10.11.2021 йилдаги ПҚ-2-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта хом ашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта хом ашёси етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш ҳамда маҳсулотни чуқур қайта ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил ҳосилидан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштириш тегишли ҳосил йили учун олдинги йилнинг 1 октябридан бошланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёсини етиштириш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерларига ажратилган имтиёзли кредитлар пахта хом ашёси етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирларни молиялаштириш учун фермер хўжаликларига йўналтирилади, бундан пахта-тўқимачилик кластерларига улар томонидан ижарага олинган қишлоқ хўжалиги ерларида пахта хом ашёсини етиштириш учун ажратилган кредитлар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликларига пахта хом ашёси етиштириш учун олдиндан тўлов пул шаклида амалга оширилади. Бунда, олдиндан тўловни натура шаклида амалга оширишга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, техника ва техника хизматларига (ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларидан ташқари) оид масалалар, шу жумладан уларни импорт қилишни мустақил ҳал қилинади, бунга ҳар қандай тарзда аралашиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма томонидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилиши ва кластерларнинг молиявий ҳолати устидан доимий мониторингни ташкил этиш мақсадида Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига Жамғарма таркибида 5 штат бирлигидан иборат бўлим ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага ўзи томонидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилишини аудит ва бизнес консалтинг ташкилотларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда аудитдан ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар пакетини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар омборларига қўйиладиган талаблар, товар омборлари фаолиятини ташкил этиш ва сақлаш учун берилган мол-мулк бўйича томонлар мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш тартиби, шунингдек, қатъий ҳисобда турувчи омбор гувоҳномасига қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омборга сақлаш учун берилган мол-мулк миқдори, тури, сақлаш муддати ва бошқа маълумотларни акс эттирувчи Омбор гувоҳномаси ягона реестрини яратиш ҳамда унда тадбиркорлик субъектлари, тижорат банклари ва давлат бошқаруви органлари ўртасида электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларига мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган қонунчилик ҳужжатлари қабул қилингунга қадар, кредитлаш учун пахта-тўқимачилик кластерларининг ип-калава захирасини, башарти ушбу захира қарз мажбуриятларидан ва гаровдан ҳоли бўлган тақдирда, гаровга олиш тавсия этилсин. Бунда, гаровга қўйилган ип-калава захиралари гаровга олувчи тижорат банкининг розилиги асосида тасарруф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва молия вазири Т.А. Ишметов қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда буғдойни бозор нархларида харид қилиш билан боғлиқ тадбирларни узлуксиз молиялаштириш учун 2022 йилда Жамғармага Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 5 трлн сўм беғараз молиявий ёрдам ҳамда Жамғарманинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра 7,5 трлн сўмгача бюджет ссудаси ажратилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга бўлган пахта-тўқимачилик кластерларига 2021 йил ҳосили учун пахта хом ашёсини етиштиришга ажратилган имтиёзли кредитлар 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб 6 ой давомида тенг улушларда қайтарилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Жамғарма ҳисобидан ушбу мақсадлар учун тижорат банкларига ажратилган ресурсларни қайтариш имтиёзли кредитларни қайтариш муддатига мутаносиб равишда узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлашда масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 10 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4633-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Белгилансинки, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг имтиёзли кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағларидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик хўжаликлари агротехник тадбирлардан келиб чиқиб, эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 53-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг (кейинги ўринларда — қарз олувчи) пахта хом ашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш тартибини белгилайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-бандда «1 ноябригача» сўзлари «1 октябригача» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 3-банднинг биринчи хатбошисига «ҳар ойнинг 5-санасига қадар» сўзларидан сўнг «, пахта йиғим-терими харажатлари учун мавсум даврида ҳар беш кунда» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «1 ноябридан» сўзлари «1 октябридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш молия йилининг 1 сентябридан бошланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга асосан кредит ресурсларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда, 18 ой имтиёзли давр билан умумий фойдаланиш муддати 24 ойга жойлаштиради, бунда, кредитни қайтариш 19-ойдан бошланади ҳамда у сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддат билан пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада кредит ресурсини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойга кредит ресурсини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 7-банднинг «а» кичик бандидан «фермер хўжаликлари ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Тижорат банки қарз олувчи билан пахта хом ашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун тузган кредит шартномасига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда (шундан, банк маржаси 2 фоиз), 18 ой имтиёзли давр билан умумий фойдаланиш муддати 24 ойга кредит ажратади, бунда, кредитни қайтариш 19-ойдан бошланади ҳамда у сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 14 ой муддат билан пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойга кредит ажратади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон; 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон; 13.01.2023 й., 06/23/2/0024-сон; 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)