Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026 20.01.2022 йилдаги 37-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 20 млрд сўм миқдоридаги маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) ўтказиб берилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қуйидагилар Жамғарма маблағларини сарфлашнинг қўшимча йўналишлари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидиялар ажратишга доир тартиб-таомиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускорларнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускорларга субсидия ажратишни рад этишнинг асослари ҳамда уларнинг ариза билан қайта мурожаат қилиш ёхуд юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларни техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш ҳамда янги лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратиш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидиялар мазкур лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиб, тегишли далолатномалар расмийлаштирилгандан сўнг ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини Жамғарма ҳисобидан қоплаб беришга субсидия ажратиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарорига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларини ташкил этиш бўйича субсидиялар ажратилишини қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур қарор талаблари асосида амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 20 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 январдаги 37-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом қоидалари ташаббускорларнинг 2020 йил 10 сентябрдан сўнг амалга оширган тегишли харажатларини қоплашга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфратузилма — ташкилотнинг янги лойиҳаларини ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиб берадиган, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини (ичимлик сув, оқова сув тармоқлари, табиий газ ва электр энергияси) тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа — озиқ-овқат маҳсулотларини саноат усулида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган инфратузилма, хорижий эксперт жалб этиш ва техник-иқтисодий асослантиришлар билан боғлиқ тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускорлар — озиқ-овқат маҳсулотларини саноат усулида ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан мурожаат қилган юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник-иқтисодий асосланиш — янги лойиҳанинг умумий энг кўп миқдордаги қийматини ва молиялаштириш эҳтиёжи ҳажмини кўриб чиқилган, молиялаштиришнинг дастлабки шартлари ҳисобга олинган ҳолда белгилаб берувчи муқобил вариантларни ўрганиш асосида лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник-технологик ва ташкилий ечимини танлашни асослаб берувчи, шунингдек, маҳсулотга бренд жалб қилиш бўйича лойиҳа ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий эксперт — олий маълумотли, портфолио ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқариш тизимида камида беш йил иш тажрибасига эга бўлган чет эл фуқароси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризаларни электрон шаклда қабул қилиш — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, ариза ва унинг иловаларини ҳамда унинг асл нусхаларини электрон шаклда қабул қилиш имконияти яратилган веб саҳифа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш бўйича субсидия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғармадан субсидия қуйидаги тартибда ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи миқдорида, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда — лойиҳа ташкилоти билан техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш учун тузилган икки томонлама шартнома, ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосланишининг тасдиқланган нусхаси, бажарилган ишлар бўйича далолатнома, тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда лойиҳа ишга туширилганлиги тўғрисидаги далолатнома асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда — хизмат кўрсатиш бўйича тузилган икки томонлама шартнома, бажарилган ишлар бўйича далолатнома ва тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, лойиҳа ишга туширилганлиги тўғрисидаги далолатнома асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда — икки томонлама тузилган меҳнат шартномаси ёки контракти (алоҳида келиш ва кетиш, яшаш билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно) ва тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида ажратилади (озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш бўйича ускуналар ва техникаларни харид қилиш билан боғлиқ тузилган шартномаларнинг таркибига киритилган хизматлар бундан мустасно). Бунда томонлар ўртасида тузилган шартноманинг муддати икки йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳалар учун субсидия бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташаббускорларга озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳалар учун субсидия Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) қарорига асосан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу вазифани бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари масъул ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Субсидия тўловлари вазирлик қарори қабул қилингандан сўнг ташаббускорлар билан тузиладиган шартнома асосида қоплаб берилади. Шартнома ташкил этилаётган лойиҳани мониторинг қилиб бориш мақсадида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, янги ташкил этилган лойиҳа дастлабки уч йил давомида фаолиятини ўзгартирса ёки тўхтатса, ажратилган субсидия қайтарилиши тўғрисидаги бандларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташаббускорлар субсидия олиш учун мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар Қишлоқ хўжалиги бошқармаларига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ва хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган икки томонлама шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари (инфратузилма объектлари учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосланиш ҳужжатларининг нусхаси (техник-иқтисодий асосланишни тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш объектлари учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишлар бўйича тузилган далолатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ишга туширилганлиги тўғрисидаги далолатнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари ташаббускорларнинг аризаларини қабул қилади ҳамда вазирликка киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббускорларнинг аризаларини мазкур Низом бўйича қабул қилиб олади ва кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тақдим қилинган ҳужжатлар вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўн кун муддатда аризани ва унда кўрсатиб ўтилган объектни жойига чиққан ҳолда ўрганади ҳамда ўрганиш натижаларини вазирликка юборади ва бу ҳақда ташаббускорга ёзма ёки электрон ҳолда маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлик ташаббускорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади ва ўн кун давомида субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлик ташаббускорларнинг фаолияти ва улар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан, тегишли органларнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар асосида ўрганиб чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Субсидия ажратишни рад этиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидаги ҳолатларда ташаббускорларга субсидия ажратиш рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускорларнинг фаолияти мазкур Низом 4-бандида белгиланган шартларга мувофиқ бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускорлар томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 8-банди талабларига мос келмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни атайин бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ташаббускорлар субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосада қайд этилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, субсидия олиш учун вазирликка ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига ариза билан қайтадан мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ташаббускорлар субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Субсидия тўловини амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Субсидия ажратилиши асосланганлиги ва унинг миқдори ҳақидаги маълумот вазирлик қарори асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари тасдиқланган баённоманинг ҳаққонийлигига масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлик томонидан қарор қабул қилингандан сўнг ўн кун муддатда субсидия ташаббускорларга белгиланган тартибда Жамғарма ҳисобидан тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Субсидия Вазирлик томонидан белгиланган тартибда тегишли ташаббускорларнинг тижорат банкидаги асосий ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Субсидия ажратилган ташаббускорларнинг реестри Вазирлик томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ташаббускорларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳалари харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича ажратиладиган субсидия маблағларидан самарали фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ошганда ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳалар учун субсидия бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Субъект

Чора-тадбир

Муддат

1-босқич

Ташаббускорлар

1. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширишдаги харажатларнинг бир қисмини қоплашни сўраш мақсадида зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қишлоқ хўжалиги бошқармаларига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Ташаббус кўрсатиш тартибида

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари

1. Ташаббускорлар томонидан тақдим этилган мурожаатларга илова қилинган ҳужжатларни Низом талабларига мослигини ўрганади.

2. Ташаббускорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига электрон шаклда юборади ва бу ҳақда ташаббускорларга ёзма равишда маълум қилади.

Ўн кун ичида

3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан киритилган жойлардаги ташаббускорларнинг мурожаатлари ва уларга илова қилинган ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади.

2. Ташаббускорларнинг фаолиятини ва улар томонидан тақдим этган ҳужжатларини ахборот тизимлари ҳамда сўровномалар асосида ўрганиб чиқади.

3. Ўрганиш натижалари бўйича ташаббускорлар томонидан лойиҳани амалга оширишдаги харажатларни бир қисмини қоплашга субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ўн кун ичида

4-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг лойиҳани амалга оширишдаги харажатларни бир қисмини қоплашга субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорга асосан лойиҳа ташаббускорига харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидияларни ўтказиб беради.

Ўн кун ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига _____________________________дан

Ариза

___________________________________________________________________________________

(озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектнинг номи)

томонидан амалга оширилган __________________________________________________________
(лойиҳанинг номи)
умумий қиймати ___________________________________________________________ сўмга тенг техник-иқтисодий асосланишни тайёрлаш, инфратузилмани яратиш, хорижий экспертни жалб этиш (тегишлиси тагига чизилсин) ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарорининг
4-бандига асосан _____________________________________________________________________ _____________________________________ амалга оширилган ишлар учун тўланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасидан қоплаб берилишини кўриб чиқишингизни ва ижобий хулоса берилгандан сўнг тегишли маблағларни ______________________________________
(ташкилотнинг номи)
___________________________________________________________________________________
(тижорат банкининг номи)
________________________________________________________________________ филиалидаги ________________________________________________________________ ҳисобварақига ўтказиб беришингизни сўрайман.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинди:
1) иш ва хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган икки томонлама шартнома;
2) тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари (инфратузилма объектлари учун);
3) ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосланиш ҳужжатларининг нусхаси
(техник-иқтисодий асосланишни тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш объектлари учун);
4) бажарилган ишлар бўйича тузилган далолатнома;
5) тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
6) лойиҳа ишга туширилганлиги тўғрисидаги далолатнома.
_______________________ раҳбари ________________________ (Ф.И.О.)‎
Боғланиш учун телефон: +998 (____)_________________________(имзо)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2022 й., 09/22/37/0054-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)