Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида бўлишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан бирга мазкур қарор асосида жорий этилаётган тартибга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига келиш-кетиш тартибини ҳамда бу ерда бўлиш қоидаларини бузиб яшаётган чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш чораларини кўрсин.
3. Мазкур қарор 2021 йил 10 сентябрдан эътиборан кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 август,
549-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги 549-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш киритилаётган айрим қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 65-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-иловаси 2-бандида:
учинчи хатбошида «64 ва 65 бандлар» сўзлари «64-банд» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи — тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2021 й., 09/21/549/0837-сон)