Ҳужжат кучини йўқотган 02.03.2010 02.05.2005 йилдаги ПҚ-66-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.03.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сонли «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-3602-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда иқтисодиётни Монополиядан чиқариш, рақобат муҳитини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни янада авж олдириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси, шунингдек унинг марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий органларининг намунавий тузилмаси ҳамда чекланган сони 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 4-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларининг умумий чекланган сони 107 штат бирлиги, шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 78 штат бирлигидан иборат этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раисига зарур ҳолларда марказий аппарат тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва уларни таъминлашга ажратиладиган маблағлар миқдори доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига 9 кишидан иборат ҳайъат тузишга рухсат берилсин. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва тегишли равишда унинг ҳудудий органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан тузилган шартномаларнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси балансида бўлган мол-мулкнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси тасарруфида бўлган офис ускуналари ва компьютер техникасининг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлар вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, муассаса ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рақобатни бевосита ёки билвосита чеклаши ва монополияга қарши қонун ҳужжатлари принципларини бузиши мумкин бўлган, шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига алоқадор бўлган қонун ҳужжатлари ҳамда қарорлари лойиҳалари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасида ва унинг ҳудудий органларида олдиндан экспертизадан ўтказилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган ҳуқуқ ва ваколатларни амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги, «Табиий монополиялар тўғрисида»ги, «Банкротлик тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Реклама тўғрисида»ги қонунларнинг талабларига қатъий амал қилсин, хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти эркинлиги камситилиши ва чекланишига йўл қўймасин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тегишли ҳудудий органларини ташкилий жиҳатдан ўзгартиришни амалга оширсин, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳудудий органларини жойлаштириш масалаларини ҳал этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси марказий аппарати ҳамда ҳудудий органларини юқори малакали кадрлар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси хўжалик юритувчи субъектларга фақат суд орқали жарима солиши ва уларнинг монополистик фаолият юритиши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ва реклама тўғрисидаги қонунни бузган ҳолда асоссиз қўлга киритилган маблағлари (даромадлари, фойдалари)ни олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилиши мумкинлигини назарда тутувчи қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг барча илтимоснома ва даъволари биринчи навбатда кўриб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузурида Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҳузуридаги Корхоналар санацияси жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ижтимоий ривожланиш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси негизида, шунингдек Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, инвестиция ҳамда бозор тузилмаларини ташкил этиш ва ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағларнинг бир қисмини ажратиш ҳисобига Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш жамғармаси тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий жиҳатдан ўзгартириш жамғармасини шакллантириш ҳамда унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг марказий аппарати қуйидаги манзилда жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар ўзларининг норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштириб олишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-66-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 130-модда; 2006 й., 4-5-сон, 24-модда)