05.08.2022 йилдаги ПҚ-347-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 июнь — Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал шахматга жалб қилиш, нуфузли халқаро шахмат мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаш, жаҳон стандартларига мос келадиган шахмат инфратузилмасини кенгайтириш, шунингдек, Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастурини изчил амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, «Тўдакўл» дам олиш базаси ҳудудида юридик шахс мақомига эга бўлган мактабдан ташқари давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланган Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Халқаро шахмат мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур шахмат анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техник ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш ва турли даражадаги халқаро ва минтақавий мусобақалар — Шахмат олимпиадаси ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиадалар ҳамда бошқа мусобақаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги шахматчиларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро даражадаги шахматчиларни тайёрлаш учун шахмат бўйича юқори малакали мутахассис-тренерлар, психологлар ва услубчиларни, шу жумладан жаҳоннинг машҳур халқаро гроссмейстерларини кенг жалб этиш орқали тренерлар таркибини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахматчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига энг янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан шахматчиларни назарий ва техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахмат бўйича терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий мусобақаларни ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда ўтказиб бориш, тренерлар ҳамда шахматчиларнинг касб маҳорати даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича хорижий шахмат мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда шахматни ривожлантиришни халқаро талаблар ва стандартларга мослаштириш, ўғил болалар ва қизларни шахматга жалб қилиш ва уларнинг ушбу спорт турига қизиқишини кучайтириш, шахматчиларнинг профессионал маҳоратини доимий равишда ошириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Халқаро шахмат мактаби фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ва мактабнинг уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлигининг ҳар йили ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирининг финал босқичини 2023 йилдан бошлаб Халқаро шахмат мактабида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4954-сон қарорида белгиланган турнирлар ва мусобақалар билан бир қаторда қўшимча равишда қуйидаги мусобақалар 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тизимли равишда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ёшлар ўртасида барча ҳудудларда «Рокировка» турнири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда кекса авлод вакиллари ўртасида «Нуронийлар» кубоги учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахматчилар ўртасида «Чексиз имкон» турнири;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган 50 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот фондига эга «Womenʼs Chess Championship» халқаро турнири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар шахматчилари ўртасида анъанавий «Uzbekistan Chess Open» халқаро турнири.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси (А. Саъдуллаев), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) билан биргаликда мазкур бандда кўрсатилган:
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли мусобақалар 2023 йил 1 январдан бошлаб спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақаларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов) мазкур бандда кўрсатилган мусобақаларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Президент таълим муассасалари агентлиги (Х. Умарова), Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида шахмат тўгараклари фаолиятини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Навоий вилоят ҳокимлиги (Н. Турсунов), «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ (Қ. Санақулов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Халқаро шахмат мактабида жаҳоннинг машҳур халқаро гроссмейстерлари иштирокида ёш шахматчилар учун тренинг ва маҳорат дарсларини ўз ичига олган мавсумий оромгоҳлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тўдакўл» брендини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш орқали Халқаро шахмат мактаби фаолиятини оммалаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан креатив кўргазмали услублардан фойдаланган ҳолда жамоат жойлари ва истироҳат боғларида шахмат майдончаларини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси шахматчилари ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотларининг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу иловада назарда тутилган рағбатлантириш харажатлари Давлат бюджетидан спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига мазкур мақсадлар учун йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Халқаро шахмат мактаби фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ зарур маблағларни 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон шахмат федерацияси (А. Саъдуллаев):
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шахмат мактабини замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар, тренерлар ва бошқа мутахассислар билан босқичма-босқич тўлдириш чораларини кўрсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Халқаро шахмат мактабининг ҳамда Халқаро шахмат академиясининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда «Ёшлар» телеканали ҳамда тегишли ҳудудий телеканалларда шахмат мусобақаларини кенг ёритиш ва тарғиб қилиш ишларини мунтазам ташкил этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси А.З. Саъдуллаев ва спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 5 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-347-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 августдаги ПҚ-347-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси шахматчилари ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотларининг миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мусобақалар

(унвон)

Медаль

Шахматчига бериладиган пул мукофоти миқдори*

Тренерга бериладиган пул мукофоти миқдори*

1.

Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси (катталар ўртасида)

Олтин

2 000

1 000

Кумуш

1 000

500

Бронза

500

250

2.

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) таснифига кўра жаҳон миқёсидаги мусобақалар

Олтин

300

150

Кумуш

150

75

Бронза

75

37,5

3.

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) таснифига кўра Осиё миқёсидаги мусобақалар

Олтин

70

35

Кумуш

35

17,5

Бронза

17,5

8,75

4.

Халқаро гроссмейстер спорт унвонини олган тақдирда

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Базавий ҳисоблаш миқдорининг баравари.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2022 й., 07/22/347/0714-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон)