06.08.2021 йилдаги 501-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда — Ўзгидромет) томонидан гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ахборот хизматларини тақдим этиш, ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш тизимини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш соҳасида ихтисослашган маълумотлар Ўзгидромет томонидан шартнома асосида тақдим этилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларига — ўзаро маълумотлар алмашинуви бўйича қўшма дастурлар асосида, жисмоний ва юридик шахсларга — Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали ёки Ўзгидрометнинг расмий веб-сайти орқали умумий ва тезкор гидрометеорологик ахборотларни тақдим этиш тартиби;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ахборотлардан фойдаланадиган барча истеъмолчиларга ихтисослашган гидрометеорологик ахборотлар ва хизматларни тақдим этиш тартиби;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органлари ва ташкилотларига телекоммуникация воситалари, Ўзгидрометнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ахборот ҳамда билдиришномалар кўринишида тезкор гидрометеорологик ахборотларни тақдим этиш тартиби.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзгидромет манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Ўзгидромет бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 6 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
501-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 501-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда — Ўзгидромет) томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларга гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзгидромет томонидан гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш таҳлилий маълумотномаларни тайёрлаш, лаборатория ва илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда тегишли маълумотларни истеъмолчиларга тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот — фойдаланувчининг талабларига мувофиқ тайёрланган ҳамда ишлов бериш, таҳлил қилиш, сақлаш ва тақдим этиш учун қўшимча ишлар ҳамда харажатлар талаб қилинадиган гидрометеорологик ахборот;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор гидрометеорологик ахборот — аҳолининг ҳаётига ва соғлигига таҳлил солиши, шунингдек атроф табиий муҳитга, иқтисодиёт тармоқларига ва ижтимоий соҳага зарар етказиши мумкин бўлган хавфли гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисидаги зудлик билан тақдим этиладиган гидрометеорологик ахборот;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий гидрометеорологик ахборот — жамоатчилик фойдаланиши учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этиладиган гидрометеорологик ахборот.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Гидрометеорологик хизматлар кўрсатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Умумий гидрометеорологик ахборот ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ Ўзгидрометнинг расмий веб-сайти ва Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий гидрометеорологик ахборот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларига — ўзаро маълумотлар алмашиш тўғрисидаги қўшма дастурлар (келишувлар) асосида бепул тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга — Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталига ва Ўзгидрометнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш йўли билан бепул тақдим этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гидрометеорологик ахборотдан фойдаланадиган барча истеъмолчиларга ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот ва хизматлар шартнома асосида тақдим этилади, келишув доирасида ўзаро маълумотлар (ёки хизматлар) алмашинуви асосида ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот тақдим этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот нархи белгиланган тартибда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзгидромет бош директори томонидан тасдиқланган ихтисослаштирилган гидрометеорологик хизматлар нархлари асосида белгиланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар Ўзгидрометнинг бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига келиб тушади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тезкор гидрометеорологик ахборот тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ахборот ва билдиришномалар кўринишида алоқа телекоммуникация воситалари орқали, бошқа барча фойдаланувчиларга ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ Ўзгидрометнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали бепул тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тезкор гидрометеорологик ахборот Ўзгидрометнинг расмий веб-сайтида ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ хавфли гидрометеорологик жараёнларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, 6 соатдан 72 соатгача барвақт жойлаштирилади ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарқатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тезкор гидрометеорология ва атроф табиий муҳит тўғрисидаги маълумотлар, гидрометеорологик ҳодиса ва жараёнларнинг хавфини аниқлаш учун мезонлар, уларнинг хусусиятлари, хавфли ва ўта хавфли метеорологик, хавфли агрометеорологик, гидрологик ҳодисалар ва қор кўчкиси, шунингдек, атроф табиий муҳитнинг юқори даражада ва экстремал юқори даражада ифлосланиши ҳақидаги маълумотлар ушбу Регламентга 4а — 4ж-иловаларда берилган намуналарга мувофиқ тайёрланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таълим муассасаларининг талабалари, магистрлари, докторантлари, профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ва изланувчиларига олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг мурожаатига асосан тадқиқот мавзуси бўйича маълумотлар фондида мустақил ишлаш шарти билан ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот бир ўқув йили давомида бепул тақдим этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, суд органларига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимларидаги гидрометеорологик ва бошқа геофизик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш бўйича фаолият олиб борувчи ихтисослаштирилган ташкилотларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қоидалар асосида бошқа ташкилотларга умумий ва ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот уларнинг сўрови асосида бепул тақдим этилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзгидрометдан олинган гидрометеорологик ва атроф табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзгидромет гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзгидромет ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва ўз тизимидаги бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мурожаат қилувчилар Ўзгидромет ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар давлат органлари ва ташкилотларига гидрометеорологик хизматлар кўрсатишни янада яхшилаш, об-ҳаво прогнозларининг аниқлигини ошириш учун Ўзгидромет тизимининг моддий-техник базасини такомиллаштириш ҳамда гидрометеорология хизматининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 ноябрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий гидрометеорологик ахборотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

Таркиби

I. Тезкор маълумотлар

1.

Республика ва вилоят марказлари бўйича кузатув муддатларидаги ҳақиқий об-ҳаво

Ҳаво ҳарорати, атмосфера ҳодисалари, булутлилик

2.

Ўтган кеча-кундуз учун об-ҳаво ҳолати шарҳи

Ўтган кеча-кундуз учун республика бўйича кузатилган об-ҳаво ҳолати ҳақида умумлаштирилган маълумотлар

3.

Метеорологик станция бўйича қишлоқ хўжалиги ҳудудлари учун ўтган кеча-кундузга оид метеорологик маълумотлар

Ҳаво ҳарорати, тупроқ ҳарорати, атмосфера ҳодисалари, ёғингарчилик миқдори, максимал шамол тезлиги, ҳавонинг минимал нисбий намлиги, қор қоплами баландлиги, тупроқ музлаши чуқурлиги, самарали ҳарорат йиғиндиси

4.

Атроф-муҳитнинг юқори даражада ифлосланиши ҳақидаги маълумотлар

Атроф-муҳитнинг юқори даражада ифлосланиши ҳолатлари бўйича ҳақиқий маълумотлар

5.

4 та вилоятнинг (Тошкент, Самарқанд, Нукус ва Фарғона) марказий шаҳарлари бўйича ўтган кеча-кундуз учун кўп йиллик кузатув қаторларига иқлимий маълумотлар

Ўртача суткалик ҳаво ҳарорати, маълум йилни кўрсатиш орқали шу кун учун энг паст ва энг юқори ҳаво ҳарорати

II. Прогноз маълумотлар

6.

Республика вилоятлари бўйича яқин кеча-кундузга об-ҳаво прогнози

Булутлилик, атмосфера ҳодисалари, шамол йўналиши ва тезлиги, минимал ва максимал ҳаво ҳарорати

7.

Республика вилоятлари бўйича 3 — 6 кунга об-ҳаво прогнози

Булутлилик, атмосфера ҳодисалари, шамол йўналиши ва тезлиги, минимал ва максимал ҳаво ҳарорати

8.

Яқин кеча-кундузга Тошкент шаҳри бўйича об-ҳаво прогнози

Булутлилик, атмосфера ҳодисалари, шамол йўналиши ва тезлиги, минимал ва максимал ҳаво ҳарорати

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот ва хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

Таркиби

1.

Бирламчи ахборот маҳсулотлари

Метеорологик, актинометрик, иссиқлик баланси, радиометрик, агрометеорологик, гидрологик, сув баланси, қор кўчкиси, сел тошқини, озонометрик кузатув ва ўлчов маълумотлари

2.

Иқлимий маълумотлар

Турли вақт оралиқлари учун ҳисобланган иқлим хусусиятлари (ҳаво ва тупроқ ҳарорати, атмосфера босими, шамол йўналиши ва тезлиги, ёғингарчилик миқдори, ҳаво намлиги, қуёш радиацияси параметрлари ва ҳ.к)

3.

Гидрологик ахборотлар

Турли вақт оралиқлари учун ҳисобланган гидрологик хусусиятлар

4.

Ихтисослашган ахборот маҳсулотлари ва хизматлари

Турли барвақтликдаги об-ҳаво прогнози (қисқа ва узоқ муддатли), агрометеорологик, гидрологик прогнозлар ва ушбу маълумотларни шарҳини ўз ичига олган бюллетенлар, аналитик шарҳлар, ҳисоблар, экологик (атмосфера ҳавоси ифлосланиши, табиий сув ҳавзалари ва тупроқ ифлосланиши ҳақида маълумотлар) маҳсулотлар

5.

Лаборатория ва тадқиқот хизматлари

Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолатини, қор кўчиши хавфи ва сел тошқини хавфи ҳудудларида атроф-муҳит ифлосланиши ҳолати, гидрологик ва иқлим тадқиқотларини баҳолаш бўйича ишларни бажариш

6.

Гидрометеорологик асбобларни ва ўлчов воситаларини қиёслаш ва уларни метрологик синовлардан ўтказиш хизматлари

Гидрометеорологик асбобларни ва ўлчов воситаларини босим параметрлари, ҳаракат параметрлари ҳарорат ва термофизик катталиклар бўйича қиёслаш ва уларни метрологик синовлардан ўтказиш, ўлчаш воситасининг текширилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки ўлчаш воситасининг яроқсизлиги тўғрисидаги маълумотнома бериш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тезкор гидрометеорологик ахборотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

Таркиби

1.

Хавфли ва ўта хавфли метеорологик ҳодисалар хавф-хатари ҳақида ахборот хабар (шторм огоҳлантириш)

Кучли ёғингарчилик, дўл, кучли шамол, об-ҳавонинг кескин ўзгариши, совуқ, аномал иссиқ, аномал совуқ об-ҳаво

2.

Хавфли гидрологик ҳодисалар хавф-хатари тўғрисида (шторм) огоҳлантириш

Тоғ олди ва тоғ ҳудудларда сел ўтиши, дарёларда тошқин бўлиши, дарё ва сойларда сув сатҳининг кескин пасайиб кетиши, баланд тоғ кўлларини (морена) ёриб чиқиши мумкинлиги, муз ҳодисалари ривожланиши

3.

Тоғ олди ва тоғ ҳудудлар бўйича қор кўчкиси хавфи ва об-ҳавонинг ёмонлашиши шароити ҳақида ахборот хабари (шторм огоҳлантириш)

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор кўчки хавфи ва об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши бўйича фон прогнози

4.

Стратегик объектларда қор кўчиши хавфи ва об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши ҳақида ахборот хабари (шторм огоҳлантириш)

Қамчиқ довонида қор кўчиши хавфи ва об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши

5.

Сайёҳлик зоналарида қор кўчиши хавфи ва об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши ҳақида ахборот хабари (шторм огоҳлантириш)

Чимён табиий ҳудуд чегарасида қор кўчиши хавфи ва об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши

6.

Табиий офатлар, бахтсиз ҳодисалар ва офатлар юз берадиган ҳудудларда 1-6 кунга об-ҳаво прогнози

Фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудларда қутқарув ва тиклаш ишларини олиб бориш вақтида прогнозларнинг мазмуни, ҳар бир ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилади

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли гидрометеорологик ҳодисаларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳодисалар тури

Ҳодисалар хусусиятлари

1.

Хавфли метеорологик ҳодисалар

Кучли шамол, қасирға (шиддатли шамол), чангли (қумли) бўрон, қор бўрон (изғирин), туман, кучли ёмғир (ёмғир қор билан), кучли қор, дўл, станцияда ёки атрофда момақалдироқ, яхмалак, ҳўл қорнинг мураккаб қатламлари, булдуруқ, йўлларда яхмалак, иссиқ об-ҳаво, иссиқ ва қуруқ ҳаво (атмосфера қурғоқчилиги)

2.

Ўта хавфли метеорологик ҳодисалар

Жуда кучли шамол (довул), қасирға (шиддатли шамол), ҳалокатли довул, кучли чангли (қумли) бўрон, кучли қорли бўрон, кучли туман, жуда кучли ёмғир (ёмғир қор билан), жуда кучли жала, жуда кучли қор, йирик дўл, кучли яхмалак-булдуруқ қатламлари, кучли совуқ, кучли иссиқ, аномал совуқ об-ҳаво, аномал иссиқ об-ҳаво, ўта иссиқ ва қуруқ ҳаво (атмосфера қурғоқчилиги)

3.

Хавфли агрометеорологик ҳодисалар

Ҳаво ва тупроқ юзасида совуқ, қурғоқчилик, қуруқ иссиқ шамол, музлаш, тупроқ қатқалоқлиги

4.

Хавфли гидрологик ҳодисалар

Сел ва сел оқими, дарё тошқини, тошқин, муз парчалари, муз парчалари ҳаракати, музнинг тиқилиб қолиши, музнинг тиқилиб қолиши, батамом музлаш, муз оқиши, гидрологик қурғоқчилик

5.

Хавфли қор кўчкиси ҳодисалари

Кўчки, қор карнизларининг қулаши (ажралиши)

6.

Атроф табиий муҳитнинг юқори даражада ифлосланиши

Атмосфера ҳавосининг юқори даражада ифлосланиши, юза сувларнинг юқори даражада ифлосланиши, тупроқнинг юқори даражада ифлосланиши, юқори радиоактив ифлосланиш

7.

Атроф табиий муҳитнинг экстремал юқори даражада ифлосланиши

Атмосфера ҳавосининг экстремал юқори даражада ифлосланиши, юза сувларнинг экстремал юқори даражада ифлосланиши, тупроқнинг экстремал юқори даражада ифлосланиши

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентига
4а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли метеорологик ҳодисаларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳодисалар номи

Ҳодисалар хусусиятлари ва мезонлари

1.

Кучли шамол

Максимал шамол тезлиги 15 — 24 м/с

2.

Қасирға (шиддатли шамол)

Шамол қисқа муддатга кескин (бир неча дақиқа давомида, лекин 1 дақиқадан кам бўлмаслиги керак) 15 — 24 м/с гача кучайиши

3.

Чангли (қумли) бўрон

Тезлиги 15 м/с ва ундан юқори тезликдаги шамол таъсирида чанг (қум) кўчиши, давомийлиги 3 соатдан кам бўлмаган горизонтал метеорологик узоқлик кўринишининг 500 — 1000 метргача ёмонлашиши

4.

Қор бўрон (изғирин)

Тезлиги 15 м/с ва ундан юқори тезликдаги шамол таъсирида юзадан қорни кўчиши, давомийлиги 3 соатдан кам бўлмаган метеорологик узоқлик кўринишининг 500 — 1000 м гача ёмонлашиши

5.

Туман

Давомийлиги 3 соатдан кам бўлмаган метеорологик узоқлик кўринишининг 50 — 1000 м гача ёмонлашиши

6.

Кучли ёмғир (ёмғир қор билан)

Ёғингарчилик миқдори 12 соат ва ундан кам вақт ичида 15 — 29 мм

7.

Кучли қор

Ёғингарчилик миқдори 12 соат ва ундан кам вақт ичида 7 — 19 мм

8.

Дўл

Диаметри 6 — 19 мм бўлган дўл

9.

Станцияда ёки атрофда момақалдироқ

Мавжуд бўлган ҳолларда

10.

Яхмалак, ҳўл қорнинг мураккаб қатламлари, булдуруқ

Яхмалак — электр симларида ҳосил бўлган ва диаметри 20 мм гача бўлган муз.

Ҳўл қорнинг мураккаб қатламлари — ҳосил бўлган ва диаметри 35 мм гача бўлган муз.

Булдуруқ — ҳосил бўлган ва диаметри 50 мм гача бўлган муз.

11.

Йўлларда яхмалак

Ер сирти ва ундаги жисмлар устига ёққан ёмғир ва шивалама ёмғирнинг ўта совиган томчиларининг яхлашидан ҳосил бўладиган ниҳоятда зич муз қатлами

12.

Иссиқ об-ҳаво

Май ойидан сентябрь ойигача бўлган даврда беш ва ундан кўп кун давомида 40° ва ундан юқори бўлган максимал ҳарорат кўрсаткичи

13.

Иссиқ ва қуруқ ҳаво (атмосфера қурғоқчилиги)

Кеча-кундузлик ҳаво нисбий намлиги камоматининг максимал 60 — 70 гПа оралиқдаги кўрсаткичи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентига
4б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўта хавфли метеорологик ҳодисаларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳодисалар номи

Ҳодисалар хусусиятлари ва мезонлари

1.

Жуда кучли шамол (довул)

Максимал шамол тезлиги 25 м/с ва ундан юқори

2.

Қасирға (шиддатли шамол)

Шамол қисқа муддатга кескин (бир неча дақиқа давомида, лекин 1 дақиқадан кам бўлмаслиги керак) 25 м/с гача ва ундан юқори кучайиши

3.

Ҳалокатли довул

Шамол 33 м/с ва ундан юқори тезликда

4.

Кучли чангли (қумли) бўрон

Тезлиги 15 м/с ва ундан юқори максимал тезликдаги шамол таъсирида чанг (қум) кўчиши, давомийлиги 3 соатдан кўп бўлмаган метеорологик узоқлик кўринишининг 500 м дан кам ёмонлашиши

5.

Кучли қорли бўрон

Тезлиги 15 м/с ва ундан кўп шамол таъсирида юзадан қорни кўчиши, давомийлиги 3 соатдан кўп бўлмаган метеорологик узоқлик кўринишининг 500 м дан кам ёмонлашиши

6.

Кучли туман

Сувнинг энг кичик заррачалари (чанг, ёниш маҳсулотлари) тўпланиши ҳисобига ҳавони кучли хиралашиши, бунда давомийлиги 3 соатдан кўп бўлмаган горизонтал метеорологик узоқлик кўриниши 50 мм дан кам ёмонлашиши

7.

Жуда кучли ёмғир (ёмғир қор билан)

Ёғингарчилик миқдори 12 соат ва ундан кам вақт ичида 30 мм ва ундан кўп

8.

Жуда кучли жала

Ёғингарчилик миқдори 1 соат ва ундан кам вақт ичида 15 мм ва ундан кўп

9.

Жуда кучли қор

12 соат ва ундан кам вақт ичида 20 мм ва ундан кўп бўлган ёғингарчилик миқдори

10.

Йирик дўл

Диаметри 20 мм ва ундан катта бўлган дўл

11.

Кучли яхмалак

Электр симларида яхмалак диаметри:

яхмалак — 20 мм дан кўпроқ;

ҳўл қор ёки мураккаб қатламлари — 35 мм дан кўпроқ;

булдуруқ — 50 мм дан кўпроқ.

12.

Кучли совуқ

Ноябрь ойидан март ойигача бўлган даврда 20о совуқ ва ундан паст бўлган минимал ҳаво ҳарорати, шимолий ҳудудлар учун 20о совуқ ва ундан паст бўлган минимал ҳаво ҳарорати

13.

Кучли иссиқ

Май ойидан август ойигача бўлган даврда 43о ва ундан юқори бўлган максимал ҳаво ҳарорати, жанубий ҳудудлар ва чўл ҳудудлар учун 46о ва ундан юқори бўлган максимал ҳаво ҳарорати

14.

Аномал совуқ об-ҳаво

Октябрь ойидан апрель ойигача бўлган даврда беш ва ундан кўп кун давомида иқлимий меъёрдан 7° ва ундан паст бўлган ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кўрсаткичлари

15.

Аномал иссиқ об-ҳаво

Апрель ойидан сентябрь ойигача бўлган даврда беш ва ундан кўп кун давомида иқлимий меъёрдан 7° ва ундан юқори бўлган ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кўрсаткичлари

16.

Ўта иссиқ ва қуруқ ҳаво (атмосфера қурғоқчилиги)

Кеча-кундузлик ҳаво нисбий намлиги камоматининг максимал 70 гПа ва ундан юқори оралиқдаги кўрсаткичи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентига
4в-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли агрометеорологик ҳодисаларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳодисалар номи

Ҳодисалар хусусиятлари ва мезонлари

1.

Ҳаво ва тупроқ юзасида совуқ

Қишлоқ хўжалик экинлари вегетацияси фаол бўлган ёки ҳосил йиғим-терими даврида ҳаво ёки тупроқ юзасида ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати 0° дан паст кўрсаткичларгача пасайиши

2.

Қурғоқчилик

Қуруқ барқарор об-ҳаво давомийлиги (бир ўн кунликдан ва ундан кўп ва муддатлардан ҳеч бўлмаса биттасида максимал ҳаво ҳарорати 35° ва ундан юқори ва ҳавонинг нисбий намлиги 30% ёки ундан кам бўлиши

3.

Қуруқ иссиқ шамол

Ҳаво ҳароратини юқори (максимал кўрсаткичи 40о ва ундан юқори) бўлиши, нисбий намлик пастлиги (кузатув муддатларидан камида бир марта 30% ва ундан кам) ва шамол (шамол тезлиги 5 м/с ва ундан кўп) беш ва ундан кўп кун давомида сақланиб туриши

4.

Музлаш

Қор қоплами бўлмаганда 5 кун давомида паст ҳаво ҳарорати (минимал кўрсаткич 20о ва ундан паст) сақланиб туриши

5.

Тупроқ қатқалоқлиги

Беш ва ундан кўп кун давомида зич (жуда зич) тупроқ қатқалоқлиги сақланиб туриши

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентига
4г-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли гидрологик ҳодисаларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳодисалар номи

Ҳодисалар хусусиятлари ва мезонлари

1.

Сел ва сел оқими

Жадал жала ёмғирлар ёки қорни тез эриши натижасида тўсатдан, тоғли дарё ҳавзаларида ҳосил бўладиган сув ва тоғ жинслари аралашмасидан иборат жуда тез оқиб келадиган сув ўзани оқими, баланд тоғ кўлларини (морена) ёриб чиқиши

2.

Дарёнинг тўлин сув даври

Қор эриши натижасида дарёда сувнинг кўпайиши ҳар йили деярли бир хил фаслда такрорланиши ва узоқ вақт (2 — 6 ой) давом этиши

3.

Тошқин

Йилнинг турли мавсумларида кўп маротаба қайтарилиши мумкин бўлган сув тартиби фазасида сув сатҳи ва сув сарфи жадал кўпайиши (одатда қисқа муддатга) билан тавсифланади. Ҳаво исиши даврида ёмғир ва жадал қор эриши ҳисобига юзага келади

4.

Муз парчалари

Бўш муз тўпланиши сув ичидаги музларни сув юзасига сузиб чиқиши ҳисобига вужудга келади

5.

Муз парчалари ҳаракати

Сув оқими юзасида муз парчаларининг ҳаракати

6.

Музнинг тиқилиб қолиши

Муз тиқилиб қолиши вақтида муз тўпланиши, дарёнинг айрим участкаларида ўзанни сиқиб қўйиши юзага келади ва сув сатҳи ўзгаришини вужудга келтиради

7.

Кузги муз тиқилиши

Батамом музлаш бошида муз тиқилиб қолиши ва сув ичидаги музларни тўпланиши, сув сатҳи ўзгаришини вужудга келтиради

8.

Батамом музлаш

Дарёда ялпи муз қоплами ўрнашиши

9.

Муз оқиши

Дарёда муз парчалари ва муз майдонлари ҳаракати

10.

Гидрологик қурғоқчилик

Дарё ва сув омборларига сув оқиб келишининг пасайиши, ер ости сувлари захираларни камайиши, бу сувга бўлган эҳтиёжни қондиришда қийинчиликларга олиб келади

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентига
4д-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли қор кўчкиси ҳодисаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳодисалар номи

Ҳодисалар хусусиятлари ва мезонлари

1.

Кўчки

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларда қиялик бўйлаб қор массаларининг ҳаракати (силжиши)

2.

Қор карнизларининг қулаши (ажралиши)

Тоғ жарликлари ёки ёнбағирларини шамолга тескари томонининг энг четида ҳосил бўлган ва кўп тўпланган зич қорнинг қулаши.

Қорнинг изғирин натижасида кўчиши асосан шамолга тескари ёнбағирларда ҳосил бўлади. Улар қор (300 кг/м2 дан юқори) зич бўлганлиги сабабли, автомобиль йўллари, темир йўллар ва бошқа объектларга тўғридан тўғри қулаб тушганда хавф туғдиради.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентига
4е-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф табиий муҳитнинг юқори даражада ифлосланиши ҳақидаги маълумотларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳолат номи

Хусусиятлари ва мезонлари

1.

Атмосфера ҳавосининг юқори даражада ифлосланиши

Бир марталик рухсат этилган меъёр (РЭМ)дан 5 — 9 марта ошадиган битта ёки бир нечта моддаларнинг таркиби.

Кузатувларнинг умумий ҳажмининг 20 фоизидан кўпроғини такрорлаш имконияти билан бир марталик максимал рухсат этилган концентрациянинг мунтазам равишда ошиб бориши.

2.

Юза сувларнинг юқори даражада ифлосланиши

Бир ёки бир нечта моддаларнинг концентрациялардаги РЭМ дан 10 мартадан 49 мартагача юқори бўлган бир марталик таркиби.

15 дан 60 мгО2 /л гача бўлган биокимёвий кислород истеъмол қилиш қиймати (БОД5).

Эритилган кислород концентрациясини 3 дан 2 мгО2 /л гача камайтириш.

3.

Тупроқнинг юқори даражада ифлосланиши

Санитария ва токсикологик мезонларга мувофиқ 20 дан 49 РЭМгача бўлган концентрациядаги пестицидларнинг таркиби ёки фитотоксик мезонларга мувофиқ 2 дан 10 гача РЭМ бўлган пестицидларнинг таркиби.

25 дан 50 РЭМгача бўлган концентрациялардаги техноген келиб чиқувчи ифлослантирувчи моддаларнинг таркиби.

4.

Юқори радиоактив

ифлосланиш

3700*(10-5) Бк/м3 ўлчов натижалари бўйича атмосферанинг ер сирти қатламидаги радиоактив моддаларнинг концентрацияси.

Суткада 110 Бк/м2 дан ошадиган радиоактив моддаларнинг зичлиги.

Жойларда соатига 0,30 мкз дан ошувчи радиация даражаси.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентига
4ж-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф табиий муҳитнинг экстремал юқори даражада ифлосланиши ҳақидаги маълумотларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳолат номи

Хусусиятлари ва мезонлари

1.

Атмосфера ҳавосининг юқори даражада ифлосланиши

Бир марталик рухсат этилган меъёр (РЭМ)дан ошадиган битта ёки бир нечта моддаларнинг таркиби, 10 — 14 марта ушбу даражани 2 сутка сақлаб турганда, 15 — 24 марта бу даражани 8 соат ва ундан ортиқ сақлаб турганда, 25 ва ундан ортиқ сақлаб турганда.

Кўринувчи белгилар: ушбу ҳудуд учун ғайриоддий барқарор ҳиднинг пайдо бўлиши, ҳавонинг инсон сезгиларига таъсирини аниқлаш, рангли ва кислотали ёғингарчилик.

2.

Юза сувларнинг юқори даражада ифлосланиши

РЭМ дан 50 ва ундар ортиқ бўлган бир ёки бир нечта моддаларнинг концентрациялардаги максимал-бир марталик миқдори.

Эритилган кислороднинг 2 мгО2/л гача пасайиши, биокимёвий истеъмолнинг (БОД5) 60 мгО2/л дан ошиши.

Балиқ ва ўсимликларнинг оммавий қирилиши.

3.

Тупроқнинг юқори даражада ифлосланиши

Санитария ва токсикологик мезонларга мувофиқ 50 ёки ундан ортиқ РЭМ концентрацияларда пестицидларнинг миқдори.

Фитотоксик мезонлар бўйича 10 ёки ундан ортиқ РЭМ.

РЭМдан 50 ва ундан кўпроқ марта ошувчи техноген таркибдаги концентрацияларда ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2021 й., 09/21/501/0769-сон; 25.07.2022 й., 09/22/403/0673-сон; 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон)