Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июндаги 366-сон «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 25-сон буйруғи (рўйхат рақами 2667, 2015 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил, 15-сон, 194-модда) билан тасдиқланган Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банддаги «тиббий-меҳнат экспертизаси» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий экспертиза» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«22. Қуйидаги ҳолларда бемор тегишли тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига (кейинчалик матнда ТИЭК деб юритилади) юборилади:»;
«Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб ҳам тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юборилиши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТИЭК раиси томонидан қабул қилинади.».
3. 24-банддаги «ТМЭКга», «ТМЭКда», «ТМЭК» ва «ТМЭКда» деган қисқартмалар тегишлича «ТИЭКга», «ТИЭКда», «ТИЭК» ва «ТИЭКда» деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.
4. 37-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий ва туман (шаҳар) эпидемиологик осойишталик марказлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 40-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 41-банддаги «уруш қатнашчилари ва ногиронларига» деган сўзлар «уруш қатнашчилари ва урушдан ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 46-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий ва туман (шаҳар) эпидемиологик осойишталик марказлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 49-банддаги «паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат» деган сўзлар «паспорт ёки идентификация ID-картаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан келишилган.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
(Муассаса штампи) | 094\х шакл | ||||
Мастлик ҳолати бўйича меҳнатга лаёқатсизлик | |||||
20___ йил «___» _____________ | ___________-сон | ||||
Фамилияси, исми_________________________________________________________ | |||||
(ташкилот номи) | |||||
Ташхис _________________________________________________________________ Якуний ташхис ___________________________________________________________ Лаёқатсизлик тури _________________________________________________ | |||||
(касаллик, ишлаб чиқаришдаги, турмушдаги бахтсиз ҳодисалар) | |||||
Тартиб _________________________________________________________________ | |||||
(амбулатор ёки стационар) | |||||
Шифохонада бўлган даври | 20___ йил «_____» __________________ 20___ йил «_____» ________________дан 20___ йил «_____» _______________ гача | ||||
ТИЭКга йўлланган сана | 20___ йил «_____» _________________ | ||||
Шифокорнинг имзоси | __________ | ||||
ТИЭК кўригидан ўтган сана | 20___ йил «_____» ___________________ | ||||
ТИЭК хулосаси | __________ | ||||
Вақтинча бошқа ишга ўтказилсин | 20___ йил «_____» _______________ дан 20___ йил «_____» _______________ гача | ||||
Бош шифокор имзоси | __________ | ||||
ТИЭК раисининг имзоси ва ТИЭК муҳри | __________ | ||||
Ишдан озод этилган кунлар (шу кунлар билан бирга) | 20___ йил «_____» _______________ дан 20___ йил «_____» _______________ гача | ||||
Шифокорнинг Ф.И.О. | ______________________________ | ||||
Шифокорнинг имзоси | __________ | ||||
Ишга тушиш санаси (сўз билан ёзилади) | ______________________________ | ||||
Янги маълумотнома берилди | 20___ йил «_____» _________________ да | ||||
___________-сон | |||||
Даволаш-профилактика муассасаси муҳри | |||||
». |