Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
Жаҳон илм-фани тараққиёти ва цивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

2-ИЛОВА
Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотликнинг қадимий анъаналарини тиклаш бўйича устахона-лаборатория томонидан ўтказиладиган тадқиқот синовларининг АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициялари ва кутубхонаси фондини шакллантириш, аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича экспертлик комиссия ТАРКИБИ

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

I. Илмий-тадқиқот ишлари, музей, архив, кутубхона ва қўлёзмалар фондини бойитиш тадбирлари

1.

Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Муин Насафий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд каби алломалар, шунингдек, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Маҳмуд Замахшарий, Али Қушчи каби ягона сиймоси қабул қилинмаган аждодларнинг сиймосини соҳа олимлари ва рассомлар билан биргаликда тарихий асосланган шаклда яратиш ва халқаро даражада оммалаштириш чораларини кўриш.

1. Соҳага оид олим ва мутахассислар, уламолар, етакчи портретист рассомлардан иборат бадиий гуруҳ таркибини тасдиқлаш.

2021 йил август

Бадиий академия, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (кейинги ўринларда — Марказ), Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Сиймоси яратиладиган буюк аждодлар рўйхати, ҳар бир сиймони яратувчи рассом ва бириктирилган олимлар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил сентябрь

3. Ҳар бир сиймони тарихий ҳужжатлар, маълумотлар, манбаларга асосланган ҳолда яратиш, кенг муҳокамалар асосида тасдиқлаш.

2021-2022 йиллар

4. Тасдиқланган буюк аждодлар сиймоларини ЮНЕСКО, АЙСЕСКО каби халқаро ташкилотларга расмий тақдим этиш.

2022 йил сентябрь

5. Тасдиқланган буюк аждодлар сиймоларини фильм, ролик, тақдимот материалларида, ижтимоий тармоқларда, шунингдек, Марказ музейи экспозициясида кенг қамровда намойиш қилиш, халқаро даражада оммалаштириш чораларини кўриш.

2022 йилдан бошлаб

2.

Илм-фан соҳасига оид хорижий тиллардаги қуйидаги китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этиш:

«1001 Inventions: Enduring Legacy of Muslim Civilization» («1001 кашфиёт: Мусулмон цивилизациясининг бардавом мероси») номли китоб;

«1001 Cures: Contributions in Medicine & Нealthcare from Muslim Civilisation» («1001 шифо: Мусулмон цивилизациясининг доришунослик ва табобатга қўшган ҳиссаси») номли китоб;

«Light from the East» («Шарқдан Нур») номли китоб.

1. Китобларни таржима қилиш ва чоп этиш шартларини келишиш.

2021 йил август

Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (кейинги ўринларда — ЎзФА Шарқшунослик институти), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция, реставрация қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция)

2. Ижодий ва таржимонлар таркибини шакллантириш.

2021 йил сентябрь

3. Таржималарни амалга ошириш учун грант лойиҳасини тайёрлаш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

2021 йил октябрдан бошлаб режа асосида ҳар йили

3.

Ўзбек халқига тегишли асрий анъаналар, ислом динига асосланган ҳикматли сўзлар ва мақолларнинг тавсифига бағишланган қуйидаги номдаги рисолаларни тайёрлаш ва нашр қилиш:

«Анъаналар: ўтмиш, бугун ва келажак» номли рисола;

«Ўзбек халқ нақллари» номли рисола.

1. Ижодий ва таржимонлар гуруҳини шакллантириш.

2022 йил январь

Марказ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Дирекция

2. Грант лойиҳаларини тайёрлаш.

2022 йил февраль

3. Грант натижалари асосида тайёрланган китоб матнини тайёрлаш, таҳрир қилиш ва нашр этиш.

2022 йил май — сентябрь

4.

«Шарқ ва Ғарб» нодир китоблар коллекциясининг 5 тилдаги (ўзбек, араб, рус, француз ва инглиз тиллари) илмий фиҳристини тайёрлаш.

1. Марказ тасарруфидаги «Шарқ ва Ғарб» нодир китоблар коллекциясининг илмий фиҳристини тайёрлаш ва ўзбек, араб, рус, француз, инглиз тилларига таржима қилиш.

2021 йил август

Марказ, Дирекция

2. Фиҳристнинг 1-жуз нодир китоблар суратлари, қисқача тасниф ва иллюстрация билан безатилган шаклда нашрдан чиқариш.

2021 йил сентябрь

3. Фиҳристнинг 2, 3 ва 4-жузларини нашрдан чиқариш.

2021 йил декабрь

5.

«Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон» китоб-фотоальбомини 4 тилда (ўзбек, рус, араб ва инглиз тиллари) тайёрлаш.

1. Ижодий ва таржимонлар гуруҳини шакллантириш.

2021 йил сентябрь

Марказ, Дирекция, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Китоб-фотоальбом матнини тайёрлаш, таржима ва таҳрир қилиш.

2022 йил май

3. Республика бўйлаб фотосуратлар жамлаш ва саралаш.

2022 йил июнь

4. Нашр қилиш ва халқаро миқёсда тақдимотини ўтказиш.

2022 йил сентябрь

6.

«Ўзбекистон — жаҳон цивилизацияси кесимида» мавзусида грант лойиҳасини амалга ошириш ва унинг натижалари асосида 4 тилда (ўзбек, рус, араб ва инглиз тиллари):

монография яратиш;

марказ музейи медиаконтентлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш;

қиёсий-таҳлилий жадваллар, хариталар, инфографика тайёрлаш.

1. Монографияга киритиладиган мавзулар, Марказ музейи медиаконтентлари учун таҳлилий материаллар, қиёсий-таҳлилий жадваллар, хариталар, инфографика рўйхатини шакллантириш ва уларни тайёрлаш.

2. Лойиҳа натижаларини Марказ музей экспозицияси, медиа контентлар билан уйғунлаштириш, монография чоп этиш.

2021-2022 йиллар

Марказ, Дирекция, ЎзФА Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси

7.

«Ўзбекистон ислом санъати — жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми» мавзусидаги илмий маълумотларни (3 тилдаги фотоальбомли китоб, махсус сайт, туркум кўрсатувлар орқали) кенг жамоатчиликка етказиш.

1. Лойиҳа концепциясини ва техник шартларини ишлаб чиқиш.

2021 йил ноябрь

Марказ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Ўзбекистон халқаро ислом академияси

2. heritage.cisc.uz веб-сайтини яратиш ва уни концепцияга мувофиқ материаллар билан тўлдириш.

2022 йил режа асосида

3. Веб-сайтнинг ўзбек, инглиз ва араб тилларида фаолият юритишини ташкил этиш.

2022 — 2025 йиллар

8.

«Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» кўчма стендини тайёрлаш ва хориждаги музей, галерея ва кўргазма залларида унинг намойишини ташкил этиш.

1. «Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» кўчма стендининг концепцияси ва кўргазма дизайнини ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

Марказ, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Хорижий мамлакатларда намойишини ташкил қилиш.

2022 — 2025 йиллар режа асосида

9.

Қуйидаги йўналишларда танлов ташкил этиш:

«Учинчи Ренессанс — ёшлар нигоҳида» мавзусида танлов ўтказиш;

олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида илмий-изланиш олиб бораётган ёш манбашунос олимлар, тадқиқотчи ва магистрлар ўртасида танлов ўтказиш.

1. Ҳамкор ташкилотлар билан бирга танлов низоми ва йўриқномасини ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

Ёшлар ишлари агентлиги, Марказ, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Танлов муддати ва шартларини, ўтказиш тартибларини тайёрлаш.

3. Танлов ғолибларини тақдирлаш.

2022 йилдан алоҳида режа асосида

10.

Республикада фаолият кўрсатаётган музей ва кутубхона ходимлари учун ўзаро тажриба алмашиш, илғор иш тажрибаларни оммалаштириш мақсадида онлайн ўқув-семинар ташкил этиш.

1. Ўқув-семинар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Ўқув-семинари иштирокчилари, маърузачи олимлар ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

3. Ўқув-семинарни юқори савияда ташкил қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

2022 — 2025 йиллар режа асосида

Марказ, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Қатар миллий кутубхонаси билан ҳамкорлик доирасида у ерда сақланаётган қўлёзмаларнинг каталоглари ва электрон нусхаларини олиш.

1. Қатар миллий кутубхонасидаги Марказий Осиё тарихига оид қўлёзмалар каталоглари ва нусхаларини аниқлаш.

2.Қатар давлатида жойлашган кутубхона, университет ва фондларда сақланаётган қўлёзмалар каталоглари ва электрон нусхаларини алмашиш.

2021 йил сентябрь — декабрь

Марказ, Ташқи ишлар вазирлиги

12.

Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонда ислом цивилизацияси тарихи ва бугуни, маърифий ислом ҳамда минтақага мос ислом илмлари ва анъаналарини ўзида акс эттирувчи манбалар бўйича илмий тадқиқотлар (магистрлик, PhD, DSc) амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш.

1. Марказ қошида фаолият кўрсатаётган Илмий кенгаш ҳамда Илмий семинар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2. Магистр ва ёш тадқиқотчиларнинг Марказда мунтазам равишда амалиёт ўташлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг тадқиқот ишларини амалга оширишда соҳа олимларини жалб этган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатиш.

2022 — 2025 йиллар режа асосида

Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

13.

Жаҳоннинг етакчи олимлари томонидан заминимизда етишиб чиққан буюк алломалар ҳаёти ва илмий меросига бағишланган йирик тадқиқотларни ўзбек тилига таржима қилиш.

1. Ғарб ва Шарқ мамлакатларида ислом илмлари ва маданияти йўналишида илмий фаолият олиб бораётган марказларда юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг асарлари бўйича ҳамда юртимиз тарихи ва ислом маданиятига оид Шарқ ва Ғарб тилларида ёзилган тадқиқотларни аниқлаш ва рўйхатини тузиш.

2. Марказий Осиёда, шу жумладан Ўзбекистонда ислом цивилизацияси ва Ўзбекистонда ренессанс даврлари бўйича қилинган тадқиқотларни саралаш ва таснифлаш.

3. Йирик тадқиқот ишларини таржима қилиш режасини тузиш ҳамда таржимонлар гуруҳини шакллантириш, халқчил тарзда ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларига таржима қилиш ишларини амалга ошириш ва мунтазам нашр этиб бориш.

2022 — 2025 йиллар режа асосида

Марказ, ЎзФА Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари

14.

Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» асарининг илмий-изоҳли, академик таржимасини амалга ошириш ва нашр этиш.

1. Бурҳониддин Марғиноний «Ҳидоя» асарининг мукаммал ва муаллифга яқин кўчирилган қўлёзма нусхасини аниқлаш ҳамда асар бўйича араб ва бошқа тилларда қилинган тадқиқотларни аниқлаш ва жамлаш.

2. Асарни таржима қилиш бўйича таржимонлар гуруҳини шакллантириш.

3. «Ҳидоя» асарини тўлиқ академик таржимасини амалга ошириш учун грант лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2021 — 2025 йиллар режа асосида

Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Дирекция

15.

Ислом тарихи ва маданияти йўналишига оид билимларни ошириш, хорижий тиллар, араб тили ва ёзувини (хаттотлик), қадимий қўлёзма ва тошбосма асарларни қайта таъмирлашни (реставрация), Қуръони каримни ўрганиш, гид-таржимонлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича мақсадли ўқув курслари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Курсларнинг ўқув дастурлари ва ўқув режасини ишлаб чиқиш.

2. Ўқув жараёнига соҳанинг тажрибали олимлари, педагоглари ва мутахассисларини жалб қилиш.

3. Ўқув курсларини юқори савияда ташкил этиш.

2021 йил августдан ҳар йили режа асосида

Марказ, ЎзФА Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Туризм ва спорт вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

II. Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари

16.

Бухоро шаҳрида «Ислом каллиграфияси ва наққошлик» танловини ўтказиш ва унинг якуни бўйича Ислом каллиграфия галереясини ташкил этиш.

1. «Ислом каллиграфияси ва наққошлик» танловининг концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

Марказ, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Бухоро вилояти ҳокимлиги

2. Танловни эълон қилиш ва уни ўтказиш.

3. Танлов якуни бўйича каллиграфия намуналари галереясини ташкил этиш.

2021 йил октябрь

17.

«Аждодларга муносиб авлод бўлайлик» шиори остида таълим муассасалари талаба-ўқувчилари ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

1. Тадбирлар концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.

2. Тадбирлар иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.

3. Тадбирларни ташкил этиш, уларнинг ОАВда ёритилишини таъминлаш.

2022 — 2025 йиллар ҳар йили ёшлар куни арафасида

Ёшлар ишлари агентлиги, Марказ, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

18.

«Аждодлар мероси — ибрат ва тарбия манбаи» шиори остида республика маҳаллаларида маънавий тарғибот ишларини амалга ошириш.

1. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар режаси ва дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

Марказ, Фанлар академияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси

2. Тадбирлар ўтказиладиган маҳаллалар рўйхатини шакллантириш ва ўтказиш муддатларини белгилаш.

2022 — 2025 йиллар

3. Тадбирни ташкил этиш ва унинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

Ҳар йили режа асосида

19.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган туркум мавзудаги маданий-маърифий тадбирлар ва нашр ишларини ташкил этиш.

1. «Ўзбекистон — ислом цивилизацияси маркази» журналининг махсус сонини чоп этиш.

2. Телерадиоканалларда шу мавзуга оид туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш.

3. Маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

4. Мавзуга оид мақолалар, буклетлар ва бошқа тарқатма материаллар тайёрлаш.

2021 йил август-сентябрь

Марказ, Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

20.

Диний таълим муассасаларида буюк алломаларимиз илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этишга қаратилган «Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон» мавзуида танловлар ва илмий-маърифий давра суҳбатларини ўтказиш.

1. Танловлар ва давра суҳбатлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Танловлар ва давра суҳбатига соҳа олимлари ва мутахассисларни жалб этиш.

3. Танловлар ва давра суҳбатини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йилдан бошлаб ҳар йили режа асосида

Марказ, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Зиё» медиа маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

21.

Телерадиоканаллар орқали юртимиз алломаларининг ибратли ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси ҳақида кўрсатувлар, давра суҳбатлари ва эшиттиришлар тайёрлаш.

1. Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар мавзуси ва сценарийсини тайёрлаш.

2. Миллий телерадиоканалларда, шу жумладан «Ўзбекистон 24», «Ўзбекистон», «Ўзбекистон тарихи», «Ёшлар», «Маданият ва маърифат», «Маҳалла» телерадиоканалларида ислом тарихи, маданияти, ривожланиш тенденциялари, дин соҳасидаги ислоҳотлар, виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларни ёритишга қаратилган туркум мавзудаги телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни эфирга узатиш.

2021 — 2025 йиллар режа асосида

Марказ, Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Зиё» медиа маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

III. Халқаро ҳамкорлик йўналишида амалга ошириладиган тадбирлар

22.

Хорижий давлатлардаги шу жумладан Сулаймония кутубхонаси қўлёзмалар фонди (Туркия), Худобахш кутубхонаси қўлёзмалар фонди (Ҳиндистон), Теҳрон давлат музейи (Эрон), Ал-Азҳар қўлёзмалар фонди, Миср Фанлар академияси қўлёзмалар фонди (Миср), Париж миллий кутубхонаси фонди (Франция), Берлин миллий кутубхонаси (Германия), Оксфорд ислом тадқиқотлар маркази фонди (Англия), Санкт-Петербург шарқшунослик институти қўлёзмалар фондларида (Россия) кабиларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид манбаларнинг электрон ёки факсимиле нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўриш.

1. Қўлёзмалар электрон нусхаларини олиш бўйича хорижий давлатларда соҳада фаолият кўрсатаётган ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2022 йил январь-июнь

Марказ, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари

2. Қўлёзмаларни аниқлаш, рўйхатини тузиш.

2022 — 2024 йиллар

3. Электрон нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш чораларини кўриш.

2022 — 2024 йиллар

23.

Хорижий давлатлардаги турдош ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва меморандумлар имзолаш, жумладан:

«Ипак йўли халқаро кутубхоналар иттифоқи» (Silk Road International Library Alliance);

Австралия Ислом музейи, Малайзиядаги Ислом санъати музейи ва бошқалар.

1. Ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва меморандум лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2. Ҳамкор ташкилотлар билан меморандумларни имзолаш.

2022 йил январь-июньрежа асосида

Марказ, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Қирол Файсал номидаги Ислом тадқиқот ва изланишлар маркази имкониятларидан кенг фойдаланиш, ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш, қўлёзмаларни рақамлаштириш ва электрон манбалар алмашиш, шунингдек, Марказнинг Ар-Риёз шаҳрида филиалини очиш чораларини кўриш.

1. Саудия Арабистони Қироллиги Қирол Файсал номидаги Ислом тадқиқот ва изланишлар маркази билан ҳамкорлик шартларини келишиб олиш.

2021 йил октябрь

Марказ, Ташқи ишлари вазирлиги

2. Қирол Файсал номидаги Ислом тадқиқот ва изланишлар марказида сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини олиш.

2022 йил январь

3. Марказнинг Ар-Риёз шаҳрида филиалини очиш чораларини кўриш.

2022-2023 йиллар

25.

Ўзбекистоннинг ислом билан боғлиқ меросини ҳамда юртимиздан етишиб чиққан мусулмон олимларининг ҳаёти ва илмий асарларини ўрганган маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда тадқиқотчилар ҳақида маълумотлар базасини яратиш.

1. Ўзбекистоннинг ислом билан боғлиқ меросини ўрганган маҳаллий ва хорижий олимлар, тадқиқотчилар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил январь

Фанлар академияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, ЎзФА Шарқшунослик институти, Марказ, Ташқи ишлари вазирлиги

2. Маҳаллий ҳамда хорижий олим ва тадқиқотчилар билан алоқаларни ўрнатиш, Марказ томонидан ташкил этилаётган конференция ва давра суҳбатларида уларнинг иштирокини таъминлаш, мақола, рисола, китоб, монографиялар яратиш ва илмий тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2022 йилдан доимий равишда

26.

Дунё фондларида сақланаётган Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк шахслар, улар томонидан асос солинган илмий ва диний мактабларга доир қадимий китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, шу йўналишдаги замонавий илмий-тадқиқот ишлари, китоб ва тўпламлар бошқа ҳужжатларнинг электрон нусхаларини олиш ва Марказ фондига тақдим этиш чораларини кўриш.

1. Хорижий ва маҳаллий мутахассислардан иборат ишчи гуруҳини шакллантириш.

2022 йил январь

Ташқи ишлар вазирлиги, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Марказ

2. Қўлёзмаларни аниқлаш, рўйхатини тузиш, электрон нусхаларини ҳомийлик маблағлари асосида мамлакатимизга олиб келиш чораларини кўриш.

3. Қўлёзмаларни ўрганишни йўлга қўйиш

2022 — 2025 йиллар режа асосида

27.

Ўзбекистондаги соҳага оид илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда «Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси» мавзусидаги халқаро конференция ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳини шакллантириш.

2022 йил февраль

Дин ишлари бўйича қўмита, Марказ, ЎзФА Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойишини тайёрлаш.

2022 йил март

3. Конференцияга хорижнинг нуфузли шарқшунос ва исломшунос олимлари, эксперт ва мутахассисларини жалб этиш.

2022 йил апрель

4. Конференцияни юқори даражада ўтказиш ва тадбирни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил май

IV. Ташкилий чора-тадбирлар

28.

Марказ музейи экспозициялари ва кутубхонаси фондини шакллантириш, аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича комиссия фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Комиссия фаолияти тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш, тегишли вазирлик идоралар билан келишиш.

2021 йил август

Марказ, ЎзФА Шарқшунослик институти, Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси

2. Низом лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2021 йил сентябрь

29.

Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотликнинг қадимий анъаналарини тиклаш бўйича устахона-лабораторияни ташкил этиш чораларини кўриш.

1. Лабораторияни зарур бўлган асбоб-ускуналар билан таъминлаш;

2021 йил ноябрь

Марказ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Дирекция

2. Лабораторияга тажрибали мутахассисларни жалб этиш ҳамда уларнинг соҳага оид маҳаллий ва хорижий муассасаларда малакасини оширишни ташкил қилиш.

2021 йил декабрдан бошлаб

3. Марказ музейида Самарқанд қоғозига оид экспозиция ташкил қилиш.

2022 йил апрелдан бошлаб

30.

Марказда даврий ва илмий нашрлар, тарқатма материаллар, соҳага оид китоб-журналлар чоп этишни ташкил этиш мақсадида босмахона фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Соҳада тажрибали мутахассислардан иборат гуруҳни шакллантириш.

2021 йил октябрь

Марказ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Дирекция

2. Марказ биноси фойдаланишга топширилгунга қадар босмахонани вақтинчалик Ўзбекистон халқаро ислом академиясида жойлаштириш.

2021 йил декабрь

3. Босмахона учун зарурий жиҳоз, ускуна ва иш материалларининг таркибини белгилаш, уларни харид қилиш чораларини кўриш.

2022 йил январь

4. Марказда даврий ва илмий нашрлар, тарқатма материаллар, шунингдек, буюртма асосида соҳага оид мавзудаги китоб-журналлар нашрини йўлга қўйиш.

2022 йил февраль

31.

Марказ Ахборот-мультимедиа бўлимининг моддий-техника базасини яратиш.

1. Тажрибали мутахассислардан иборат мультимедиа гуруҳини шакллантириш.

2021 йил октябрь

Марказ, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ, Дирекция

2. Ахборот-мультимедиа бўлимини вақтинчалик Ўзбекистон халқаро ислом академиясида жойлаштириш.

2021 йил декабрь

3. Марказнинг даврий кўрсатувлари, интервьюлари, тақдимот роликлари, шунингдек, музей экспозицияси намойишидаги медиаконтентлар учун медиа материалларни тайёрлаш ва намойишини йўлга қўйиш.

2022 йил январь

4. Марказ биносининг қурилиши жараёнида ахборот-мультимедиа бўлими жойлашадиган хоналарда зарурий коммуникациялар тизимларининг ўтказилишини таъминлаш.

2022 йил апрель — сентябрь

5. Ахборот-мультимедиа бўлими учун зарур жиҳозлар таркибини белгилаш, харид қилиш чораларини кўриш.

2022 йил декабрь

6. Ахборот-мультимедиа бўлимининг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил декабрь

32.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш.

1. Жамғарма тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан келишиш.

2021 йил август

Марказ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

2. Низом лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2021 йил сентябрь

33.

Марказ веб-сайти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда уни илмий ва ахборот материаллари билан мунтазам равишда тўлдириб бориш.

1. Марказ веб-сайтини янада такомиллаштириш, хорижий тиллардаги шакли ва онлайн мулоқот форматлари фаолиятини йўлга қўйиш.

2021 йил сентябрь

Марказ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Марказ веб-сайти орқали Музей экспозициясига виртуал ташриф ҳамда Марказ кутубхонаси электрон китоблар базасига кириш ва фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш.

2022 йил январь

3. Марказ фаолиятини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда тарғиботини жадаллаштириш.

Доимий асосда

34.

Кутубхона ва архив учун энг замонавий кўп хотирали ва ҳимояланган серверлар ўрнатиш.

1. Жаҳоннинг энг етакчи кутубхоналари тажрибаси, уларда фойдаланилаётган жиҳозлар ва дастурлар ҳақида маълумотлар базасини яратиш.

2021 йил август — декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказ, «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор, «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ, Ташқи ишлар вазирлиги, Дирекция

2. Маҳаллий ва хорижий ширкатларнинг жиҳозлаш ва дастурлаш бўйича таклифларини ўрганиш.

2022 йил январь — март

3. Кутубхона ва арив учун энг замонавий, катта хотирали, қулай ва кучли ҳимояланган серверлар ўрнатиш чораларини кўриш.

2022 йил октябрь-ноябрь

4. Марказнинг сервер фаолиятига масъул ходимларининг малакасини ошириш, сервернинг техник созлигини таъминлаш чораларини кўриш.

2022 йил декабрь

35.

Марказ фаолиятида рақамли технологияларни жорий қилиш.

1. Жаҳоннинг етакчи музей, кутубхона ва турдош марказлари тажрибаси, уларда фойдаланилаётган жиҳозлар ва дастурлар ҳақида маълумот тўплаш.

2021 йил август — декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказ, «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор, «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ, Дирекция

2. Бино, музей, кутубхонага кириш-чиқиш, экспозиция намойиши, маълумотлар олиш ҳамда хавфсизлик тизимларидан фойдаланишни рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича дастур-режалар ишлаб чиқиш, зарурий жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил январь — март

3. Марказ фаолиятида рақамли технология соҳасини жорий қилиш.

2022 йил декабрь

36.

Қўлёзма ва тошбосма китобларни рақамлаштириш учун энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган лаборатория ташкил этиш.

1. Хорижий давлатлардаги илғор музей, кутубхона ва илмий-тадқиқот марказлари тажрибаси, уларда фойдаланилаётган жиҳозлар ҳақида маълумот тўплаш.

2021 йил август — декабрь

Марказ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор, «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ, Дирекция

2. Маҳаллий ва хорижий ширкатларнинг таклифларини ўрганиш.

2022 йил январь — март

3. Марказ биносининг қурилиши жараёнида рақамлаштириш жиҳозлари жойлашадиган хоналарни зарурий коммуникациялар ўтказилишини таъминлаш.

2021-2022 йиллар

4. Марказ фондларидаги қўлёзма ва тошбосма китобларни рақамлаштиришни йўлга қўйиш.

2022 йил декабрь

37.

Марказ музейига виртуал 3D ташриф дастурини тайёрлаш, дастурнинг онлайн ва мобил илова шаклда бир неча тилда ишлашини, экспозиция ўзгариши билан доимий янгиланиб туришини таъминлаш.

1. Музей экспозициясининг «Илм-фан» бўлимида намунавий намойиши ҳудуди 3D ташриф дастурини тайёрлаш.

2021 йил август

Марказ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор, Дирекция

2. Марказ музейи экспозицияси тўлиқ шакллантирилгач, музейга виртуал 3D ташриф дастурини тайёрлаш, дастурнинг бир неча тилда, онлайн ва мобил илова шаклда ишлатиш.

2023 йил май

3. Музей экспозиция ўзгариши билан виртуал 3D ташриф дастурининг доимий янгиланиб, бойитиб борилишини таъминлаш.

2023 йилдан бошлаб

38.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича доимий қўмитаси — COMSTECН билан ҳамкорликда дунё кутубхоналари фондларида сақланаётган исломга оид ҳамда мусулмон мамлакатлари олимлари томонидан яратилган манбалар, қўлёзма, тошбосма ва замонавий нашрларнинг ягона электрон базасини яратиш.

1. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича доимий қўмитаси — COMSTECН ва Марказ ўртасида имзоланган меморандум доирасида мавзу бўйича дастлабки келишувга эришиш.

2021 йил декабрь

Марказ, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор

2. COMSTECН билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар режа-дастури, ягона электрон база концепцияси, ҳамкорлик йўналишлари бўйича шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил октябрь

3. Электрон манбалари бирлаштириладиган кутубхона ва фондлар таркибини белгилаш ҳамда келишувларга эришиш.

2022 — 2024 йиллар

4. Исломга оид ҳамда мусулмон мамлакатлари олимлари томонидан яратилган манбалар, қўлёзма, тошбосма ва замонавий нашрларнинг ягона электрон базасини яратиш ва умумфойдаланувдаги фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил январь

1.

А. Мансуров

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари, Комиссия раиси

2.

Ш. Зиёдов

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

3.

З. Исломов

Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори

4.

В. Файзиева

Ўзбекистон давлат санъат музейи директори

5.

Ж. Исмоилова

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори

6.

Х. Файзиев

Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи директори

7.

Д. Махсудов

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

8.

Ш. Садиков

«Ўзархив» агентлиги директорининг ўринбосари

9.

М. Усмонов

Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Манбалар хазинаси» бўлими мудири

10.

Ш. Исломов

Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Шарқ қўлёзмалари фонди бўлими мудири

11.

К. Махкамов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси мудири

12.

М. Кенжаев

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ислом дини меросини сақлаш бўлими бошлиғи

13.

Д. Мухсимов

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бош юрисконсульти, Комиссия котиби

учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Васийлик кенгаши

Илмий маслаҳатчи

Директор

Илмий котиб

Директорнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари

Директорнинг ахборот технологиялари масалалари бўйича ўринбосари

Директорнинг эксплуатация ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

3

Илмий-тадқиқотлар бўлими

5

Компьютер ва ахборот-технологиялари бўлими

5

Хўжалик бўлими

8

Кадрлар бўлими

2

Ислом дини меросини сақлаш бўлими

3

 

Юридик бўлим

2

Ахборот-мультимедиа бўлими

15

Халқаро алоқалар ва протокол бўлими

3

Манбашунослик ва қўлёзмалар бўлими

5

Кутубхона ва архив ҳужжатлари бўлими

8

Ижро назорати ва девонхона бўлими

3

Зиёрат туризми илмий-тадқиқот бўлими

2

Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотликнинг қадимий анъаналарини тиклаш бўйича устахона-лаборатория

Малака ошириш ва ўқув курслари

Молия-ҳисоб бўлими

3

Музей ва экспонатлар илмий бўлими

21

Биринчи бўлим

1

Нашрлар бўлими

5

в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

1.

А. Арипов

Бош вазир, Васийлик кенгаши раиси

2.

Ш. Миноваров

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

3.

Х. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси-Спичрайтери

4.

Б. Мусаев

Бош вазир ўринбосари

5.

Ж. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири

6.

С. Умурзаков

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдовазири

7.

А. Абдуҳакимов

Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири

8.

А. Комилов

ташқи ишлар вазири

9.

О. Назарбеков

маданият вазири

10.

А. Тошқулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

11.

Т. Ишметов

молия вазири

13.

Р. Давлетов

адлия вазири

12.

Б. Зокиров

қурилиш вазири

13.

М. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

14.

Ж. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

15.

А. Усмонов

Россиялик тадбиркор

16.

С. Тошбоев

Дин ишлари бўйича қўмита раиси

17.

У. Алимов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

18.

Б. Йўлдошев

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

19.

Ж. Исмоилова

Ўзбекистон давлат тарихи музейи директори

20.

М. Ходжиматов

Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

21.

Лавозими бўйича

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директоринингилмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари, Васийлик кенгаши котиби


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси