21.10.2021 йилдаги 652-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ томонидан кўрсатилаётган хизматлар экспорти ҳажмини янада ошириш ҳамда ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорининг 9-бандида Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Учувчилар шаҳарчасида жойлашган «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ ҳудудида (майдони 39 га) эркин божхона зонасини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
20. Мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган муддат мобайнида кўрсатиб ўтилган товарлар божхона мақсадлари учун «вақтинча сақлаш» божхона режимида турган товарлар ҳисобланади.