1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг иқтисодий-таҳлилий фаолиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарорининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-бандига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (кейинги ўринларда — Университет) тузилмасидаги Халқаро иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар маркази ҳамда Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар ва қиёсий оммавий ҳуқуқ маркази негизида юридик шахс бўлган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилганлиги ва унинг асосий вазифалари белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-бандига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузурида юридик шахс бўлган давлат муассасаси шаклидаги «Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ» журнали таҳририяти (кейинги ўринларда — Таҳририят) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги «Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ» журнали таҳририяти» давлат муассасасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги «Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ» журнали таҳририяти» давлат муассасаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ректорига Кузатув кенгаши билан келишган ҳолда Институтнинг тузилмасига белгиланган чекланган умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт давлат муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг раҳбар ва илмий ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари раҳбар, илмий ва бошқа ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳамкорлик ва шерикликка фаол жалб этилганлигини ҳисобга олиб, Институт илмий ходимларига Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 50 фоизгача устама тўланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт ва Таҳририят фаолияти Давлат бюджети маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, хўжалик фаолияти ва шартнома асосидаги хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташқи ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакилларини Университет ўқув жараёнига жалб қилиш бўйича йиллик режа-графикни тасдиқласин ҳамда келгуси ўқув йилларида ҳам тизимли равишда йиллик режа-графикларнинг амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет ташкил этилганлигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) буюртма асосида Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий, халқаро ҳуқуқий ва давлат бошқаруви фаолиятининг устувор йўналишлари доирасида грант танловлари эълон қилиш учун тематик мавзуларни Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Инновацион ривожланиш вазирлиги тегишли буюртмаларга кўра грант танловларини эълон қилсин ҳамда илмий экспертиза хулосаларига мувофиқ молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қадимий ва бой тарихга эга ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва тараққий этишида миллий дипломатиянинг тутган алоҳида ўрнини, унинг умумжаҳон тарихий жараёнлари билан узвий боғлиқлигини ҳамда бугунги мустақил Ўзбекистон дипломатиясининг Учинчи Ренессанс концепциясини амалга оширишдаги муҳим аҳамиятини кенг ёритиш мақсадида Университетда юридик шахс бўлмаган «Ўзбекистон дипломатияси тарихи» музейи ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет 2022 йил 1 октябрга қадар мазкур музей фаолияти йўлга қўйилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. В.И. Норов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 17 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
453-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 453-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар институтининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Директор
Директор ўринбосари
Осиё-Тинч океани минтақасини ўрганиш маркази
2
Умумий бўлим
2
Барқарор ривожланиш муаммоларини ўрганиш маркази
2
Юрисконсульт
1
Европани ўрганиш маркази
2
Энергетик геосиёсат маркази
2
Молия-иқтисод бўлими
2
Американи ўрганиш маркази
2
Иқтисодий дипломатия маркази
2
Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис
1
Афғонистон ва Жанубий Осиёни ўрганиш маркази
2
Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази
2
Конфликтология лабораторияси
2
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий белгиланган чекланган сони — 26 нафар, шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари — 7 нафар, илмий ходимлар — 19 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 453-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги «Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ» журнали таҳририяти» давлат муассасасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош муҳаррир
Бош муҳаррир ўринбосари
Ўзбек ва рус тиллари бўйича корректор
1
Референт-иш юритувчи
1
Ташкилий ижодий гуруҳ
2
Инглиз тили бўйича корректор
1
Веб муҳаррир-дизайнер
1
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий белгиланган чекланган сони — 8 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 453-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги «Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ» журнали таҳририяти» давлат муассасаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ

Т/р
Лавозим
Штат бирлиги сони
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
1.
Бош муҳаррир
1
16
2.
Бош муҳаррир ўринбосари
1
15
3.
Веб муҳаррир-дизайнер
1
11
4.
Халқаро иқтисодий йўналиш бўйича муҳаррир
1
11
5.
Халқаро ҳуқуқ йўналиши бўйича муҳаррир
1
11
6.
Ўзбек ва рус тиллари бўйича корректор
1
10
7.
Инглиз тили бўйича корректор
1
10
8.
Референт-иш юритувчи
1
3
Жами
8
-
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 09/22/453/0748-сон)