07.06.2022 йилдаги 310-сон
«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар билан «маҳаллабай» ишлаш, улар ўртасида олиб бориладиган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар билан ишлаш

1.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг (кейинги ўринларда — ёшлар) ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммоларини ҳал этиш ҳамда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.

1. Ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи бўлган ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш.

2022 йил июнь-август

«Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Марказий банк ва тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари

2. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.

3. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва назорат қилиш.

2023 йил алоҳида режа асосида

2.

«Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга қаратилган мониторинг ишларини ташкил этиш.

1. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшлар рўйхатини шакллантириш.

2. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшлар билан ишлаш ва мониторинг олиб боришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь-июль

-

Ёшлар ишлари агентлиги,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшлар билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

3.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида бепул дам олишларини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Оромгоҳларни тайёрлаш ва жалб этиладиган вояга етмаганлар рўйхатини тузиш.

2022 йил июнь

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

Халқ таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Оромгоҳларда болаларнинг дам олишини сифатли ташкил қилиш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

4.

Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларни турар жой билан таъминлаш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Уй-жой билан таъминланмаган меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил июнь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги

3. Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларни уй-жой билан таъминлаш чораларини кўриш.

2022-2023 йиллар давомида

5.

Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга тўлов-контракт маблағларининг 50 фоизгача бўлган (базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача) миқдорини тўлаб беришга қаратилган «Талабага мадад» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, меҳрибонлик уйида тарбияланган талабалар рўйхатини шакллантириш.

2. Талабаларга тўлов-контракт маблағларининг 50 фоизгача бўлган (базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача) миқдорини тўлаб бериш.

2022-2023 ўқув йили давомида

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Меҳрибонлик уйи, «SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ва оилавий болалар уйлари битирувчилари учун «Иқтидор» касб-ҳунар оромгоҳини ташкил қилиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Оромгоҳни тайёрлаш ва жалб этиладиган вояга етмаганлар рўйхатини тузиш.

2022 йил июнь-июль

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги

3. Касб-ҳунар оромгоҳини Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да ташкил қилиш.

2022-2023 ўқув йили давомида

7.

Муаммоли ва ажралиш ҳолатига келиб қолган ёш оилалар учун маҳаллаларда ҳафтада бир маротаба психолог қабулларини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Муаммоли ва ажралиш ҳолатига келиб қолган ёш оилалар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

3. Малакали психологларни жалб қилган ҳолда, маҳаллаларда қабулларни ташкил этиш.

2022-2023 йиллар давомида

8.

Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган ёшларнинг Ўзбекистоннинг диққатга сазовор қадамжоларига саёҳатини уюштириш.

Шунингдек, ҳар ойда камида бир маротаба театр ва бошқа маданий-маърифий муассасаларга ташрифларини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Режа асосида эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган ёшларнинг диққатга сазовор қадамжолар, театр ва бошқа маданий муассасаларга ташрифларини ташкил этиш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

9.

Маҳаллалардаги ишсиз ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш.

1. Замонавий касб-ҳунар ўрганишга қизиқиши бўлган ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантириш.

2. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарлар билан ишсиз ёшларни мунтазам таништириб бориш.

2022 йил июль

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Савдо-саноат палатаси, сектор раҳбарлари

3. Ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

10.

«Маҳаллабай» ўрганишлар натижасида аниқланган ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга кредит ажратилишида кўмаклашиш.

1. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш.

2022 йил июнь-август

Савдо-саноат палатаси, Марказий банк ва тижорат банклари маблағлари

Савдо-саноат палатаси,

Ёшлар ишлари агентлиги, сектор раҳбарлари,

Марказий банк ва тижорат банклари

2. Тадбиркорликка ўқиган ёшларга кредит ажратилишида кўмаклашиш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

11.

Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида таниқли тадбиркорлар иштирокида «Бизнес марафон» ва «Агро марафон» мотивацион тренинглар ташкил этиш ҳамда йирик тадбиркорлик субъектларига «Бизнес саёҳатлар» уюштириш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июнь-август

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Савдо-саноат палатаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2. Юқори натижаларга эришган тадбиркорлар рўйхатини шакллан-тириш.

3. Ҳудудларда тренинглар ташкил қилиш ва тадбиркорлик субъектларига саёҳатлар уюштириш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

12.

Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ярмаркалар иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.

3. Ярмаркаларни барча туман (шаҳар)ларда ташкил этиш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

13.

Олий ва ўрта-махсус таълим билан қамраб олинмаган битирувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бўш иш ўринларига жойлаштириш.

1. Таълим билан қамраб олинмаган ишсиз ёшлар рўйхатини тузиш.

2022 йил август

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги, сектор раҳбарлари

2. Битирувчиларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

3. Битирувчиларнинг муносиб иш топишларига кўмаклашиш.

доимий

II. «Ёшларнинг бўш вақти — етакчининг иш вақти» тамойили асосида ёшлар билан «маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш

14.

Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида беш ташаббус олимпиадаларининг «маҳалла-сектор-туман-вилоят-республика» босқичларини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳини шакллантириш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий бюджет маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Спортни ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Олимпиадаларнинг маҳаллий босқичларини ўтказиш.

3. Олимпиадаларнинг ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

15.

30 июнь — «Ёшлар куни» муносабати билан республиканинг барча ҳудудларида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестивалларини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва лойиҳа концепциясини тасдиқлаш.

2. Ёшлар фестивали дастури ва иштирокчилар рўйхатини шакллан-тириш.

3. Ёшлар фестивалларини юқори савияда ташкил этиш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий бюджет маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг навбатдаги Қурултойига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш.

1. Ташкилий гуруҳ тузиш, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Қурултой делегатлари рўйхатини шакллантириш.

2022 йил август

Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

3. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

сентябрь-октябрь

17.

Турли соҳаларда юксак натижаларга эришган ёшлар вакилларини «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони ва «Таҳсин» мукофоти билан тақдирлаш.

1. Танлов комиссияларини тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Мукофотга номзодлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил июль

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

вазирлик, идора ва жамоат ташкилотлари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Номзодларни ўрганиш ва тақдирланувчилар рўйхатини тасдиқлаш.

4. Тантанали тақдирлаш маросимларини ўтказиш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

18.

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида «Йилнинг энг намунали маҳалла етакчиси» танловини ташкил ўтказиш.

1. Танлов низоми ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

3. Танловнинг туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш.

4. Танловнинг ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш.

2022-2023 йилларда режа асосида

19.

Ёшлар орасида хорижий тилларни оммалаштириш мақсадида ҳудудларда хорижий тиллар билимдони марафонини ўтказиш ҳамда мавсумий «Ибрат тиллар оромгоҳи»ни ташкил этиш.

Шунингдек, «Ибрат медиа маркази» фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Ташкилий гуруҳ тузиш, чора-тадбирлар режаси ва концепциясини тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

вазирлик, идора ва жамоат ташкилотлари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. «Ибрат тиллар оромгоҳи»га ва хорижий тиллар билимдони марафонига республиканинг барча ҳудудларидан ёшларни жалб қилиш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

20.

Шахматни ёшлар ўртасида оммавийлаштириш, профессионал шахматчилар ва халқаро гроссмейстерларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда тренерлар учун муносиб меҳнат шароитини яратишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни белгилаш.

1. Ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш, шахматни оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ва концепциясини тасдиқлаш.

2. Амалга оширилган ишларни ОАВ орқали тарғиб қилиш.

2022 йил июнь-август

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Спортни ривожлантириш вазирлиги,

Ўзбекистон шахмат федерацияси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

3. Ёшлар орасида шахматни ривожлантиришга қаратилган мусобақаларни тизимли равишда ўтказиб бориш.

2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида

21.

7 дан 14 ёшгача бўлган болаларнинг маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорини қўллаб-қувватлаш мақсадида улар ўртасида «Камалак юлдузлари» республика кўрик-танловини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов низоми ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил август

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Бадиий академия,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

3. Танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ўтказиш.

4. Танловнинг республика босқичини ўтказиш.

октябрь-ноябрь

22.

Ёшларнинг замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларда инновацион тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини ривожлантириш мақсадида «Илм инновация ва тараққиёт» республика кўрик-танловини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов низоми, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Фанлар академияси,

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши,

Ёшлар ишлари агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

3. «Илм инновация ва тараққиёт» республика кўрик-танловини ўтказиш.

июль — декабрь

23.

Ўқувчи ва талаба ёшларнинг мантиқий фикрлаш, танқидий таҳлил ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятини ривожлантириш мақсадида «Мунозара» тўгаракларини ташкил этиш ва республика турнирини ўтказиш.

1. «Мунозара» тўгарагининг низоми, услубий ҳужжатларини тасдиқлаш, малакали тренерларни тайёрлаш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларга ёшларни жалб қилиш.

3. Тўгарак аъзоларидан ташкил топган ҳудудий жамоалар ўртасида республика турнирини ўтказиш.

июль — ноябрь

24.

Интеллектуал мусобақалар ғолиблари ва иқтидорли ёшлар учун «Интеллектуал мактаб» мавсумий оромгоҳ лойиҳасини амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, интеллектуал мусобақалар ғолиблари ва фаол иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Мусобақалар ғолиблари ва фаол иштирокчилар учун Тошкент вилоятининг, Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да тренинг ўтказиш.

2022-2023 йилларда режа асосида

25.

Ёшлар ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш, уларнинг китобга бўлган қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш мақсадида «Ёш китобхон» республика танловини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов низоми ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июль

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

3. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш.

4. Танловнинг республика босқичини ўтказиш.

2022-2023 йилларда режа асосида

26.

Ўқувчи ёшларни Ватанга садоқат ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик руҳида тарбиялашга қаратилган «Ватан тақдири менинг қўлимда» мавзусида иншолар танловини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш.

2022 йил сентябрь-октябрь

Халқ таълими вазирлиги маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

3. Танловнинг республика босқичини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

ноябрь

27.

Ёшлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинлари танловини ўтказиш.

1. Иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил июль

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

«Заковат» ННТ

2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш.

3. Танловнинг республика босқичини ўтказиш.

2022-2023 йилларда режа асосида

28.

Миллий кино санъати аҳамиятини оширишга қаратилган «Кино ва ёшлар» форуми ҳамда ёш кино ижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар республика танловини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов низоми, дастури ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳамда ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон Кинематография агентлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

июнь-июль

3. Форум ва танловни Тошкент шаҳрида ўтказиш.

октябрь

29.

Ёшларнинг ахборот технологияларига бўлган қизиқишларини ошириш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш ҳамда «Ахборот технологиялари билимдони» танловини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2. Тадбирларни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

3. «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш.

2022-2023 йиллар давомида

4. Танловни Тошкент шаҳрида ўтказиш.

2022 йил ноябрь

30.

Илмда ва жамоат ишларида катта ютуқларга эришган талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Йил талабаси» танловини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш, танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

2. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш.

сентябрь

3. Танловнинг республика босқичини ўтказиш.

2023 йил январь

31.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Талабалар театр студиялари» танловини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш.

2022 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

2. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш.

октябрь-ноябрь

3. Танловнинг республика босқичини ўтказиш.

2023 йил январь

32.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жисмоний камол топтиришга қаратилган «Ёш чегарачи», «Ёш қутқарувчи», «Темурбеклар» ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарорлари ва тадбирлар режаларини тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

«Ватанпарвар» ташкилоти,

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

2. Мусобақаларнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ўтказиш.

октябрь

3. Мусобақаларнинг республика босқичини ўтказиш.

ноябрь

33.

Ёшларнинг экологик маданиятни юксалтириш, уларда табиатни асрашга дахлдорлик ҳиссини шакллантиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Лойиҳа бўйича тарғибот тадбирлари ва акциялар ташкил этиш.

3. Ҳудудларда мевали ва манзарали кўчатлар экиш.

2022 йил сентябрь — декабрь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

34.

Ёшлар ўртасида истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, сув ҳавзалари ва бошқа жамоат жойларини озода сақлашга қаратилган экологик лойиҳани амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, лойиҳа концепцияси, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон экологик ҳаракати,

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Туман ва шаҳарларда ёшлардан иборат ташаббускор гуруҳларни шакллантириш ҳамда жойларда экологик тадбирларни амалга ошириш.

2022-2023 йиллар давомида

III. Ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш

35.

Маҳаллаларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш уларда фидоийлик ва масъулият туйғуларини шакллантириш мақсадида маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика даражасида «Темур тузуклари билимдони» танловини ташкил этиш.

1. Танловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш.

2. Танлов ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

2022 йил июль-август

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

3. Танлов тўғрисида ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.

сентябрь-ноябрь

4. Танлов босқичларини ҳар томонлама сифатли қилиб ўтказилишини таъминлаш.

декабрь

36.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлаб, «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати» тарғибот лойиҳасини амалга ошириш. Лойиҳа доирасида «Ёшлар ва қонун», «Ёш ҳуқуқшунос» танловларини ўтказиш.

1. Тарғибот материалларини (маъруза матнлари, тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари) тайёрлаш.

2022 йил сентябрь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Тарғибот гуруҳларини шакллантириш, улар учун ўқув-семинар ташкил қилиш, тарғибот материаллари билан таъминлаш.

3. Тарғибот ишларини режа асосида барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ташкил этиш.

октябрь-ноябрь

4. «Ёшлар ва қонун», «Ёш ҳуқуқшунос» танловларини ўтказиш.

декабрь

37.

Ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган видео ва махсус тарғибот материалларини яратиш.

1. Ижодий гуруҳ тузиш, видео ва махсус тарғибот материаллари концепциясини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ўзбекистон Кинематография агентлиги

2. Видео ва махсус тарғибот материалларини яратиш.

сентябрь-ноябрь

3. Тарғибот материалларини барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларга етказиш.

декабрь

38.

Ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига экскурсияларни ташкил қилиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Ёшлар ишлари агентлиги,

«Ватанпарвар» ташкилоти

2. Ҳудудларда ўқувчи-ёшларнинг ҳарбий қисмларга экскурсияларини ташкил этиш.

2022-2023 йилларда режа асосида

39.

Ёшлар ҳаётида учраётган муаммоларни ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказиб бориш.

1. Ижтимоий тадқиқотларни ўтказиш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти,

Маънавият ва маърифат маркази

2. Сўровларни ташкил этиш, сўров натижаларидан келиб чиқиб таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

2022-2023 йиллар давомида

40.

Ёшларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш мақсадида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» ёшлар акциясини ташкил этиш.

1. Акцияни ўтказишга доир чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Маънавият ва маърифат маркази,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

2. Акцияни барча ҳудудларда ёшларни кенг жалб этган ҳолда ташкил этиш.

3. Акция доирасидаги тадбирларни ОАВда кенг ёритиш.

2022-2023 йилларда режа асосида

41.

Ҳар бир маҳаллада «Бир нуронийга ўн нафар ёш» тамойили остида тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган ёшларни обрў-эътиборли, юқори ҳаётий тажрибага эга нуронийларга бириктириш.

1. Маҳаллаларда тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган ёшлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил июнь

-

«Нуроний» жамғармаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

2. Обрў-эътиборли нуронийларга ёшларни бириктириш, улар билан тизимли ишлашни ташкил этиш.

2022-2023 йиллар давомида

42.

Беҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва уларнинг ёшлар ўртасида тарқатилишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Барча ҳудудларда мазкур масалалар юзасидан мониторинг ўтказиш.

2022 йил июнь

-

Ички ишлар вазирлиги,

Маънавият ва маърифат маркази,

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

3. Аниқланган ҳолатларни таҳлил қилиш ва профилактик чоралар кўриш ҳамда мазкур масалаларни телевидение ва бошқа ОАВ орқали кенг ёритиш.

2022-2023 йиллар давомида

43.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида Ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспектори ўртасида тезкор маълумот алмашинуви ва амалий ҳамкорлик механизмларини яратиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь-июль

-

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги,

2. Тезкор маълумот алмашинуви ва амалий ҳамкорлик механизмларини тартибга солувчи қўшма ҳужжат ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Маълумот алмашинуви ва амалий ҳамкорлик механизмларини жорий этиш.

2022-2023 йиллар давомида

44.

Ички ишлар идораларида профилактика ва пробация ҳисобида турган ёшлар учун «Ватанпарварлар» ҳарбий-ўқув йиғинларини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июнь-июль

Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маблағлари

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Ички ишлар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Профилактика ва пробация ҳисобида турган ҳамда ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилган ёшлар рўйхатини шакллантириш.

3. Ҳар бир ҳудудда «Ватанпарварлар» ҳарбий-ўқув йиғинларини ташкил этиш.

2022-2023 йиллар давомида

45.

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Ички ишлар вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги

2. Барча ҳудудларда белгиланган масалалар юзасидан мониторинг ўтказиш. Мазкур муаммонинг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш.

3. Таҳлил асосида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик чоралар кўриш.

2022-2023 йиллар давомида

IV. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш

46.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва нодавлат телеканалларида ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни турли ёт ғоя ва паст савияли «оммавий маданият» таъсиридан асрашга қаратилган туркум телерадиодастурлар эфирга узатилишини йўлга қўйиш.

1. Ижодий гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Телерадиодастурлар концепцияси ва лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь-июль

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Маънавият ва маърифат маркази

3. Туркум телерадиодастурларни яратиш ва эфирга узатиш.

2022-2023 йилларда режа асосида

47.

Ёш журналистларнинг замонавий талаблар асосида билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида «Ёш журналистлар оромгоҳи» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш ва лойиҳа доирасида амалга ошириладиган тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил июнь-июль

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси,

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси

2. Лойиҳага жалб этиладиган ёш журналистлар рўйхатини шакллантириш.

3. Тошкент вилоятининг, Бўстонлиқ туманида «Ёш журналистлар оромгоҳи» лойиҳасини амалга ошириш.

август

48.

Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган видеороликлар танловини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги,

Фанлар академияси,

Маънавият ва маърифат маркази

2. Танловни ОАВ орқали кенг тарғиб қилиш, видеороликларни танлаш ва Ёшлар ишлари агентлиги веб-сайтига жойлаштириш.

июль — сентябрь

3. Видеороликларни Интернет орқали (овоз бериш йўли билан) баҳолашнн ташкил этиш.

октябрь

49.

Узлуксиз таълим тизимида ёшларнинг медиа саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув дастурларини жорий этиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, медиа-саводхонлик бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Маънавият ва маърифат маркази

2. Малакали педагог-мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқув дарсларини ташкил қилиш.

2022-2023 йилларда режа асосида

50.

«Uzbekistans’s club» ижтимоий мотивацион медиа платформаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали хорижий давлатларда юқори натижаларга эришган ёш юртдошларимизга бағишланган эксклюзив контентлар яратиш.

1. Ижодий гуруҳни шакллантириш, тадбирлар режаси ва сценарийларни ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон Кинематография агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Хорижда юқори натижаларга эришган ёш юртдошларимизга бағишланган фильмлар яратиш.

2022-2023 йилларда режа асосида

51.

«YouTube» платформасида самарали ижод қилаётган ва фойдали контент яратаётган ёшларни муносиб тақдирлаш, «YouTube O’zbekiston» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, лойиҳа концепцияси ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси

2. Лойиҳани амалга ошириш орқали, ёш муаллифларни кашф этиш ва платформада ўзбек тилидаги контентни кўпайтириш.

2022-2023 йилларда режа асосида

52.

Юртимизда фаолият юритаётган тажрибали дизайнерлар иштирокида ёшларни дизайнерлик соҳасига қизиқтириш ва соҳа сирларидан хабардор қилиш мақсадида Design Club лойиҳасини амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, лойиҳа концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳани ОАВ орқали кенг тарғиб қилиш.

3. Design Club лойиҳасини амалга ошириш.

2022-2023 йилларда ҳар чоракда

53.

Болаларнинг дунёқарашини қадриятларимизга мос равишда шаклланишига хизмат қиладиган замонавий мултипликацион ва анимацион медиа маҳсулотлар танловини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ўзбекистон Кинематография агентлиги,

Маданият вазирлиги

2. Танловни ОАВ орқали кенг тарғиб қилиш, мултипликацион ва анимацион медиа маҳсулотларни танлаш ва Ёшлар ишлари агентлиги веб-сайтига жойлаштириш.

июль — сентябрь

3. Мултипликацион ва анимацион медиа маҳсулотларни Интернет орқали (овоз бериш йўли билан) баҳолашнн ташкил этиш.

октябрь

4. Танловни ғолибларни муносиб рағбатлантириш.

ноябрь

54.

Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижадорлиги, «маҳаллабай» амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Стратегик куч» номли ҳужжатли фильм суратга олиш.

1. Ижодий гуруҳни шакллантириши, ҳужжатли фильм сценарийсини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь-июль

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

2. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби хусусида ҳужжатли фильм суратга олиш.

декабрь

55.

Фан, таълим, санъат, маданият ва спорт соҳасида муваффақиятга эришган ёшлар тажрибасини ўрнак сифатида кўрсатишга қаратилган «Modul — 5» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳа концепцияси ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

2. «Modul — 5» лойиҳасини амалга ошириш.

3. Лойиҳада иштирок этган ёшларни муносиб рағбатлантириш.

2022-2023 йилларда режа асосида

V. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш

56.

Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар Кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳини тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Йиғилиш дастури ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

3. Йиғилишни ўтказиш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

57.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ёшлари ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган «Ўзбекистон — Қирғизистон ёшлар конгресси»ни ташкил этиш.

1. Тадбир режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Тадбир дастури ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

3. Конгрессни ўтказиш.

2022 йил июнь-август

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

58.

Самарқанд шаҳрида ёшлар ўртасида мнемоника бўйича халқаро турнир ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2022 йил август

Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий бюджет маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

2. Турнир дастури ва иштирокчилар рўйхатини шакллан-тириш.

сентябрь

3. Турнирни ўтказиш.

октябрь