Ҳужжат кучини йўқотган 20.08.2025 29.09.2021 йилдаги 612-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.08.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 521-сонли «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг (кейинги ўринларда — Дин ишлари бўйича қўмита) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дин ишлари бўйича қўмита бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
612-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 612-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг (кейинги ўринларда — Дин ишлари бўйича қўмита) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дин ишлари бўйича қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлашга масъул ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда «жаҳолатга қарши маърифат» улуғвор ғояси асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар, азалий қадриятлар ифодаси эканлигини тарғиб этиш мақсадида барча давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларга бу борадаги фаолиятни амалга оширишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатдаги диний-ижтимоий жараёнлар ҳамда диний бағрикенгликни таъминлаш масалаларини ўрганиш натижалари асосида илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дин ишлари бўйича қўмита ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дин ишлари бўйича қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дин ишлари бўйича қўмита ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дин ишлари бўйича қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ва норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дин ишлари бўйича қўмита юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Дин ишлари бўйича қўмита;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Комитет по делам религий при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Комитет по делам религий;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Committee of Religious Affairs under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Committee of Religious Affairs.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дин ишлари бўйича қўмитанинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А. Навоий кўчаси, 12-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Дин ишлари бўйича қўмитанинг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Дин ишлари бўйича қўмита тизимига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳудудий бошқармалар юридик шахс мақомига эга бўлмайди ва уларнинг тузилмасида туманлар ва шаҳарлар бўйича бош мутахассислар фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Дин ишлари бўйича қўмитанинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар Дин ишлари бўйича қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг дунёвий давлат тамойилини амалий рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний мутаассиблик ва экстремизм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда диний-маърифий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ушбу жараёнларда диний-маърифий соҳа вакилларининг иштирокини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳамда давлат сиёсатида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли орасида конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг хорижий давлатларга ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экстремизм, сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш, жамиятда тинчлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида маърифий-тарбиявий ишларни олиб бориш, бу борада илғор хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда дин ишлари соҳасидаги ягона давлат сиёсатига нисбатан нохолис маълумотлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда диний мутаассиблик ва экстремизм руҳидаги ахборотларга тезкор ва илмий раддиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дин ишлари соҳасидаги илмий-тадқиқот марказларининг тадқиқот йўналишлари бўйича тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг диний-ижтимоий жараёнларга муносабатини ўрганиш бўйича ижтимоий сўровлар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дин ишлари бўйича қўмита ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дин ишлари соҳасидаги масалаларни ҳал қилишда ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиради ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дин ишлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ва ходимларига тушунтириш, уларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар билан биргаликда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан хулоса олиш бўйича ушбу ташкилотлар мурожаатларини кўриб чиқади, ҳудудий бошқармалар томонидан бундай мурожаатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини жойларда ўрганилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний таълим муассасалари фаолияти белгиланган тартибда лицензияланиши, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни ташкил қилади, лицензиялар реестрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотларнинг, шу жумладан, диний таълим муассасаларининг фаолиятини, уларнинг ўқув жараёни ва дастурларини, ўқув-тарбиявий ишларни, фанлар бўйича ўқув режаларини, диний мавзудаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради, уларга ушбу фаолиятни амалга оширишда ташкилий, ҳуқуқий, методик ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада чиқариладиган ёки чет эллардан келтириладиган диний мазмундаги материалларни (матбуот ва электрон нашрларни, аудио, видео кассеталарни, СD, DVD ва бошқа электрон ташувчиларни, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган диний мазмундаги материалларни) экспертизадан ўтказади ва мазкур фаолиятни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикасининг дунёвий давлат тамойилини амалий рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек, диний эътиқодидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг диний эркинлигини таъминлашнинг қонуний чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дунёвий давлат тамойилини амалий рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш борасида тегишли чораларни белгилайди ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотлар раҳбарларининг дунёвий давлат тамойиллари, Ҳукуматнинг дин ишлари соҳасидаги сиёсати моҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги тушунча ва дунёқарашини кенгайтириш мақсадида маърифий тадбирлар ташкил этиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
виждон эркинлиги кафолатларининг бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотлар вакилларининг ибодат маросимларида ўқиладиган маърузалари мазмуни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига ҳамда дунёвий давлат тамойилига мувофиқ бўлишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтган диний ташкилот аъзоларининг эркин ибодат қилиши, диний расм-русумларни адо этиши учун шарт-шароитлар яратишда ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) диний мутаассиблик ва экстремизм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний мутаассиблик ва экстремизм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтириш ҳамда диний вазиятга салбий таъсир этувчи омилларни ўрганиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда илмий-тадқиқот марказлари, ташкилотлар ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ва хорижда юз бераётган диний-ижтимоий соҳага оид муҳим воқеаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда республикадаги барқарор диний-ижтимоий вазиятга таҳдид солиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида республикада фаолият кўрсатаётган бошқа таҳлилий марказлар билан ҳамкорлик қилади ва тажриба алмашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш ман этилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган диний мазмундаги материалларнинг рўйхатини ҳар йили камида икки марта хизмат доирасида фойдаланиш учун манфаатдор ташкилотларга тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини кучайтириш, диний вазият ўзгарувчан бўлган ҳудудлар бўйича манзилли “йўл хариталари”ни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш ҳамда «Uz» доменида фаолият юритаётган диний-маърифий йўналишдаги веб-сайтларда экстремизм ва терроризмга қарши қаратилган тарғибот ишларини амалга оширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олишга қаратилган чораларни кўриш, шунингдек, ушбу жараёнларда диний-маърифий соҳа вакилларининг иштирокини кенгайтириш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудлари ва хорижий давлатлардаги диний-ижтимоий жараёнларни ўрганади, таҳлил қилади, давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада диний-ижтимоий вазиятни мониторинг ва таҳлил қилади, маънавий муҳитни яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш, диний вазиятни янада соғломлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний мавзуларга оид нашрлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва оммавий ахборот воситалари материалларини чуқур таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний-маърифий соҳада аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва билимини ошириш, жамиятда бағрикенглик ғояларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг диний ва дунёвий қарашларини ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда экстремизм ғоялари тарқалишининг олдини олиш, аҳолини ноанъанавий диний ҳаракатлар ва таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳамда давлат сиёсатида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва муассасаларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотлар илтимосига кўра, уларнинг давлат органлари билан ўзаро алоқаларига кўмаклашади ва ҳал этилиши талаб қилинадиган масалалар бўйича зарур ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотлар, шунингдек, хорижий диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларга доир масалалар бўйича ишларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сиёсатида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтиши учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ва уларнинг ўз фаолияти билан боғлиқ тадбирларида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) аҳоли орасида конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг виждон ва дин эркинлиги масалалари юзасидан ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотларга республикада ва чет элларда ўзаро дўстона муносабатлар ўрнатишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотлар ва уларнинг аъзолари ўртасида ўзаро дўстлик ҳамда бағрикенгликни мустаҳкамлаш сиёсатини олиб боради, ушбу соҳада ташкилий ва маънавий-маърифий ишларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида тарғибот ва ташвиқот ишларида нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) фуқароларнинг хорижий давлатларга ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқаролар рўйхатининг холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантирилишини мувофиқлаштиради ҳамда муқаддас зиёратларни ташкил қилишда белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиёратларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларини кузатиб боради, таҳлил қилади, йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, чет элларда Ўзбекистон Республикасининг ислом цивилизациясининг маданий, тарихий ва илмий-маънавий марказларидан бири сифатидаги ўрни ва ролини, шунингдек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб этиш ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва хорижий давлат муассасалари, диний ташкилотлар ўртасида зиёрат туризми соҳасида алоқалар ўрнатиш ва ривожлантириш масаласида ишларни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиёрат туризми тармоғини бошқаришни тубдан такомиллаштириш, миллий зиёрат туризми маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғиб қилиш, зиёрат туризми соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) экстремизм, сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш, жамиятда тинчлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида маърифий-тарбиявий ишларни олиб бориш, бу борада илғор хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлаш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиб қолган шахсларни тўғри йўлга қайтариш ва реабилитация қилиш бўйича комплекс профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экстремистик гуруҳлар фаолиятини аниқлаш ва унга чек қўйишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик ва экстремизмни тарғиб қилишга, хориждан шу мақсадда мамлакатга даъватчиларнинг ноқонуний кириб келишига қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги оммавий ахборот воситалари, расмий диний ташкилотлар билан биргаликда ноқонуний диний оқим ва гуруҳларнинг фаолияти, диннинг террорчилик, экстремизм ва бошқа жиноий кўринишларга зид эканлиги ҳақида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолган шахслар билан ишлаш бўйича хориж тажрибасини ўрганади ва амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналар, маънавиятга салбий таъсир кўрсатадиган таҳдидларга қарши қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ва хотин-қизлар орасида бузғунчи ва ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, бундай ғоялар таъсиридан асрашга қаратилган тизимли ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий, диний анъаналар, урф-одатлар ҳамда қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга, жамиятда миллатлараро дўстлик, ўзаро меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экстремизм, сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш борасида илғор хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда дин ишлари соҳасидаги ягона давлат сиёсатига нисбатан нохолис маълумотлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда диний мутаассиблик ва экстремизм руҳидаги ахборотларга тезкор ва илмий раддиялар бериш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарғиб қилиш фаолиятини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик тамойилларига зид бўлган материалларни аниқлайди, илмий асосда таҳлил қилади ҳамда хавф-хатар йўналишларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дин ишлари соҳасидаги илмий-тадқиқот марказлари ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан мавжуд таҳдидларга нисбатан халқчил раддиялар тайёрлаш йўналишидаги фаолиятни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда диний-ижтимоий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганади, таҳлил қилади ва уларнинг олдини олиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли конфессиялар ўртасида ўзаро адоватни юзага келтиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар, материалларни аниқлайди ҳамда бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли тавсияларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) дин ишлари соҳасидаги илмий-тадқиқот марказларининг тадқиқот йўналишлари бўйича тавсиялар бериш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дин ишлари соҳасидаги илмий-тадқиқот марказларининг илмий ва диний-маърифий фаолият йўналишлари бўйича тавсиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот марказларининг бой илмий-маънавий мерос, дунёвий ва диний илмлар бўйича тадқиқот натижаларини ўқув-тарбия жараёнида қўллаш ва кенг жамоатчиликка етказишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳондаги нуфузли илмий-тадқиқот марказларининг тажрибасини ўрганади ва улар билан ҳамкорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш жараёнига илмий-тадқиқот марказларининг етук мутахассисларини жалб қилиш орқали илм-фан ҳамда таълимнинг ўзаро интеграциясини ташкил этишда ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот марказлари ҳамда диний таълим муассасаларида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланишини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) тегишли маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг диний-ижтимоий жараёнларга муносабатини ўрганиш бўйича ижтимоий сўровлар ташкил этиш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш юзасидан ўтказиладиган ижтимоий сўровномаларнинг назарий жиҳатларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг диний-ижтимоий жараёнларга муносабатини тадқиқ қилиш бўйича хориж тажрибасини ўрганиб боради ҳамда уларнинг ижобий жиҳатларини маҳаллий сўровномаларга жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган ижтимоий сўровномаларнинг натижалари бўйича таҳлилий маълумот ва таклифлар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дин ишлари бўйича қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий бошқармалар орқали амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Дин ишлари бўйича қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дин ишлари бўйича қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа давлат ташкилотларидан Дин ишлари бўйича қўмита ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар, статистик маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотни текин олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига тааллуқли масалалар бўйича идоралараро тусга эга халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада белгиланган тартибда ифода этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг дин ишлари соҳасига оид давлат сиёсати масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислари, йиғилишлари ва ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкланган вазифалар доирасида бевосита ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали хорижий соҳавий идоралар, илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Дин ишлари бўйича қўмита ваколатларига кирувчи масалалар бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ахборот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини кенг ёритиш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғида расмий веб-сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотлардан зарур ахборотларни белгиланган тартибда олиш, шунингдек, улар томонидан ўтказиладиган фаолияти билан боғлиқ тадбирларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дин ишлари соҳасидаги вазифаларни ёритиш мақсадида белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ва нашриётлар ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Дин ишлари бўйича қўмита ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни рағбатлантириш, мукофотлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа турларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкланган вазифаларни бажариш ва фаолиятни замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш учун белгиланган тартибда кенгашлар, комиссиялар, ишчи гуруҳлар ва жамғармалар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида вазифаларни бажариш учун функционал бўлинмалар ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича белгиланган тартибда тузилмавий илмий ва ўқув марказларини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг топшириқларига мувофиқ халқаро ташкилотларда давлат манфаатларини ифода этиш ҳамда белгиланган тартибда ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида бошқа мамлакатларнинг дин ишлари масалалари бўйича масъул идоралари ҳамда илмий марказлари билан бевосита ёки уларнинг қуйи бўғин тузилмалари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биноларга хизмат кўрсатиш, инвентарлар ва хўжалик ашёлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва ташкилий техникаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини бажариш, дастурий таъминот сотиб олиш бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш, унга юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий илмий-тадқиқот марказларининг мутахассис ва экспертларини шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда унинг тизимига кирувчи таркибий тузилмаларларнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диний ташкилот белгиланган тартибда тақдим этиладиган ер участкаларида, Дин ишлари бўйича қўмита билан келишувга кўра ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Дин ишлари бўйича қўмита қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли тарзда ва самарали бажариш, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли соҳадаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари бўйича параметр ва белгиланган индикаторларга эришилишини сўзсиз таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита раиси томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати, якуний натижалари ва оқибатлари учун жавоб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли соҳани ривожлантириш ва ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш бўйича дастур, тадбирлар режаси, “йўл хариталари” ва бошқа ҳужжатларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли соҳада фуқаролар ва диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда муҳофаза қилинишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг қарорлари, унинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари бўйича шикоят қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Дин ишлари бўйича қўмита ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкланган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, маҳаллий давлат ҳокимият органларининг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлардан маълумотлар сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дин ишлари соҳаси бўйича давлат бошқаруви органлари, шунингдек, хўжалик бирлашмаларининг, бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, илмий ташкилотларнинг малакали мутахассисларини ахборот-таҳлилий материаллар ва дастурий ҳужжатларни тайёрлашга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги диний ташкилотлардан зарур ахборотларни белгиланган тартибда олиш, шунингдек, улар томонидан ўтказиладиган фаолият билан боғлиқ тадбирларда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармалари қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари, шунингдек, ҳудудий бошқармага юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда уларнинг бажарилиши бўйича таъсирчан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда дин ишлари соҳасига оид давлат сиёсатининг ҳолати тўғрисида Дин ишлари бўйича қўмитага ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳани ривожлантириш ва ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш бўйича дастур, тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатларни самарали бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда тегишли соҳада фуқаролар ва диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда муҳофаза қилинишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагилар Дин ишлари бўйича қўмита раисининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятига яккабошчилик тамойиллари асосида умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Дин ишлари бўйича қўмитага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) дин ишлари соҳаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Дин ишлари бўйича қўмита ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар ва ривожлантириш дастурларининг самарали амалга оширилишига эришишни сўзсиз таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Дин ишлари бўйича қўмита бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятининг алоҳида бўлинмаларига раҳбарлик қилиш борасида ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларининг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини режалаштиришни ташкил қилиш, Дин ишлари бўйича қўмита ва ўз ўринбосарларининг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг ижроси ҳолатини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинмалар, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Дин ишлари бўйича қўмита тизимида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитага ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамасида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) Дин ишлари бўйича қўмитага киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳасини тайёрлаш фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Дин ишлари бўйича қўмитанинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) ўз ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Дин ишлари бўйича қўмита ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19) Дин ишлари бўйича қўмита ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан, келгусида уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолиш-қолмаслигининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) Дин ишлари бўйича қўмита ходимларининг Давлат бошқаруви органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиши бўйича назоратни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Дин ишлари бўйича қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22) Дин ишлари бўйича қўмита, унинг таркибий ва ҳудудий тузилмалари иш фаолиятининг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23) «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва очиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарлари ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27) Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар низомлари, штат жадвали ва харажатлар сметасини, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитанинг идоравий мансуб ташкилотлар уставларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28) марказий аппарат ҳамда ҳудудий бошқармалар ходимларини (бошлиқларидан ташқари) белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари — ҳудудий бошқармалар бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишга розилик бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари — ҳудудий бошқармалар бошлиқларини тегишли ҳудуд бўйича виждон эркинлиги кафолатлари ҳамда диний-маърифий барқарорликни таъминлаш, давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириб бориш борасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31) Дин ишлари бўйича қўмита тизимида кадрлар захирасини шакллантириш, шунингдек, тизим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини тизимли асосда ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32) Дин ишлари бўйича қўмита соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш ва белгиланган тартибда ўзига юкланган вазифалар доирасида хорижий давлатларнинг органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33) давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Дин ишлари бўйича қўмита номидан иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича мажлисларида иштирок этиш ва уларга доир фикр билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35) зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар (бошлиқларидан ташқари) ходимлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар ва фармойишлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38) Дин ишлари бўйича қўмита тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этиш, шунингдек, соҳа тармоқларини ривожлантиришда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий ёрлиқлар ҳамда бошқа рағбатлантиришлар билан тақдирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39) Дин ишлари бўйича қўмита мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларини тизимли равишда тайёрлаш ва хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41) Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини қонунчиликда белгиланган тартибда тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42) Дин ишлари бўйича қўмита ҳайъат мажлисларида раислик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита раиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қуйидагилар Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосарларининг умумий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Дин ишлари бўйича қўмита раиси вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Дин ишлари бўйича қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича тасдиқланган Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижроси ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича чоралар кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботини тизимли эшитиб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Дин ишлари бўйича қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) Дин ишлари бўйича қўмита ҳайъати қарорлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) Дин ишлари бўйича қўмита раисига мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Дин ишлари бўйича қўмитанинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келгусида муҳокама этиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Дин ишлари бўйича қўмита раиси топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳайъат йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалий чора-тадбирлар қабул қилиш, виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Дин ишлари бўйича қўмита раисига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиш-қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Дин ишлари бўйича қўмита раисига таклифлар киритиш, уларнинг функционал масъулиятини ва юкланган вазифалар бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари томонидан ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши таъминланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Дин ишлари бўйича қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) Дин ишлари бўйича қўмита раисига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21) виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ва бошқа соҳавий норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар ходимларини тизимли равишда тайёрлаш ва хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23) хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишларидан келиб чиқиб қуйидагилар раис ўринбосарларининг мақсадли вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) раиснинг биринчи ўринбосари (диний ташкилотлар билан ишлаш, диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари, конфессиялар билан ишлаш, халқаро алоқалар, зиёрат туризмини ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотларни малакали соҳа мутахассислари билан таъминлаш ҳамда диний-маърифий соҳа ходимлари малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний-маърифий фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний-маърифий соҳа ходимларининг тарғибот-ташвиқот тадбирларида иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноисломий диний ташкилотлар раҳбарлари иштирокида маърифий учрашувлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиёрат туризми объектлари бўлган зиёратгоҳларни ободонлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ҳақида буклет, проспект, рисола ва видеороликлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тажриба алмашинуви юзасидан мулоқот, учрашув ва анжуманлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) раис ўринбосари (диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш, диншунослик экспертизаси, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган диний мазмундаги материалларга нисбатан экспертлик хулосаларини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли нашриётлар томонидан тақдим этиладиган диний мазмундаги адабиёт, рисола ва медиа-маҳсулотлар юзасидан хулосалар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий масалалар ва диний-маърифий жабҳадаги ислоҳотлар бўйича интервью ва видеолавҳалар тайёрлаб, телевидение орқали эфирга узатиш ва ижтимоий тармоқларда оммалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида маълумотларни кенг ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш натижалари бўйича тавсиялар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
афв этилган ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқаролар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг реабилитацияси бўйича ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экстремистик ва террорчи ташкилотларга алоқадорлиги сабабли жазо муддатини ўтаб озодликка чиқарилган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини реабилитация қилиш, ижтимоий мослаштириш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида аҳолининг алоҳида ижтимоий қатламлари, тадбиркорлар, ишсизлар, уй бекалари ва ёшлар ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ақидапарастлик ва экстремизмнинг зарарли оқибатлари тўғрисида тушунтириш ва профилактик ишларни жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг имконияти чекланган, ногирон қатлами миссионерлар таъсир доирасига тушиб қолишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) раис ўринбосари (хотин-қизлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан олиб борилаётган профилактик ишларни такомиллаштириш, видеоконференцалоқа тизими орқали тарғиботчилар ва отинойилар учун семинар машғулотларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда «хонадонбай», «маҳаллабай» ишларни самарали ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарғиботчилар малакасини мунтазам ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизлар ўртасида кийиниш маданияти бўйича маънавий суҳбатлар ва танловлар ўтказишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Меҳр-1», «Меҳр-2», «Меҳр-3», «Меҳр-4», «Меҳр-5» дастурлари доирасида олиб келинган хотин-қизлар билан маънавий-маърифий суҳбатлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият олиб бораётган отинойиларнинг диний ва дунёвий билимларини ошириш мақсадида малака ошириш ўқувларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қуйидагилар Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг функционал вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, мазкур бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ўз ваколати доирасида идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) фаолиятни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва қайд этилган кўрсаткичларга таркибий бўлинмалар томонидан сўзсиз эришишни таъминлашга йўналтирилган қўшимча чоралар кўриш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Дин ишлари бўйича қўмита раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Дин ишлари бўйича қўмита таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ҳайъат қарорлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун киритиш, уларда қайд этилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятига таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти топшириғига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) таркибий бўлинмаларга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича зарур чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қуйидагилар Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳудудий бошқармалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳудудий бошқармалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Дин ишлари бўйича қўмита ҳайъати қарорлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармаларни бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) ҳудудий бошқармалар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятига ҳудудий бошқармаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) ҳудудий бошқармалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиш-қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Дин ишлари бўйича қўмита раисига таклифлар киритиш, уларнинг функционал масъулияти ва юкланган вазифалар бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) ҳудудий бошқармалар ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) ҳудудий бошқармалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Дин ишлари бўйича қўмита раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Дин ишлари бўйича қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Дин ишлари бўйича қўмитанинг мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган мажбуриятлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Дин ишлари бўйича қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Дин ишлари бўйича қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Дин ишлари бўйича қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган мажбуриятлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппаратининг мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган мажбуриятлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳудудий бошқармалар раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳудудий бошқармаларнинг мазкур Низом 18-бандида назарда тутилган мажбуриятлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мазкур Низомнинг 23-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ҳамда ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Дин ишлари бўйича қўмитага Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Дин ишлари бўйича қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган биринчи ўринбосари ва икки нафар ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Дин ишлари бўйича қўмита раиси мақомига кўра вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари - вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари - вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Дин ишлари бўйича қўмита раиси бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари раиснинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса раиснинг тегишли буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари — ҳудудий бошқармалар бошлиқлари Дин ишлари бўйича қўмита раиси билан келишилган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ходимлари, Дин ишлари бўйича қўмитага идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари Дин ишлари бўйича қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳудудий бошқармалар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) топшириқларни ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларга бевосита таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича сўров жўнатади ва уларнинг ижросини назорат қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини текширади ва ўрганади, амалиётини умумлаштиради, такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг ташкил этилиши ва натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил этади, уларнинг қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан тушган таклифларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти топшириқларининг ижроси тўғрисида ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) фаолиятнинг белгиланган соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга маълумот тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш асосида ишда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларнинг бартараф этилганлиги натижалари ҳақида ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппаратига белгиланган тартибда ва муддатда ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик натижалари ҳақида ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ваколатли органлар томонидан ўз фаолиятини текширишлар натижалари ҳақида ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Дин ишлари бўйича қўмитанинг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Дин ишлари бўйича қўмита ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳайъати, кенгаши, маслаҳат ва эксперт органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Дин ишлари бўйича қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича) ҳамда фаолиятнинг асосий йўналишларида мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан Дин ишлари бўйича қўмита раиси тақдимномаси бўйича тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган вазифалар билан юкланган вазифаларнинг Дин ишлари бўйича қўмита тизимидаги раҳбарлар ва ходимлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий бўлинмалар, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш ҳолатининг натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли муҳокама қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасини жойларда таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр йиғилишлари ўтказилишини ташкил этиш ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига тегишли бошқа масалаларни ҳам муҳокама этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ҳайъат йиғилишига Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига тегишли масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва эксперт мутахассислар таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ҳайъат, агар унинг йиғилишида аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда, ҳақиқий деб ҳисобланади. Муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ҳайъат қарорлари ҳайъат раиси томонидан имзоланади ва Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарининг буйруғи (қарори) билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Дин ишлари бўйича қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасига юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Дин ишлари бўйича қўмита раиси ахборот беради ва мустақил қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини маълум қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти мунтазам баҳолаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жазо чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Дин ишлари бўйича қўмитани молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Дин ишлари бўйича қўмита ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантирувчи тўловлардан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Дин ишлари бўйича қўмита ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядлари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Дин ишлари бўйича қўмита ҳисобдорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарларининг фаолияти юзасидан уларга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради, Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти самарадорлигини холисона баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра Дин ишлари бўйича қўмитанинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Дин ишлари бўйича қўмита қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 09/21/612/0918-сон)