Ҳужжат кучини йўқотган 27.10.2025 14.04.2021 йилдаги 217-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.10.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли « Энергия сервис хизматлари бозорини шакллантириш ҳамда аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун талаб этиладиган компенсация миқдорини ҳисоблаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун талаб этиладиган компенсацияни ажратиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Молия вазирлиги, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
217-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация (кейинги ўринларда — компенсация) қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга — қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга — қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилишга олинган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом талаблари 2020 йил 1 январдан бошлаб ўз маблағи ҳисобидан энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилган ва ўрнатган жисмоний шахсларга, шунингдек тижорат банклари кредитлари асосида харид қилган ва ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида компенсация ажратиш учун зарур маблағларни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Компенсация Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қуйидаги миқдорларда ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуёш фотоэлектрик станциялари учун — 3 миллион сўмдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуёш сув иситкичлари учун — 1,5 миллион сўмдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун — 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга — 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларга — 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Компенсация жисмоний ва юридик шахснинг хоҳишига кўра 4-банднинг «а» ёки «б» кичик бандларида назарда тутилган харажатларнинг фақат битта тури бўйича ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Энергия самарадор, энергия тежовчи қурилмаларнинг, шунингдек, уларни синаш усулларига нисбатан талабларни белгилайдиган халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишлари халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар томонидан тақдим этиладиган молиявий ва техник кўмак, шу жумладан, грант ва кредитлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан компенсация тўлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Компенсация миқдорини ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Компенсация миқдорини ҳисоблаш ва уни ажратиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий таркиб асосида шакллантириладиган Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан компенсация миқдорини ҳисоблаш ва ажратиш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ таркиби туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Талабгор жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда — талабгор) компенсация ажратиш юзасидан ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича ариза билан ишчи гуруҳга мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларнинг сертификати ва техник паспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш бўйича тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмалар ҳамда унинг бутловчи қисмлари харид қилинганлиги тўғрисидаги (ижрочи билан тузилган шартномалар) ва ўрнатилганлиги тўғрисида тегишли қурилиш, синов-созлаш ишларига оид техник ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг фуқаролик паспорти ёки юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкидаги банк картаси ёки шахсий ҳисобварағига оид маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгорлар томонидан ишчи гуруҳга почта ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи гуруҳ ариза тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқлигини текширади ҳамда энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилганлигини жойига чиқиб ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:

ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорга юборади;

тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ёки тўлиқ бўлмаганда ёхуд қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилмаган тақдирда, ўрнатилган энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланишини рад этиш тўғрисидаги ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорга юборади.

Талабгорлар ишчи гуруҳдан ўрнатилган энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплашни рад этиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этганларидан кейин, бир ой муддатда ушбу Низомда белгиланган тартибда ишчи гуруҳга такроран мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишчи гуруҳ томонидан барча далолатномалар умумлаштирилганидан кейин, тегишли туман (шаҳар) бўйича компенсация тўлаб бериладиган талабгорлар рўйхати шакллантирилади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Компенсация ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимлари барча рўйхатларни умумлаштиради ҳамда ҳар ойнинг 5-санасига қадар компенсация тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий молия бошқармалари) мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳудудий молия бошқармалари туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимлари (кейинги ўринларда — ҳудудий молия бўлимлари) сўровларини умумлаштиради ҳамда ҳар ойнинг 10-санасига қадар компенсация тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳудудий молия бошқармаларининг сўровларига асосан ҳар ойнинг 20-санасига қадар компенсация тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳудудий молия бошқармалари ажратилган маблағларни туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳудудий молия бўлимлари компенсация тўлаш мақсадида ажратилган маблағларни талабгорларнинг банк картаси ёки банк ҳисобварағига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган компенсация маблағларининг самарали фойдаланилиши устидан Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан доимий назорат амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан компенсация тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

I. Компенсация миқдорини ҳисоблаш тартиби

1-босқич

Талабгор

Компенсация ажратиш юзасидан ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича ариза билан ишчи гуруҳга мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Ишчи гуруҳ

Ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқлигини текширади ҳамда энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилганлигини жойига чиқиб ўрганади. Бунда:

ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорга юборади;

тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ёки тўлиқ бўлмаганда ёхуд қурилиш-созлаш ишлари ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилмаган тақдирда, ўрнатилган энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланишини рад этиш тўғрисидаги ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ далолатномани тасдиқлайди ҳамда талабгорга юборади.

Талабгорлар рад этиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этганларидан кейин, бир ой муддатда ушбу Низомда белгиланган тартибда ишчи гуруҳга такроран мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 ишкунида

3-босқич

Ишчи гуруҳ

Ижобий хулосага асосан туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимига (кейинги ўринларда — ҳудудий молия бўлими) компенсация тўлаб бериладиган талабгорлар рўйхатини юборади.

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида

II. Компенсация ажратиш тартиби

4-босқич

Ҳудудий молия бўлими

Барча сўровларни умумлаштиради ҳамда компенсанция учун талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий молия бошқармалари) мурожаат қилади.

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар

5-босқич

Ҳудудий молия бошқармалари

Ҳудудий молия бўлимлари сўровларини умумлаштиради ҳамда компенсация тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мурожаат қилади.

Ҳар ойнинг 10-санасига қадар

6-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ҳудудий молия бошқармаларининг сўровларига асосан компенсация тўлаш учун талаб этиладиган маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига ажратади.

Ҳар ойнинг 20-санасига қадар

7-босқич

Ҳудудий молия бошқармалари

Ажратилган маблағни туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ажратади.

Маблағ ажратилган куни

8-босқич

Ҳудудий молия бўлимлари

Ажратилган компенсация маблағларини талабгорнинг банк картаси ёки банк ҳисобварағига ўтказади.

Маблағ ажратилган куни

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда тижорат банкларидан ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан компенсация миқдорини ҳисоблаш ва ажратиш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф.И.О.

Иш жойи ва лавозими

1.

Лавозими бўйича

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳи раҳбари

2.

Лавозими бўйича

Туман (шаҳар) электр таъминоти корхонаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

3.

Лавозими бўйича

Туман (шаҳар) газ таъминоти бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

4.

Лавозими бўйича

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

5.

Лавозими бўйича

Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими (ёнғин хавфсизлиги бўйича)

6.

Лавозими бўйича

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг вилоят (Тошкент шаҳар) ҳудудий бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎АРИЗА‎‎

‎‎1. Энергия самарадор қурилма номи

‎‎

‎‎2. Энергия самарадор қурилманинг тури

‎‎

‎‎3. Энергия самарадор қурилманинг қуввати

‎‎

‎‎4. Энергия самарадор қурилманинг жойлашган манзили

‎‎

‎‎5. Энергия самарадор қурилманинг кафолат муддати

2‎

0‎

2‎

‎‎ой

‎‎йил

6. Энергия самарадор қурилмани ўрнатган ташкилот
____________________
‎‎7. Энергия самарадор қурилманинг ўрнатилган вақти

2‎

0‎

2‎

‎‎ой

йил

‎‎8. Ушбу маълумотларга қуйидагилар илова қилинади:

1.

‎‎

варақ

2.‎

‎‎

варақ

3.‎

‎‎

варақ

4.‎

‎‎

варақ

5.‎

‎‎

варақ

...‎

‎‎

...

‎‎
‎9. Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» _____________ даги __-сон қарори билан тасдиқланган Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари доирасида ишчи гуруҳ тегишли ўрганишларни амалга ошириб жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўрнатилган энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши бўйича белгиланган шаклга мувофиқ далолатномани расмийлаштирганидан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими томонидан ажратиладиган маблағни банк картамга ёки банкдаги ҳисобварағимга ўтказиб берилишини сўрайман.

‎‎Банк картаси ёки банк ҳисобварағи / банк реквизитлари:
‎____________________________________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________________________
‎‎10. Мен ____________________________ ёки _____________________________________________________

‎‎‎‎(жисмоний шахс, Ф.И.О., ‎телефон рақами, электрон почта манзили)

‎‎(юридик шахснинг номланиши, ташкилий-ҳуқуқий шакли, ‎СТИР рақами, телефон рақами, электрон почта манзили)

‎‎барча тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман ____________

‎‎(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

‎‎Ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланиши тўғрисида
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎«___»__________ 20__ йилдаги ____-сон

‎‎Мазкур далолатнома ишчи гуруҳ раҳбари _________________________________________________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О.)

‎‎ва ишчи гуруҳ аъзолари ________________________________________________________________________

‎‎(иш жойи ва лавозими, Ф.И.О.)

‎‎Энергия самарадор қурилмани ўрнатган
‎жисмоний ёки юридик шахс ____________________________________________________________________

‎‎(жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи)

‎‎Энергия самарадор қурилмани ўрнатган
‎жисмоний ёки юридик шахс вакили ______________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎иштирокида энергия самарадор қурилмаларни ўрнатилганлиги тўғрисида тузилди.
‎‎Объектнинг номи ______________________________________________________________
‎Объектнинг жойлашган манзили __________________________________________________
‎‎Энергия самарадор қурилма _____ йил ____________________ томонидан ишлаб чиқарилган.

‎‎(ишлаб чиқарувчи номи)

‎‎Кафолат муддати _________________

‎‎(ой, йил)

‎‎Техник кўрсаткичи:
‎ишлаб чиқариш қуввати ___________;

‎‎(кВт,....)

‎‎ўрнатилган қуввати __________.

‎‎(кВт,....)

‎‎Сарфланган маблағ: ўз маблағи ҳисобидан ___________;
‎‎(сўмда)
‎‎‎‎тижорат банки кредити ҳисобидан __________.

‎‎(сўмда)‎

Тижорат банки кредити: фоиз ставкаси __________;

‎‎(фоизда)

‎‎фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий
‎банкининг ‎қайта молиялаш ставкасидан ошган қисми __________.

‎‎‎‎(фоизда)

‎‎Тижорат банки кредити бўйича: жами фоиз тўловлари харажатлари __________;

‎‎(сўмда)

‎‎фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш
‎ставкасидан ошган қисми бўйича фоиз тўловлари харажатлари __________.

(сўмда)‎‎

‎‎Ушбу билан, жисмоний (юридик) шахснинг энергия самарадор қурилмани ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилганлиги ва қурилиш — созлаш ишлари
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎равишда амалга оширилганлигини маълум қилади.

‎‎ХУЛОСА:

‎‎_____________________________________________________ га Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

‎‎(жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи)

______________________ ‎‎сўм миқдорида компенсация тўлаш мақсадга мувофиқ.

‎‎Ишчи гуруҳ аъзолари:

‎‎Ишчи гуруҳ раҳбари — туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари

_________________‎‎

______________________

(имзо)‎‎

(сана)‎

‎туман (шаҳар) электр таъминоти корхонаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________‎‎

______________________ ‎‎

(имзо)

(сана)‎‎

‎туман (шаҳар) газ таъминоти бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________‎‎

______________________ ‎‎

(имзо)

(сана)‎‎

‎туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________‎‎‎

______________________ ‎‎

(имзо)

(сана)‎‎

‎‎‎туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________‎‎

______________________

(имзо)

(сана)‎‎

‎Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг вилоят (Тошкент шаҳар) ҳудудий бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими‎

__________________‎‎

______________________ ‎‎

(имзо)

(сана)‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ўрнатилган энергия самарадор қурилмаларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланишини рад этиштўғрисида
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎«___»__________ 20__ йилдаги ____-сон

‎‎Мазкур далолатнома ишчи гуруҳ раҳбари _________________________________________________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О.)

‎‎ва ишчи гуруҳ аъзолари ________________________________________________________________________

‎‎(иш жойи ва лавозими, Ф.И.О.)

‎‎Энергия самарадор қурилмани ўрнатган
‎жисмоний ёки юридик шахс ____________________________________________________________________

‎‎(жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи)

‎‎Энергия самарадор қурилмани ўрнатган
‎жисмоний ёки юридик шахс вакили ______________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎иштирокида энергия самарадор қурилмаларни ўрнатилганлиги тўғрисида тузилди.
‎‎Объектнинг номи ______________________________________________________________
‎Объектнинг жойлашган манзили __________________________________________________
‎‎Энергия самарадор қурилма _____ йил ____________________ томонидан ишлаб чиқарилган.

‎‎(ишлаб чиқарувчи номи)

‎‎Кафолат муддати _________________

‎‎(ой, йил)

‎‎Техник кўрсаткичи:
‎ишлаб чиқариш қуввати ___________;

‎‎(кВт,....)

‎‎ўрнатилган қуввати __________.

‎‎(кВт,....)

‎‎Сарфланган маблағ: ўз маблағи ҳисобидан ___________;
‎‎(сўмда)
‎‎‎‎тижорат банки кредити ҳисобидан __________.

‎‎(сўмда)‎

Тижорат банки кредити: фоиз ставкаси __________;

‎‎(фоизда)

‎‎фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий
‎банкининг ‎қайта молиялаш ставкасидан ошган қисми __________.

‎‎‎‎(фоизда)

‎‎Тижорат банки кредити бўйича: жами фоиз тўловлари харажатлари __________;

‎‎(сўмда)

‎‎фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш
‎ставкасидан ошган қисми бўйича фоиз тўловлари харажатлари __________.

(сўмда)‎‎

‎‎Ушбу билан, жисмоний (юридик) шахснинг энергия самарадор қурилмани ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилганлиги ва қурилиш — созлаш ишлари
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎равишда амалга оширилганлигини маълум қилади.

‎‎ХУЛОСА:

‎‎_______________________________________ га Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ___________

‎‎(жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи)

‎‎сўм миқдорида компенсация тўлаш мақсадга мувофиқ эмас.

‎‎‎Рад этиш сабаблари:
1. _________________________________________________________________________________
‎2. _________________________________________________________________________________
‎3. _________________________________________________________________________________
‎4. _________________________________________________________________________________
‎_. _________________________________________________________________________________
‎_. _________________________________________________________________________________

‎‎Ишчи гуруҳ аъзолари:

‎‎Ишчи гуруҳ раҳбари — туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари

_________________‎‎

______________________

(имзо)‎‎

(сана)‎

‎туман (шаҳар) электр таъминоти корхонаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________‎‎

______________________ ‎‎

(имзо)

(сана)‎‎

‎туман (шаҳар) газ таъминоти бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________‎‎

______________________ ‎‎

(имзо)

(сана)‎‎

‎туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________‎‎‎

______________________ ‎‎

(имзо)

(сана)‎‎

‎‎‎туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими

__________________‎‎

______________________

(имзо)

(сана)‎‎

‎Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг вилоят (Тошкент шаҳар) ҳудудий бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, масъул ходими‎

__________________‎‎

______________________ ‎‎

(имзо)

(сана)‎‎

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/217/0338-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)