Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2025 27.01.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3346
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори, 27.01.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3346
Кучга кириш санаси
27.01.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 27 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3346]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025 йил 26 февралдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 25 февралдаги 5-қ/қ-сонли ««Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3346-1, 28.02.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат тест маркази қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 27 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази директори М. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 27 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/QQ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2022 йил 27 январдаги 1 ва 01/QQ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга (бундан буён матнда академик лицей деб юритилади) ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриент — академик лицейга ўқишга кириш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва тест синовларида иштирок этувчи жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриент рухсатномаси — паспорт, идентификация ИД-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан биргаликда абитуриентнинг белгиланган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишига рухсат берадиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (бундан буён матнда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги деб юритилади) директорининг буйруғи билан тайинланадиган, тест синовлари ўтказиладиган тегишли бинода белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича амалга ошириладиган тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ҳамда тест синови иштирокчиларининг вазифаларига мувофиқ ҳаракатини назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино раҳбари — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғи билан тайинланадиган, белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича бинодаги гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар ҳаракатларига умумий раҳбарликни бажарувчи, назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуруҳ назоратчиси — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан тузилган шартнома асосида шартномада белгиланган вазифа ва мажбурият бўйича тест синовларида абитуриентлар ҳаракатига умумий раҳбарликни амалга ошириш, тест синовининг белгиланган тартиб бўйича ўтишини қатъий назорат қилишга масъул бўлган ва абитуриентларга тест синовини топшириш тартиби бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган ва тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ семинарда иштирок этган шахс;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест топшириқлари китоби — белгиланган фанлар мажмуаси бўйича тест топшириқларини ўз ичига олган саволлар тўплами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жавоблар варақаси — тест топшириқлари китобидаги ҳар бир топшириқнинг бажарилиши натижасида танланган жавобнинг биттасини белгилашга мўлжалланган ва абитуриентнинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланадиган ягона ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул комиссияси — академик лицейга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш, шу жумладан абитуриентларга маслаҳат хизматлари кўрсатиш мақсадида ҳар йили тузиладиган комиссия.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академик лицейга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш учун Тошкент давлат юридик университети ректори буйруғи билан қабул комиссияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул комиссияси тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул комиссиясининг эълонлар тахтасига ҳамда академик лицейнинг расмий веб-сайтига ҳар йили 20 июнга қадар мазкур Низом, таълим йўналишлари, таълим шакли ва ўқитиш тили бўйича қабул квоталари, уларга мувофиқ тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси ҳамда тест топшириладиган таълим йўналишлари рўйхатини жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул жараёнини уюшқоқлик билан, тартибли ташкил этиш, абитуриентларга уларнинг тест синовлари жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, тест синовлари жараёни бўйича маслаҳатлар, кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентни тест синовлари қоидалари билан тўлиқ таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг тест синови жараёнига қатнашишини назоратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг маълумотларини 24 соат ичида текшириш ва тасдиқлаш, агарда киритилган маълумотларда камчиликлар мавжудлиги аниқланса, уларни абитуриентлар билан боғланган ҳолда бартараф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтадилар.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ҳам илова қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтиш жараёнида абитуриентлар томонидан киритилмаган имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар инобатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда ўзлари томонидан киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтишда қабул комиссияси томонидан маълумотлари тасдиқланмаган абитуриентларга абитуриент рухсатномаси берилмайди ва улар тест синовларига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ҳар йили 20-июндан 10-июлга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу муддатларда абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш имконияти бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан келишган ҳолда рўйхатдан ўтказиш муддатини бу ҳақда абитуриентларни камида ўн кун аввал хабардор қилган ҳолда ўзгартириши мумкин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақидаги кунлик маълумотлар Академик лицейнинг расмий веб-сайтига жойлаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Рўйхатдан ўтишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг абитуриентлар томонидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтига киритилган маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қатъиян тақиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Абитуриент рухсатномаси тест синовларини ўтказиш белгиланган санадан уч иш куни олдин Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтидан ёки қабул комиссиясидан олиниши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Абитуриентлар абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриент учун мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги ёки сохталиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли чоралар кўриш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тест синовларини ўтказишга тайёргарлик кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тест синовлари катта сиғимдаги биноларда очиқлик ва шаффофлик таъминланган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан белгиланади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тест синовларини мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъулият бино раҳбари, гуруҳ назоратчилари ва Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили шунингдек, қабул комиссияси зиммасига юкланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тест синовларини ўтказиш жадвали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тест синовлари ўтказиладиган биноларда тест синовлари жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида бино электрон соат, овоз кучайтириш воситалари, 30 нафар абитуриент учун битта видеокузатув тизими ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тест синовлари ўтказиладиган биноларда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вакилига тест материалларини сақлаш, тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган етарли миқдорда стол, стуллар, компьютер, сканер, стационар телефон алоқаси, доимий видеокузатув ва сейф билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тест синовлари ўтказиладиган биноларда тест синовларини ўтказиш учун зарур бўлган техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши, тест синовлари ўтказиладиган бинолар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тест синовлари жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида 30 нафар абитуриентдан иборат гуруҳлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ва гуруҳларнинг алоҳида тартиб рақами такрорланмайдиган кетма-кетликда рақамланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бирдан ўттизгача рақамланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир гуруҳга икки нафаргача гуруҳ назоратчилари бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори буйруғи асосида тайинланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синовларининг бошланиши ва тугашини қатъий назорат қилиш, тезкор ахборотларни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юбориш, тест синовларини адолатли, холисона ва мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида ўтишини таъминлайди.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун қабул комиссиясига кўрсатма бериш, мазкур Низом талабларига амал қилмаган бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини ва абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш, шунингдек четлаштирилган бино раҳбари ёки гуруҳ назоратчилари ўрнига бошқа бино раҳбари ёки гуруҳ назоратчиларини тайинлаш ҳуқуқига эга.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғи билан алмаштирилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Тест синовларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тест синовлари ҳар йили июл ойида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 09:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тест синовлари ўтказиладиган кунда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан берилган рухсатнома асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчилари тест синовлари ўтказилаётган ҳудудга кириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг рухсатномаси бўлмаган шахслар тест синовлари ўтказилаётган ҳудудга кириши тақиқланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган рухсатнома асосида ҳамда унда белгиланган муддатда тест синовлари ўтказиладиган бинодаги штабда тест синовлари жараёни кузатувчиси сифатида иштирок этади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Абитуриентлар бинога паспорт, идентификация ИД-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва абитуриент рухсатномаси билан тегишли навбат бўйича киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган кунда биринчи сменада соат 8:30 гача (иккинчи сменада 14:30 гача) тест синовлари ўтказиладиган бинога киритилади. Биринчи сменада соат 8:30 дан кейин (иккинчи сменада 14:30 дан кейин) абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган бинога киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари соат 6:00 га қадар тест синовлари ўтказиладиган бинога етиб келади ва тест синовларини ўтказиш тартибига қатъий риоя қилишни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг рўйхатини ва уларнинг рухсатномаларини ҳамда абитуриентлар рўйхатини назорат хизмат постларига етказишни таъминлайди, қуръа ташлаш йўли билан гуруҳ назоратчиларини гуруҳларга тақсимлашни амалга оширади, шунингдек тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштиради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Бино раҳбари гуруҳ назоратчиларига биринчи сменада соат 06:00 дан 06:30 гача (иккинчи сменада соат 13:00 дан 13:30 гача) уларнинг рухсатномаларини тарқатади ва тақсимотини расмийлаштиради ҳамда биринчи сменада соат 06:30 дан 07:00 гача (иккинчи сменада соат 13:00 дан 13:30 гача) абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (икки нусхада) ва тест материалларини тарқатади ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойларида текширув вақтида абитуриент ва гуруҳ назоратчиларида микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар мавжудлиги, шунингдек бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вакилини хабардор қилиниб, уларни тест синовларига киритмаслик тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Гуруҳ назоратчилари биринчи сменада соат 8:30 гача (иккинчи сменада соат 14:30 гача) абитуриентларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини гуруҳ рўйхати билан текширган ҳолда тест синовлари ўтказиладиган бинога киритади. Абитуриентлар рўйхатда кўрсатилган ўринга ўтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовларини ўтказиш вақтида имтиҳонга келмаган абитуриентлар ўрни бўш қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Гуруҳ назоратчилари абитуриентлар гувоҳлигида тест материаллари жойлаштирилган қутилар ва абитуриентлар рўйхати ҳамда жавоб варақалари солинган пакетларнинг муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб, шундан сўнг уларни очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳ назоратчилари тест синовлари китоблари ҳамда жавоб варақаларини тартиб билан тарқатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Гуруҳ назоратчилари тест синовлари бошлангунга қадар абитуриентларни жавоблар варақаларини тўлдириш қоидалари билан таништиради ва абитуриентлар томонидан тегишли бўлимга ўзи тўғрисидаги шахсий маълумотлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Бино раҳбари абитуриентларни тест топшириқлари китобининг муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириш зарурлиги ҳамда жавоблар варақасини кўк рангдаги пастали шарикли ручкадан бошқа рангда фойдаланиб тўлдириш, жавоблар варақасини букиш, маркер чизиғига ёзиш, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўяш тест синовларини ўтказиш талабларини бузиш деб ҳисобланиши ҳақида огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили бино раҳбари ва гуруҳ назоратчиларига тест синовлари ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган абитуриентларни четлаштириш бўйича кўрсатма беради.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Абитуриент томонидан биринчи сменада соат 08:30 дан 09:00 гача (иккинчи сменада соат 14:30 дан 15:00 гача) тест материалларининг нуқсонсизлиги текширилиши, агарда тест материалларида нуқсонлар аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, абитуриент жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаши ҳамда тест топшириқлари китоби муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Гуруҳ назоратчиси биринчи сменада соат 09:00 гача, иккинчи сменада соат 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентларга тест топшириқлари китоби ва жавоб варақаларини олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдиради, шунингдек абитуриентлар рўйхати тўлдирилган рўйхатнинг бир нусхасини бино раҳбарига беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест топшириқлари китобида нуқсон мавжудлиги аниқланса, унинг биринчи бетига «яроқсиз» деб ёзади, алмаштирилган вақтини кўрсатади ҳамда абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзган ҳолда имзолайди ва ушбу ҳолат ҳақида далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мурожаат қилган абитуриентга «яроқсиз» деб топилган тест топшириқлари китоби ўрнига гуруҳдаги тест синовларида қатнашмаган абитуриент учун ажратилган тест топшириқлари китобини беради. Агарда гуруҳда ортиқча тест топшириқлари китоби бўлмаса, бино раҳбаридан захирадаги шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китобини беришни сўрайди. Мазкур жараён далолатнома билан расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриент тест синовига келмаган тақдирда гуруҳ рўйхатига «қатнашмади» деган ёзув киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Бино раҳбари биринчи сменада 09:00 да (иккинчи сменада 15:00) тест синовлари бошланганлигини эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Абитуриент жавоблар варақасини тўғри тўлдирилиши учун шахсан масъул ҳисобланади. Жавоблар варақасининг тегишли бўлимларини тўғри тўлдирмаган абитуриентларнинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Абитуриент ўзи танлаган ва тест топшириқлари китобидаги жавобга мос келадиган жавоблар варағидаги тегишли доирани тўлдиради. Бунда, ҳар бир тест топшириғи бўйича тўғри жавобга фақат битта доира тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, жавоблар варақасидаги «белгилаш учун намуна» қоидасига риоя этилмаса, шу жумладан битта тест топшириғига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса, ушбу тест топшириғига балл ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Абитуриентларга тест синовлари материалларини бир-бирига узатиш ва бошқаларга ёрдам бериш, шунингдек ўзаро гаплашиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тест синовига микрокалькулятор, луғат, китоблар, шпаргалкалар, уяли телефон, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб киришга ҳаракат қилган ёки олиб кирган, тест синови жараёнида тест синови материалларини бошқаларга узатган ёки ёрдам берган, тест синови учун ажратилган вақт тугаганидан кейин тест синови материалларини топширмаган, тест синови материалларини бино ташқарисига олиб чиққан абитуриент тест синови ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Тест синовлари давомида абитуриентларга тест синовлари ўтказиладиган бинодан чиқиш тақиқланади. Ўзбошимчалик билан тест синовлари ўтказиладиган бинони тарк этган абитуриентлар тест синовлари ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда тест синовлари материалларини қолдириб, кузатув остида тест синовлари ўтказиладиган жойдан чиқишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Тест синовлари ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган абитуриентлар тест синовларидан четлаштирилади ва бу ҳақда тест синовларидан четлаштириш бўйича бино раҳбари ва гуруҳ назоратчиси томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Тест синовларидан четлаштирилган абитуриентларнинг жавоблар варақаси текширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Бино раҳбари тест синовлари вақти тугаганлигини эълон қилади ва гуруҳ назоратчиларига тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаларини йиғишга кўрсатма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг абитуриентлар тест материалларини топширади, белгиланган муддатдан олдин жавоб беришни тугатган абитуриентлар, тест материалларини муддатидан олдин топширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Гуруҳ назоратчилари абитуриентлардан тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасига шикаст етмаганлигини текшириб қабул қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовларида қатнашган абитуриентларнинг жавоблар варақалари, «яроқсиз» деб топилган тест топшириқлари китоби, абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг иккинчи нусхаси жавоблар варақаси пакетига солинади ва пакет муҳрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлатилган ва ишлатилмаган тест топшириқлари китоблари тест материаллари қутисига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Гуруҳ назоратчиси тест синовлари учун белгиланган вақт тугагандан сўнг 20 дақиқа ичида жавоблар варақаси пакети ва тест топшириқлари китоби қутиларини муҳрлайди ҳамда муҳрланган жавоблар варақаси пакети ва тест топшириқлари китоби қутиларини бино раҳбарига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино раҳбари эса топшириш вақтини қайд этиб, тегишли реестрга имзо қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Бино раҳбари абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати, тест материаллари ҳамда бино бўйича тўпланган жавоб варақалари пакетлари солинган ва муҳрланган қутиларни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакилига (Давлат фельдъэгерлик хизматига) топширилишини таъминлайди.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Тест синовлари натижалари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб сайтида эълон қилинади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляцияларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда Апелляция комиссияси тузилади.
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси таркибига Тошкент давлат юридик университети, юридик таълим муассасалари, факультетлари мутахассислари ва фанлар бўйича экспертлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент апелляция комиссиясига тест синовлари натижаси эълон қилингандан бошлаб уч иш куни ичида ёзма тартибда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Апелляция комиссиясига тақдим этилган апелляция шикояти у келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади. Абитуриент апелляция шикоятини кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Апелляция шикояти кўриб чиқиладиган кун ҳақида абитуриентга хабарнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Апелляция берган абитуриент хабарномада белгиланган вақтда апелляция комиссиясига ўзининг паспорт, идентификация ИД-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан келиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Абитуриент Апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3346/0076-сон; 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)