12.04.2022 йилдаги ПҚ-204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сон Фармони билан бошланган ер муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, шунингдек, электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари, газ, нефть, сув ва канализация қувурлари, темир йўл линиялари, автомобиль йўллари, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари ва шу каби бошқа иншоотлар (кейинги ўринларда — муҳандислик-коммуникация тармоқлари) учун ер участкаларини ажратиш жараёнларини комплекс ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги йўналишлардаги вазифаларни ўз ичига олган Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) институтини янада ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-коммуникация тармоқларининг ҳисоби ва давлат кадастрини юритиш тартибини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун зарур ер участкаларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига «Йўл харитаси»да белгиланган ҳар бир тадбирнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Йўл харитаси»да белгиланган қонунчилик ҳужжатлари кучга киргунига қадар муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл линиялари ва автомобиль йўллари, уларнинг ажратилган минтақалари, сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги ерлар учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 20-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори асосида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер участкалари ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қонунчиликда ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ер участкалари ажратиш шартлиги ҳақидаги қатъий талаб мавжуд бўлмаса, электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари, газ, нефть, сув ва канализация қувурлари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерлари таркибидаги ички йўллар ва кичик сув ҳавзалари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер участкаларини ажратиш талаб этилмайди. Бунда, ушбу турдаги объектларни жойлаштириш, уларни қуриш вақтида ёндош ер участкаларидан вақтинча фойдаланиш учун ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи Ер кодексининг 30-моддасига мувофиқ, сервитут тўғрисидаги келишув шаклида, келишувга эришилмаган тақдирда эса суд қарори билан расмийлаштирилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сервитут тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилади, унинг биринчи тарафи сифатида муҳандислик-коммуникация тармоқларини балансда сақловчи ташкилот, иккинчи тарафи сифатида ер участкаси мулкдори (захирадаги ерларда туман (шаҳар) ҳокими), эгалик қилувчиси ва фойдаланувчиси, ижара ҳуқуқи билан ажратилган ерда эса ижарачи ва ижарага берувчи иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи белгиланганда муҳандислик-коммуникация тармоқлари эгаллайдиган ер майдони, ушбу объектларни қуриш, улардан фойдаланиш, кўздан кечириш, таъмирлаш шартлари, ер фонди тоифасидан қатъи назар ер участкаси мулкдори, эгаси, фойдаланувчиси ва ижарачисига етказилган зарарни қоплаш, ер участкасини унинг аввалги ҳолатига келтириш, сервитут учун ҳақ тўлаш тартиби ҳамда сервитут белгиланган ер участкасидан фойдаланишдаги чекловлар кўрсатилиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи тарафларнинг мурожаати асосида давлат рўйхатидан ўтказилади, бу ҳақда тарафларга Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади, ушбу кўчирма архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматларидан фойдаланишда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган ер участкаси қисми учун ер солиғи (ижара тўлови) ер участкаси мулкдори, эгаси, фойдаланувчиси ва ижарачиси томонидан тўланади, бунда сервитут учун тўланадиган (бир марталик ёки ҳар йилги) ҳақ миқдори сервитут амал қиладиган муддатдаги ер солиғи (ижара тўлови) суммасидан кам бўлиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи белгиланиши қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарачисининг шартнома мажбуриятларини бажаришига таъсир кўрсатадиган бўлса, сервитут давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ер ижараси шартномасига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ҳукумат комиссияси раиси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси кўриб чиқиши учун масалалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан ишчи органга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ягона талаблар асосида киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси йиғилиши, қоида тариқасида, ҳар ойда бир маротаба унинг раиси ёки ишчи органи ташаббуси билан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссиясининг қарори баён шаклида расмийлаштирилади, баёнга Ер кодексининг 9 ва 441-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси илова қилинади, баён ва фармойиш лойиҳаси уни ёқлаб овоз берганлар томонидан имзоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи орган Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги тизими ходимлари билан бирга жойига чиққан ҳолда ҳар бир таклиф Ер кодексининг 441 ва 45-моддаларида ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича ўз хулосасини Ҳукумат комиссиясига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси ҳар бир таклиф ва у юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Сув хўжалиги вазирлигининг ҳамда Кадастр агентлигининг хулосаларини кўриб чиқади ҳамда қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар бўйича таклифлар ва хулосалар Ҳукумат комиссияси томонидан умумлаштирилади ҳамда кўриб чиқиш учун ҳар йили биринчи ярим йил якуни бўйича 10 июлга, иккинчи ярим йил якуни бўйича 10 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳаси билан бирга Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси аъзолари томонидан келишилган (виза қўйилган) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси ишчи орган томонидан Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун белгиланган тартибда киритилади, бунда мазкур лойиҳаларни бошқа идоралар билан келишиш талаб этилмайди, лойиҳаларга ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартиришдан бошқа масалаларни киритишга йўл қўйилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 06/26/68/0435-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-коммуникация тармоқларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар орқали ўтказишда уларни ер контурлари чегараси, ички йўллар ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсир кўрсатишни инобатга олиб жойлаштириш назарда тутилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш бўйича лойиҳа ҳужжатларида суғориладиган ерларнинг қисқариши, тупроқ унумдорлигининг пасайиши, суғориш ва мелиорация тизимининг бузилиши билан боғлиқ зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчилигини, ер мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарларни қоплаш билан боғлиқ бошқа харажатлар (ундирилиши ёки озод қилинишидан қатъи назар) мажбурий равишда кўрсатилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-коммуникация тармоқларининг якуний траекториясини (йўналишини) танлаш мазкур бандда назарда тутилган харажатларни ўзаро солиштириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси (Ш.Ғаниев) барча турдаги лойиҳа-қидирув ташкилотлари ва буюртмачилар томонидан мазкур бандда белгиланган талабларга риоя қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкаларини (кейинги ўринларда — фойдаланишдаги ер участкалари) ажратишнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланишдаги ер участкалари амалдаги фойдаланувчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланишдаги ер участкасини ажратишдан олдин уни давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ер участкасининг амалдаги фойдаланиш мақсадини ўзгартириш учун қонунчиликда белгиланган аниқ асослар мавжуд бўлмаса, фойдаланишдаги ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли ташкилотлар томонидан келишишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарорига 9-иловада кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари бир ой муддатда муҳандислик-коммуникация тармоқлари жойлашган фойдаланишдаги ер участкаларининг, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қарорларда назарда тутилган муҳандислик-коммуникация тармоқлари жойлашадиган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни Ҳукумат комиссиясининг ишчи органига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил якунига қадар ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 12 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-204-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги ПҚ-204-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбир номи

Чора-тадбирнинг асосий мазмуни

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

I. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) институтини янада ривожлантириш

1.

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувнинг намунавий шаклини такомиллаштириш.

1. Сервитут турлари бўйича, шу жумладан муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш учун сервитут тўғрисидаги келишувнинг шаклини ишлаб чиқиш.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига ўзгартириш киритиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш ва келишиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил 1 июнь

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 10 июнь

2.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш учун сервитут тўғрисида келишув тузиш амалиётини кенг жорий этиш.

1. Балансда сақловчи ташкилотга ажратилмаган ерлардан ўтган муҳандислик-коммуникация тармоқларини хатловдан ўтказиш, уларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 июль

Энергетика вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

2. Сервитут тўғрисидаги келишув лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқ эгаларига етказиш.

2022 йил 1 сентябрь

3. Тарафларнинг розилигига кўра сервитут тўғрисидаги келишувларни расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

Доимий равишда

4. Келишувга эришилмаган объектлар бўйича судларга даъво аризалари киритиш.

Доимий равишда

3.

Сервитут институтини қўллашни янада кенгайтириш.

1. Сервитут институтини қўллаш бўйича илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётни ўрганиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июль

Адлия вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

ТДЮУ

2. Сервитут институтига доир қоидаларни янада кенгайтириш, шу жумладан «оммав?й сервитут» («public servitude») тушунчасини Ер кодекси, Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига киритиш бўйича лойиҳалар тайёрлаш.

2022 йил 1 август

3. Лойиҳаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 сентябрь

II. Муҳандислик-коммуникация тармоқларининг ҳисоби ва давлат кадастрини юритиш тартибини такомиллаштириш

4.

Ичимлик ва оқова сув қувурлари давлат кадастрини юритишни жорий этиш (янги тур ёки мавжуд кадастрлардан бирининг қисми).

1. Ичимлик ва оқова сув қувурлари ҳисобини юритиш тизимини таҳлил қилиш.

2. Ичимлик ва оқова сув қувурлари давлат кадастрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш, молиялаштириш манбаларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июль

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги

5.

Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этилаётган муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳақидаги давлат кадастрлари маълумотларининг таркибини кенгайтириш.

1. Сув, шаҳарсозлик, транспорт қувурлари, алоқа объектлари, энергетика объектлари ва бошқа давлат кадастрларида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳақидаги маълумотлар таркибини таҳлил қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июнь

Кадастр агентлиги, давлат кадастрларини юритиш мажбурияти юклатилган вазирлик ва идоралар

2. Давлат кадастрларини юритиш тартиби ҳақидаги низомлар ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли давлат кадастрлари маълумотларининг таркибини кенгайтириш.

2022 йил 1 июль

III. Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштириш

6.

Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ерларни бошқа ташкилотларга ижарага бериш амалиётини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш.

1. Доимий фойдаланишга берилган ерларни бошқа ташкилотларга ижарага бериш тартибини ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июнь

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

2. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ер участкаларини бошқариш соҳасидаги фаолиятини таҳлил қилиш.

2022 йил 20 июнь

3. Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 август

7.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун амалда фойдаланиб келинаётган ер участкаларини соддалаштирилган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш тартибини белгилаш.

1. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган, кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини доимий фойдаланиш учун ажратиш, ушбу ерларда жойлашган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини таҳлил қилиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил 1 май

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш.

2022 йил 1 июнь

8.

Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ва бошқа ташкилотларга ижарага берилган ерларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш.

1. Бюджет ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ҳамда улар томонидан тижорат ва нотижорат ташкилотларга ижарага берилган ер участкаларидан ер солиғини ундириш амалиётини таҳлил қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси

2022 йил 1 май

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Энергетика вазирлиги

2. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари объектларини балансда сақловчи ташкилотларга берилган солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш.

2022 йил 20 май

3. Бюджет ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ва улар томонидан тижорат ва нотижорат ташкилотларга ижарага берилган ер участкаларидан солиқ ундириш, ушбу ҳолатда ижарага берувчи ёки ижарага олувчи учун берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини аниқлаштириш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар тайёрлаш.

2022 йил 1 июнь

4. Лойиҳани келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 июль

9.

Ер участкалари ижараси турларини таснифлаш, уларнинг хусусиятларини аниқ белгилаш.

1. Ер участкалари ижараси соҳасида илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётни ўрганиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 май

Адлия вазирлиги,

Кадастр агентлиги

2. Ер кодекси, Фуқаролик кодекси, «Ижара тўғрисида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2022 йил 1 сентябрь

10.

Ҳокимлар томонидан қурилишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш амалиётини ўрганиш.

1. «E-qaror» тизими орқали қурилишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорларни таҳлил қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июнь

Адлия вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги

2. Ушбу қарорларни қабул қилиш заруратини ўрганиш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

2022 йил 1 июль

11.

Ҳокимлар томонидан хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш амалиётини ўрганиш.

1. «E-qaror» тизими орқали хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш ҳақидаги қарорларни таҳлил қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июнь

Кадастр агентлиги, Адлия вазирлиги

2. Ушбу қарорларни қабул қилиш заруратини ўрганиш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

2022 йил 1 июль

12.

Кўп квартирали уйлар мулкдорларига ер участкаларини доимий фойдаланишга ажратишнинг хусусиятларини аниқ белгилаш.

1. Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни уларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш хусусиятларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил 1 июнь

Кадастр агентлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2. Кўп квартирали уй фойдаланишга қабул қилинганидан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқ қурувчидан уй-жой мулкдорларига ўтишининг хусусиятларини белгилаш.

2022 йил 1 июль

IV. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун зарур ер участкаларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш

13.

Автомобиль йўлларига ажратилган минтақа учун зарур ер участкаларини аниқлаш, йўл бўйи минтақасини белгилаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш.

1. Илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиқиб ушбу Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳада автомобиль йўллари бўйлаб ва уларнинг муҳофаза зоналарида бошқа турдаги муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш тартибини ҳам назарда тутиш.

Транспорт вазирининг буйруғи

2022 йил 1 июнь

Транспорт вазирлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва қабул қилиш.

2022 йил 1 июль

3. Ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил 1 август

14.

Муҳофаза зоналари ва ажратилган минтақа чегараларида темир йўл транспорти ерларининг ўлчамини белгилаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш.

1. Илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиқиб ушбу Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳада темир йўл тармоқлари бўйлаб ва уларнинг муҳофаза зоналарида муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш тартибини ҳам назарда тутиш.

Транспорт вазирининг буйруғи

2022 йил 1 июнь

Транспорт вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва қабул қилиш.

2022 йил 1 июль

3. Ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил 1 август

15.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни такомиллаштириш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2022 йил 1 июнь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2022 йил 1 июль

3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 август

17.

Алоқа линиялари, радиореле ва мобил алоқа таянч станциялари ҳамда антенна мачта иншоотлари учун зарур ер участкаларини аниқлаш, уларнинг муҳофаза зоналарини белгилаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш.

1. Илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиқиб ушбу Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳада мазкур турдаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ҳамда сервитут белгиланадиган ҳолатларни аниқлаш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи

2022 йил 1 июнь

Ахборот технологиялари вазирлиги,

«Ўзбектелеком» АК,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва қабул қилиш.

2022 йил 1 июль

3. Ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил 1 август

19.

Сув ва канализация қувурлари учун зарур ер участкаларини аниқлаш, уларнинг муҳофаза зоналарини белгилаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш.

1. Илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётдан келиб чиқиб ушбу Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳада мазкур турдаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ҳамда сервитут белгиланадиган ҳолатларни аниқлаш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруғи

2022 йил 1 июнь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Қурилиш вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Адлия вазирлиги

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва қабул қилиш.

2022 йил 1 июль

3. Ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2022 йил 1 август

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турларига ўзгартириш киритилиши, улар бирлаштирилиши ва ажратилиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 сентябрдаги ПФ-139-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги ПҚ-204-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ш.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ҳукумат комиссияси раиси

2.

И.Ю. Абдураҳмонов

қишлоқ хўжалиги вазири, Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари

3.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

4.

Лавозимига кўра

Кадастр агентлиги директори

5.

Ш.Ж. Тўхтабоев

Бош прокурор ўринбосари

6.

Н.М. Рустамбеков

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси ўринбосари

7.

М.Ш. Истамов

адлия вазирининг биринчи ўринбосари

8.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Лавозимига кўра

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

10.

О.А. Пекось

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Ж.С. Арашов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

12.

Р.П. Юсупов

тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари

13.

С.А. Нишанбаев

ички ишлар вазири ўринбосари

14.

Э.М. Мухитдинов

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори

15.

Т.Ю. Рапиков

Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири

16.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

17.

Лавозимига кўра

Вазирлар Маҳкамаси котибияти масъул ходими, Ҳукумат комиссияси котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ҳукумат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 06/26/68/0435-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги ПҚ-204-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги ПҚ-3-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатига олиш тартиби ва ҳисобга қўйиш тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1 — 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Настоящее Положение определяет порядок и сроки государственной регистрации товариществ частных собственников жилья (далее — товарищества) с одновременной постановкой их на учет в государственных налоговых и статистических органах по принципу «одно окно».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Государственная регистрация товариществ осуществляется Центрами государственных услуг (далее — регистрирующий орган) с одновременной постановкой их на учет в государственных налоговых и статистических органах, получением разрешения на изготовление печати и штампов (согласно схеме, приведенной в приложении № 1 к настоящему Положению).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. За государственную регистрацию товарищества, внесенных изменений и дополнений в устав, а также реестр плата не взимается»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 10-11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Регистрирующий орган в течение одного дня со дня проведения государственной регистрации направляет в статистические, налоговые органы и органы внутренних дел по месту расположения товарищества и отделы строительства районов (городов) сведения о нем из государственного реестра по форме согласно приложению № 5 к настоящему Положению. В этот же срок в органы внутренних дел дополнительно направляются эскизы печати и штампов в трех экземплярах.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. В двухдневный срок по получении указанных в пункте 10 настоящего Положения сведений:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
налоговые органы — осуществляют постановку товарищества на учет, присваивают им идентификационный номер налогоплательщика (ИНН) и официально сообщают его в статистические и регистрирующий органы;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистические органы — включают товарищество в Единый государственный регистр предприятий и организаций, заполняют регистрационную карту и официально сообщают регистрирующему и налоговым органам присвоенные товариществу коды;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органы внутренних дел — осуществляют оформление разрешения на изготовление печати и штампов и направляют в регистрирующий орган разрешения на изготовление печати и штампов с двумя экземплярами эскиза»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«14. Регистрирующий орган ежеквартально осуществляет сверку с государственными налоговыми и статистическими органами количества зарегистрированных и находящихся на учете зарегистрированных товариществ»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«17. Для внесения изменений и дополнений в государственный реестр товариществ в случае приема новых членов или выхода из товарищества части членов (собственников квартир отдельного дома или домов) без реорганизации товарищества в недельный срок после оформления соответствующих решений товарищество предоставляет в регистрирующий орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заявление, подписанное председателем правления товарищества, о внесении дополнений и изменений в государственный реестр товариществ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
выписки из протоколов общих собраний собственников квартир дома (домов), вступающих в товарищество, и товарищества о приеме новых членов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
документы (копии), подтверждающие извещение товарищества, в котором ранее состояли собственники квартир, о выходе из него (при необходимости).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарищество не является правопреемником по обязательствам своих новых членов перед товариществом, членами которого они ранее состояли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Схема государственной регистрации товариществ частных собственников жилья с одновременной постановкой на учет
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Уполномоченное лицо товарищества собственников жилья

Налоговые органы:

1) постановка товарищества на учет;

2) присвоение идентификационного номера налогоплательщика (ИНН)

Регистрирующий орган — Центр государственных услуг

Статистические органы:

1) присвоение статистических кодов;

2) включение товарищества в Единый государственный регистр предприятий и организаций

Органы внутренних дел:

оформление разрешения на изготовление печати и штампов

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Низомга 2-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Низомга 5-илованинг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 7-банднинг «а» кичик бандидаги «мулкдорлар ёки бошқарувчиларга» сўзлари «мулкдорларга» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5-илованинг 11-позицияси «Чора-тадбирлар номи» устунидан «ёки бошқарувчилари» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 07/22/204/0297-сон; 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон; 28.02.2023 й., 07/23/78/0112-сон; 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон; 19.01.2024 й., 06/24/15/0050-сон; 01.05.2026 й., 06/26/68/0435-сон)