18.05.1973 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУҚАДДИМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳамкорлиги Кенгаши раҳбарлигида ишлаб чиқилган ушбу Конвенциянинг Аҳдлашувчи томонлари,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро савдо ва халқаро алмашинувнинг бошқа турларини амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган, Аҳдлашувчи томонлар божхона тартиб-таомилларини ва амалиётдаги номувофиқликларни бартараф этишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тартиб таомилларини ва амалиётни соддалаштириш ва уйғунлаштириш йўли билан, шунингдек халқаро ҳамкорликни рағбатлантириш, савдонинг ушбу турини ривожлантиришга самарали ҳисса қўшишга хохиш билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли божхона назорати стандартларига зиён етказмасдан, халқаро савдони енгиллаштиришга қаратилган, сезиларли даражадаги афзалликларга етишиш мумкинлигини қайд этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай соддалаштириш ва уйғунлаштиришга қуйидаги тамойилларни қўллаш орқали эришиш мумкин деб эътироф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона процедуралари ва амалиётини доимий равишда такомиллаштиришга йўналтирилган дастурларни амалга ошириш ва шу орқали уларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тартиботларини ва амалиётларини олдиндан, кетма-кетликда ва ошкора равишда қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор томонларга божхона қонунлари, норматив ҳужжатлар, маъмурий тавсиялар, тартиботлар ва амалиётга оид барча зарур маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратни хавфни бошқариш ва аудит усулларига асосланган бошқариш, ва ахборот технологияларидан максимал даражада фойдаланиш каби замонавий усуллардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча тегишли ҳолатларда бошқа давлат органлари, бошқа божхона маъмуриятлари ва савдо ҳамжамиятлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли халқаро стандартларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор томонларга тегишли бўлган, маъмурий ва суд амалиётини қаршиликсиз кўришини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги мақсадлар ва принципларни ўз ичига оладиган халқаро ҳужжат, Аҳдлашувчи Томонлар фойдаланишни ўз зиммаларига оладиган божхона процедуралари ва амалиётларини юқори даражада соддалаштириш ва уйғунлаштиришни таъминлайди, бу эса Божхона Ҳамкорлиги Кенгашининг энг муҳим мақсади ҳисобланади ва шу билан халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «стандарт», божхона процедуралари ва амалиётини уйғунлаштириш ва соддалаштиришга эришиш учун амалга ошириш зарур деб ҳисобланган қоидани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) «Ўтиш даври стандарти» Бош Илованинг стандартини англатади, бунинг учун узоқроқ муддатда амалга оширишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) «Амалий фойдаланиш учун тавсиянома» кенг қўлланилиши мақбул деб ҳисобланган божхона процедуралари ва амалиётини уйғунлаштириш ва соддалаштиришда илгари сурилган Махсус Иловани тақдим этишни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) «Миллий қонунчилик» Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи томонидан ўрнатилган ва ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида амал қиладиган ёки ушбу Томон мажбурият олган халқаро шартномаларни ўз ичига олган қонунларни, норматив ҳужжатларни ва бошқа тадбирларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) «Бош илова» ушбу Конвенцияда эслатиб ўтилган барча божхона процедуралари ва амалиётларига тааллуқли қоидалар тўпламини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(f) «Махсус илова» ушбу Битимда эслатиб ўтилган битта ёки бир нечта божхона процедураси ёки амалиётига нисбатан қўлланиладиган қоидалар тўпламини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(g) «Тавсиялар» Бош Илова, Махсус Иловалар ва уларнинг боблари изоҳларининг комбинациясини англатади, бу Стандартлар, Ўтиш даври стандартлари ва Тавсияларини амалий қўллаш учун амалга оширилган баъзи ҳаракатлар, хусусан, илғор амалиётларни тавсифлаш ва қулай шарт-шароитларга оид мисолларни тавсия этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(h) «Доимий техник қўмита» Кенгашнинг доимий техник қўмитасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(j) «Кенгаш» 1950 йил 15 декабрда Брюсселда тузилган Божхона ҳамкорлиги тўғрисидаги Конвенция томонидан ташкил этилган ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(k) «Божхона ёки иқтисодий иттифоқ» ушбу Конвенция билан бошқариладиган масалаларда ушбу давлатлар учун мажбурий бўлган ўз қоидаларини қабул қилишга ваколатли бўлган аъзо давлатлар томонидан ташкил этилган ва ички тартиб-қоидаларига мувофиқ ушбу Конвенцияга имзо чекиш, ратификация қилиш ёки қўшилиш учун қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ
ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ ВА ТУЗИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенциянинг қўлланилиш доираси
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи томон божхона процедураларини соддалаштириш ва уйғунлаштиришни рағбатлантириш мажбуриятини ҳамда шу мақсадда ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ Конвенция иловаларида келтирилган Стандартлар, Ўтиш даври стандартлари ва Амалиётда қўллаш бўйича тавсияларга риоя қилишни ўз зиммасига олади. Аммо, Аҳдлашувчи томонга кўзда тутилганидан кўра янада қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш бўйича тўсқинлик қилинмайди ва ҳар бир Аҳдлашувчи томонга имкон қадар юқоридаги каби доимо янада қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция қоидалари божхона назорати остида бўлган товарларга нисбатан қўлланиладиган тақиқлар ёки чекловлар бўйича миллий қонунчиликни қўллашга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция тузилиши
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Конвенция Асосий матн, Бош илова ва Махсус иловаларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенциядаги Бош илова ва Махсус иловаларнинг ҳар бири қоида тариқасида, Иловаларга бўлинадиган Боблардан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Изоҳлар; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Бош иловада Ўтиш даври стандартлари ҳисобланувчи баъзи Стандартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Махсус илова амалий қўллаш бўйича Тавсияларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Иловага Тавсиялар ҳамроҳлик қилади ҳамда ундаги матн Аҳдлашувчи томонлар учун мажбурий ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция мақсадлари учун, Аҳдлашувчи томон тарафидан мажбурият ўз зиммасига олинган ҳар қандай (ҳар қандай) Махсус илова ёки ҳар қандай (ҳар қандай) уларнинг Боблари ушбу Конвенциянинг ажралмас қисми саналади ва Аҳдлашувчи томонга нисбатан Конвенция бўйича ҳар қандай ҳавола ушбу Илова ёки Боблар бўйича ҳам ҳавола деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ
КОНВЕНЦИЯ БОШҚАРМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув қўмитаси
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг бажарилишини, уни ягона талқин қилиш ва қўллашга доир ҳар қандай чораларни, шунингдек унга тузатишлар киритиш бўйича ҳар қандай таклифларни кўриб чиқиш учун Бошқарув қўмитаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар Бошқарув қўмитасининг аъзолари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенциянинг 8-моддаси қоидаларига мувофиқ ушбу Конвенциянинг Аҳдлашувчи Тарафи ёки Жаҳон савдо ташкилотига аъзо ҳар қандай давлатнинг ваколатли маъмурияти Бошқарув қўмитасининг мажлисларида кузатувчи сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга. Бундай кузатувчиларнинг мақоми ва ҳуқуқлари Кенгаш қарори билан белгиланади. Юқоридаги ҳуқуқлар Кенгашнинг тегишли қарори кучга киргунга қадар амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бошқарув қўмитаси халқаро ҳукумат ва нодавлат ташкилотларнинг вакилларини Бошқарув қўмитасининг мажлисларига кузатувчи сифатида таклиф қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бошқарув қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) Аҳдлашувчи Томонларга тавсиялар беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ушбу Конвенциянинг асосий қисмига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Бош Иловага, Махсус Иловаларга ва уларнинг Бобларига киритилган ўзгартишлар, шунингдек Бош иловага янги боблар киритилиши муносабати билан; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Махсус Иловаларга янги Махсус иловалар ва янги Боблар киритиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) 16-моддага мувофиқ амалий қўлланмалар бўйича тавсияларга ўзгартириш киритиш ёки Махсус иловаларда ёки уларнинг Бобларида амалий қўлланма бўйича янги тавсияларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) 13-модданинг 4-бандига мувофиқ ушбу Конвенция қоидалари қандай амалга оширилишини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) Тавсиялар матнини қайта кўриб чиқади ва янгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) ушбу Конвенцияга тегишли ҳар қандай бошқа масалаларни кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(f) Ўзининг қарорлари тўғрисида Доимий техник қўмитани ва Кенгашни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари ушбу модданинг 5-банди (a), (b), (c) ёки (d) кичик бандларига мувофиқ ўз таклифларини Кенгаш Бош котибига ўзларининг мантиқий асосларини, шунингдек Бошқарув қўмитаси мажлислари кун тартибига сўровларни ўз ичига олган ҳар қандай масалаларни тақдим этиши мумкин. Кенгаш Бош котиби таклифларни Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари ва ушбу модданинг 2, 3 ва 4-бандларида кўрсатилган кузатувчиларга етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бошқарув қўмитасининг мажлислари йилига камида бир марта ўтказилади. Қўмита ҳар йили Раис ва унинг Ўринбосарларини сайлайди. Кенгаш Бош котиби Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмуриятлари ва ушбу модданинг 2, 3 ва 4-бандларида кўрсатилган кузатувчиларга Бошқарув қўмитаси мажлисидан камида олти ҳафта олдин йиғилишда иштирок этиш учун таклифномалар ва кун тартибининг лойиҳаларини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қарорни консенсус орқали олиш имконияти бўлмаган тақдирда, Бошқарув қўмитаси кўриб чиқадиган масалаларни овоз бериш орқали қатнашган Аҳдлашувчи Томонлар вакиллари ҳал қиладилар. Ушбу модданинг 5-банди (a), (b) ёки (c) кичик бандларига мувофиқ таклифлар берилган овозларнинг учдан икки қисми билан қабул қилинади. Бошқа барча масалалар бўйича Бошқарув қўмитаси берилган овозларнинг оддий кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Конвенциянинг 8-моддаси 5-банди қўлланилган тақдирда, Аҳдлашувчи Томонлар бўлган божхона ёки хўжалик бирлашмалари фақат овоз беришда иштирок этадилар, бу уларнинг Аҳдлашувчи Томон бўлган аъзо давлатларига тегишли бўлган овозларнинг умумий сонига тенг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Йиғилиш ёпилишидан олдин Бошқарув қўмитаси ҳисоботни тасдиқлайди. Ушбу ҳисобот Кенгашга ва Аҳдлашувчи Томонларга, шунингдек 2, 3 ва 4-бандларда қайд этилган кузатувчиларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агар ушбу моддада тегишли қоидалар бўлмаса, Кенгашнинг Қоидалари, агар Бошқарув қўмитаси бошқача қарор қилмаса, қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув қўмитаси мажлисларида овоз бериш ҳар бир Махсус илова ва Махсус Илованинг ҳар бир боби учун алоҳида-алоҳида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Конвенциянинг асосий матни ва Бош иловасини шарҳлаш, қўллаш ёки ўзгартириш бўйича овоз бериш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Кучга кирган Махсус илова ёки Махсус илова бобига тааллуқли масалаларда фақат ушбу махсус илова ёки бобни қабул қилган Аҳдлашувчи Томонлар овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Махсус иловаларнинг янги махсус иловалар ёки янги боблари бўйича овоз бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ
АҲДЛАШУВЧИ ТОМОН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенцияни ратификация қилиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай давлат — Кенгаши аъзоси ва Бирлашган миллатлар ташкилоти, ёки унинг ихтисослаштирилган муассасалари аъзолари бу Конвенцияда қуйидагиларни амалга оширган ҳолда Аҳдлашувчи томон бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Конвенцияни ратификация шартларисиз имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) ратификация ёрлиғи имзолангандан кейин ратификация ёрлиғини сақлаш учун топшириш; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) унга қўшилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция 1974 йил 30 июнгача Брюсселдаги Кенгаш қароргоҳида ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган аъзо давлатлар томонидан имзоланиши учун очиқ бўлади.Ушбу муддат тугагандан сўнг, Конвенция бундай аъзо давлатларнинг қўшилиши учун очиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон Конвенцияни имзолаш, ратификация қилиш ёки унга қўшилиш пайтида қайси Махсус иловалар ёки уларнинг бобларини қабул қилишини кўрсатиб ўтади, агар умуман қабул қилса. Кейинчалик, у бир ёки бир нечта Махсус иловалар ёки уларнинг Бобларини қабул қилганлиги тўғрисида депозитарийга хабар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Янги Махсус Иловани ёки Махсус Илованинг бирон бир янги бобини қабул қилган Аҳдлашувчи Томонлар ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ бу ҳақда депозитарийни хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. (а) Ҳар қандай божхона ва иқтисодий иттифоқ ушбу модданинг 1, 2 ва 3-бандларига мувофиқ ушбу Конвенциянинг Аҳдлашувчи томонларига айланиши мумкин. Бундай божхона ёки иқтисодий иттифоқ депозитарийга ушбу Конвенцияда тартибга солинадиган масалалар бўйича ўз ваколатлари тўғрисида хабар беради. Бундай божхона ёки иқтисодий иттифоқ ўз ваколати доирасидаги ҳар қандай муҳим ўзгаришлар тўғрисида депозитарийга хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ушбу Конвенциянинг Аҳдлашувчи Томон бўлган божхона ёки иқтисодий иттифоқ ўз ваколати доирасидаги масалалар бўйича ўз номидан Конвенция томонидан унга берилган ҳуқуқлардан фойдаланади ва ушбу Конвенциянинг Аҳдлашувчи Томонларига аъзо бўлган бундай иттифоққа аъзо давлатларга Конвенция томонидан берилган мажбуриятларни бажаради. Бундай ҳолда, бундай иттифоққа аъзо давлатлар ушбу ҳуқуқларни, шу жумладан овоз бериш ҳуқуқини алоҳида амалга оширишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қиладиган ёки унга қўшилган ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон ушбу Конвенцияга, шу жумладан Бош иловага ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни депозитарийга топширган санадан бошлаб кучга кирган ҳар қандай ўзгартиришлар билан боғланишга рози бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Махсус иловани ёки унинг Бобини қабул қилган ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон, ҳар қандай ўзгартиришлар тўғрисида депозитарий томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб кучга кирган ушбу Махсус Иловада ёки бобда кўрсатилган стандартларга рози бўлади. Махсус қўшимчани ёки унинг Бобини қабул қиладиган ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон учун қабул қилинганлиги тўғрисида депозитарийга билдиришнома юборилган санадан бошлаб кучга кирган Амалий тавсияларга киритилган ҳар қандай ўзгартиришлар мажбурийдир, агар бундай Аҳдлашувчи Томон ушбу Конвенциянинг 12-моддасига мувофиқ бундай тавсияларни бир ёки бир нечтасини қўлламаслик тўғрисида шарт қўймаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенциянинг қўлланилиши
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон ушбу Конвенцияни ратификация шартларисиз имзолаган ёки ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни сақлаш учун топширганида ёки бундан кейин бошқа ҳар қандай вақтда депозитарийга билдиришнома юбориб, ушбу Конвенция халқаро муносабатлар учун масъул бўлган барча ёки ҳар қандай алоҳида ҳудудларга тегишли эканлиги тўғрисида эълон қилиши мумкин. Бундай билдиришнома депозитарий томонидан олинган санадан уч ой ўтгандан кейин кучга киради. Бироқ, ушбу Конвенция тегишли билдиришномада кўрсатилган ҳудудларда тегишли Аҳдлашувчи Томон учун кучга киргунга қадар қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ бу Конвенциянинг халқаро муносабатлар учун жавобгар бўлган ҳар қандай ҳудудга татбиқ этилиши тўғрисида билдиришнома юборган ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Конвенциянинг 19-моддасида белгиланган тартибда Конвенция бу ҳудудда бундан буён қўлланмаслиги тўғрисида депозитарийни хабардор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияни қўллаш учун Аҳдлашувчи Томон бўлган ҳар қандай божхона ёки иқтисодий иттифоқ ташкил этилаётган божхона ёки иқтисодий иттифоқ ҳудудлари тўғрисида Бош котибни хабардор қилади ва ушбу ҳудудлар ягона ҳудуд сифатида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоида ва бандларни қабул қилиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Барча Аҳдлашувчи Томонлар Бош Илова мажбуриятларини ўз зиммасига олишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар битта Махсус Иловани ёки битта Бобни ёки ундан кўпини қабул қилиши мумкин. Махсус иловани ёки унинг Боби (лар) ни қабул қилган Аҳдлашувчи Томон ундаги барча стандартларга риоя қилишга рози бўлган деб ҳисобланади. Махсус илова ёки унинг Бобини (лар) қабул қилган Аҳдлашувчи томон унда мавжуд бўлган амалий қўллаш бўйича барча тавсияларга агар қабул қилинган вақтда ёки ундан кейин бошқа ҳар қандай вақтда амалий қўллаш бўйича Тавсиялар тўғрисида депозитарийни хабардор қилмаса риоя қилишга рози бўлган деб ҳисобланади, уларга нисбатан миллий қонунчилик қоидалари ва уларни амалда қўллаш бўйича тегишли Тавсиянома (лар) ўртасидаги тафовутларни кўрсатувчи изоҳлар билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Махсус илова ёки унинг Боби (боблари) бўйича мажбуриятларни олишга рози бўлган ҳар бир Аҳдлашувчи Томон 2-банднинг қоидаларига биноан ўзларининг амалий қўллашдаги Тавсиялар бўйича изоҳларини олиб ташлаш имкониятини кўриб чиқиши керак ва Аҳдлашувчи Томон учун шартнома кучга кирган кундан бошлаб ҳар уч йиллик муддат охирида, Кенгаш Бош котибини унинг миллий қонун қоидаларини кўрсатган ҳолда Изоҳларни қайтариб олишга йўл қўймайдиган, шу каби ўрганиш натижаси тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидаларни бажариш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи томон ушбу Аҳдлашувчи томон учун ушбу Илова (лар) ёки унинг Боб (лар) кучга киргандан сўнг 36 ой ичида қабул қилинган Бош илова ва Махсус илова (лар) ёки унинг Боб (лар) стандартлари амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ана шу Аҳдлашувчи Томон учун Бош илова кучга киргандан кейин 60 ой ичида Бош Илованинг Ўтиш стандартлари бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон қабул қилинган Махсус илова (лар) ни ёки уларнинг Бобларини (ларини) амалий қўллаш бўйича тавсияларининг ушбу Махсус илова (лар) ёки уларнинг Боблари ушбу Аҳдлашувчи Томон учун кучга киритилгандан кейин 36 ой ичида агар, ушбу Амалий тавсияларнинг биттасига ёки бир нечтасига изоҳ берилмаган бўлса бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. a) Ушбу модданинг 1 ёки 2-бандларида кўзда тутилган муддат амалда бирон бир Аҳдлашувчи Томон томонидан Бош Илованинг қоидаларини бажарилишини таъминлаш учун етарли бўлмаса, ушбу Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 1 ёки 2-бандларида кўрсатилган муддат тугашига қадар ушбу муддатни узайтириш талаби билан Бошқарув қўмитасига мурожаат қилиши мумкин. Аҳдлашувчи Томон ўзининг мурожаатида Бош илова қоидаларидан қайси бири бўйича муддатни узайтиришни, шунингдек, бундай сўровнинг сабабларини кўрсатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Алоҳида ҳолатларда, Бошқарув қўмитаси муддатни узайтиришни тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бошқарув қўмитасининг бундай узайтиришни тақдим этиш тўғрисидаги ҳар қандай қарорида бундай қарорни қабул қилиш учун асос бўлган алоҳида ҳолатларга ҳавола бўлиши керак ва ҳеч қандай ҳолатда узайтириш муддати бир йилдан ошмаслиги керак. Узайтириш муддати тугаши билан, Аҳдлашувчи Томон депозитарийга нисбатан узайтириш берилган қоидаларнинг бажарилиши тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоларни ҳал қилиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Икки ёки ундан ортиқ Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ушбу Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ низолар, имкон қадар, улар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Музокаралар давомида ечимини тополмаган ҳар қандай низолар келишолмаётган Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан Бошқарув қўмитасига юборилади ва улар ушбу низони кўриб чиқади ҳамда уни ҳал қилиш бўйича тавсиялар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Низолашаётган Аҳдлашувчи Томонлар Бошқарув қўмитасининг тавсияларини мажбурий сифатида қабул қилиш тўғрисида олдиндан келишиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенцияга тузатишлар
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бошқарув қўмитаси томонидан 6-модданинг 5-банди (a) (i) ва (ii) кичик бандларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонларга тавсия этилган ҳар қандай тузатиш матни Кенгаш Бош котиби томонидан барча Аҳдлашувчи Томонларга, шунингдек Аҳдлашувчи Томон ҳисобланмайдиган аъзо давлатлар Кенгашларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конвенциянинг асосий матнига киритилган тузатишлар барча Аҳдлашувчи Томонлар учун 12 ой ичида ушбу ўзгартиришлар тавсия этилган Бошқарув қўмитаси йиғилишида қатнашган Аҳдлашувчи Томонлар қабул қилганлик ҳақидаги ҳужжатларни сақлашга топширгандан кейин бундай ўзгартиришлар тўғрисида хабар берилган санадан бошлаб 12 ой ичида бирон бир Аҳдлашувчи Томондан бирор бир эътироз олинмаганда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бош Иловага ёки Махсус Иловаларга ёки уларнинг Бобларини ўзгартириш учун тавсия этилган ҳар қандай тузатиш, тавсия қилинган тузатиш Аҳдлашувчи Томонларга юборилган санадан олти ой ўтгандан кейин қабул қилинган ҳисобланади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) Агар Аҳдлашувчи Томоннинг эътирози бўлмаса ёки Махсус илова ёки Бобга киритилган ўзгаришга рози бўлган Аҳдлашувчи Томон тарафидан Махсус илова ёки Бобга ўзгартиришлар киритилса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Аҳдлашувчи Томон Кенгаш Бош котибига, тавсия этилган ўзгартиришни қабул қилиш ниятига қарамай, уни қабул қилиш учун зарур шартлар ҳали бажарилмаганлиги тўғрисида хабар бермаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар бирон-бир Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 3-банди (b) кичик бандида кўрсатилган тартибда Кенгаш Бош котибига хабарнома юборса, у Кенгаш Бош котибига тавсия этилган ўзгартиришни қабул қилганлиги тўғрисида хабардор қилмагунига қадар, у ушбу ўзгартириш бўйича ўз эътирозини ушбу модданинг 3-бандида белгиланган олти ойлик муддат тугаганидан кейин 18 ой ичида тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар ушбу модданинг 3-банди (а) кичик банди ёки 4-бандига биноан тавсия этилган ўзгартиришга қарши чиқиш тўғрисида билдиришнома бўлса, бундай ўзгартириш қабул қилинмаган деб ҳисобланади ва кучга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар бирон-бир Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 3-банди (б) кичик бандига биноан хабарнома юборган бўлса, бундай тузатиш қуйидаги икки сананинг бошида қабул қилинган ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) бундай билдиришномаларни юборган барча Аҳдлашувчи Томонлар тавсия этилган тузатишни қабул қилиш бўйича Кенгаш Бош котибини хабардор қилган сана, агарда бу сана ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган олти ойлик муддатнинг охирги санаси сифатида қабул қилинган бўлса, агар барча билдиришномалар белгиланган муддат тугагунга қадар қабул қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) ушбу бўлимнинг 4-бандида кўрсатилган ўн саккиз ойлик муддат тугаган сана.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бош Иловага ёки Махсус Иловаларга ёки уларнинг Боблари бўйича қабул қилинган ҳар қандай тузатиш, у қабул қилинган санадан олти ой ўтгандан кейин ёки тавсия этилган тузатишда бошқача муддат кўрсатилган бўлса, ушбу муддат тугаши билан тузатиш қабул қилинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кенгаш Бош котиби 3-банднинг (а) кичик бандига биноан тавсия қилинган тузатишларга ва ушбу модданинг 3-банди (б) кичик бандига биноан қабул қилинган билдиришномалар тўғрисида Конвенциянинг Аҳдлашувчи Томонларини энг қисқа вақт ичида хабардор қилади. Кейинчалик, Кенгаш Бош котиби Аҳдлашувчи Томонларни ушбу Томон ёки Томонлар тавсия этилган тузатишга эътироз билдирганликлари ёки қабул қилганликлари тўғрисида билдиришномаларни юборганлиги тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг 15-моддасида кўрсатилган ўзгартириш тартибидан қатъи назар, Бошқарув қўмитаси амалий дастур бўйича ҳар қандай Тавсияни ўзгартириш ёки унинг ҳар қандай Махсус иловасида ёки Бобида амалий дастур бўйича янги тавсияларни киритиш учун 6-моддага мувофиқ қарор қабул қилиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Кенгаш Бош котиби томонидан Бошқарув қўмитасининг муҳокамаларида иштирок этиш учун таклиф қилинади. Амалий қўллаш бўйича юқорида қабул қилинган қарорга тегишли ҳар қандай ўзгартириш ёки янги Тавсиянинг матни Кенгаш Бош котиби томонидан Аҳдлашувчи Томонларга ва ушбу Конвенциянинг Аҳдлашувчи томони бўлмаган Кенгашнинг аъзо давлатларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига биноан қабул қилинган қарор амалий қўлланилиши учун ҳар қандай тузатиш ёки янги тавсияларнинг қўшилиши улар Кенгаш Бош котиби томонидан тақдим этилган санадан олти ой ўтгандан кейин кучга киради. Ўзгартириш ёки амалий қўллаш учун янги Тавсияларни ўз ичига оладиган Махсус илова ёки унинг Боблари бўйича мажбуриятларни олишга рози бўлган ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Конвенциянинг 12-моддасида назарда тутилган тартибда ўз изоҳини бермаса, ушбу ўзгартишлар ёки амалий қўллаш бўйича янги Тавсияларни қабул қилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амал қилиш муддати
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция муддати чекланмаган, аммо ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон уни ушбу Конвенциянинг 18-моддасига мувофиқ кучга кирган санадан кейин исталган вақтда бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бекор қилиш тўғрисидаги билдиришнома ёзма равишда тақдим этилади ва депозитарийга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бекор қилиш бу тўғрисидаги ҳужжатни сақлаш учун депозитарий томонидан олинган санадан олти ой ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 2 ва 3-бандлари қоидалари Махсус иловаларга ёки уларнинг Бобларига нисбатан ҳам қўлланилади, уларга мувофиқ ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон улар кучга киргандан кейин исталган вақтда қабул қилиш учун розилигини қайтариб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Конвенциядаги Бош Иловани қабул қилишга розилигини рад этган ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон ушбу Конвенцияни бекор қилган деб ҳисобланади. Бундай ҳолларда 2 ва 3-бандлар ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БОБ
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенциянинг кучга кириши
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция ушбу Конвенциянинг 8-моддаси 1 ва 5-бандларида эслатиб ўтилган бешта ташкилот ратификация шартларисиз ёки ўзларининг ратификация ёрлиқлари ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатларни сақлаш учун топширгандан кейин уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон учун 8-модданинг қоидаларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томон мақомини олган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция ҳар қандай Махсус иловаси ёки унинг Боби бешта Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан юқоридаги Махсус илова ва Боб қабул қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ ҳар қандай Махсус илова ёки унинг Боблари кучга киргандан сўнг, ушбу Махсус илова ёки унинг Боблари ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон учун унинг қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома олганидан уч ой ўтгандан кейин кучга киради. Бироқ, Махсус иловалар ёки унинг Бобларининг ҳеч бири ҳар қандай Аҳдлашувчи Томонга ушбу Аҳдлашувчи Томон учун ушбу Конвенция кучга киргунга қадар кучга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенциянинг депозитарийси
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция, шартлар асосидаги ёки шартларсиз ратификация қилиш тўғрисидаги барча имзолар ҳамда ратификация ёки қўшилиш тўғрисидаги барча ҳужжатлар Кенгаш Бош котиби томонидан сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Депозитарий қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) ушбу Конвенциянинг асл матнларини қабул қилади ва уларнинг сақланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) ушбу Конвенциянинг асл матнларининг тасдиқланган нусхаларини тайёрлайди ва уларни Аҳдлашувчи Томонларга ва Кенгашга аъзо мамлакатларга, Аҳдлашувчи Томонлар ҳисобланмайдиганларга, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Ушбу Конвенцияга шартлар асосидаги ёки шартларсиз ратификация қилиш ёки қўшилиш тўғрисидаги барча имзоларни қабул қилади, шунингдек ушбу Конвенцияга тегишли ҳар қандай ҳужжатлар, билдиришномалар ва хабарларни қабул қилади ва сақланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) ушбу Конвенцияга алоқадор бўлган имзолар ёки ҳар қандай ҳужжатлар, билдиришномалар ёки хабарлар яхши ҳолатдалигини ва тегишли шаклдалигини ўрганади ва зарур бўлганда бу масалани тегишли Аҳдлашувчи Томоннинг эътиборига етказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(e) Аҳдлашувчи Томонларни ва Кенгашга аъзо мамлакатларни, Аҳдлашувчи Томонлар ҳисобланмайдиганларни, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибини қуйидагилар тўғрисида хабардор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иловалар ва Бобларни имзолаш, ратификация қилиш, қўшилиш ва қабул қилиш ушбу Конвенциянинг 8-моддасига мувофиқ бажарилганлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув Қўмитаси ушбу Конвенцияга киритишни тавсия этадиган Бош Илованинг янги Боблари ва янги Махсус иловалари ёки уларнинг Боблари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Конвенциянинг, Бош Илованинг ва ҳар бир Махсус Илованинг ёки унинг Бобларининг Конвенция 18-моддасига мувофиқ кучга кириш санаси тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Конвенциянинг 8, 10, 11, 12 ва 13-моддаларига мувофиқ олинган билдиришномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар маълум бир Иловалар / Бобларни қабул қилиш бўйича розиликларининг қайтариб олинганлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Конвенциянинг 17-моддасига мувофиқ бекор қилиш тўғрисида; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Конвенциянинг 15-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай тузатиш ва унинг кучга кириш санаси тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар бирон-бир Аҳдлашувчи Томон ва депозитарий ўртасида ўз вазифаларини бажариши борасида келишмовчиликлар юзага келса, депозитарий ёки ушбу Аҳдлашувчи Томон ушбу Конвенцияни имзолаган бошқа Аҳдлашувчи Томонлар ва Томонларга ёки вазиятга қараб, Бошқарув қўмитаси ёки Кенгаш эътиборига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенцияни рўйхатдан ўтказиш ва матнларнинг ҳақиқийлиги
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, ушбу Конвенция Кенгаш Бош котибининг илтимосига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, тегишлича ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар ушбу Конвенцияни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киото шаҳрида минг тўққиз юз етмиш учинчи йилнинг ўн саккизинчи май куни инглиз ва француз тилларида тузилди, иккала матн ҳам бир хил кучга эга, битта нусхада Кенгашнинг Бош котибига сақлаш учун топширилади ва тасдиқланган нусхаларини ушбу модданинг 8-моддаси 1-бандида кўрсатилган барча шахсларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)