Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 1 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3360]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ИНАКОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 31 март,
52-ИЧ-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
2022 йил 30 март
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2022 йил 28 март
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 31 мартдаги 52-ИЧ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тизимидаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказларида, Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) пуллик хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
пуллик хизматлар — мижозга тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида ҳақ эвазига кўрсатиладиган хизматлар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
мижоз — тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида пуллик хизматлардан ўз ихтиёрига кўра фойдаланувчи жисмоний шахс.
2. Мижоз тиббий-ижтимоий муассасаларга бепул тиббий-ижтимоий хизмат олиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатсиз (масалан, ордер, йўлланма) бевосита мурожаат қилиши ҳамда пуллик хизматлардан шартнома асосида ҳақ эвазига фойдаланиши мумкин.
3. Тиббий-ижтимоий муассасаларда ташкил этиладиган пуллик хизматлар Давлат бюджетидан молиялаштирилиши белгиланган бепул хизматларнинг сифатига ва ҳажмига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги айрим тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини тартибга солувчи низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан пуллик хизматлардан фойдаланиш хоҳишини билдирган мижозларда тиббий-ижтимоий муассасаларга қабул қилишга қарши кўрсатмалар аниқланган тақдирда, улар белгиланган тартибда ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
2-боб. Тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматларни ташкил этиш
5. Тиббий-ижтимоий муассасалар томонидан мижозларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар мазкур Низомга 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ ташкил этилади ва амалга оширилади.
Ушбу Низомга 1-иловада назарда тутилмаган пуллик хизматлар тиббий-ижтимоий муассасалар томонидан кўрсатилиши тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматларнинг прейскурант нархлари Агентлик томонидан тасдиқланади ҳамда уларга Агентлик томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Тиббий-ижтимоий муассасаларда кейинги йил учун кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг прейскурант нархлари Агентлик томонидан ҳар йили 25 декабрга қадар тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
8. Мижозларга пуллик хизматларни кўрсатишда тиббий-ижтимоий муассасаларда қуйидагилар мавжуд бўлиши шарт:
мазкур Низомга 2-иловада назарда тутилган шаклда тиббий-ижтимоий муассасанинг қабулхонасида (бундан буён матнда қабулхона деб юритилади) жойлаштирилган мижозга кўрсатиладиган пуллик хизматлар ҳақида маълумот берувчи ахборот бурчаги;
ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда тасдиқланадиган пуллик хизматларнинг прейскурант нархлари;
мижозларга мазкур Низомга 1-иловада белгиланган пуллик хизматларни кўрсатиш учун даволаш ва муолажа хоналари;
пуллик хизмат кўрсатадиган шифокорлар (мутахассислар) ҳақида маълумотлар (унинг Ф.И.Ш., мутахассислиги, иш стажи, малака тоифаси, унинг соҳада эришган ютуқлари) тақдим этувчи ахборот бурчаги.
3-боб. Тиббий-ижтимоий муассасаларга мижозларни қабул қилиш ва пуллик хизмат кўрсатиш
9. Тиббий-ижтимоий муассасага пуллик хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилган шахс қабулхонадаги масъул ходим томонидан қабул қилинади ҳамда тиббий-ижтимоий муассасада кўрсатиладиган пуллик хизматлар тўғрисида тушунтириш берилади.
Бунда, шахс тиббий-ижтимоий муассасада кўрсатиладиган пуллик хизматлардан фойдаланиш хоҳишини билдирган тақдирда қабулхона масъул ходими томонидан унга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси) асосида амбулатор карта очилади.
Шунингдек, қабулхона масъул ходими томонидан пуллик хизматлардан фойдаланиш хоҳишини билдирган шахсга ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда тасдиқланадиган прейскурант бўйича шифокорнинг (мутахассиснинг) кўриги ҳамда дастлабки тиббий текширувлар учун ҳақ тўлаш зарурлиги тушунтирилади.
10. Мижоз прейскурант бўйича ҳақ тўлаганидан сўнг қабулхонадаги масъул ходим томонидан тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатилиши, шу жумладан маслаҳат олиш учун шифокорга (мутахассисга) юборилади.
Бунда, қабулхона масъул ходими томонидан маслаҳат берувчи шифокорга (мутахассисга) амбулатор картани тақдим этиш зарурлиги тўғрисида мижозга тушунтирилиши лозим.
11. Шифокор (мутахассис) мижозга маслаҳат бериш вақтида уни дастлабки тиббий текширувдан ўтишга юборади. Бунда, дастлабки тиббий текширув натижалари бўйича мижозга асосли ташхис қўйиш имкони бўлмаганда шифокор (мутахассис) томонидан унга нисбатан қўшимча тиббий текширувлар белгиланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Текширув натижаларига кўра, шифокор (мутахассис) томонидан мижозга амбулатор ёки стационар шароитда ёхуд мобил шаклда тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатилиши белгиланади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мижозга амбулатор ёки стационар шароитда ёхуд мобил шаклда тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатилиши белгилангандан сўнг шифокор (мутахассис) мижознинг амбулатор картасини қабулхонадаги масъул ходимга топширади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
12. Мижозга стационар шароитда тиббий-ижтимоий хизматлар даволаш ва муолажа хоналарида кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида шартнома асосида пуллик тиббий-ижтимоий хизматнинг кундузги қатнов ҳамда интернат тизими ташкил этилиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
14. Пуллик хизмат тиббий-ижтимоий муассаса ҳамда мижоз ўртасида расмийлаштириладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Томонлар ўртасида расмийлаштириладиган шартномада тиббий-ижтимоий хизматларнинг ҳар бир йўналиши бўйича асосий қоидалар, тиббий-ижтимоий муассасанинг вазифалари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги, шу жумладан тўлов шартлари алоҳида кўрсатилади.
Пуллик хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома икки нусхада тузилади ҳамда мижоз, унинг ҳомийси (у мавжуд бўлганда) ва тиббий-ижтимоий муассаса раҳбари томонидан имзоланади.
Шартноманинг бир нусхаси мижозга ёки унинг ҳомийсига (у мавжуд бўлганда) берилади, иккинчи нусхаси тиббий-ижтимоий муассасанинг ҳужжатлар йиғма жилдларида сақлаш учун қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Кўрсатилган пуллик хизмат натижасида мижознинг соғлиғида салбий оқибатлар юзага келганда, унга етказилган зарар тиббий-ижтимоий муассасанинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда, мазкур етказилган зарар тиббий-ижтимоий муассаса томонидан нотўғри хатти-ҳаракат содир этган шифокордан (мутахассисдан) қонунчиликда белгиланган тартибда ундириб олинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
16. Мижоз тиббий-ижтимоий муассасадан чиқиш вақтида кўрсатилган пуллик хизматлар юзасидан бажарилган ишлар далолатномаси тузилади ва далолатномага асосан якуний ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилади.
Бунда, мижоз томонидан тўланмасдан қолган маблағлар тўлиқ қопланиши ёки ортиқча тўланган маблағнинг қайтарилиши ўзаро ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади.
17. Пуллик хизматлар юзасидан мижозлар билан тузиладиган шартномаларни ва якуний ҳисоб-китоб далолатномаларини расмийлаштириш тиббий-ижтимоий муассасанинг бухгалтерия хизмати томонидан амалга оширилади.
18. Мижоз ёки унинг ҳомийси мижоз учун зарур бўлган қўшимча тиббий-ижтимоий хизмат ҳажми учун тўловни рад этган тақдирда, қиймати тўланган пуллик хизматларни мижоз тўлиқ ҳажмда олгандан кейин тегишли даволаш-профилактика муассасасига мурожаат қилиши тушунтирилган ҳолда тиббий-ижтимоий муассасадан чиқарилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Фармонининг 121-бандига мувофиқ, пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади ҳамда Агентлик директори ушбу маблағларни Агентлик тизимидаги ташкилотлар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқига эга.
Пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизини Агентликка йўналтирувчи тиббий-ижтимоий муассасалар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
Пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилиши ҳар ой учун кейинги ойнинг 5-санасига қадар амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Прeзидeнти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2025 йил 4 октябрдаги 2025/1-сон қарори (рўйхат рақами 3360-2, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 10/25/3360-2/0908-сон)
20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
21. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
(1-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасалар томонидан мижозларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар турлари
РЎЙХАТИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари, Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда кўрсатиладиган пуллик тиббий-ижтимоий хизматлар
1. Мутахассис кўриги;
2. Ётоқ ўрин билан таъминлаш;
3. Озиқ-овқат, шу жумладан рационал ва парҳез таомлар билан таъминлаш;
4. Клиник таҳлиллар;
5. Биохимик таҳлиллар;
6. Функционал ташхислаш;
7. Физиотерапевтик муолажалар;
8. Уқалаш;
9. Даволаш бадантарбияси;
10. Дори юбориш (мушак орасига, қон томир ичига, бўғим ичига);
11. Дори воситалари;
12. Тиббий буюмлар;
13. Хоналарни тозалаш (йиғиштириш);
14. Кийим-кечакларини ювиш;
15. Гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш;
16. Сайрга, маданий ва маърифий ҳамда спорт тадбирларига боришда ҳамроҳлик қилиш ёки олиб бориш;
17. Қариндош ва дўстлар билан ёзишмаларда ҳамда алоқа ўрнатишда кўмаклашиш;
18. Биринчи тиббий ёрдам;
19. Ётоқ яраларни, ташқи жароҳатларни қайта ишлаш ва боғлаш;
20. Тозалаш клизмасини бажариш;
21. Паллиатив ёрдам кўрсатиш;
22. Уй шароитида тиббий парвариш қилиш асосларини ўргатиш;
23. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурида белгиланган соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш;
24. Концертлар, томошалар, тарихий қадамжоларга ҳамда зиёратгоҳларга экскурсиялар уюштириш;
25. Давра суҳбатлари, учрашувлар, тренинглар ўтказиш;
26. Байрамлар ва алоҳида муҳим саналарда ҳар хил маданий тадбирлар ташкил қилиш;
27. Шифокор кўрсатмасига мувофиқ тегишли спорт анжомларидан, воркаут спорт майдончаларида мавжуд инвентарлардан фойдаланишга кўмаклашиш;
28. Даволовчи бадантарбия машқларини бажаришда кўмаклашиш;
29. Қизиқишни инобатга олган ҳолда турли хил тўгараклар ташкил этиш.
(1-боб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
2-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказларида кўрсатиладиган пуллик тиббий-ижтимоий хизматлар
1. Мутахассис кўриги;
2. Ётоқ ўрин билан таъминлаш;
3. Озиқ-овқат билан таъминлаш;
4. Клиник таҳлиллар;
5. Биохимик таҳлиллар;
6. Функционал ташхислаш;
7. Нур ташхислаш;
8. Физиотерапевтик муолажалар;
9. Уқалаш;
10. Даволаш бадантарбияси;
11. Жарроҳлик амалиётлари;
12. Оғриқсизлантириш;
13. Гипс боғлами ўрнатиш;
14. Жароҳатдаги боғламни алмаштириш;
15. Дори юбориш (мушак орасига, қон томир ичига, бўғим ичига);
16. Дори воситалари;
17. Тиббий буюмлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 2024/3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3360-1, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 10/22/3360/0260-сон; 28.08.2024 й., 10/24/3360-1/0661-сон; 08.10.2025 й., 10/25/3360-2/0908-сон)