Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига мувофиқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорига юқори турувчи манфаатдор давлат органлари, шунингдек, давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги розилигига мувофиқ идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат кўчмас мулк объектларини (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно), автомототранспорт воситаларни ҳамда бошқа асосий воситаларини бир давлат ташкилоти тасарруфидан бошқа бир давлат ташкилоти тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига бериш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига бериш бўйича қарор қабул қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика мулки объектларини топшириш ва қабул қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига беришда қабул қилувчи томоннинг мазкур объектдан самарали фойдаланишини таъминлашни назарда тутсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 8 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
355-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июндаги 355-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика мулки объект(лар)и — давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари (мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва уларнинг қисмлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилоти — давлат органлари, давлат муассасалари ва бошқа давлат ташкилотлари.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика мулки объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситалари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига тегишли кадастр ҳужжатлари ва автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда (қурилиши тугалланмаган объектлар бундан мустасно), оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асосий воситаларни бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришда топширувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланган асосий воситалар рўйхати тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қурилиши тугалланмаган объектлар бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарордан нусха ва қурилиш бўйича бажарилган ишлар ҳажми ҳақидаги тасдиқланган маълумотнома тақдим этилган тақдирда, оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республика мулки объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ушбу давлат ташкилоти фаолияти тўхтатилмасдан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар республика кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситалари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилган пайтда ушбу объект савдода турган ёки сотилиши белгиланган ёхуд тегишли ижара шартномаси расмийлаштирилган, инвесторлар билан тузилган меморандум ёки шартнома кучда бўлган бўлса, топширувчининг барча, шу жумладан ижара шартномаси ёки инвесторлар билан тузилган меморандум ёки шартномаси бўйича, ҳуқуқ ва мажбуриятлари қабул қилувчи томонга ўтказилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ижара шартномаси томонлари ўртасида бошқача келишувга эришилмаган бўлса, ижара шартномаси унда белгиланган муддатга қадар ўз кучини йўқотмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага олинган республика кўчмас мулк объект(лар)и автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалари бўйича томонлар ўртасида келиб чиққан низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Республика мулки объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ва давлат ташкилотларининг ташаббусларига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) тегишли қарори билан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш
(2-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ташаббускор давлат ташкилоти ўзининг юқори турувчи ташкилотига (агар мавжуд бўлса) республика мулки объект(лар)ини қабул қилиш ёки топшириш юзасидан мурожаат қилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташаббускорнинг юқори турувчи ташкилоти тегишли мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда республика мулки объект(лар)ини топширувчи ва қабул қилувчи юқори турувчи органи розилиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги таклифини тақдим этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Республика мулки объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш учун Агентликка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) республика мулки объектининг бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Ҳукуматининг тегишли топшириғи нусхаси (агар мавжуд бўлса);
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) манфаатдор давлат ташкилотининг (топширувчи ва қабул қилувчи ташкилот юқори турувчи органларининг) республика мулки объектини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисидаги келишилган таклифлари баён этилган мурожаатлари (топширувчи ҳамда қабул қилувчининг юқори турувчи органларининг розилиги).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур мурожаатларда республика мулки объектини қабул қилувчи томоннинг қабул қилинган объект(лар)дан фойдаланиш мақсадлари аниқ кўрсатилиши шарт;
(11-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) республика кўчмас мулк объект(лар)ининг кадастр ҳужжатлари нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) объектларнинг ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ паспорти (ppt форматда) ва фотосуратлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) бошқа асосий воситаларни тасдиқланган рўйхати;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан «д» ва «е» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) республика мулки объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришда республика мулки объект(лар)ини ҳамда автомототранспорт воситаларини топширувчи ташкилот томонидан объект(лар)ни сақлаш харажатлари (молиялаштириш манбалари билан) тўғрисида маълумот.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Республика мулки объекти тегишли бўлган давлат ташкилотининг юқори турувчи ташкилоти (агар мавжуд бўлса) раҳбари объект тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғри тақдим этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш бўйича қарор қабул қилиш
(3-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Республика мулки объекти тегишли бўлган давлат ташкилотининг юқори турувчи ташкилоти ёки қабул қилувчи давлат ташкилотининг юқори турувчи ташкилоти томонидан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилиши белгиланган объект тўғрисидаги маълумотлар Агентликка тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агентлик ушбу Низомнинг 11-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан кейин уч кун ичида республика мулки объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш бўйича тегишли қарор қабул қилиш мақсадида хулоса олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, маълумотлар олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда республика мулки объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришда объект(лар)ни сақлаш харажатларининг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан хулоса беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан хулоса белгиланган муддатда тақдим этилмаса, республика мулки объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз беришнинг мақсадга мувофиқлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган деб ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агентлик Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хулосасини олгандан (келишилгандан) кейин бир ҳафта муддатда тегишли қарор қабул қилади ва қарор нусхасини почта алоқаси орқали манфаатдор давлат ташкилотларига юборади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агентлик республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида қарор қабул қилишда республика мулки объектларининг бутлигини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида республика мулки объектларини топширувчи ва қабул қилувчи ташкилотларга белгиланган тартибда қўшимча кўрсатмалар бериши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Республика мулки объектини қабул қилувчи томон қарор нусхасини ҳамда объектдан келгусида фойдаланиш мақсадларидан келиб чиқиб, объектни сақлаш харажатлари бўйича тегишли ҳисоб-китобларни беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига тақдим этиши шарт (агар бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ҳисобланса).
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Республика мулки объектларини топшириш-қабул қилиш ишлари Агентликнинг тегишли қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қонунчилик ҳужжатларида республика мулки объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беришнинг аниқ муддати назарда тутилган ҳолларда ушбу муддат объектларни бериш тўғрисида қабул қилинган қарорда кўрсатиб ўтилиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-боб. Давлат муассасалари ўз таркибига кирувчи давлат ташкилотларининг республика мулки бўлган кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201. Давлат муассасалари, шу жумладан, давлат органлари ўз таркибига кирадиган давлат ташкилотларига тегишли республика кўчмас мулк объектини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агентликка мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) республика кўчмас мулк объект(лар)ининг кадастр ҳужжатлари нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) объектларнинг ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ паспорти (ppt форматда) ва фотосуратлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) республика кўчмас мулк объектини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Ҳукуматининг тегишли топшириғи нусхаси (агар мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур мурожаатда республика кўчмас мулкини қабул қилувчи томоннинг қабул қилинган объект(лар)дан фойдаланиш мақсадлари аниқ кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202. Агентлик ушбу Низомнинг 201-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан кейин бир ҳафта муддатда қуйидагиларни кўриб чиққан ҳолда республика кўчмас мулк объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан хулоса беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириш ва ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига ва бошқа дастурларга кирганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Ҳукуматнинг бошқача тарзда тасарруф этиш топшириқлари мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектга нисбатан тақиқнинг (чекловнинг) мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
203. Ушбу Низомнинг 202-бандининг учинчи — олтинчи хатбошиларда назарда тутилган ҳолатлардан бири аниқланган тақдирда, мазкур кўчмас мулк объект(лар)ини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан хулоса беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
204. Давлат муассасаси, шу жумладан, давлат органи Агентликнинг ижобий хулосасини олгандан (келишилгандан) кейин бир ҳафта муддатда тегишли қарор қабул қилади ва қарор нусхасини почта алоқаси орқали манфаатдор ташкилотларга, шунингдек, Агентликка юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарорда республика кўчмас мулк объектларининг бутлигини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
205. Республика кўчмас мулк объектини қабул қилувчи томон қарор нусхасини ҳамда объектдан келгусида фойдаланиш мақсадларидан келиб чиқиб, объектни сақлаш харажатлари бўйича тегишли ҳисоб-китобларни беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига тақдим этиши шарт (агар бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ҳисобланса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
206. Республика кўчмас мулк объектларини топшириш-қабул қилиш ишлари давлат муассасаси, шу жумладан, давлат органининг тегишли қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида амалга оширилади.
(31-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Республика мулки объектларини топшириш ва қабул қилиш тартиби
(4-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Республика мулки объект(лар)ини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин топширувчи ва қабул қилувчи томонидан ушбу объектларни топшириш ва қабул қилиш учун тегишли комиссия таркиби тасдиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Топширувчи ва қабул қилувчи комиссия томонидан имзоланадиган топшириш-қабул қилиш далолатномаси уч нусхада тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектни топшириш-қабул қилиш далолатномасини топширувчи ва қабул қилувчи томонларнинг раҳбарлари тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириш-қабул қилиш комиссияси томонидан тасдиқланган топшириш-қабул қилиш далолатномасининг бир нусхаси комиссия тасдиқлагандан кейин ўн кун муддатда Агентликка тақдим этилади, қолган нусхалари топширувчи ҳамда қабул қилувчида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика мулки объектларини топшириш-қабул қилиш учун топширувчи ва қабул қилувчи ташкилотлар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Республика мулки объектларини топшириш-қабул қилиш комиссияси раиси ва аъзолари ўзлари расмийлаштирган топшириш-қабул қилиш ҳужжатларининг тўлиқлиги ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилган бўлиши учун жавобгар бўладилар.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектни топшириш-қабул қилиш ишлари белгиланган муддатларда амалга оширилмаган тақдирда, томонлар ўзаро келишган ҳолда асослантирилган сабабларни кўрсатиб, Агентликни огоҳлантиришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қабул қилувчи давлат ташкилоти қабул қилиб олинган республика кўчмас мулк объект(лар)и белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси томонидан техник кўрикдан ўтказилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Агентликнинг республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш бўйича қарори ушбу мулк объектларига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилишига асос бўлади, бошқа асосий воситалар бундан мустасно.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Республика кўчмас мулк объектлари оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бошқа давлат ташкилотига ўтган тақдирда сервитут сақланиб қолади ва сервитут белгилаш учун асослар бекор бўлган ҳолларда бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика мулки объектлари бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Давлат ташкилоти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ва давлат ташкилотларининг ташаббуси асосида тегишли ҳужжатларни Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этади.
Таклифлар топшириққа мувофиқ ва ташаббус кўрсатиш тартибида берилади
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Республика мулки объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.
Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кун муддатда
Агар тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлса, давлат ташкилотига қарор қабул қилишни рад этиш бўйича ёзма хабар юборади.
2-босқич
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Тақдим этилган ҳужжатларни тегишли хулоса олиш учун Молия вазирлигига юборади.
Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кун муддатда
Молия вазирлиги
Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Агентликка тегишли хулоса тақдим этади.
Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда
3-босқич
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Молия вазирлигининг хулосаси асосида тегишли қарор қабул қилади.
Хулоса тақдим этилгандан кейин бир ҳафта муддатда
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Қарор нусхасини манфаатдор давлат ташкилотига юборади.
Қарор қабул қилинган кундан кейин бир кун муддатда
4-босқич
Давлат ташкилоти
Топшириш ва қабул қилиш учун тегишли комиссия таркибини тасдиқлаш ва объектни топшириш-қабул қилиш ишларини амалга оширади.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддатда
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш