25.04.2022 йилдаги ПФ-115-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш, экспортни қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштириш тартиботларини соддалаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича операциялар қуйидагилардан иборатлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кирилган товарни унинг дастлабки хоссалари ва индивидуал кўрсаткичларини ўзгартириб, лекин қайта ишлаш маҳсулотида уни идентификациялаш имконини берувчи товар хусусиятларини сақлаган ҳолда бевосита қайта ишлаш ёки унга ишлов бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кирилган товардан фойдаланган ҳолда бошқа товар тайёрлаш, монтаж қилиш, йиғиш ёки қисмларга ажратиш, товарни таъмирлаш, шу жумладан уни тиклаш ва таркибий қисмларини алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришга кўмаклашувчи ёки уларнинг ишлаб чиқарилишини енгиллаштирувчи бошқа товарлардан, агар бу товарлар қайта ишлаш жараёнида тўлиқ ёки қисман ишлатилса, хом ашё сифатида фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2022 йил 1 майдан бошлаб божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи соддалаштирилган тартиби жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товарларни қадоқлаш, ўраш (шу жумладан, қайта ўраш), саралаш, тозалаш, бошқа товарларга мослаштириш ва ускуналарни модернизация қилиш божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш ҳамда санитария-эпидемиологик хулосани тақдим этиш талаб этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормалари агар ушбу нормалар белгиланган тартибда тасдиқланмаган бўлса, уларни қайта ишлаш технологияси, ишлаб чиқариш ва (ёки) юк операцияларидаги йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда, қайта ишловчи субъект томонидан тасдиқланади ва божхона органига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган чиқиш нормалари божхона ҳудудида қайта ишлаш учун рухсатномаларда қайд этилади ҳамда унинг ҳаққонийлиги учун қайта ишловчи субъект жавобгар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) айнан бир хил турдаги товарларни қайта ишлаш бўйича, контрактлар сонидан қатъи назар, 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга божхона органи томонидан умумий рухсатнома берилади. Бунда, ҳар бир қайта ишлаш операцияси (контракт) учун чиқиш нормаси тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) махсус иқтисодий зона иштирокчилари ва ваколатли иқтисодий операторлар учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тартиби қўлланилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштиришда божхона божи ундирилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) товарларни қайта ишловчи ваколатли шахслар ҳар чоракда Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизими орқали божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига риоя қилинганлиги тўғрисида ҳисоботларни Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинган шаклга мувофиқ тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар экспорти учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган божхона йиғимлари ставкалари, имтиёзлар, преференциялар ва экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа чоралар, шу жумладан темир йўлда ташиш тарифлари, субсидиялар ва компенсациялар «реэкспорт» божхона режимида олиб чиқиладиган қайта ишлаш маҳсулотларига ҳам татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашнинг мақсади товарларни таъмирлаш бўлса, товарни божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатнома талаб этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш учун рухсатнома ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси томонидан кейинчалик бошқа шахсга (агар ушбу шахс мазкур рухсатнома бўйича барча мажбуриятларни ўз зиммасига олса) ўтказилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг аризасига асосан божхона органи товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш учун рухсатномаларда қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормаларига, қайта ишлаш манзилига, томонларнинг реквизитларига, қайта ишлаш муддатига қонунчиликка зид бўлмаган ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Фармонда назарда тутилган соддалаштирилган тартибни мувофиқлаштириш, унинг самарали ташкил этилишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари орасида тарғиб қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати тузилмасида божхона органларининг умумий чекланган штат бирликлари доирасида 8 та штат бирлигидан иборат Божхона ҳудудида/ташқарисида қайта ишлаш божхона режимини такомиллаштириш бўйича бошқарма ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида мавжуд тайёр инфратузилмадан самарали фойдаланиб, божхона ҳудудида қайта ишлаш бўйича янги лойиҳаларни ушбу зоналарга жойлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қайта ишлаш орқали электротехника ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини «Ургут», тайёр кийим-кечакларни «Чуст», маиший электротехника маҳсулотларини «Навоий» ва «Қўқон», фармацевтика маҳсулотларини «Бўстонлиқ», маиший ва саноат кимё маҳсулотларини «Ангрен» ва «Чирчиқ» эркин иқтисодий зоналарида жойлаштириш инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда божхона ҳудудида қайта ишлаш учун зарур бўлган технологик асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириб, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатни кенгайтиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян турдаги товарларни божхона ҳудудида/ташқарисида қайта ишлашда амалга оширилиши чекланган айрим операцияларнинг рўйхати ва муайян турдаги товарларга нисбатан божхона ҳудудида/ташқарисида қайта ишлашга йўл қўйилмайдиган ҳолатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим турдаги товарларни қайта ишлаш маҳсулотларининг стандарт чиқиш нормаларини белгилашни назарда тутувчи қарор лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Давлат божхона қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда хорижий давлатлардан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотиш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 429-сон қарорига мувофиқ амалиётга киритилган «олиб кириш» ҳамда «олиб чиқиш» каби ташқи савдо контрактларини оммалаштиришга қаратилган, тақдимотлар, ўқитишларни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий равишда товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш, «божхона омбори», «эркин омбор», «реэкспорт» божхона режимларига расмийлаштириш тартиб-таомилларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига амалий кўмаклашиш чораларини кўриб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни мазкур режимларга расмийлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, шунингдек, зарур ҳолларда, божхона ва бошқа тартиб-таомилларни янада соддалаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига яратилган қулайликларни етказиш ҳамда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида, ҳар олти ойда бир марта «тадбиркорлар ҳафталиги» лойиҳасини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «реэкспорт» божхона режимида олиб чиқиладиган товарларга нисбатан товарлар экспорти учун қонунчиликда белгиланган божхона йиғимлари ставкалари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳудудида қайта ишлаш билан шуғулланадиган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар ва улар кўрсатадиган қайта ишлаш хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг асосий талаби импорт ҳисобидан қопланаётган тайёр маҳсулотларни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материалларнинг янгилаб бориладиган рўйхатини Электрон кооперация порталига жойлаштириб боришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Давлат божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мазмун-моҳиятини, шунингдек, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимининг афзалликларини очиб бериш учун нашрлар, эшиттиришлар ва тематик теледастурлар ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-115-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги ПФ-115-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5587-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошиси «реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт» сўзларидан кейин «, шунингдек «реэкспорт» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқиш» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6091-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошиси «экспорт қилувчиларга, шу жумладан асосий фаолият тури савдо-воситачилик бўлган экспорт қилувчиларга» сўзларидан кейин «ҳамда «реэкспорт» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқувчиларга» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги «Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6306-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан йиллик экспорт ҳажми (шу жумладан «реэкспорт» божхона режимида олиб чиқилган қайта ишлаш маҳсулотлари) ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт (шу жумладан қайта ишлаш маҳсулотлари реэкспорти) билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банклари орқали бир марталик молиявий ресурслар 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда ҳамда бир йилгача муддатга тақдим этилиши»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-банднинг учинчи хатбошиси «Европа мамлакатларига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотларни экспорт қилишда» сўзларидан кейин «ҳамда «реэкспорт» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқишда» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4337-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг биринчи хатбошиси «экспорт қилувчиларга» сўзларидан кейин «, шу жумладан «реэкспорт» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқувчиларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-банднинг биринчи хатбошиси «Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар» сўзларидан кейин «, шу жумладан қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқувчилар» сўзлари билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-228-сонли Фармонига асосан 6-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4949-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошиси «маҳаллий экспортчи» сўзларидан кейин «, шунингдек қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқадиган» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5087-сон қарори 1-бандининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б) Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчилар томонидан товарлар улар бўйича тўловларни кечиктириб тўлаш шарти билан экспорт қилинганда (шу жумладан корхоналар томонидан қайта ишлаш маҳсулотларини «реэкспорт» божхона режимида олиб чиқилганда), уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитларни молиялаштиришга тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этади. Бунда, ушбу ресурслар ҳисобидан кредитлар тўловлар кечиктирилган муддатга ва олиб чиқилаётган маҳсулотлар қиймати миқдорида, бироқ 3 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда, йиллик 4 фоизли ставка (шундан, 2 фоизи банк маржаси) билан ажратилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 06/22/115/0344-сон; 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон; 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)