18.04.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1470
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг қарори, 18.04.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1470
Кучга кириш санаси
28.04.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 445-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 445-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланилган ҳолда товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Корпоратив банк карталарининг эмиссияси «Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида низом»га (рўйхат рақами 1344, 2004 йил 30 апрель, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 17-сон, 203-модда) мувофиқ олиб борилади. Корпоратив банк картасининг олд томонида банк картасининг мажбурий реквизитлари сифатида юридик шахснинг расмий (фирма) номи ёки юридик шахснинг ёзма илтимосига кўра корпоратив банк картасини сақловчи шахснинг фамилияси, исми-шарифи кўрсатилиши лозим.
3. Корпоратив банк карталаридан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган пул маблағларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил, 13 август — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 32-сон, 369-модда) мувофиқ 22620 — «Корпоратив пластик карточкалар бўйича мажбуриятлар» баланс ҳисобварақларида юритилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/22-сонли қарори (рўйхат рақами 1470-3, 10.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 10/19/1470-3/2457-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/22-сонли қарори (рўйхат рақами 1470-3, 10.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 10/19/1470-3/2457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 1470-3, 10.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 10/19/1470-3/2457-сон)