1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхона хўжаликларини молиявий соғломлаштириш, экспортбоп ва рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етиштириш ҳамда қишлоқ жойларида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад олишга янада қулай шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С.С. Саидкаримов бошчилигида «Бухоро агро» эркин иқтисодий зонасидаги муаммоли иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи ташкил этилсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ишчи гуруҳи икки ҳафта муддатда «Бухоро агро» эркин иқтисодий зонасидаги иссиқхона хўжаликлари моддий-техника базасини, иқтисодий аҳволини ва инфратузилма билан таъминланганлик даражасини ўрганиб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказий банк ҳамда тижорат банкларининг «Бухоро агро» эркин иқтисодий зонасидаги иссиқхона хўжаликларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурлари доирасида ҳамда давлат қарзи эвазига жалб қилинадиган ресурслар ҳисобидан ажратиладиган кредитлар муддатини 7 йилдан 10 йилгача қилиб белгилаш ҳамда мазкур иссиқхона хўжаликларига илгари ажратилган кредит муддатларини тегишли равишда 3 йилгача узайтириш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ учун мавжуд қарздорликни 6 ойга узайтириш ва 2022 йил 1 июлдан бошлаб тенг улушларда йил охиригача қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня миқдорини 0,4 фоизидан 0,1 фоизга тушириш, шунингдек 2021 йил 31 декабрь ҳолатига ҳисобланган пеня суммасини ҳисобдан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ учун оширилган ставкада (шартномавий ҳажмдан ошган қисм учун 1,4 коэффициент) тўлов қўллаш тартибини бекор қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур имтиёзлар Республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадаги мавжуд тажрибали ва малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини «Бухоро агро» эркин иқтисодий зонасидаги иссиқхона хўжаликларига бириктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий агрономларни жалб қилган ҳолда давлат дастурлари доирасида кредит ажратилган республикадаги иссиқхона хўжаликлари фаолиятини аудитдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сон қарорида белгиланган маблағлар ҳисобидан «Бухоро агро» эркин иқтисодий зонасидаги иссиқхона хўжаликларига экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда масалага алоқадор бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда республика ҳудудларида фаолият кўрсатаётган иссиқхоналарда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга йўналтиришда вужудга келадиган муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва ижросини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда «Бухоро агро» эркин иқтисодий зонасидаги самарасиз иссиқхона хўжаликларини аниқлаб, уларнинг мулкдорлари билан келишган ҳолда мазкур иссиқхона хўжаликларини янги ташаббускорларга ўтказиб берилишини (олди-сотди, кредит бўйича банк олдидаги мажбуриятларни ўтказиш ёки бошқа келишилган шартларда) ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ишчи гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ҳокимлари самарасиз иссиқхона хўжаликларини сотишда иқтисодий жиҳатдан барқарор фаолият юритаётган, зарурий инфратузилма объектлари, шунингдек, мол-мулк ва бошқа воситаларга эга бўлган салоҳиятли ташаббускорларни танланишига шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республика ишчи гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги бир ой муддатда иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 17 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 27-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бухоро агро» эркин иқтисодий зонасидаги муаммоли иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш