23.02.2021 йилдаги 96-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 майдаги ПФ-5995-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлашда ўтиш даври тартиб-таомиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органи томонидан инспекция назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш, органик мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштириш қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишланмаган қишлоқ хўжалиги экинлари;

тирик ҳайвонлар, паррандалар ва улардан олинган маҳсулотлар (қайта ишланган маҳсулотлар бундан мустасно);

қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари;

ҳайвонларнинг озуқа еми сифатида қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

ўсимлик уруғлари ва экиш материаллари;

қўлланиладиган ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда препаратлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 23 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 96-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — органик мувофиқлик сертификатини олиш юзасидан мувофиқликни баҳолаш органига ариза билан мурожаат қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспектор — мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ариза берувчининг органик ишлаб чиқариш жойида инспекция назоратини амалга ошириш учун тайинланган мутахассис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назорати — органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларининг ушбу Низом ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишланган органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулоти — техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ якуний тайёр маҳсулот таркибида масса улуши 95 фоиздан кам бўлмаган миқдорда органик хом ашёлардан иборат бўлган, шунингдек, таркибида озуқа тузлари ва сувларидан ташқари органик бўлмаган ингредиентларнинг масса улуши 5 фоиздан ошмаган қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органи — юридик шахс бўлган ва мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик мувофиқлик сертификати — қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиб-таомил ҳужжатлари — мувофиқликни баҳолаш органи томонидан амалга ошириладиган жараёнлар кетма-кетликда олиб борилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тирик ҳайвонлар, паррандалар ва улардан олинган, лекин қайта ишланмаган маҳсулотлар — органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ етиштирилган ва уларда олинган наслли ҳайвонлардан, асаларилардан, паррандалардан олинадиган маҳсулотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтиш даври — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини анъанавий усулда етиштиришдан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган давр ичида органик усулда етиштиришга ўтиш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш доираси қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишланмаган қишлоқ хўжалиги экинлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тирик ҳайвонлар, паррандалар ва улардан олинган маҳсулотлар (қайта ишланган маҳсулотлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвонларнинг озуқа еми сифатида қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик уруғлари ва экиш материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлланиладиган ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда препаратлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низом талаблари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқ етиштирилган ҳамда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига, шунингдек, Global G.A.P., ISO 22000, НACCP, Нalal халқаро стандартлар талабларига асосан сертификатланган ҳамда маркировкаланган қадоқлардаги маҳсулотларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Сертификатлаштиришни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Органик мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи ариза берувчи томонидан мустақил равишда танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи мувофиқликни баҳолаш органига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш тизимини ихтиёрий сертификатлаштириш учун аризани ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 2а-иловага мувофиқ шаклдаги ариза берувчининг фаолияти бўйича умумий маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 2б-иловага мувофиқ шаклдаги ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, сақлаш майдонлари ва совиткичларнинг тавсифлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 2в-иловага мувофиқ шаклдаги тегишли йилга ишлаб чиқариш режаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчининг сертификатлаштириш доирасини инобатга олган ҳолда аризага қуйидагилар ҳам илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишланмаган қишлоқ хўжалиги экинлари учун — мазкур Низомга 2г-иловага мувофиқ шаклдаги алмашлаб экиш ва ўғитлаш режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тирик ҳайвонлар, паррандалар ва улардан олинган лекин қайта ишланмаган маҳсулотлар учун — ушбу Низомга 2д-иловага мувофиқ шаклдаги қишлоқ хўжалиги чорва моллари ҳамда режалаштирилган чорва маҳсулотлари ҳақида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асаларичилик соҳасида органик ишлаб чиқариш учун — мазкур Низомга 2е-иловага мувофиқ шаклдаги асаларичилик фаолияти бўйича маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мувофиқликни баҳолаш органи ариза берувчининг талабига мувофиқ қуйидагиларни ариза қабул қилингунга қадар тақдим этиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш бўйича шартнома (кейинги ўринларда — шартнома);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, мувофиқликни баҳолаш усуллари ва тартиб-таомил ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органи томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлик ёки номувофиқлик тўғрисида хулоса чиқаришда асос бўлувчи ҳужжатлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органининг органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатли эканлигини тасдиқловчи аккредитация тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мувофиқликни баҳолаш органи ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тегишли ваколатли давлат органларидан ўз ташаббуси билан сўраб олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссиясидан — ариза берувчи томонидан фойдаланилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасидан — ариза берувчи томонидан фойдаланилган маҳаллий ҳамда импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мувофиқликни баҳолаш органи беш иш кунида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг мазкур Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқлиги ҳамда ариза берувчининг аризада талаб этилган сертификатлаштириш доирасидаги хизматни кўрсата олиши юзасидан таҳлил қилади ҳамда шартнома тузиш ёки шартнома тузишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиб, ариза берувчини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органининг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчининг фаолият тури ҳамда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар мувофиқликни баҳолаш органи томонидан мазкур Низом талабларига мувофиқ эмас деб топилса, ариза берувчи билан шартнома тузиш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шартнома тузишни рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин ариза берувчи умумий тартибда ариза билан мувофиқликни баҳолаш органига янгидан мурожаат этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мувофиқликни баҳолаш органи шартнома тузиш ҳақидаги қарорга асосан ариза берувчи билан шартномани расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада қуйидаги қоидалар назарда тутилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи ушбу Низом, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги, сертификатланадиган ишлаб чиқаришни баҳолаш учун зарур бўлган барча маълумотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтиш даври муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органига барча тегишли ҳужжатлар билан танишиш, инспекция назоратини амалга ошириш ҳуқуқини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органига ариза берувчининг органик ва органик бўлмаган қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқариш объектига яқин жойлашган (ариза берувчига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган) ер майдонлари ва улар билан боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнини ўрганиш ва инспекция назоратини амалга ошириш ҳуқуқини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи томонидан органик мувофиқлик сертификатидан фойдаланишни суиистъемол қилганлик бўйича асосли маълумотга эга бўлганда, мувофиқликни баҳолаш органига режадан ташқари инспекция назоратини амалга ошириш ҳуқуқини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтиш даври муддати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўтиш даври тартиб-таомиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ариза берувчи ўтиш даврида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ёввойи ҳолда ўсувчи ёввойи ўсимликларни йиғиб олишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни бажарган тақдирда ўтиш даври талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мувофиқликни баҳолаш органининг инспектори ўтиш даврида мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда инспекция назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мувофиқликни баҳолаш органининг инспектори, қоида тариқасида, якуний инспекция назоратини ўтиш даврининг охирги ўн беш кунида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўтказилган инспекция назорати натижасига кўра, мувофиқликни баҳолаш органи мазкур Низомнинг 26-бандида белгиланган қарорлардан бирини қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Мувофиқликни баҳолаш органи томонидан инспекция назоратини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Инспекция назорати мувофиқликни баҳолаш органининг инспектори томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспектор белгиланган объектга чиқиб, инспекция назоратини амалга оширишда органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ тўлиқ жараёнларнинг мазкур Низом ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнини инспекция назоратидан ўтказиш органик мувофиқлик сертификати ариза берувчига тақдим этилгунга қадар ҳамда сертификат берилгандан кейин режали ва режадан ташқари тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчининг ишлаб чиқариш жараёнини текшириш бўйича йилига кўпи билан бир марта режали ва режадан ташқари инспекция назорати амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи режали инспекция назоратини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳамда ариза берувчи билан келишилган режага асосан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Режадан ташқари инспекция назоратини амалга оширишда мувофиқликни баҳолаш органи инспекторининг ишлаб чиқариш жойига ташриф буюриши ҳақида ариза берувчи икки кун олдин огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мувофиқликни баҳолаш органи ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда инпекция назоратини аутсорсинг асосида амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Инспекция назоратини амалга оширишда мувофиқликни баҳолаш органининг инспектори, ариза берувчи ёки унинг вакили иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш органи инспектори инспекция назорати давомида аниқланган номувофиқликлар бўйича баённома расмийлаштиради ва унинг бир нусхасини ариза берувчига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи баённомада кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этади ва бу ҳақда инспекция назорати амалга оширилган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида инспекторга маълумот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспектор тақдим этилган маълумотни ишончсиз деб ҳисобласа, режадан ташқари инспекция назоратини амалга ошириш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция назоратини амалга оширган айни бир инспектор томонидан такроран режадан ташқари инспекция назоратининг амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция назоратини ташкил этиш ва инспекторларни тайинлаш ваколати органик маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш органи раҳбарига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки инспекция назорати учун инспектор органик маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш органи раҳбари томонидан инспекторлар реестридан танлаб олинади. Бунда малакали, манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлмаган ва ушбу объект билан охирги уч йил давомида хизмат муносабатларига эга бўлмаган инспектор танланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такроран, режадан ташқари инспекция назоратини амалга ошириш учун дастлабки инспекцияни ўтказган инспектор тайинланмайди. Ушбу ҳолда органик маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш органи раҳбари реестрдан бошқа мустақил инспекторни тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекторни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ электрон шаклда расмийлаштирилади ва унда инспекторнинг шахсий маълумотлари, малакаси, текширув тури ва объекти, текширув асоси, муддати ва вазифалари кўрсатилади. Буйруқ нусхаси инспектор ҳамда текширилаётган субъектга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекторни тайинлашда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, холислик ва мустақиллик мезонлари мажбурий тарзда текширилади. Манфаатлар тўқнашуви аниқланган шахснинг инспектор сифатида тайинланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш органи инспекторни тайинлашга оид барча маълумотларни электрон реестрда сақлайди ва зарурат бўлганда назорат қилувчи органларга тақдим этади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан бешинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
231. Қуйидаги ҳолларда тақдим этилган маълумот ишончсиз деб топилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сохталаштирилган маълумотлар мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манбалардан текшириб кўрилган маълумотлар билан солиштирилганда, шунингдек, саналар ва кўрсаткичларда номувофиқликлар аниқланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар (гувоҳномалар, сертификатлар ва хулосалар) бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асосларга кўра тақдим этилган маълумотни ишончсиз деб топишга йўл қўйилмайди.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Инспекция назорати бўйича мувофиқликни баҳолаш органи инспектори томонидан ҳисобот расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назоратини ўтказиш санаси ва муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назоратини амалга оширган мувофиқликни баҳолаш органи инспекторининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлаб олинган ер майдонлари ва ишлаб чиқариш объектлари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи аниқланган номувофиқликларни бартараф этганлиги ҳақида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари аниқланган номувофиқликлар бартараф этилишини текшириш натижалари бўйича маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш доирасига кирувчи маҳсулотдан олинган намуналар бўйича ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назорати жараёнида ўрганилган ҳужжатлар (маҳсулотларни топшириш, қабул қилиш, даромад ва харажатлар бўйича ҳисоботлар, органик ишлаб чиқариш жараёнини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар), шу жумладан, текшириш тафсилотлари, ҳисоботнинг қисқача мазмуни ва хулосалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспектор инспекция назорати бўйича тайёрланган ҳисобот техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва мазкур Низом талаблари асосида расмийлаштирилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мувофиқликни баҳолаш органи органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш доирасига кирувчи маҳсулот таркибида гени ўзгартирилган маҳсулот мавжудлигини аниқлаш ва бошқа турдаги синовларни ўтказиш учун намуна танлаш ҳамда синовларни ўтказиш юзасидан инспекция назоратини ўтказишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Органик мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Инспектор томонидан тақдим этилган инспекция назорати ҳисоботи мувофиқликни баҳолаш органи томонидан холисликни таъминлаган ҳолда ўрганиб чиқилади ҳамда натижасига кўра ариза берувчига органик мувофиқлик сертификатини бериш ёки органик мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига органик мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва беш иш кунида ариза берувчига тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи инспекция назоратини амалга оширишдан бош тортганда ёки инспекция назоратини талаб этиладиган муддатда амалга оширилишига рухсат бермаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома шартларининг ариза берувчи томонидан бажарилмаганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилмаган асосларга кўра ариза берувчига органик мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Инспектор тақдим этган ҳисобот асосида ариза берувчининг ишлаб чиқариш жараёни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари ва шартнома шартларига мувофиқ деб топилганда, унга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги органик мувофиқлик сертификати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш харажатлари ариза берувчи томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Органик мувофиқлик сертификатини олган ариза берувчи органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи мақомига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик мувофиқлик сертификати берилган санадан бошлаб ўн беш ой давомида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Органик мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи органик мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин сертификатни қайта расмийлаштириш учун ариза билан сертификат берган орган ёки бошқа мувофиқликни баҳолаш органига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур муддат ўтказиб юборилган ҳолда тақдим этилган ариза мувофиқликни баҳолаш органи томонидан мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ бир турдаги сертификатлаштириш доираси бўйича органик мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштиришда ўтиш даврини белгилашга йўл қўйилмайди, органик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчининг сертификатланган ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтириш бўйича сертификатлаштириш ҳақидаги мурожаатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Органик мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Органик мувофиқлик сертификатининг амал қилиши мувофиқликни баҳолаш органи томонидан қуйидаги ҳолларда олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назорати давомида бартараф этиш мумкин бўлган шартнома шартларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқликлар аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назорати давомида аниқланган номувофиқликлар ихтиёрий равишда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида ариза билан мурожаат қилинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Органик мувофиқлик сертификатининг амал қилиши органик мувофиқлик сертификатини берган мувофиқликни баҳолаш органи томонидан қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи инспекция назоратини амалга оширишдан бош тортганда ёки инспекция назоратини талаб этиладиган муддатда амалга оширишга рухсат бермаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назорати давомида органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи томонидан мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчининг фаолияти тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар мувофиқликни баҳолаш органи томонидан белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан бартараф этилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши уни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Органик мувофиқлик сертификати сертификатни берган мувофиқликни баҳолаш органи ёки суд томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик мувофиқлик сертификатини олиш жараёнида сохта ҳужжатлардан фойдаланилганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органининг органик мувофиқлик сертификатини бериш ҳақидаги қарори ноқонуний деб топилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ҳақида мувофиқликни баҳолаш органи ёки суднинг қарори қабул қилинганда, органик мувофиқлик сертификати у берилган санадан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Органик мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш мувофиқликни баҳолаш органининг қарори билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органининг қарорларидан норози бўлган тақдирда, ариза берувчи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг шикоятларни кўриб чиқиш кенгашига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар органик мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугаган ёки унинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган бўлса, маҳсулот органик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида реализация қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Мувофиқликни баҳолаш органи органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчига органик мувофиқлик сертификатини бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш бўйича қабул қилинган ҳар бир қарор ҳақидаги маълумотни ваколатли давлат органига ҳар ой якуни билан тақдим этиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришдан ўтказиш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъект

Амалга ошириш жараёни

Муддати

1-босқич

Ариза берувчи

Тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда ариза топширади.

Ариза берувчи хоҳишига кўра

2-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи

1. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

2. Сертификатлаштириш учун шартнома тузади ёки рад этади.

Беш иш кунида

3-босқич

Ариза берувчи

Ўтиш даврида шартнома шартларини ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни бажаради.

Норматив ҳужжатларда белгиланган муддатда

4-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органининг инспектори

1. Режали ва режадан ташқари инспекция назоратини амалга оширади.

2. Ўтказилган инспекция назорати юзасидан мувофиқликни баҳолаш органига ҳисобот тақдим этади.

Бир йилда бир марта

5-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи

1. Ариза берувчига сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Органик мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради ва электрон маълумотлар базасига киритади.

Беш иш кунида

6-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи

Етиштирувчининг органик ишлаб чиқариш жараёнини инспекция назоратидан ўтказади.

Бир йилда бир марта

7-босқич

Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи

Аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштириш учун мувофиқликни баҳолаш органига мурожаат қилади.

Сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин

8-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи

1. Шартномани қайта расмийлаштиради.

2. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчининг органик ишлаб чиқариш жараёнини инспекция назоратидан ўтказади.

Икки иш кунида

9-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи

1. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчига сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Органик мувофиқлик сертификатни расмийлаштиради.

Беш иш кунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш тизимини ихтиёрий сертификатлаштириш учун ариза намунаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ариза берувчининг номи

Давлат тилида

Хорижий тилда

(зарурат бўлса)

давлат рўйхатидан ўтган рақами

СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами)

почта манзили

амалдаги манзили

банк реквизити

телефон рақами

e-mail манзил:

раҳбарнинг Ф.И.О

қўшимча маълумотлар

тўловни амалга оширувчи учинчи шахс ҳақида маълумотлар

тўловчининг номи

СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами)

почта манзили

банк реквизити

телефон рақами

e-mail

раҳбарнинг Ф.И.О

органик талабларни белгиловчи стандарт белгиси

ташкилот гувоҳномаси серияси ва рақами

аввалги сертификат ҳақида маълумот

сертификатлаш органи номи

сертификат берилган сана, сертификатнинг амал қилиш муддати

бошқа сертификатлаш органидан ўтиш ҳолатида, ташкилот баҳоланганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар

Фаолият тури (норматив ҳужжатларга асосан)

Қишлоқ хўжалиги тармоқлари:

ўсимликшунослик (техник ўсимликлар)

боғдорчилик

чорвачилик

сабзавотчилик

полизчилик

ғаллачилик-пахтачилик

экинлар бўйича режалаштирилган биринчи экишнинг бошланиш санаси

чорвачилик соҳаси:

сутчиликка йўналтирилган чорва

гўштга мўлжалланган чорва

чўчқачилик

қуёнчилик

эчкичилик, қўй-қўзичилик

асаларичилик

паррандачилик

умумий ер майдони (га)

узоқ муддатли ижарага олинган ер майдони (га)

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер майдони (га)

узоқ муддатли ижарага олинган ер майдони (га)

сертификатланган майдон (га)

узоқ муддатли ижарага олинган ер майдони (га)

маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича маълумот

ўсимлик маҳсулотларини қайта ишлаш

чорва маҳсулотларини қайта ишлаш

маҳсулотларни сотиш

маҳсулотларни қадоқлаш

маҳсулотларни сақлаш

маҳсулотлар импорти

______________________

______________________________/

____________________________/

(сана)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчининг фаолияти бўйича умумий маълумот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Умумий тавсиф

Ташкилот номи

Рўйхатдан ўтган рақами

Ташкилот эгаси ёки ваколатли шахс Ф.И.О.

Ишлаб чиқариш соҳаси:

Ўсимликшунослик (алмашлаб экиш ва ўғитлаш режасини илова қилиш) (1.3-илова):

Чорвачилик (қишлоқ хўжалиги чорва молларига тегишли бўлган ҳужжатларни илова қилиш):

Асаларичилик(асаларичиликнинг радиуси 3 км дан кам бўлмаган харитани илова қилиш)

Ўсимликшунослик (техник экинлар)

Сут етиштиришга мўлжалланган чорва моллари

сабзавотчилик

гўштга мўлжалланган чорва моллари

полизчилик

эчки ва қўй-қўзи

бошқалар:

мевачилик

паррандачилик

ёввойи ўсимлик маҳсулотларини йиғиш

чўчқачилик

қуёнчилик

Қўшни хўжаликлар тавсифи (фаолияти, усули):

□ Органик бўлмаган маҳсулотларни интенсив ишлаб чиқариш

Ишлаб чиқариш соҳаси:__________________________________

□ Органик бўлмаган маҳсулотларни экстенсив ишлаб чиқариш

Ишлаб чиқариш соҳаси: _________________________________

□ Органик қишлоқ хўжалиги тизимида ишлаб чиқариш.

Ишлаб чиқариш соҳаси: ________________________________

Техник таъминланганлик

Ходимлар, вазифалари

ҳамкорлар

2. Биноларнинг ва бошқа ишлаб чиқариш майдонларининг тавсифи

молхона

.

м2;

омбор

.

м2;

ёпиқ хона

.

м2;

ертўла

.

м2;

қуритиш хонаси

.

м2;

молнинг айланиш ҳудуди

.

м2;

Маҳаллий ўғит сақлаш омбори (тури, ҳажми, гўнгни сақлаш муддати ва бошқалар)

______________________

_______________________________/

____________________________/

(сана)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
2б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, сақлаш майдонлари ва совуткичларнинг тавсифлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Омбор рақами

Маҳсулот қабул қилиб олинадиган майдон ҳажми (м2 / м3/ тонна)

Сақлаш жойининг манзили

Сақлаш жойларидан фойдаланишга ҳуқуқ (ижара ёки шахсийлигини тасдиқловчи ҳужжат)

Сақлаш учун асос (ижара шартномаси, шахсий бўлган тақдирда, шахсийлигини тасдиқловчи ҳужжат, органик сертификат нусхаси)

Сақланадиган маҳсулотни сақлаш усуллари (органик ёки ўтиш даврида, органик бўлмаган)

Изоҳ (омбордан фойдаланиш/ижарага берилган /ҳамкорликда фойдаланилади ва бошқалар)

___________________

__________________/

_________________/

(сана)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
2в-ИЛОВА

2г-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алмашлаб экиш ва ўғитлаш режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/Р

Контур (рақами)

Ер майдони (гектар)

Рухсат этилмаган воситалардан охирги фойдаланиш муддати

(йил ва тури)

20 ___ й

20 ___ й

20 ___ й

20 ___ й

Экин тури

Режалаштирилган ўғитлар миқдори

(тонна)

Экин тури

Режалаштирилган ўғитлар миқдори

(тонна)

Экин тури

Режалаштирилган ўғитлар миқдори

(тонна)

Экин тури

Режалаштирилган ўғитлар миқдори

(тонна)

Жами

___________________

____________________

_________________________

(сана)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
2д-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги чорва моллари ва режалаштирилган чорва маҳсулотлари ҳақида маълумот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Поданинг рўйхатга олинган рақами

Ҳайвонларни боқиш комплекси

Ҳайвон тури

Насли

Миқдори

Ҳайвонларнинг майдонга (га) нисбатан максимал сони

Боқилаётган ҳайвонлар миқдорига мувофиқ ер майдони (га)

Яйловлатиш даври

Айлантириш

учун майдон м2

Молхона майдони, м2

_______________________

__________________/

_________________/

(сана)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
2е-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асаларичилик фаолияти бўйича маълумот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 09/21/96/0148-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)