Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Бунда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 36-моддасида кўрсатилган маълумотлар билан бир қаторда қуйидаги маълумотлар мазкур ахборот базасида акс эттирилишини таъминласин:
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун амалга оширилиши устидан назоратни, шунингдек, Жаҳон одил судлов лойиҳасининг «Ҳукуматнинг очиқлиги» индикатори бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.
мазкур Фармоннинг 11-бандида кўрсатилган методика асосида ҳар йил якуни бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг Очиқлик индекси аниқланади;

Т/р

Ахборотнинг тури, тоифалар номланиши (параметрлар)

Маълумот жойлаштирилган ресурс

Тақдим этиш ва янгилаш муддати

Жойлаштириш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари

1.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолиятига оид ҳисоботи (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно).

Расмий веб-сайтлар

Ҳар йили 1 мартга қадар

Давлат органлари ва ташкилотлари

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан индивидуал имтиёзлар берилган субъектлар, уларнинг якуний бенефициар (фойда олувчи) жисмоний шахслари, уларнинг тўлаган солиқлари ва молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотлар.

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги

3.

Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан давлат харидларини амалга оширувчи шахслар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар).

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Давлат органлари ва ташкилотлари

4.

Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно).

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Давлат органлари ва ташкилотлари

5.

Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобига харид қилиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар (харид эълон қилинишидан камида 6 ой олдин).

Расмий веб-сайтлар

доимий равишда

Давлат органлари ва ташкилотлари

6.

Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳалари доирасида ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш бўйича ташкил этиладиган харид комиссияларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан:

харид комиссияси таркибини тасдиқлаш ҳақидаги қарор;

харид комиссияси аъзоларининг маълумотлари (фамилияси, исми ва отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими).

Расмий веб-сайтлар

доимий равишда

Давлат органлари ва ташкилотлари

7.

Давлат сири бўлган маълумотларнинг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг муҳофаза қилинишини таъминлаган ҳолда тегишлича ўтказилган ҳар бир тафтиш ва текширув (назорат объекти номи, назорат тадбирининг мақсади ва муддатлари, уни ўтказган давлат хизматчисининг лавозими, фамилияси, исми) тўғрисидаги маълумотлар (тегишли назорат қилувчи органнинг раҳбарини хабардор этгандан сўнг).

Очиқ маълумотлар портали

ҳар чоракда

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, назорат қилувчи органлар

8.

Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) рўйхати (давлат номидан акциядор (иштирокчи, мулкдор) функцияларини амалга ошираётган ташкилот, корхона ҳудуди, солиқ тўловчининг идентификация рақами, давлат улуши тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда), шунингдек, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар рўйхати.

Очиқ маълумотлар портали

ҳар чоракда

Давлат активларини бошқариш агентлиги

9.

Ўзлари акциядор (иштирокчи, мулкдор) функцияларини бажарувчи давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижроия органи (директор, бошқарув раиси, бошқарув аъзолари) ва кузатув кенгаши аъзоларининг исми ва фамилияси тўғрисидаги маълумотлар.

Очиқ маълумотлар портали

ҳар чоракда

Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, ушбу корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар тасарруфидаги енгил автомобиллар, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар.

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан йил (чорак) якуни бўйича тўланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотлар.

Очиқ маълумотлар портали

ҳар чоракда

Давлат солиқ қўмитаси

12.

Давлат иштирокидаги корхоналарга сарфланган Давлат бюджети маблағлари, тегишлича хориждан жалб этилган маблағлар, шу жумладан давлат ташқи қарзи суммалари ҳамда уларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар.

Очиқ маълумотлар портали

ҳар чоракда

Молия вазирлиги

13.

Давлат муассасалари рўйхати (ташкил топган санаси, юқори турувчи орган) ҳамда хусусийлаштирилган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотлар (давлат сирини ташкил этувчи махфий вазифа юклатилган давлат корхоналари ва муассасалари бундан мустасно).

Очиқ маълумотлар портали

ҳар чоракда

Давлат активларини бошқариш агентлиги

14.

Тасдиқланган йиллик харажатлар сметаси билан бир қаторда, унинг ижроси, шу жумладан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш харажатлари тўғрисидаги маълумотлар.

Расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Давлат органлари ва ташкилотлари

15.

Давлат органлари ва ташкилотлари тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар (тезкор-қидирув, ҳарбий ва бошқа махсус хизматларда фойдаланиладиган ашёлар бундан мустасно).

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Давлат органлари ва ташкилотлари

16.

Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришга ваколатли ҳамда хабарномаларни қабул қиладиган органларнинг ҳудудлар кесимида масъул ходимлари, шу жумладан ушбу тоифадаги ҳужжатларни беришни ташкиллаштирадиган тегишли комиссия аъзолари (фамилияси, исми ва отасининг исми, эгаллаб турган лавозими) тўғрисидаги маълумотлар.

Расмий веб-сайтлар, шу жумладан «licence.gov.uz» сайти

ҳар чоракда

Давлат органлари ва ташкилотлари

17.

Қуйидаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар эгаларининг исми ва фамилиялари:

хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

банк фаолиятини амалга ошириш;

маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш;

фармацевтика фаолияти;

кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти;

нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти;

магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш фаолияти;

импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш;

давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш.

Расмий веб-сайтлар, шу жумладан «licence.gov.uz» сайти

ҳар чоракда

Давлат органлари ва ташкилотлари

18.

Тегишлича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар эгалари, тақдим этилган участка (майдонлар, фойдали қазилмалар) тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар.

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

19.

Дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси (хўжалик жамияти) томонидан белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар.

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайт

ҳар чоракда

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

20.

Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун берилган барча рухсатномалар эгалари тўғрисидаги маълумотлар.

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайт

ҳар чоракда

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

21.

Ўзбекистон Республикаси давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектлари ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун берилган рухсатнома эгалари тўғрисидаги маълумотлар.

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги

22.

Давлат олий таълим муассасаларининг даромадлари, харажатлари тўғрисидаги маълумотлар.

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, таркибида олий таълим муассасалари бўлган давлат органлари

23.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига мулк ёки ижара ҳуқуқини электрон аукцион («E-IJRO AUKSION») орқали сотиб олган шахслар тўғрисида маълумотлар.

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

24.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини бериш бўйича очиқ танлов ғолиблари бўлган шахслар тўғрисида маълумотлар.

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

25.

Маҳаллий бюджетларнинг ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметаси, режадан орттириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотлар.

Расмий веб-сайтлар

ҳар чорак якунида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари

26.

Қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар:

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган аниқ манзиллар;

индивидуал тартибда ҳар бир дастурий-техник воситаси қайд этадиган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тури.

Расмий веб-сайтлар

ҳар ойда

Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси

27.

Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олаётган шахслар (14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ҳамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пулли компенсацияни олаётганлар) ҳақида ҳамда ишсизлик нафақасини олаётган шахслар (фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси) тўғрисидаги вилоят, туман, шаҳарлар кесимидаги маълумотлар.

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

28.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларнинг ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш ҳақида берган аризалари рўйхати (навбати) тўғрисидаги маълумотлар.

Расмий веб-сайтлар

доимий равишда онлайн режимда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, туман ва шаҳар ҳокимликлари

29.

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан:

жамоатчилик кенгашининг тасдиқланган аъзолари ҳақидаги маълумотлар билан бир қаторда уларнинг алоқа маълумотлари (телефон, почта ва электрон манзиллари);

жамоатчилик кенгашининг йиғилишлари ва кун тартибидаги масалалар.

Расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Давлат органлари ва ташкилотлари

30.

Давлат органлари ва ташкилотларининг тасдиқланган ярим йиллик ва (ёки) йиллик иш режалари (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно).

Расмий веб-сайтлар

ҳар ярим йилликда

(ҳар йили)

Давлат органлари ва ташкилотлари

31.

Давлат органларига доимий фойдаланиш учун берилган ер майдонлари ва бошқа мол-мулкларни давлат-хусусий шериклик асосида олган юридик ва жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар.

Расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Давлат органлари ва ташкилотлари

32.

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг ташқи ёки ишончли бошқарувга берилган давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари, ишончли бошқарувчи томонидан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тўғрисидаги маълумотлар.

Расмий веб-сайтлар

ҳар чоракда

Давлат органлари ва ташкилотлари

33.

Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базасида қуйидагилар ҳақидаги маълумотларни акс эттириш:

овчилик хўжаликлари;

ов қилиш тақиқланган жойлар;

ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ажратилган квота;

овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи деб эътироф этилган ёввойи ҳайвонлар;

муайян ов қилиш жойларида ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги;

ёввойи ҳайвонларнинг айрим турларига нисбатан ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги;

муайян жинсдаги ва ёшдаги ёввойи ҳайвонларга нисбатан ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги;

овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги тузилган барча шартномалар, овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи тугатилган ҳолатлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;

ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома берилган барча шахслар ва рухсатномадаги маълумотлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир берилган барча рухсатномалар ва улардаги маълумотлар ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмон-овчилик хўжаликлари томонидан берилган овчилик йўлланмалари (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) ҳамда ундирилган ҳақ миқдорлари.

Очиқ маълумотлар портали, расмий веб-сайтлар

2021 йил 1 августдан бошлаб доимий равишда

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Қонун концепцияси

2022 йил 1 январь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, манфаатдор вазирлик ва идоралар

«шаффофлик, очиқлик ва ҳисобдорлик» тамойили остида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашнинг устувор йўналишларини белгилаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувида иштирок этиш ҳуқуқини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан таъминлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари маълумотлари очиқлиги презумпциясини жорий этиш, унга мувофиқ, қонунчилик ҳужжатлари билан чекланмаган ҳар қандай маълумотни очиқ маълумот ҳисоблаш;

фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва жамоат ташкилотлари исталган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ўз ҳуқуқ ва манфаатларига оид маълумот ёки ҳужжатларни (давлат сирларидан ташқари) сўраб олишлари мумкинлиги, ушбу органлар эса бундай мурожаатни кўриб чиқишга мажбурлигини назарда тутиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари ёки ахборот хизматлари раҳбарлари (матбуот котиблари) тегишлича жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, расмий веб-сайтлар, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа саёҳатлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда шахсан ахборот тақдим этиб боришини назарда тутиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларининг фаолиятига оид маълумотларни аҳолига етказиш, шунингдек, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш жараёнига фуқароларни жалб этиш учун чоралар кўриш ва кўмаклашиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил 1 апрель

2.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил август

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхати, ундан фойдаланиш ҳамда маълумотларни бундай ахборотлар жумласига киритиш ҳамда чиқариш асослари, муддатлари ва тартибини белгилаш;

чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхатига кирмайдиган маълумотларни махфийлаштиришни тақиқлаш;

чеклаб қўйилиши фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларнинг давлат сирларига киритилишини ман этиш;

фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотларнинг давлат хизматчилари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар билан ишда фойдаланишга ижозатни расмийлаштириш шартлари ва тартибларини белгилаш;

ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ва замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда давлат сирларини сақлашнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил август

Давлат хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

а) йил давомида ўтказиладиган ҳисобот (ҳайъат) йиғилишларининг видеоёзувлари ва улар якуни бўйича қабул қилинган қарорлар;

б) очиқ маълумотлар шаклида бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларнинг тушумлари ва харажатлари, шунингдек, амалга оширилган давлат харидлари бўйича маълумотлар;

в) расмий веб-сайтда жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотларни янгилаб бориш даврийлиги муддатини ахборотларнинг динамик (ўзгарувчан) ва статистик турларига қараб таснифлаган ҳолда амалга ошириш;

г) веб-сайтда коррупцияга қарши курашиш фаолияти бўйича алоҳида саҳифа ташкил қилган ҳолда, унга қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотларни киритиб бориш:

коррупцияга қарши курашиш сиёсати, шу жумладан ушбу йўналишда соҳага доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро ҳолати;

соҳада коррупцияга қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқилган дастур, чора-тадбирлар режаси ва бошқа ҳужжатлар;

ички идоравий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертиза натижалари;

коррупциявий ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳақидаги статистик маълумотлар (суд қарори асосида), шу жумладан кўрилган чоралар юзасидан маълумот ва ҳисоботлар;

жисмоний ва юридик шахс вакиллари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумот бериш имкониятини берувчи алоқа каналлари тўғрисида маълумот;

ўтказилган таҳлиллар ва жамоатчилик сўровлари, шу жумладан онлайн сўровнома ва унинг натижалари;

коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида тайёрланган тарғибот материаллари (слайд, ролик, маъруза матнлари, мақола, буклет, рисола ва бошқалар);

кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилиши режалаштирилган семинар, тренинг, давра суҳбати, муҳокама, пресс-конференция ва бошқа тадбирлар;

жорий этилган ички назорат (комплаенс назорат) тизими бўлинмаси томонидан амалга оширилган ишлар ва татбиқ этилган коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар тўғрисидаги маълумотлар.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни долзарблик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қамраб олинганлиги нуқтаи назаридан танқидий ўрганиш ва заруратга кўра тегишли қарор лойиҳасини белгиланган тартибда киритиш:

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низом;

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 394-сон «Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий сиёсий жамғармаси тўғрисида»ги қарори.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК

6.

Барча давлат органлари ва ташкилотларига татбиқ этиладиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида очиқлик бўйича мониторинг ўтказиш, очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш, очиқлик индексини ҳисоблашга қаратилган Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методикани ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 октябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Бош прокуратура, Олий суд, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш:

Жамғарманинг асосий вазифалари;

Давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағларидан ажратиладиган ажратмаларнинг аниқ миқдорларини белгилаш;

жамғарма маблағларини сарфлашнинг аниқ ва шаффоф тартиби ва механизмлари;

жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисобот бериш;

маблағларни тақсимлашда ошкоралик ва холисликни таъминлаш;

Агентлик директорига Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентликнинг қўшимча ходимлар штат бирликларини киритиш ҳуқуқи.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил август

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

8.

Жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматчилари учун қўлланмани ишлаб чиқиш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан юритилиши тавсия этиладиган ижтимоий тармоқлар рўйхатини («Твиттер» ёки бошқалар) шакллантириш.

Қўлланма

2021 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати

9.

Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштиришга қаратилган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Методика

2021 йил сентябрь

Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

10.

«Очиқ Ҳукумат ҳамкорлиги» (Open Government Partnership, OGP) халқаро ташкилотига Ўзбекистон Республикасининг аъзо бўлиш шартлари ва оқибатлари таҳлили, шунингдек, мавжуд салоҳият, хорижий давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таклифлар

2021 йил сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Қуйидагиларни амалга ошириш:

илғор халқаро стандартларга мувофиқ Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотлардан олинган ташқи қарзлар тўғрисидаги ахборотнинг ҳажми ва аниқ рўйхатини белгилаш, уни деталлаштирилган ҳолда жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш;

бюджет шаффофлиги бўйича халқаро рейтингда етакчи ўринларни эгаллаб турган илғор хорижий мамлакатлар тажрибасини доимий таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет очиқлиги индексида эгаллаган поғонасини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаб бориш;

Open Knowledge Foundation ва бошқа шу каби халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари билан биргаликда Давлат бюджети маблағлари айланмаси очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган Open Spending (Where Does My Money Go, Citizen Budget ва бошқалар) лойиҳаларини, уларнинг амалий аҳамиятини ҳисобга олиб амалга ошириш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

фуқаролар ва жамоат бирлашмаларини бюджет шаклланиши ва тасарруф этилиши жараёнига, шу жумладан дастлабки бюджет лойиҳаси ва аудиторлик ҳисобот муҳокамаларига реал жалб этиш механизмларини назарда тутувчи амалий чора-тадбирларни қабул қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар режаси

2021 йил август

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини кучайтириш, шу жумладан:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакиллари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари вакилларининг ахборот олиш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида хабардорлигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фуқаролар, жамоат бирлашмалари ва тадбиркорлик субъектларининг иштирокини, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда, таъминлаш имкониятини яратиш, доимий ахборот ва мулоқот тизимини йўлга қўйиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда бажариладиган ишларнинг ҳолатини танқидий баҳо бериш имкониятини яратиш, бунда давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини самарали равишда йўлга қўйиш, шу жумладан кенгашнинг таркибини шакллантиришда аксарият аъзоларини тажрибага эга бўлган маҳаллий ва чет эллик экспертлар, олимлар ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакилларидан ташкил топишини таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар режаси

2021 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Мадад» ННТ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари

13.

«Ҳукуматнинг очиқлиги» омили (Open Government Factor, WJP Rule of Law Index) бўйича мамлакатнинг ўрнини яхшилаш мақсадида қуйидаги йўналишларда комплекс таҳлил ўтказиш ва натижаси бўйича ташкилий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

қонун ҳужжатлари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш ҳолати;

жисмоний шахслар ва юридик шахс вакилларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан таъминланганлик ҳолати;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштироки;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан очиқлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлик юзасидан шикоят қилиш механизмлари жорий этилганлиги ва қўлланилиши ҳолати.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

2021 йил сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси