4-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Молиялаштириш манбаи |
Масъуллар |
|
I. Шоли уруғчилик тизимини ташкил этиш | |||||
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда элита уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш. |
1. Талабгорлар рўйхатини шакллантириш; |
2021 йил 1 февраль |
Ташаббускорлар маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
|
2. Танлов ўтказиш орқали талабгорларни аниқлаш; |
2021 йил 10 февраль | ||||
|
3. Тегишли вилоят, туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш; |
2021 йил 1 март | ||||
|
4. Уруғчилик хўжаликлари майдонларига экинларни жойлаштириш; |
2021 йил 10 март | ||||
|
5. Шоличилик илмий тадқиқот институти ёки импорт қилиш орқали сифатли юқори авлод уруғларини етказиб бериш ва экиш. |
2021 йил 1 апрель | ||||
|
2. |
Уруғчилик хўжаликларида Шоличилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда илмий асосланган ҳолда шоли уруғларини етиштиришни йўлга қўйиш. |
1. Шоли етиштириладиган майдонларни лазерли текислагич билан текислаш. |
2021 йил апрель-май |
Ташаббускорлар маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Шоличилик илмий-тадқиқот институти (Саттаров), |
|
2. Ер майдонларини сифатли тайёрлаш. |
|||||
|
3. Уруғларни экишда Шоличилик илмий тадқиқот институтининг юқори авлодли уруғликларидан фойдаланиш. |
доимий | ||||
|
4. Шоли навларини ишлаб чиқилган илмий тавсиялар асосида етиштириш. |
доимий | ||||
|
5. Шоли майдонларини белгиланган тартибда апробация кўригидан ўтказиш ва сертификат олиш. |
2021 йил август-сентябрь |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Вахабов) | |||
|
6. Ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириш. |
2021 йил октябрь | ||||
|
7. Уруғлик шолини тозалаш, саралаш ва қадоқлаш. |
2021 йил ноябрь | ||||
|
3. |
Аккредитациядан ўтказилган юридик шахсларга уруғлик шолига сертификат бериш механизмини амалиётга жорий этиш. |
1. Аккредитациядан ўтказилган юридик шахсларга уруғлик шолига сертификат беришга рухсат бериш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. |
2021 йил 1 апрель |
Молиялаштириш талаб этилмайди |
«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Вахабов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Тешаев) |
|
2. Ушбу фаолиятга талабгор юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш. |
2021 йил май |
«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров) | |||
|
4. |
Шоли уруғларини етиштирувчи хўжаликларда минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос алмашлаб ва навбатлаб экиш тизимини амалиётга жорий этиш. |
1. Минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос шоли-кузги буғдой-дуккакли экинларни алмашлаб ва навбатлаб экиш дастурини тузиш. Бунда, бир далада 2 йилдан ортиқ шоли етиштирилишига йўл қўймаслик. |
2021 йил март |
Молиялаштириш талаб этилмайди |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Тешаев) |
|
2. Уруғлик етиштирувчи хўжаликларда алмашлаб ва навбатлаб экиш тизимини жорий этиш. |
доимий | ||||
|
II. Шоличиликда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш | |||||
|
5. |
Шоли етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг қўллаш. |
1. 2021 йилда шоли майдонларининг камида 20 фоизида кўчатлаб экиш, 50 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш тизимини жорий этиш, 30 фоизида шолини замонавий уруғ сеялкалари ёрдамида экиш. |
2021 йил давомида |
Ташаббускорлар маблағлари ҳамда Давлат бюджетидан 2021 йилда ажратилиши назарда тутилган субсидиялар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Хаитов) |
|
2. 2022 йилда шоли майдонларининг камида 40 фоизида кўчатлаб экиш, 70 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш тизимини жорий этиш, 50 фоизида шолини замонавий уруғ сеялкалари ёрдамида экиш. |
2022 йил давомида | ||||
|
6. |
Шоли етиштиришда сувни тежайдиган технологиялар: 500 га майдонда зовур сувларидан фойдаланган ҳолда шоли етиштириш; 50 га майдонда тунда сув бермаслик усулида шоли етиштириш; 20 га майдонда шолини ёмғирлатиб суғориш усулида ҳамда 20 га майдонда тупроқости томчилатиб суғориш усулида етиштиришни қўллаш бўйича тажриба синовларини ўтказиш. |
1. Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда сувни тежайдиган технологиялар орқали шоли етиштириш бўйича мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим қилиш. |
2021 йил 1 февраль |
Давлат илмий техник дастурларига ажратиладиган маблағлар ҳамда ташаббускорлар маблағлари |
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Эрманов), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Фанлар Академияси (Юлдашев) |
|
2. Илмий тадқиқот институти томонидан тайёрланган лойиҳани молиялаштириш. |
2021-2022 йиллар | ||||
|
3. Илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида тадқиқотлар олиб бориш ҳамда натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиш. |
2022 йил декабрь | ||||
|
III. Шоличилик соҳасида илмий тадқиқотларни жадаллаштириш | |||||
|
7. |
Республиканинг тупроқ ва иқлим шароитларига мос шоли навларини яратиш, етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш ва уруғчилик тизимини ривожлантириш бўйича илмий изланишларини олиб бориш. |
1. Республиканинг тупроқ ва иқлим шароитларига мос шоли навларини яратиш, етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш ва уруғчилик тизимини ривожлантириш бўйича 3 — 5 йилга мўлжалланган мақсадли лойиҳалар танловини эълон қилиш. |
2021 йил 1 февраль |
Давлат илмий техник дастурларига ажратиладиган маблағлар ҳамда ташаббускорлар маблағлари |
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев) |
|
2. Танлов мавзусига оид илмий-тадқиқот лойиҳасини шакллантириш ва унда иштирок этиш. |
2021 йил март |
Шоличилик илмий-тадқиқот институти (Саттаров) | |||
|
3. Лойиҳа доирасида тадқиқотларни олиб бориш. |
2021 — 2025 йиллар | ||||
|
8. |
Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларида шолининг юқори ҳосилли хорижий навларини синаш ва маҳаллий шароитда уруғларини кўпайтириш бўйича тажриба синовларини амалга ошириш. |
1. Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва унинг Хоразм филиалига вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитларида шолининг юқори ҳосилли хорижий навларини синаш ва маҳаллий шароитда уруғларини кўпайтиришга оид мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳасини ажратиш. |
2021 йил 1 февраль |
Давлат илмий техник дастурларига ажратиладиган маблағлар ҳамда ташаббускорлар маблағлари |
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов) |
|
2. Илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида тадқиқотлар олиб бориш. |
2021-2022 йиллар |
Шоличилик илмий-тадқиқот институти (Саттаров) | |||
|
3. Хоразм вилоятининг тупроқ ва иқлим шароитларига мос хорижий навларини танлаш ва уруғларини кўпайтириш. |
2021-2022 йиллар | ||||
|
IV. Илм-фанни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини яратиш | |||||
|
9. |
Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. |
1. Зарурий лаборатория асбоб-ускуналари, қишлоқ хўжалик техникалари ва агрегатлари, шоли уруғлигини саралаш ва қадоқлаш ускуналари рўйхатини аниқ ҳисоб-китоблар асосида шакллантириш. |
2021 йил 10 февраль |
Жаҳон банки маблағлари |
Шоличилик илмий-тадқиқот институти (Саттаров) |
|
2. Шакллантирилган рўйхат асосида техника ва ускуналарни Жаҳон банкининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида жалб этилган маблағлари ҳисобидан харид қилиш. |
2021 йил давомида |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев) | |||
|
10. |
Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалининг инфратузилмасини яхшилаш. |
Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалига Гурлан тумани, Шоликор қишлоғи, Чинобод ММТП ҳудудидаги бўш турган ер майдонида маъмурий-лаборатория биноси қуриш чораларини кўриш. Бунда: |
2021 йил июль |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Хоразм вилояти ҳокимлиги (Эрманов) |
|
1. Вилоят ҳокими қарорини чиқариш. |
февраль | ||||
|
2. Маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш. |
март | ||||
|
3. Маъмурий-лаборатория биноси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қуриш. |
март — сентябрь | ||||
|
11. |
Гурлан туманидан 200 гектар суғориладиган ер майдонлари ажратилишини таъминлаш. |
1. Вилоят ҳокими қарорини чиқариш. |
2021 йил февраль |
Молиялаштириш талаб этилмайди |
Хоразм вилояти ҳокимлиги |
|
2. Гурлан туман хокими қарорини чиқариш |
март | ||||
|
3. Гурлан туманида 200 гектар суғориладиган ер майдонини ажратиш. |
апрель | ||||
|
V. Малакали кадрлар тайёрлаш | |||||
|
12. |
Олий таълим муассасаларида шоличилик йўналишида талабаларни ўқитиш мақсадида қабул квотасини ошириш. |
Тошкент Давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида шоличилик йўналишида талабаларни ўқитиш мақсадида қабул квотасини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
2021 йил 15 февраль |
Олий таълим муассасаларининг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), |
|
13. |
Тошкент Давлат аграр университетининг Нукус филиалида Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик бўйича қўшма факультет ташкил қилиш. |
Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент Давлат аграр университетининг Нукус филиали ҳамда Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик бўйича қўшма факультет ташкил қилиш чораларини кўриш. |
2021 йил 1 июнга қадар |
Олий таълим муассасаларининг маблағлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), |
|
14. |
Дунёнинг шоличиликка ихтисослашган марказларида (Япония, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Филиппин ва бошқалар) ёш кадрлар ва мутахассисларни хорижий грантлар асосида малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашишга юбориш. |
1. Ёш кадрлар ва мутахассисларни хорижий давлатларда малакасини ошириш ва тажриба алмашишга юбориш учун номзодлар рўйхатини шакллантириш ва танлаш. |
2021 йил 1 апрель |
Хорижий грантлар маблағлари |
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмуродов) |
|
2. Хорижий давлатлар (Япония, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Филиппин ва бошқалар)да малака ошириши тажриба алмашишга юборишни ташкил этиш. |
2021 йил давомида | ||||