20.08.1999 йилдаги 398-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат мулки қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси, «Ўзсувқурилиш» давлат концерни, «Ўзбекинвест» компанияси билан биргаликда қўшни давлатлар ҳудудида жойлашган объектлар мақоми, ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг ушбу объектларда бўлиши, божхона йиғимлари ва бошқа йиғимларни йиғиш тартиби масалаларини икки ой муддатда кўриб чиқсин ва қўшни давлатларнинг тегишли идоралари билан белгиланган тартибда ҳал қилсин, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлар ҳудудидаги алоҳида муҳим объектлари узлуксиз ишлашини таъминлашга кўмаклашиш масаласида қўшни давлатларнинг ваколатли органлари мажбуриятларини аниқласин.