19.06.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3311
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 19.06.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3311
Кучга кириш санаси
01.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 19 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3311]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ҳамда «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ 2021 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 18 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 18 июндаги 13-мҳ-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси фармойишларининг ҳисобини юритишга ҳам татбиқ этилади, мазкур Қоидаларнинг 8-банди учинчи — еттинчи хатбошилари, 17, 21 — 23-бандлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Қоидаларда белгиланган тартиб «Махфий» белгиси қўйилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш — норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни марказлаштирилган тарзда йиғиш, ҳисобга олиш, уларнинг фондларини яратиш ва назорат нусхаларини юритиш ҳамда улар ҳақидаги марказлаштирилган ахборотни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклдаги реестрга киритиш орқали ҳисобга олиш, матнларини йиғиш ва сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисоби реестри (бундан буён матнда Давлат ҳисоби реестри деб юритилади) — норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, тури, қабул қилган орган, қабул қилиш санаси ва унинг рақами, кучга кириш санаси ва амал қилиш муддати, расмий нашрларда эълон қилиниши тўғрисидаги маълумотлар, ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги, шунингдек, ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификатори бўйича коди ҳақидаги маълумотлар ифодаланган реестр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги реестри — давлат органлари томонидан юритиладиган ва уларнинг расмий веб-сайтларида доимий жойлаштириб бориладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг реквизитлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг назорат нусхаларини юритиш — норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матнларига уларни қайта кўриб чиқишга асос бўлган (ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги) ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан буён матнда Адлия вазирлиги деб юритилади) томонидан «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисоби ва тарқатилиши» ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг назорат нусхаларини юритади, уларнинг банкини (фондини), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг электрон фонди — Fond.uz базасини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги назорат нусхалари Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси (бундан буён матнда «Адолат» маркази деб юритилади) томонидан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси» (Lex.uz)да (бундан буён матнда Миллий база деб юритилади) юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисоби давлат органлари томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш учун юбориш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ҳисобига олиш учун Адлия вазирлигига юборилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;
(7-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қоидаларнинг 7-банди «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар уларни қабул қилган органлар томонидан Адлия вазирлигига имзоланган куни ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг концепцияси баён этилган тушунтириш хати, ўзгартириш ва қўшимчалар тушунтирилган ҳолдаги таққослаш жадвали) электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидаларнинг 7-банди «д» кичик бандида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон шаклда Адлия вазирлигининг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси томонидан «Адолат» марказига электрон шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидаларнинг 7-банди «е» кичик бандида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар «Адолат» марказига қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидаги тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокимининг, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тегишинча туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шакли электрон почта тизими орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш учун уларнинг давлат тилидаги муҳрланган ҳолдаги нусхалари рангли кўринишда электрон почта тизими орқали юборилади, шунингдек, бир вақтнинг ўзида бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш ва уларнинг фондларини сақлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат ҳисоби реестрига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реестрдаги тартиб рақами;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни реестрга киритиш санаси;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган(лар);

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш санаси ва унинг рақами (вазирликлар, қўмиталар ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари учун уларнинг Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган рақами ва санаси);
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга кириш санаси ва амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий нашрларда эълон қилиниши тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификатори бўйича коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа маълумотлар (изоҳ).

11. Давлат ҳисобига олинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари хронологик тартибда тизимлаштирилади ва махсус йиғмажилдлар ҳамда маълумотларнинг электрон базаларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоғоз шаклдаги назорат нусхаларини юритиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатларнинг реквизитлари 1-иловага мувофиқ жадвалга киритилиб, мазкур ҳужжат расмий матнининг охирги саҳифасидан кейин жойлаштириб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хронологик тартибда алоҳида йиғмажилдларда сақланади ҳамда йиғмажилдлар муқовасига «НАЗОРАТ» белгиси, шунингдек, ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий матнининг дастлабки саҳифасига назорат муҳри қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат ҳисоби реестри Миллий базанинг таркибий қисми бўлиб, ундаги давлат ҳисобига олиш учун келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари эса расмий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Адлия вазирлиги давлат ҳисобига олинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фондларга ўз вақтида киритилишини ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш йўли билан уларнинг назорат ҳолатида сақлаб турилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш ва сақлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат органлари ўзлари томонидан қабул қилинган ҳамда бевосита ўз фаолиятига тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш ихтиёрий бўлиб, тегишли давлат органи раҳбарининг қарорига мувофиқ амалга оширилади, бундан ушбу Қоидаларнинг 16 ва 17-бандларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида бевосита ўз фаолиятига тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳамда уларнинг ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, шунингдек, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг тизимлаштирилган ҳисоби юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Туман (шаҳар) ҳокимликларида тегишинча туман (шаҳар) ҳокимининг, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳамда вилоят, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг тизимлаштирилган ҳисоби юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси юридик хизмат ходимига (юрисконсультга) юклатилади. Унинг йўқлигида ушбу вазифа тегишли давлат органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари томонидан бошқа шахсга юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат органларининг бевосита ўз фаолиятига тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларга Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган тартибда Миллий база асосида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисоби ва тарқатилиши» ахборот тизими орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Қоидаларнинг 18-бандида кўрсатилган ходимлар томонидан мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги реестрига киритилиб, доимий равишда давлат органларининг расмий веб-сайтларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларига ҳавола қилган ҳолда эълон қилиб борилади. Расмий веб-сайтга эга бўлмаган ҳудудий ёки таркибий бўлинмаларга тегишли маълумотлар юқори турувчи ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат органларида ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоғоз шаклдаги нусхалари сақланади, бундан мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокимликларида тегишинча туман (шаҳар) ҳокимининг, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳамда вилоят, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоғоз шаклдаги матнлари махсус йиғмажилдларда хронологик тартибда сақланади ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий матнларининг охирги саҳифасидан кейин мазкур ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар кетма-кетликда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги реестрига қуйидаги маълумотлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реестрдаги тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни реестрга киритиш санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган(лар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш санаси ва унинг рақами (вазирликлар, қўмиталар ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари учун уларнинг Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган рақами ва санаси);
(23-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа маълумотлар (изоҳ).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Давлат ҳисоби реестри ва фондларнинг сақланиши, ишончлилиги учун жавобгарлик Адлия вазирлиги мансабдор шахслари зиммасига, давлат органларида юритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги реестрларидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилигига мазкур ташкилотлардаги масъул шахслар зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Қоидалар талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларига

Намуна

Ўзбекистон Республикаси Президентининг _____ йил «___» ______даги _____-сон қарорини қайта кўриб чиқишга асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Р Ў Й Х А Т И
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳужжат рақами

Ҳужжат қабул қилинган сана

Расмий манбада нашр этилган сана

1.

2.

3.

4.

5.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЕСТРИ

Ҳужжатни реестрга киритиш санаси

Ҳужжат тури

Ҳужжатни қабул қилган орган(лар)

Ҳужжат номи

Ҳужжатнинг қабул қилиш санаси ва унинг рақами

Изоҳ

1.

2

3

4

5

6

7

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 18 июндаги 14-мҳ-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2008 йил 10 сентябрдаги 195-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 389-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 31 январдаги 28-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1856-1, 2014 йил 31 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 5-сон, 64-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 14 февралдаги 39-мҳ-сон «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2326, 2012 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 7-сон, 72-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 январдаги 23-мҳ-сон «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2326-1, 2015 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 38-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 15 майдаги 286-мҳ-сон «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2326-2, 2018 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 20-сон, 430-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРҲ

Сўнгги йилларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисобини юритиш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Lex.uz)га 2017 йилнинг 25 сентябридан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан расмий нашрларга («Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари тўплами», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами» ва «Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами») обуна бўлиш амалиёти тугатилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларида қонунчилик ҳужжатларини қоғоз шаклида махсус журнал ва ҳисоб варақаларида рўйхатга олиш тартиби бекор қилинди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларининг ҳисобини юритиш, шу жумладан уларни назорат нусҳаларини янгилаб туришни электрон шаклда амалга ошириш тартиби жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги ўзгаришларни инобатга олиб, Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларини давлат ҳисобига олишнинг янги тартиби тасдиқланди. Ушбу соҳани тартибга солган иккита идоравий ҳужжат ўрнига “one in two out” тамойилига асосан битта ҳужжат қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритишнинг янги қоидаларида қуйидагилар белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, барча турдаги қонунчилик ҳужжатлари Aдлия вазирлиги томонидан марказлаштирилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилади. Бу тартиб ҳужжатларнинг умумий сони бўйича аниқ статистикасини юритиш ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар динамикасини кузатиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида, давлат органлари фақат уларнинг фаолиятига бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритадилар. Бу давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятлари билан боғлиқ ҳуқуқий ўзгаришлардан доимий хабардор бўлишларини таъминлайди. Тегишли рўйхат давлат идораларининг веб-сайтида жойлаштирилиши керак, шунда ҳар бир фойдаланувчи ҳужжатлар билан танишиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, янги тартибга асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари давлат ҳисобига олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг назорат нусхаларини юритилиши қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тўлиқ ва сифатли экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар масалалари, фуқаролик, афв этиш, сиёсий бошпана бериш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва олий ҳарбий ва махсус унвонларни бериш ва индивидуал тусдаги бошқа масалалар бўйича фармон ва қарор шаклида қабул қилинган ҳужжатлари ҳам давлат ҳисобига олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бир тури ҳисобланади. Шу боис, уларда қандай масалалар кўтарилишидан қатъи назар, уларнинг барчаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу каби ҳужжатлар фақат давлат рўйхатидан ўтказилиб, уларнинг матнларини Lex.uz сайтида расмий эълон қилиниши талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун Адлия вазирлигида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун махсус ахборот базаси шакллантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, Lex.uz да эълон қилинган барча қонунчилик ҳужжатлари назорат ҳолатида сақланади. Яъни, ҳар бир қонунчилик ҳужжатида унга киритилган ўзгартиришлар ёки қўшимчалар ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Aдлия вазирлигида қонунчилик ҳужжатларнинг назорат нусхалари қоғоз шаклида ҳам юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада, илгари матнга тегишли ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар ёпиштирлган бўлса, эндиликда қонунчилик ҳужжатига ўзгартириш киритишга асос бўлган ҳужжатлар рўйхати (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки бекор қилиш) унга илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат идоралари ҳам ўз фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларнинг назорат нусхаларини юритишни шу тартибда олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳужжат 2021 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 10/21/3311/0577-сон; 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)