва роликларнинг тақдимотларини ўтказиш.

3.Интернетнинг миллий сегментига мўлжалланган қизиқарли форматдаги контентларни кўпайтириш.

2022 — 2026 йиллар давомида мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Кинематография агентлиги, МТРК,

Халқ таълими вазирлиги

27.

Умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналарини Ўзбекистон Қаҳрамонлари, илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндаларининг ибратли фаолияти ёритилган адабиётлар билан бойитиб бориш.

1. Умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналарини Ўзбекистон Қаҳрамонлари, илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндаларининг ибратли фаолияти ёритилган адабиётлар билан тўлдирилганлик ҳолатини ўрганиб чиқиш.

2. Ушбу мавзуда ёзилган асарлар рўйхатини шакллантириш, янги ижодий буюртмалар бериш ва чоп этиш.

3. Ўрганиш якунларидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий ҳокимликлар томонидан туман ҳокимликларининг қўшимча манбалари ҳисобидан барча мактабларни мазкур адабиётлар билан таъминлаш.

2022 — 2026 йиллар давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

28.

«Муваффақиятга эришиш сирлари» лойиҳаси доирасида ўз соҳасида юқори натижаларга эришган юртдошларимиз билан доимий учрашув ва мулоқотлар ташкил этиш.

1. «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусида ўз соҳасида юқори натижаларга эришган маданият, адабиёт, санъат ва фан арбоблари, тадбиркорлар иштирокида «мактаббай» тизимидаучрашувлар ўтказиш.

2. Ўқувчиларга учрашувлар таассуротлари асосида иншолар ёздириш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мунтазам

-

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

29.

Илмий ва ижодий мактаб яратган атоқли олим ва ижодкорларнинг уй-музейлари ҳамда ишхоналарида саёҳат-дарслар ўтказиш.

1. Ўқувчиларни мамлакатимизда илмий ва ижодий мактаб яратган атоқли олим ва ижодкорларнинг уй-музей ҳамда ишхоналарига саёҳатга олиб бориш.

2. Мамлакатимиздаги атоқли олим ва ижодкорлар билан давра суҳбатлари, учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

30.

Ижодий танловлар орқали иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш.

1. «Беруний издошлари», «Улуғбек ворислари», «Навоий авлодлари», «Зулфияхоним қизлари» каби мавзуларда ижодий ишлар танловларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

2. Танловларни белгиланган муддатларда ҳамкор ташкилотлар билан ўтказиш.

3. Танлов ғолибларини муносиб рағбатлантириш.

2023 — 2026 йилларда мунтазам

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги

31.

«Янги Ўзбекистоннинг маънавият масканлари» рукни остида саёҳатлар уюштириш, ўқувчилар ўртасида ижодий ишлар ва мультимедиа ишланмалари танловларини ташкил этиш.

1. Янги Ўзбекистоннинг маънавият масканларига саёҳатлар уюштириш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш.

2. Режа-жадвал асосида маънавият масканларига саёҳатлар уюштириш.

3. «Ватан манзаралари» мавзусида ижодий ишлар танловини ташкил этиш.

2023 — 2026 йилларда мунтазам

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги

V. Мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўналиши бўйича

32.

Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш юзасидан ташкил қилинадиган тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш чораларини кўриш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этилган мавжуд тўгаракларни таҳлил қилиш.

2. Таҳлил натижасига кўра, бўш турган биноларда «Баркамол авлод» болалар мактаблари тармоқ тўгаракларини ташкил этиш.

3. Ташкил этилган тўгараклар доирасида мактаблараро танловлар ўтказиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мунтазам

-

Халқ таълими вазирлиги,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

33.

«Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари», «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича маҳалла, мактаб ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш.

1. «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари», «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандлари рўйхатини шакллантириш.

2. Уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чоралар кўриш.

3. Ушбу тоифадаги оилалар фарзандларини доимий назорат остига олиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мунтазам

Жамғарма маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

34.

Муаммоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш ҳамда нотинч оилалар фарзандларини психологик қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан чораларини қўллаш бўйича махсус тренинглар ташкил этиш.

1. Ўқувчилар ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш.

2. Сўров натижасида аниқланган муаммоли оила фарзандларини аниқлаш.

3. Аниқланган ўқувчиларга мактаб психологларини бириктириш ва маънавий соғломлаштиришга қаратилган тренинглар ташкил этиш

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мунтазам

Халқ таълими вазирлиги,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

35.

Ўқувчиларни маҳаллаларда ташкил этиладиган халқ сайиллари, умумхалқ байрамлари, ўйинлар ва спорт мусобақаларига кенг жалб қилиш орқали уларни миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш.

1. Маҳаллаларда ташкил этиладиган халқ сайиллари, миллий ўйинлар ва спорт мусобақаларига кенг жалб қилиш орқали ўқувчиларни миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш.

2. Тадбирларда фаоллик кўрсатган ўқувчиларнинг ота-онасини рағбатлантириш ва уларга миннатдорчилик хатларини юбориш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

36.

Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти мавзусидаги афоризмларни «Кун ҳикмати» рукнида мобил алоқа операторлари орқали етказишни тизимли йўлга қўйиш.

1. Фарзанд тарбиясига оид афоризмлар базасини шакллантириш.

2. «Кун ҳикмати» рукнида афоризмларни мобил алоқа операторлари орқали етказиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

37.

Ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш мақсадида «Энг намунали ота-она» танловини ўтказиш ва уларни муносиб рағбатлантириш.

1. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Низом ишлаб чиқиш.

2022 йил декабрь

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги

2. Фарзанди мактабда таълим олаётган ота-оналарга танлов тўғрисида маълумот бериш ва танловда қатнашиш истагини билдирган ота-оналар рўйхатини шакллантириш.

3.Танловни ташкил этиш ва ғолибларни рағбатлантириш, ОАВ орқали тарғибот қилиш.

ҳар йили октябрь ойида

38.

Ўқувчиларнинг ёш психологиясига боғлиқ феъл-атвори ҳамда руҳий оламидаги салбий ўзгаришларни оила ва мактаб жамоаси билан ҳамкорликда бартараф этиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш.

1. Ёш психологиясига боғлиқ феъл-атвори ҳамда руҳий оламида салбий ўзгаришлар бўлган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш.

2. Улар билан психологик тренинглар ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилаш.

3. Белгиланган тадбирларни сифатли ўтказиш ва натижасини мунтазам таҳлил қилиб бориш.

4. Таҳлил натижаларига кўра аниқ чораларни белгилаш.

2022 — 2026 йилларда

-

Халқ таълими вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

39.

Умумий ўрта таълим муассасаларида олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда ота-она, маҳалла, мактаб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигини тубдан яхшилаш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларида олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Чора-тадбирлар режаси доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш.

3. Ўқувчи тарбиясида маҳалла фаоллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг тизимли иштирокини таъминлаш.

2022 — 2026 йилларда

-

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

40.

«Уч авлод учрашуви» лойиҳасида мактаб ва маҳаллаларда турли авлод вакиллари ва ўқувчилар иштирокида мулоқотлар ташкил этиш.

1. Уруш ва меҳнат фахрийлари, истеъфодаги ҳарбийлар иштирокида уч авлод учрашувларини ташкил этиш.

2. «14 январь — Ватан ҳимоячилари куни» арафасида ўқувчиларнинг ҳарбий қисмларга саёҳатларини ташкил этиш.

3. «9 май — Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан «Эъзоз» лойиҳасини амалга ошириш.

4. «Синф соати» доирасида ўқувчилар онгида ватанпарварлик ҳиссини ривожлантириш мақсадида «очиқ дарс»лар ташкил этиш.

2022 — 2026 йиллар давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

41.

«Маънавий баркамол авлод — барқарор жамият бунёдкори» тамойили асосида ўқувчиларда турли ғоявий хавф-хатарлардан ҳимояланиш иммунитетини шакллантириш.

1. «Бир таҳдидга беш зарба» технологияси асосида ўқувчиларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган ўқув-семинарлар, тренинглар ташкил қилиш.

2. Ўқувчиларда ёт таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида таниқли диний уламо ва мутахассислар билан учрашувлар уюштириш.

3. Ўқувчиларни мамлакатимизда диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириш, улар ўртасида диний бағрикенглик ғоясини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Термизий сингари йирик диний-маърифий мажмуаларга ўқувчиларнинг ташрифларини ташкил қилиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Халқ таълими вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Белгилансинки, ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига 1-иловага мувофиқ тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формаси босқичма-босқич жорий этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2-илованинг 6-банди учинчи хатбошисидаги «5 — 15 см» сўзлари «камида 5 — 15 см» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мактабгача таълим вазирлигининг «Bolalar bogʻchasi» ахборот тизимидаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ҳамда улардан ташқари ташкил этилган тайёрлов гуруҳларида бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтган болалар ҳақидаги маълумотлар Халқ таълими вазирлигининг Ягона электрон тизимига автоматик тарзда юборилади (киритилади)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «3-иловага мувофиқ» сўзлари «3-иловага мувофиқ тасдиқлансин» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 9 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 майдаги 271-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг «б»-кичик бандидан «, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурий» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илова 801-бандининг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2022 й., 09/22/558/0887-сон)