08.02.1993 йилдаги 66-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 февралдаги «Ҳарбий трибуналлар ва ҳарбий прокуратура органлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ҳамда ҳарбий прокуратуралар ва ҳарбий судларни тажрибали ва малакали кадрлар билан тўлдиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, олий юридик маълумотли ва захирадаги зобитлар бўлган ёхуд захирадаги зобит унвони бўлмаган юрист фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилганда «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ, уларнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртида ўқиш, миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органларида хизмат қилиш, шунингдек суд органлари, прокуратура, адлия, давлат ва бошқа органлардаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти билан боғлиқ бўлган узлуксиз иш даври ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирига «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддаси 2-бандига мувофиқ юқори касб малакасига, амалий иш тажрибасига эга бўлган, белгиланган ёшдан катта ёшдаги, лекин қонунда белгиланганидан 5 ёшдан ортиқ катта ёшда бўлмаган, фуқароларни ҳарбий прокуратура органлари ва ҳарбий судларга ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириш масаласини ҳал этишга рухсат берилсин.
4. Мазкур қарорнинг 2 ва 3-бандлари ҳарбий прокуратура органлари ва ҳарбий судларни кадрлар билан тўлдириш даврида — 1993 йил 1 декабргача амал қилади деб ҳисоблансин.