10.12.1996 йилдаги 438-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.1997
 LexUZ шарҳи
1. 1997 йил 1 январдан бошлаб иловага мувофиқ истеъмол товарларининг айрим турларига импорт бож пошлиналарининг янги ставкалари жорий этилсин.
2. Мазкур қарорга иловага мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи иқтисодий фаолияти тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарорига 2-иловага ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига товар импорт қилишни оқилона ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарорига 1-иловага ўзгартиришлар киритилсин.