20.05.2021 йилдаги 321-сон
14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур Низом талаблари ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилгандан ташқари бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари учун буюртмачи хизматини ташкил этишда қўлланилиши мумкин.
Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш ишларини амалга оширишда буюртмачи хизматини жалб қилиш мажбурий ҳисобланади.
4. Буюртмачи хизмати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлари ва тариф коэффициентлари ҳамда қонунчилик бўйича оширилган миқдордаги коэффициентлари;
20. Буюртмачи хизматлари марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматидан ажратмалардан ташқари мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан юқори турувчи ташкилот билан келишган ҳолда қуйидагиларни молиялаштиришга йўналтирилади: