13.03.2021 йилдаги 134-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон ҳамда «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон фармонлари ижроси юзасидан, шунингдек давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини доимий равишда мониторинг қилиш ҳамда баҳолашни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Давлат ташкилотлари ходимлари ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар (кейинги ўринларда — минимал талаблар) асосида шакллантириладиган тест синовлари орқали баҳоланади.
3. Мазкур Низомнинг талаблари унга 2-иловада келтирилган Ҳуқуқий саводхонлик даражаси баҳолашдан ўтказиладиган давлат ташкилотлари ходимлари тоифасининг рўйхатида кўрсатилган ходимларга (давлат ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари, шунингдек бошқа олий юридик маълумотли ходимлари бундан мустасно) нисбатан татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Давлат ташкилотлари ходимлари ҳуқуқий саводхонлигининг минимал даражаси бўйича қўйиладиган талаблар

I. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек айрим соҳаларни тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормалар бўйича

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган Конституция ва қонунларнинг устунлиги, хусусий мулк ҳимояси, инсон ва фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатлари ҳамда бурчларига оид нормалар

2.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари

3.

Коррупцияга қарши курашиш ва коррупцияга йўл қўйганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари

4.

Давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари

5.

Тегишли соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари

II. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича

6.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қарши ҳуқуқбузарликлар

7.

Аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар

8.

Мулкка қарши ҳуқуқбузарликлар

9.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар

10.

Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар

11.

Савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар

12.

Одил судловга қарши ҳуқуқбузарликлар

13.

Жамоат тартибига қарши ҳуқуқбузарликлар

14.

Бошқарувнинг белгиланган тартибига қарши ҳуқуқбузарликлар

15.

Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, қонунга хилоф равишда аралашганлик ҳамда тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига қарши бошқа ҳуқуқбузарликлар

III. Жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича

16.

Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар

17.

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар

18.

Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар

19.

Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар

20.

Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар

21.

Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар

22.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар

23.

Одил судловга қарши жиноятлар

24.

Жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар

25.

Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар

26.

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар

IV. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича

27.

Меҳнат шартномаси, уни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш асослари

28.

Иш вақти ва дам олиш вақти

29.

Меҳнат интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талаблар ва меҳнат хавфсизлиги стандартлари

30.

Меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари

31.

Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги

32.

Мажбурий меҳнатга тақиқлар

V. Давлат ташкилотлари ходимлари ҳуқуқий саводхонлигининг минимал даражаси бўйича қўйиладиган бошқа талаблар

33.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz) билан эркин ишлай олиш, шу жумладан, керакли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни топиш кўникмасига эга бўлиш.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Т/р

Ходимлар тоифаси

I. Давлат бошқаруви органлари бўйича

1.

Давлат бошқаруви органларининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари ва бошқа бошқарув ходимлари

2.

Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари ва бошқа бошқарув ходимлари

3.

Давлат бошқаруви органлари тизимидаги бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари ва бошқа бошқарув ходимлари

II. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бўйича

4.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари

5.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқа бошқарув ходимлари

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Давлат ташкилоти

Ўқитиладиган ва баҳолашдан ўтказиладиган ходимлар рўйхатини тасдиқлаш ва уни Адлия вазирлигига тақдим қилиш.

Баҳолаш ўтказиладиган йилнинг тегишлича 1 март ва 1 сентябрь саналарига қадар

Адлия вазирлиги

Рўйхатга мувофиқ давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда ходимларни ўқитиш ва баҳолашни ташкил этиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2-босқич

Адлия вазирлиги (ҳудудий адлия органи)

Режа-графикни давлат ташкилотига юборган ҳолда ходимларни ўқитиш ва баҳолашдан ўтказиш вақти ҳақида хабар бериш.

Режа-график ишлаб чиқилгандан сўнг 3 кун ичида

3-босқич

Давлат ташкилоти

(унинг ҳудудий бўлинмаси)

Баҳолашдан ўтказиш жойи ва вақти ҳақида тегишли ходимларни хабардор қилиш.

Хабар олинган кундан бошлаб 1 кун ичида

4-босқич

Давлат ташкилоти

(унинг ҳудудий бўлинмаси)

Ходимларининг ҳуқуқий саводхонликни ошириб бориш бўйича электрон платформада мустақил равишда ўқишларини таъминлаш.

Режа-график асосида

5-босқич

Адлия вазирлиги (ҳудудий адлия органи),

Давлат ташкилоти (унинг ҳудудий бўлинмаси)

1. Баҳолаш (тест синови)ни ташкил қилиш ва ўтказиш.

Режа-график асосида

2. Баҳолаш (тест синови) натижалари тўғрисида ходимларни уларнинг шахсий кабинетига маълумот юбориш орқали хабардор қилинишини таъминлаш.

Баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол

6-босқич

Давлат ташкилоти

(унинг ҳудудий бўлинмаси)

Баҳолаш (тест синови) натижаларини Адлия вазирлиги (ҳудудий адлия органи)га тақдим этиш.

Баҳолаш ўтказилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида

7-босқич

Адлия вазирлиги

1. Баҳолашнинг умумий натижаларини таҳлил қилиш ва унинг мониторингини юритиш. Бунда:

юқори натижани қайд этган давлат ташкилотларининг ижобий тажрибаларини бошқа давлат ташкилотлари фаолиятига ҳам жорий этиш ва паст кўрсаткич сабабларини бартараф этиш бўйича услубий кўрсатмалар ҳамда таклифлар ишлаб чиқилади ва давлат ташкилотлари фаолиятига татбиқ этиш чоралари кўрилади;

давлат ташкилотларига баҳолашдан ўтмаган ходимларнинг ўқитилиши ва қайта баҳолашдан ўтказилишига оид кўрсатма берилади;

давлат ташкилотларининг ходимларни ўқитиш тизимини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади ва давлат ташкилотларига юборилади.

Мунтазам

Ҳудудий адлия органи

2. Ҳудудий адлия органи томонидан тегишли ҳудуддаги давлат ташкилотлари ходимларини баҳолаш натижалари таҳлил қилиниб, маълумотлар Адлия вазирлигига тақдим этилади.

Баҳолаш ўтказилган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар

Адлия вазирлиги

3. Ҳуқуқий саводхонликни баҳолаш натижалари юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига таҳлилий ахборот киритиб бориш.

Йил якуни бўйича