26.01.2021 йилдаги 38-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, давлат улуши бўлган тегишли хўжалик жамиятлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда — МҲХС) асосида тайёрлаши ва 2021 йил якунига қадар бухгалтерия ҳисоби хизматини халқаро сертификатлаш доирасида тегишли сертификатга эга бўлган камида уч нафар мутахассис билан таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича МҲХСни чуқур ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув дастурларини таълим жараёнига жорий этиши, ушбу фанлар бўйича педагог кадрларнинг аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС бўйича ўқитилишини таъминлаши ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича фанлар фақат халқаро сертификатлаш доирасида тегишли сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан ўқитилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 — 2025 йиллар давомида олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари («Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича), талабалари, битирувчилари (ўқишни тугатгандан сўнг олти ой ичида) ва давлат органлари ходимларини аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС бўйича ўқитиш, шунингдек, уларни бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтказиш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом* иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мазкур Низом 2025 йил 31 декабргача амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МҲХС бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари таркиби ва ушбу харажатлар қоплаб берилувчи шахслар тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МҲХС бўйича ўқитиш харажатларини қоплаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МҲХС бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини молиялаштириш манбалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 26 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 38-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда — МҲХС) бўйича ўқитиш (кейинги ўринларда — ўқитиш) ҳамда бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида («МҲХС бўйича молиявий ҳисобот», «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR ACCA)» курслари ва бошқалар) имтиҳонларни топшириш (кейинги ўринларда — имтиҳон топшириш) харажатларини қоплаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом 2025 йил 31 декабргача амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. МҲХС бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари таркиби ва ушбу харажатлар қоплаб берилувчи шахслар тоифаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги) ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқитиш харажатларини қоплаш бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг (марказ фаолияти ёки тегишли фан (курс)лар бўйича) аккредитациясидан ўтган ўқув марказларида (кейинги ўринларда — аккредитациядан ўтган ўқув марказлари) ўқитиш якунларига кўра Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган халқаро бухгалтер сертификатлари доирасидаги фанлар ва (ёки) курслар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Имтиҳон топшириш жараёнидаги қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтиш харажатлари (бухгалтерларнинг халқаро сертификатини берувчи халқаро ташкилотга жисмоний шахснинг аъзо (талаба) бўлиши учун дастлабки бир марталик тўлов);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида имтиҳон топшириш учун биринчи ва иккинчи марта рўйхатдан ўтиш харажатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қуйидаги тоифадаги шахслар (кейинги ўринларда — талабгорлар) учун қоплаб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича педагог кадрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг талабалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг битирувчилари (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг олти ой давомида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ходимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш харажатларини қоплаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўқитиш фақат бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий таълим муассасалари ҳар йили 10 январга қадар педагог кадрларни йиллик ўқитиш жадвалини (муддатларини кўрсатган ҳолда фанлар (курслар) бўйича) тасдиқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу маълумотларни олий таълим муассасалари бўйича умумлаштиради ва 31 январга қадар Молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат органлари ҳар йили 10 январга қадар ўзининг ходимларини йиллик ўқитиш жадвалини (муддатларини кўрсатган ҳолда фанлар (курслар) бўйича) тасдиқлайди ҳамда 31 январга қадар Молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари, шунингдек, давлат органлари ходимлари таркибида ўзгаришлар рўй берганда ўқитиш жадвалига ўзгартиришлар киритилади ҳамда ушбу ўзгартиришлар тасдиқлангандан сўнг бу ҳақида беш иш куни мобайнида Молия вазирлигига ахборот тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Талабгорлар аккредитациядан ўтган ўқув марказларини мустақил равишда танлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Талабгорларни ўқитиш харажатлари, улар ўқув курсини муваффақиятли якунлаган тақдирда, Молия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган ўқув марказларига қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аккредитациядан ўтган ўқув маркази ҳар бир ўқув курси бошланган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида унда қатнашаётган талабгорлар рўйхатини Молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўқитиш, шу жумладан, интерфаол усулларни қўллаган ҳолда ўқитиш харажатлари аккредитациядан ўтган ўқув марказларига ўқув курсини муваффақиятли якунлаган ҳар бир иштирокчи учун ўқув маркази томонидан тақдим этилган ўқитиш қиймати бўйича, бироқ қуйидаги миқдорлардан ошмайдиган суммада қоплаб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» курси ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасидаги бошқа курслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)» курси учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аккредитациядан ўтган ўқув маркази ўқув курси якунлангандан сўнг Молия вазирлигига ўқув курсини муваффақиятли якунлаган талабгорлар учун ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ушбу Низомга 2-иловада келтирилган МҲХС бўйича ўқитиш харажатларини қоплаб бериш тўғрисида ариза тақдим этади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 3-иловада келтирилган ўқув курсини муваффақиятли якунлаган талабгорлар тўғрисида маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотномада кўрсатилган талабгорлар билан ўқув курсида таълим олиш тўғрисида тузилган шартнома нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув курси юзасидан талабгорларга тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактуралар нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув курсини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида талабгорларга берилган ҳужжат нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув марказининг ёки ўқув курсининг аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи ходими, олий таълим ташкилоти педагог кадри ёки талабаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ёхуд маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси (ушбу ҳужжат фақат олий таълим ташкилотларининг битирувчилари учун тақдим этилади).
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 538-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/538/0862-сон — 2022 йил 30 декабрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатлар аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан Молия вазирлигига почта ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитациядан ўтган ўқув марказлари тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Молия вазирлиги ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ўқитиш харажатларининг қоплаб берилиши ёки қоплаб берилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда ўқитиш харажатларини қоплаб бериш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўқитиш харажатларининг қоплаб берилиши рад этилган тақдирда, Молия вазирлиги аккредитациядан ўтган ўқув марказини, рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда, уч иш куни ичида электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўқитиш харажатларининг қоплаб берилиши рад этилган аккредитациядан ўтган ўқув маркази рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан сўнггина қайта ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида фақат Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтказиш харажатлари қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтиш харажатлари талабгорларга тўлиқ ҳажмда қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида ҳар бир фан (курс) бўйича имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатлари талабгорга қуйидаги тартибда қоплаб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи марта имтиҳон топширганда (биринчи уриниш) — рўйхатдан ўтиш суммасининг 50 фоизи имтиҳон топширгунга қадар, қолган қисми — имтиҳонни муваффақиятли топширгандан сўнг қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи марта имтиҳон топширганда (иккинчи уриниш) — рўйхатдан ўтиш суммасининг 50 фоизи имтиҳонни муваффақиятли топширган тақдирда қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон ўтказувчи (халқаро сертификатни берувчи) ташкилот томонидан белгиланган тўлов суммаси миқдорида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Имтиҳон топшириш учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет эл валютасида белгиланган ҳамда тўловлар чет эл валютасида амалга оширилган бўлса, ушбу харажатларни қоплаш чет эл валютасида амалга оширилган операция санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича миллий валюта — сўмда қайта ҳисобланади ва қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш миллий валюта — сўмда амалга оширилади ва талабгорнинг шахсий банк картасига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Талабгор имтиҳон топшириш харажатларининг қоплаб берилиши бўйича қуйидаги ҳужжатларни Молия вазирлигига тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 4-иловада келтирилган дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаб бериш тўғрисидаги ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотлари;
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон топшириш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (тўлов ҳужжатлари, инвойс ва бошқалар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасасининг талабаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ёки маълумотнома (ушбу ҳужжатни фақат олий таълим муассасасининг талабалари тақдим этади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи ходими, олий таълим ташкилоти педагог кадри эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ёки маълумотнома;
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 538-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/538/0862-сон — 2022 йил 30 декабрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳонни муваффақиятли топширганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (рўйхатдан ўтиш суммасининг қолган 50 фоизи бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи банк муассасаси ва банк картасининг реквизитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан Молия вазирлигига почта, бевосита талабгорларнинг ўзи томонидан ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Молия вазирлиги ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида имтиҳон топшириш харажатларининг қоплаб берилиши ёки қоплаб берилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёхуд сохта маълумотлар мавжуд бўлганда, имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш рад этилган тақдирда, Молия вазирлиги талабгорни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда, уч иш куни ичида электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш рад этилган талабгор рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейингина қайта ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини молиялаштириш манбалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш учун Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ариза берувчилар улар томонидан тақдим қилинган аризалар ҳамда уларга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларда кўрсатиб ўтилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Молия вазирлиги ушбу Низомда назарда тутилган харажатларни қоплаш мақсадида олинган ариза берувчи тўғрисидаги махфий маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Олий таълим муассасалари ва давлат органлари ўзларининг расмий веб-сайтларида аккредитациядан ўтган ўқув марказларида ўқишни тугатган ҳамда имтиҳонларни топширган ходимлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам равишда эълон қилинишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

I босқич

Олий таълим муассасалари, давлат органлари, аккредитациядан ўтган ўқув марказлари

Олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари, талабалари, битирувчилари ва давлат органлари ходимларининг (кейинги ўринларда — талабгорлар) ўқиш жадвали тасдиқланади ва ўқув машғулотлари ўтказилади.

Ўқитиш жадвали ва ўқув машғулотлари жадвалига мувофиқ

II босқич

Аккредитациядан ўтган ўқув марказлари, Молия вазирлиги

Аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан ўқув курси якунлангандан сўнг уни муваффақиятли тугатган талабгорлар учун ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ҳужжатлар Молия вазирлигига тақдим этилади.

Ўқув курси якунлангандан сўнг ўқув марказининг хоҳишига кўра

III босқич

Молия вазирлиги, аккредитациядан ўтган ўқув марказлари

Аккредитациядан ўтган ўқув марказларига талабгорларни ўқитиш харажатлари Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилади.

Ҳужжатлар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш кунида

IV босқич

Талабгорлар, аккредитациядан ўтган ўқув марказлари

Талабгорлар бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтади.

Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида ўтказиладиган имтиҳонлар бўйича белгиланган рўйхатдан ўтиш муддатларида

V босқич

Талабгорлар, Молия вазирлиги

Талабгорлар томонидан бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ҳужжатлар Молия вазирлигига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтгандан сўнг талабгорнинг хоҳишига кўра

VI босқич

Молия вазирлиги, талабгорлар

Талабгорларга Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатлари Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилади.

Ҳужжатлар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш кунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига

‎‎Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш харажатларини қоплаб бериш тўғрисида
‎АРИЗА

‎‎____________________________________ ўқув маркази 20__ йил «__» ___________дан «__» _________гача муддатда «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» ёки «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)» ўқув курсини* ўтказди. Ушбу ўқув курсини «__» нафар ўқувчи (иштирокчи) муваффақиятли якунлади. Шу сабабли ўқув марказининг ушбу курс бўйича ўқитиш харажатларини қоплаб беришингизни сўраймиз. Ўқитиш харажатларини қоплаш учун жами _________ сўм миқдорида маблағ ажратилиши талаб этилади.

‎‎
‎Аризага қуйидагилар илова қилинади:

‎‎1. _________________________________________________________________________________________
‎‎‎2. _________________________________________________________________________________________
‎‎‎3. _________________________________________________________________________________________
‎‎‎4. _________________________________________________________________________________________
‎‎Ўқув марказининг почта манзили: _______________________________________________________________

‎СТИР рақами:_______________________________________________________________________________

‎Электрон почта манзили: ______________________________________________________________________

‎Ҳисобварақ / банк реквизитлари:
‎‎___________________________________________________________

_____________________________________________‎‎
‎(ариза берувчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)

_______________
‎(имзо)‎

20___ йил _______________‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Тегишли курснинг тагига чизиш орқали белгилаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув курсини муваффақиятли якунлаган талабгорлар тўғрисида маълумотномалар шакллари*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. ____________________________________ ўқув марказида
20__ йил «__» _________дан «__» _________гача ўтказилган «
МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» ёки «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)» ўқув курсини муваффақиятли якунлаган олий таълим муассасаларининг «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича педагог кадрлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Т/р

Фамилияси, исми ва отасининг исми

ЖШШИР (ПИНФЛ) маълумотлари

Олий таълим муассасасининг номи

Лавозими

Тел.рақами

II. ____________________________________ ўқув марказида
20__ йил «__» _________дан «__» _________гача ўтказилган «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» ёки «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)» ўқув курсини муваффақиятли якунлаган давлат органи ходимлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Т/р

Фамилияси, исми ва отасининг исми

ЖШШИР (ПИНФЛ) маълумотлари

Давлат органининг номи

Лавозими

Тел.рақами

III. ____________________________________ ўқув марказида
20__ йил «__» _________дан «__» _________гача ўтказилган «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» ёки «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)» ўқув курсини муваффақиятли якунлаган олий таълим муассасалари талабалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Т/р

Фамилияси, исми ва отасининг исми

ЖШШИР (ПИНФЛ) маълумотлари

Олий таълим муассасасининг номи

Таълим йўналиши ва босқичи

Тел.рақами

IV. ____________________________________ ўқув марказида
20__ йил «__» _________дан «__» _________гача ўтказилган «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» ёки «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)» ўқув курсини муваффақиятли якунлаган олий таълим муассасалари битирувчилари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Фамилияси, исми ва отасининг исми

ЖШШИР (ПИНФЛ) маълумотлари

Олий таълим муассасасининг номи

Олий таълим муассасасини битирган санаси (йил, ой, кун )

Тел.рақами

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ушбу маълумотномалар аккредитациядан ўтган ўқув маркази томонидан Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ‎

___________________________да яшовчи
‎(яшаш манзили) _________________________________ дан
‎(ариза берувчининг Ф.И.О) _____________________________________
‎(телефон рақами) _____________________________________
‎ (электрон почта манзили)

Дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаб бериш тўғрисида
‎АРИЗА

Менга бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида («МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» ёки «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR АССА)»)* дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаб беришингизни сўрайман.

‎‎Иш (ўқиш) жойи ва лавозими:__________________________________________________________________

‎‎(ташкилот ва лавозим номи) ‎

‎‎_______________________________________________________________________________

‎‎
‎Аризага қуйидагилар илова қилинади:

‎‎1. _________________________________________________________________________________________
‎‎‎2. _________________________________________________________________________________________
‎‎‎3. _________________________________________________________________________________________
‎‎‎4. _________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎5. _________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎
20___ йил «____» ___________‎‎
‎‎Шахсий имзо __________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Тегишли фан (курс)нинг тагига чизиш орқали белгилаш лозим.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 09/21/38/0068-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 29.09.2022 й., 09/22/538/0862-сон)