17.05.2022 йилдаги 0022-22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қарори, 17.05.2022 йилдаги 0022-22-сон
Кучга кириш санаси
06.06.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ишларини ташкил қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0022-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 6 июнда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 89]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қурилиш ишларини ташкил қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0022-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қурилиш ишларида ва қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича гигиеник талабларнинг санитария қоидалари (0289-10-сон СанҚваН, 2010 йил 15 ноябр) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 17 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0022-22-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 27 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. ОБЛОМУРАДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 14 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 17 майдаги 0022-22-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ишларини ташкил қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0022-22-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) қурилиш ишларини ташкил қилишда ишчилар ҳамда ушбу ҳудуд атрофида яшовчи аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига етказилиши мумкин бўлган зарарли омилларни олдини олиш ва уларнинг таъсирини камайтиришга оид талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур санитария қоидалари бино ва иншоотларни қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник қайта жиҳозлаш, мукаммал таъмирлаш ва бузиш бўйича фаолият олиб борувчи барча жисмоний ва юридик шахслар учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қурилиш ишларини амалга оширувчи барча субъектлар ишчиларнинг соғлиғига қурилиш ишлари билан боғлиқ зарарли омиллар таъсир этиши ва касб касалликлари юзага келишини олдини олиш мақсадида санитария-профилактик чора-тадбирларни амалга оширишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бино ва иншоотларда қурилиш ишлари бошланишидан олдин ШНҚ-3.01.01 «Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил қилиш» да назарда тутилган тайёргарлик ишлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсири остида бўлган қурилиш майдонлари ва участкалари ГОСТ 23407 «Қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган қурилиш майдонлари ва участкаларини тўсиқлар билан ўраш» талабига мувофиқ ҳимоя тўсиқлари билан, яширин (потенциал) хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирида бўлган зоналар эса ГОСТ 12.4.059 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Қурилиш. Хавфсизлик тўсиқлари. Умумий техник шартлар» талабига мувофиқ бўлган тўсиқлар билан ўралган бўлиши, шунингдек ГОСТ ISO 3864-1 «График белгилар. Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари.1-қисм. Сигнал ва белгиларни лойиҳалаштириш тамойиллари»га мувофиқ бўлган хавфсизлик белгилари ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бино ва иншоотларда қурилиш ишларини бошлашдан аввал қурилиш майдони барча турдаги чиқиндилардан тозаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қурилиш майдонида вақтинчалик электр, ёритиш, сув ва оқова сув тармоқлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қурилиш майдонлари ва иш жойларининг бир хилда ёритилиши таъминланади. Қурилиш ишлари олиб бориладиган майдонлар ва бинолар ичидаги сунъий ёритилганлик даражаси ШНҚ 2.01.05 «Табиий сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қурилиш майдонлари ва жойларини ёритиш учун стационар ва кўчма ёритиш мосламаларидан (очиқ газ разрядли ва колбали чуғланма чироқлардан фойдаланмаган ҳолда) фойдаланилади. Кўчма ёритиш мосламалари қурилиш майдонининг иш жойларида ва транспорт йўлларида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Иш жойларининг санитария-гигиенаси бўйича умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Шовқин, микроиқлим ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қурилиш ишлари олиб борилишида микроиқлим ҳолати СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлимининг санитария-гигиена нормалари»да белгиланган миқдорда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қурилиш жараёнидаги чанг ҳосил бўлиши мумкин бўлган ишларда чанг ҳосил бўлишига ва тарқалишига йўл қўймайдиган ёки чанг миқдорини камайтиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш майдони атрофига чанг тарқалишига тўсқинлик қиладиган қурилмалар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш майдонидан чиқишдан олдин қурилиш техникалари ва транспорт воситаларини, шу жумладан уларнинг ғилдиракларини ювиш учун қурилиш майдонида транспорт воситаларини ювиш шахобчаси ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинодаги қурилиш ишларини чанг тарқалишига йўл қўймайдиган материаллар билан ўралган ҳолда олиб бориш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Таркибида асбест бўлган тўсиқ ва конструкцияларни бузиш ва таъмирлаш, шунингдек уларни қурилиш майдонларига ўрнатиш бўйича ишлар ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ёки қурилиш ишчилари томонидан техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибида асбест бўлган маҳсулотлар намланган ҳолда ташилиши ҳамда иккиламчи чанг ҳосил бўлишининг олдини олиш учун барча асбест чиқиндилари нам ҳолатда чиқариб ташланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Зарарли кимёвий моддалар ҳосил бўлиши билан боғлиқ ишлар ҳаво алмашиши яхши йўлга қўйилган хонада олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 «Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари»да белгиланган миқдордан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Атроф-муҳитга чанг зарраларининг тарқалиши натижасида ишчилар ҳамда мазкур ҳудудда яшовчи аҳолининг нафас олиш тизимига жиддий зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида, қурилиш ишлари олиб борилаётган жойлардаги транспорт воситалари юрадиган йўллар чанг ҳосил қилмайдиган қопламалари (асфальт, бетон) билан қопланган билан қопланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қурилиш майдони ва ҳудудида ускуна ва қурилмалар ишлаши натижасида ҳосил бўладиган шовқин даражаси СанҚваН 0325-16 «Иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария меъёрлари»да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қурилмаларни ишлатишда иш жойларидаги шовқин даражасининг зарарли таъсирини камайтириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши мақсадга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилмадаги шовқин ҳосил қиладиган манбадаги ва иш жойларидаги шовқин даражасини рухсат этилган миқдордан юқори бўлишининг олдини оладиган технологик жараёнларни татбиқ қилиш ёки бошқа техник воситалардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масофавий бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат қилиш ва дам олишнинг оқилона тартибини танлаш, иш жойларидаги шовқиннинг таъсир вақтини қисқартириш ва бошқа ташкилий тадбирларни ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Шовқин даражаси 80 дБА дан юқори бўлган жойларда хавфлиликни кўрсатувчи белгилар ўрнатилади ва шу тоифадаги иш жойларида ишчилар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ишчиларнинг саломатлигига жиддий зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида қурилиш ишлари шовқин даражаси 135 дБА дан юқори бўлган жойларда олиб борилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Иш жойларида тебраниш даражаси СанҚваН 0326-16 «Иш жойларида умумий ва маҳаллий тебраниш бўйича санитария меъёрлари»да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тебранишнинг зарарли таъсирини бартараф этиш учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конструктив ёки технологик чоралар орқали ҳосил бўлиш манбасидаги тебранишни камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тебранишни алоҳидалаш ва тарқалишини камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масофавий бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат қилиш ва дам олишнинг оқилона тартибини танлаш ва бошқа ташкилий тадбирларни ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бўёқ ва бошқа шу каби зарарли моддалар ишлатиладиган ва тайёрланадиган иш жойларидаги ҳавонинг алмашиб туриши учун ШНҚ 2.04.05 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабларига мувофиқ бўлган механик вентиляция тизими билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Қурилиш маҳсулотлари ва хом ашёларини сақлаш ва ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Таркибида зарарли моддалар бўлган кукун ва бошқа сочилиб кетувчи қурилиш маҳсулотлари герметик ёпиқ идишда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қурилиш майдонида қурилиш маҳсулотлари ва хом ашёларидан уларнинг ҳудуд бўйлаб сочилиб кетиши ва оқиб кетишига йўл қўймаган ҳолда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қурилиш майдонига маҳсулот ва хом ашёларни етказиб бериш ёки уларни қурилиш майдони ҳудудида сақлаш ва ташиш бўйича барча ишлар жароҳатланишлар, ишчиларнинг жисмоний толиқиши, шунингдек уларни зарарли моддалар билан бевосита алоқасини истисно этадиган ва оғир меҳнатни имкон қадар камайтирувчи усуллар билан олиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Оғирлиги 50 кг дан ортиқ бўлган, шунингдек 2 метрдан юқори баландликка кўтариладиган юкларни ортиш ва тушириш ишлари механизациялаштирилган усул орқали амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Пайвандлаш ва кесиш ишларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўрта ва кичик ҳажмдаги буюмлар махсус жиҳозланган жойларда пайвандланади. Махсус жиҳозланган жойнинг устки қисми очиладиган ва ёнмайдиган материалдан тайёрланади. Битта пайвандлаш жойи учун энг камида 3 м2 майдон, пайвандланадиган жиҳозларни сақлаш, пайвандлаш ускуналари, стол, маҳаллий сурувчи вентиляция қурилмасини жойлаштириш учун эса етарли миқдорда жой ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Касб касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, маҳаллий сурувчи вентиляция тизими ўрнатилган ёпиқ ва майдони чекланган пайвандлаш ўтказиш жойларида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори рухсат этилган миқдордан юқори бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Юқори нур қайтариш хусусиятига эга бўлган маҳсулотларни (алюмин, асоси титан бўлган қотишма, зангламайдиган пўлат) пайвандлашда электр пайвандловчилар ва яқин атрофда ишловчиларни оптик нурланиш таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида пайвандлашдан ҳимоялаш учун экран (кўчма ёки ўрнатилган) ўрнатилади ва пайвандланадиган маҳсулотлар юзаси ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Вертикал ҳолатда турли хил даражада пайвандлаш ишлари бажарилганда, мазкур ишлар пайвандлаш даражасидан пастда ишлайдиган ишчиларни тасодифан тушадиган буюмлар, электрод қолдиқлари, металл бўлаклари ва бошқа нарсалардан ҳимоя қилишни таъминлаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Изоляция ишларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Кимёвий моддалар ажраладиган изоляция ишларини олиб бориш бошқа ишлардан алоҳида хонада (бинода) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Изоляция ишлари қурилма ёки хона ичида бажарилганда, иш жойлари механик вентиляция тармоғи ва маҳаллий ёритиш ускунаси билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Иссиқ битумдан фойдаланган ҳолда изоляция ишлари олиб борилганда, ишчилар оёқ кийим, брезентдан тайёрланган шим ва костюм билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Шиша қипиқли матолар, асбест қолдиқлари ва цементлар иш жойларига сочилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида махсус идишларда етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Емирилишга қарши ишлар сурувчи-чиқарувчи вентиляция тармоғи билан таъминланган ҳолда механизациялаштирилган технологик жараёнларда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Бўяш ишларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қурилиш майдонида бўяш ишларини олиб бориш учун фойдаланиладиган бино ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 «Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари»да белгиланган миқдордан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўяш ишлари олиб борилаётган бинода ШНҚ 2.04.05 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабига мувофиқ вентиляция тармоғи ўрнатилади ҳамда ювувчи воситалар ва иссиқ сув билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўёқ таркибини тайёрлашга мўлжалланган кўчма қурилмалардан фойдаланиш вентиляция тармоғи ташкил этилган жойларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Бўёқ таркибини тайёрлаш ишлари ишчилар саломатлигига зарар етишининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган техник талаблар ҳамда санитария-эпидемиологик талабларга мувофиқ бўлган эритмалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қурилишнинг технологик жараёнлари ўзгаришига олиб келмайдиган ҳолларда, ишлатиладиган зарарли моддаларни қуйида кўрсатилган зарарлилик даражаси кам бўлган ва хавфсиз моддалар билан алмаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бензолни — бензин, спирт, кетонлар ва бошқа зарарлик даражаси кам бўлган эритувчиларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эпоксид лак-бўёқларини қаттиқлаштирувчи гексаметиленаминни — зарарлик даражаси кам бўлган қаттиқлаштирувчилар (полиэтилен-полиамин, полиамид ва бошқа)га;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик эритувчилар билан суюлтириладиган лак-бўёқларни сув билан суюлтиришга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Бўяш ишлари таркибида қўрғошин мавжуд бўлмаган лак-бўёқлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Бўяшга тайёрлашда ишлатиладиган бўёқ маҳсулотларидан ишчи бирикмаларини тайёрлаш жараёни вентиляция тармоғидан ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда махсус қурилмаларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Оғирлиги 10 кг дан ортиқ бўлган бўёқ қоришмаларини тайёрлашда идишлар механизациялаштирилган ҳолда тўлдирилади ёки қуйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Иш жойларини ташкил қилишда лак-бўёқлар билан ишлашни енгиллаштириш ва бўялган маҳсулотлар (контейнерлар, айланувчи доиралар, столлар) тегишига йўл қўймайдиган мосламаларни ўрнатиш кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Механизациялаштирилган бўяш ишлари респиратор ва ҳимоя кўзойнагидан фойдаланилган ҳолда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Бино ва иншоотларда ишлар резина қўлқопда олиб борилади, бўёқ қолдиқлари металл қутида йиғилиб, ўрнатилган тартибда йўқ қилиш учун хонадан олиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Бўяш ишлари бўяш жараёнида ҳосил бўладиган аэрозол ва эритувчи чанглар таъсиридан ҳимояланиш учун ҳаво оқимига қараб олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Иш жараёнини механизациялашда ишчиларга ортиқча оғирлик тушмаслиги мақсадида бўёқ пуркагичлар оғирлиги 1 кг гача, босим кучи эса 10 Н гача бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Бино ва иншоотларни бузиш, таъмирлаш ва кенгайтириш ишларини ташкил этиш ва бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Бино ва иншоотларни бузиш ишлари об-ҳавонинг қулай шароитларида (ер музлаган, туман ва ёмғирли вақтлар, иш жойининг кўриниш даражаси паст бўлган ҳамда шамол тезлиги 15 м/с ва ундан юқори бўлган ҳоллардан ташқари) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Бино ва иншоотларни бузишда ҳосил бўладиган жисмлардан ҳимоя қилиш учун ишчиларда махсус кийимларга қўшимча равишда ҳимоя кўзойнаги бўлиши мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Бино ва иншоотларни бузишда ҳамда чиқиндилардан тозалашда чанг ҳосил бўлишини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаводаги чанг ва микроорганизмлардан (моғор, замбуруғ, микроб споралари) ишчиларнинг нафас олиш йўлларини ҳимоя қилиш учун улар ҳимоя воситалари билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Газ ёки зарарли моддалар пайдо бўлиши мумкин бўлган жойларда иш бошланишидан олдин бино ва иншоотларнинг ҳавосини алмаштириш ёки зарарсизлантириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Бино ва иншоотлар бузилганда ҳосил бўлган жиҳозлар, шунингдек, қурилиш чиқиндилари ёпиқ идишларда юк кранлари орқали туширилади ва чиқиндилар ташланадиган жойнинг атрофи ўралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ташқи муҳитни муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Қурилиш ишлари олиб боришда атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш мақсадида чиқиндисиз, кам чиқитли қурилиш материалларини қайта ишлаш ва утилизация қилиш технологияларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Таркибида зарарли моддалари бўлган чиқиндиларни йиғиш ва йўқотиш ишлари ёпиқ идишлар ёки қалин қопларда амалга оширилади. Оқова сувлар ташқи муҳитни ифлослантиришга олиб келмайдиган сиғимларда йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Таркибида зарарли моддалар бўлган қайта ишланмайдиган чиқиндиларни утилизация қилиш ишлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш чиқиндиларини ёқиш ишлари қурилиш олиб борилаётган майдонларда амалга оширилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Шаҳардаги қурилиш майдонидан чиқадиган маиший-хўжалик оқова сувлари канализация тармоғига уланади, канализация тармоғи мавжуд бўлмаган қишлоқ жойларида маиший-хўжалик оқова сувлар махсус бетонланган ва сув ўтказмайдиган чуқурга йиғилади ва махсус машиналарда тозалаш иншоотларига олиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, битумни сақлаш ва тарқатиш учун сиғимлар бетонланган ва сув ўтказмайдиган махсус майдончага ўрнатилади ҳамда тўкилган ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини йиғиш учун махсус бетонланган чуқур ёки резервуарлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Қурилиш майдонлари ифлосланишининг ва унда ишловчи ишчиларнинг саломатлигига жиддий зарар етишининг олдини олиш мақсадида, қурилиш ва маиший чиқиндилар тўпланадиган жойлар (майдончалар) ташкил этилади ҳамда чиқиндилар қурилиш майдонларидан мунтазам равишда олиб кетилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Қурилиш чиқиндиларини вақтинча сақлаш жойлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш чиқиндилари объектлар ҳудудида ёки унга бевосита яқин бўлган участкада жойлашган бўлиши, шунингдек турар жой биноларининг деразалари, таълим ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари, дам олиш мажмуалари участкаларининг чегарасидан 20 метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус транспорт воситалари, машина ва механизмларнинг эркин ҳаракатланиши ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилиши ҳамда атрофи периметри бўйлаб (кириш йўлидан ташқари) вақтинчалик ҳимоя воситалари билан ўралган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишланадиган ва такрорий фойдаланиладиган чиқиндиларни сақлашда ёғингарчилик ва шамол таъсиридан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Тиббий-профилактик хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Меҳнат шароитлари билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш мақсадида қурилиш соҳасида ишлайдиган ишчилар Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) талаблари асосида даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Қурилиш ишлари эпидемиологик вазият ноқулай бўлган жойларда олиб борилганда ишчилар юқумли касалликларга қарши профилактик эмланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Меҳнат фаолиятининг хусусиятларига ва тиббий кўрик натижаларига кўра, қурилиш соҳасида ишлайдиган ишчилар учун даволаш, профилактик ва соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Қурилиш майдонлари ва маиший бинолар бирламчи тиббий ёрдам воситалари билан жиҳозланади. Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиладиган хона ёритилган бўлиши, осонлик билан кириш, қурилиш маҳсулотлари билан тўсиб қўйилмаган, ҳимоя малҳамлари, заҳарларга қарши антидотлар, боғлов ва шахсий ҳимоя воситалари захираси яратилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Махсус кийим, пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ишчиларга берилган шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш учун махсус хоналар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Иш берувчи шахсий ҳимоя воситаларининг тўғри сақланишини, махсус кийим ва пойабзалларни ҳамда бошқа шахсий ҳимоя воситаларини кимёвий тозалаш, ювиш, таъмирлаш, чангдан тозалаш, газсизлантириш ва зарарсизлантириш ишларини амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш шароити талабидан келиб чиқиб, махсус кийим ва пойабзалларни қуритиш, чангдан тозалаш ҳамда шахсий ҳимоя воситаларини газсизлантириш ва зарарсизлантириш учун мосламалар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Тана ифлосланиши билан боғлиқ иш билан шуғулланадиган ишчилар учун ювувчи ва зарарсизлантирувчи воситалар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўл ювиш жойига совун қўйилиши, сочиқ доимий равишда алмаштирилиб борилиши ёки қўлни қуритиш қурилмаси ўрнатилиши лозим. Қўл терисига таъсир қиладиган моддалар билан ишлаганда, ишчилар профилактик пасталар ва малҳамлар ҳамда ювувчи ва зарарсизлантирувчи воситалар билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Умумий зарарли бўлган ишлаб чиқариш ифлосланишидан ва механик шикастланишдан ҳимоя қилиш учун қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терининг умумий ифлосланишдан, механик шикастланишдан ва намликдан ҳимоя қилиш учун махсус кийимлар (фартук, қўлқоп, қаттиқ тагликли чарм пойабзал ва бошқалар), шу жумладан, эркаклар ва аёллар учун костюмлар (куртка, шим ёки ярим комбинезон);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пайвандловчилар учун костюм, чарм этик, диэлектрик тагликли сирпанмайдиган махсус пойабзал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чангдан юқори даражада ҳимоя қилиш хусусиятига эга бўлган махсус кийимлар, резинали матодан қилинган фартуклар, сувни ўтказмайдиган қўлқоплар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намликдан ҳимоя қилиш мақсадида бўяш ва суваш ишларини бажарувчилар учун сув ўтказмайдиган матодан костюм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бетон тайёрловчи, бурғулаш ишлари билан шуғулланувчи, портлатувчи ва шунга ўхшаш соҳа мутахассисларига сув ўтказмайдиган матодан костюм, енгли куртка, шим, резина этик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Бўёқлар, эритувчилар, нефть маҳсулотлари ва бошқа кимёвий моддалар билан ифлосланишдан ҳимоя қилишда, сув ўтказмайдиган матодан ишланган, кимёвий моддаларнинг таъсирига чидамли, осон тозаланадиган ва зарарсизлантириш мумкин бўлган костюмлардан, брезентдан тайёрланган ёки кислотадан ҳимоя қилувчи қўлқоплардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Иш ҳолатининг хусусияти бўйича иш жойларида ишлаётганларга (асфальтбетон қорувчилар, полларда паркет терувчилар ва бошқалар) махсус кийим мажмуасига тиззани ҳимоя қилувчи мосламалари қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Респиратор хонаси респираторларни қабул қилиш, тарқатиш ва таъмирлаш учун столлар, чангдан тозалаш ва чанг қаршилигини назорат қилиш мосламаси, ювиш ва қуритиш учун ускуналар ҳамда респираторларни сақлаш учун махсус шкаф билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Маиший биноларга қўйилган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Қурилиш қилинадиган бино ва иншоотлар ишлари бошланишидан олдин ушбу ҳудудда маиший бинолар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Маиший биноларнинг таркиби ШНҚ 2.09.04 «Корхонанинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига мувофиқ қурилиш жараёни ва уларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Маиший биноларнинг жойлашиши ва жиҳозланишида қурилиш майдонида ишлаётган ишчилар сони, иш жойидан узоқлиги, смена сони, тушлик ва сменалар оралиғидаги танаффуслар, шунингдек, айрим турдаги санитария-техник воситалардан фойдаланишлар ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Қурилиш ишлари олиб боришда маиший бинолар ташқи муҳитдаги чанг, зарарли моддалар чиқарадиган жойлардан камида 50 метр масофада ташкил этилади, бунда уларни шамол эсадиган томонда жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Маиший биноларга ўтиш хавфли ҳудудларни (қурилаётган бинолар, сигнализация мосламаси бўлмаган темир йўллар, минора кранлари, юкни ортиш-тушириш қурилмалари ва бошқа) кесиб ўтмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Ошхона, ювиниш, чўмилиш ва кир ювиш хоналари, ҳожатхона ҳамда аёлларнинг шахсий гигиена хонаси поллари намликка чидамли жиҳозлардан, сув оқиб кетиш имкони бўладиган қилиб ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деворлар, девор оралиғи ва жиҳозлари намликка чидамли, осон тозаланадиган ва дезинфекция қилинишига имкон берадиган маҳсулотлардан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший бинолар ШНҚ 3.01.01 «Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил қилиш» да талаблари асосида ишлаб чиқарилган лойиҳа ҳужжатларига риоя қилган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Маиший бинонинг кўчадан кириш қисмида пойабзалларни тозалаш ва ювиш учун мосламалар ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Чўмилиш ва ювиниш хоналари, ҳожатхона ҳамда кийимларни сақлаш хоналари эркак ва аёллар учун алоҳида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Маиший бино хоналарда сув, канализация ва иситиш тармоқлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Қурилиш ишчилари «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» O'z DSt 950-сон давлат стандарти талабига жавоб берадиган ичимлик суви билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичимлик суви қурилмалари (фавворалар ва бошқа) иш жойидан 75 метрдан узоқ бўлмаган масофада, қуёш нурлари ва ёғингарчиликдан сақланадиган жойда ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баландликда ишлайдиган ишчилар, шунингдек, тупроқ қазиш ва йўл қуриш техникалари ҳайдовчилари ва бошқалар ишлаш шароитига кўра иш жойини тарк этиш имконияти бўлмаса, ичимлик суви билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичимлик суви билан таъминлашнинг имкони бўлмаган қурилиш майдонларида қайнатилган сувни тайёрлаш қурилмаси ўрнатилади. Бунда, ичимлик сувининг ҳарорати 8°C дан кам 20°C дан юқори бўлмаслиги ҳамда унинг миқдори қишда бир ишчи учун ўртача 1,0 — 1,2 литрни, ёзда 3,0 — 3,5 литрни ташкил этиши инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Маиший бинода ишчилар сони ҳисобидан уй ва махсус кийимларни алоҳида сақлаш жойлари (шкаф ва кийим илгич) ташкил этилади. Бунда, тоза ва ифлосланган кийимларнинг алоҳида сақланиши таъминланади. Шунингдек, бинода кундалик тозалаш ҳамда дезинфекция ва дезинсекция тадбирларни ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Махсус кийим ва пойабзалларни смена бошлангунга қадар тўлиқ қуритиш имкониятига эга бўлган махсус кийим ва пойабзалларни қуритиш хоналари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус кийимлар бир ойда камида икки марта ювилишини ҳисобга олган ҳолда кир ювиш хоналари ташкил этилади. Агар ишнинг хусусиятига кўра, махсус кийимлар жуда ҳам ифлос бўлиши мумкин бўлса, унда кийимлар тез-тез ювиб турилади. Кукунсимон ва зарарли моддалар билан ишлайдиган ишчиларнинг махсус кийимлари бошқа кийимлардан алоҳида ҳар бир сменадан сўнг ювилади, қиш фаслида эса кимёвий усулда тозаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Маиший бинолар махсус кийимларни чангдан тозалаш, зарарсизлантириш, кимёвий тозалаш ва таъмирлаш хоналаридаги ифлосланган ҳавони бошқа хоналарга ўтишига йўл қўймайдиган вентиляция тармоғини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Маиший биноларда терининг замбуруғ касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш чоралари кўрилади. Кийимларни алмаштириш ва чўмилиш хоналарининг деворлари, поллари ва жиҳозлари ҳар бир сменадан кейин ювилади ва дезинфекция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Қурилиш ишчиларига хизмат кўрсатадиган тиббиёт хоналари ШНҚ 2.09.04 «Корхонанинг маъмурий ва маиший бинолари»да белгиланган талабларга мувофиқ маиший бино таркибида тез ёрдам машинаси учун қулай бўлган кириш жойида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати мазкур санитария қоидаларининг иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ишларини ташкил қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқувчи ташкилот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.