Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2021 08.01.2021 йилдаги 2-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли «Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хотин-қизлар муаммоларини «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган Вақтинчалик тартибнинг амалиётда қўлланилишини таҳлил қилган ҳолда, уни такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафтада туман (шаҳар)лар ҳокимларининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосарлари ҳамда тегишли секторлар раҳбарларининг «Аёллар дафтари» билан ишлаш бўйича фаолиятини танқидий муҳокама қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ҳамда маҳаллаларда ташкил этилган «Аёллар маслаҳат кенгашлари» фаолиятига яқиндан кўмаклашиш, аёлларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда ҳар бир туман ва шаҳар кесимида хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари муҳокамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган тизимли муаммолар ва уларнинг юзага келишига сабаб бўлаётган омилларни ҳар чоракда камида бир марта чуқур таҳлил қилган ҳолда, жойларда хотин-қизларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда жамиятда аёлларнинг нуфузини янада ошириш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида ҳокимлар ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳисобот бериб боришларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкига Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, «Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар уюшмаси ва «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда доимий равишда жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга ўргатиш, уларга бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда кўмаклашиш, кредит ажратилгандан сўнг хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 8 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сон қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Хотин-қизлар муаммоларини «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Вақтинчалик тартиб (кейинги ўринларда — Тартиб) «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари» — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар маслаҳат кенгаши» — ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш, «одобли қиз», «иффатли келин» ва «маърифатли аёл» ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида ҳар бир фуқаролар йиғинида ташкил этиладиган жамоатчилик асосида фаолият юритувчи тузилма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
секторлар — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳар)лар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган туманлар (шаҳар)лар ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг кўмаклашувчи коллегиал ишчи тузилмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
секторлар ишчи гуруҳи — сектор раҳбари бошчилигида иқтисодиёт, инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси, давлат бошқаруви органларининг туман (шаҳар)лар тузилмаларининг малакали мутахассислари ва тижорат банклари ходимларидан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган махсус ишчи гуруҳлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Аёллар дафтари» ушбу Тартибга иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Аёллар дафтари»ни шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган, шу жумладан, меҳнат қилиш қобилиятини қисман йўқотган, бироқ ишлаш иштиёқи бўлган хотин-қизлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган, қўшимча моддий ёрдамга муҳтожлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнатга қобилиятсиз, ўзгалар парваришига муҳтожлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнат қилиш қобилиятини бутунлай йўқотган, ёлғиз яшайдиган, уй-жойини таъмирлаш имконияти бўлмаганлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар (маъмурий бинолар, ертўлалар ва истиқомат қилиш мақсадларига мўлжалланмаган бошқа биноларда ёлғиз ёки оила аъзолари билан биргаликда яшаётган, шунингдек, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган ҳолда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли даромад манбаига эга бўлмаганлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар (ҳуқуқий маслаҳат олиш истагида бўлган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаат қилганлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари қуйидаги шаклларда ўрганилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
секторлар ишчи гуруҳлари томонидан бириктирилган маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари билан биргаликда барча йўналишдаги муаммоларни ҳар ярим йилда бир маротаба, бунда ярим йиллик биринчи ойининг дастлабки 15 кунида уйма-уй юриш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг мурожаатларини, шу жумладан, «Аёллар маслаҳат кенгаши»га мурожаатларини кўриб чиқиш орқали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш давомида хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари анкета-сўровномалар орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг аниқланган муаммолари секторлар штаблари котиблари ва фуқаролар йиғини ходимлари томонидан хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига 3 кундан ошмаган муддатда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Индивидуал анкеталар секторлар раҳбарлари ва туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғига тўлдирилган кундан бошлаб 1 кун муддатда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи 3 кундан ошмаган муддатда индивидуал анкеталар кўриб чиқилишини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Индивидуал анкеталарни кўриб чиқиш жараёнида маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Таҳлил натижалари асосида секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи томонидан 7 кундан ошмаган муддатда «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» лойиҳаси имзоланган ҳолда, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ва «Йўл харитаси» белгиланган тартибда тасдиқланади ҳамда ижрога қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида тасдиқланган рўйхатлар секторлар штабларининг котиблари томонидан 3 кундан ошмаган муддатда Маҳалла ягона ахборот тизими дастурига (кейинги ўринларда — ахборот тизими) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган «Аёллар дафтари»га киритилган шахслар рўйхати 3 кун ичида туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади ва янгилаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§ Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, инвестиция бўлимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда хотин-қизлар учун яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар)лар ҳокимликлари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар)лар ҳокимликлари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда кооперативларга жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар)лар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган йўналишлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§ «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тижорат банклари билан ҳамкорликда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали бандлигини таъминлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Томорқа хизмати» ташкилотлари ва «Дала дўконлари»ни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§ «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, «Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда ҳудудий хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари жойларда ўқув курслари ташкил этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес лойиҳаларини тузишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит олиш истагида бўлган хотин-қизларга тижорат банкларга ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес лойиҳаларни ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузишни ўргатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит олишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ажратилгандан сўнг хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун доимий қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кредитлар «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кредитлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитларнинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, чорвачиликни ривожлантириш, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт воситаси сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда қонун ҳужжатлари ва Марказий банкнинг қоидаларига кўра тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитлар Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг фамилияси, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§ «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бир марталик моддий ёрдамни тўлаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фуқаролар йиғинлари, секторлар раҳбарлари билан келишилган ҳолда, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг эҳтиёжмандлик даражасидан келиб чиқиб, халқ депутатлари туман (шаҳар)лар кенгашлари томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган хотин-қизларга (ҳар бир фуқаронинг фамилияси, исм, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган ҳолда) бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари кўрсатилган рўйхатни туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг даромадлари тушумлари прогнозидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) молия бўлими билан келишилган ҳолда, бир марталик моддий ёрдамни ойма-ой тўлаш графигини шакллантиради ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимларининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосарларига тасдиқлаш учун киритади. Бунда тасдиқланган ойма-ой тўлаш графигининг нусхаси фуқаролар йиғинларига ҳам тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган графикка асосан ҳар ойнинг 5-санасига қадар фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида тўлов ведомостларини шакллантириб, туман (шаҳар)лар ҳокимликларнинг бухгалтерия бўлимларига ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлимига (филиалига) тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг бухгалтерия бўлимлари тасдиқланган ойма-ой тўлаш графиги ҳамда тўлов ведомостлари асосида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағларни хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлимига (филиалига) кўчиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг тегишли бўлими (филиали) томонидан бир марталик моддий ёрдам тўловлари ҳар ойнинг 5 — 27-саналарида амалга оширилади. Ойнинг охирги иш кунида ведомостлар ёпилади, тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилиб олинмаган моддий ёрдам, уни олувчининг номидаги махсус депозит ҳисобварағига ўтказилади ва олувчининг биринчи талабига кўра тўланади. Ёпилган ведомостнинг бир нусхаси туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими муҳтож хотин-қизларга тўланган бир марталик моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади ҳамда ёпилган ведомостнинг нусхасини тегишли фуқаролар йиғинига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»га киритилган ва уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўмаклашиш сектор раҳбари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир марталик моддий ёрдам олган хотин-қизлар «Аёллар дафтари»дан чиқарилмаган ёки бир йил ичида қайта киритилган ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бир календарь йили давомида бир маротаба берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§ «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга турар жой ижара компенсациясини тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари тасдиқланган рўйхат асосида фуқаролар йиғинлари томонидан турар жой учун ижара компенсациясини тўлаб бериш бўйича талабномалар секторлар раҳбарларига ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Секторлар раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хулосаси асосида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси белгиланган тартибда тўлаб берилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома уч томонлама — ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ўртасида 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатга тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой ижараси учун тўловлар «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома суммаси ҳисобланганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва улар билан бирга турадиган оила аъзоларига, ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган умумий майдони энг кўпи билан ўн олти квадрат метрдан (кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса йигирма уч квадрат метрдан) кам бўлмаган ҳажмда, бироқ бир оила учун жами 48 м2 ошмаган ҳолда назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган миқдорларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§ «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга тиббий хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тиббий хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг соғлиги секторлар ишчи гуруҳлари томонидан тегишли тиббиёт ходимини жалб қилган ҳолда ўрганилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижаси бўйича касаллик аниқланган ва тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрик натижаси юзасидан кўрсатма бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида стационар ёки амбулатор шароитда даволанади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§ «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларга сайёр қабуллар орқали қуйидагилар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органлари — ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия органлари — ҳуқуқий маслаҳатлар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Тартибнинг 20-бандида кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиш шаклларининг муддатлари ва тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§ «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга «Аёллар маслаҳат кенгаши», Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳузуридаги «Хотин-қизлар ҳуқуқий, психологик маслаҳатхонаси», таълим муассасаларининг малакали психологлари томонидан психологик маслаҳатлар бериб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чоралари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш — Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Жамоат ишлари жамғармаси, «Аёллар дафтари» жамғармаси ва «Саховат ва кўмак» жамғармаси, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланишга кўмаклашиш — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни йўлга қўйиш ва кредит олишга кўмаклашиш — Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» дастурлари, халқаро молия институтларидан жалб этиладиган имтиёзли кредит ва грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни тиклаш ва бошқалар — «Аёллар дафтари» жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой ижараси билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш — «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда белгиланган манбалар ҳисобидан туман (шаҳар)лар кесимида ажратиладиган маблағлар тақсимоти ҳар чорак учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан ҳар чоракдан олдинги ойнинг 20-санасига қадар туман (шаҳар)лар ҳокимликларига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ушбу манбалар ва ўз маблағлари ҳисобидан хотин-қизларга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг турини ва уларни олувчилар сонини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. «Аёллар дафтари»дан чиқариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш орқали муаммоси ҳал этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой ижара компенсацияси белгиланган тартибда тўлаб берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакали тиббий хизмат кўрсатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган бошқа муаммолари қонуний ҳал этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз аризасига кўра;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»га ноқонуний киритиш ҳолати аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар кўрсатиш бўйича иш олиб бориш имконини бермайдиган бошқа ҳолатлар юзага келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс вафот этган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»га икки ва ундан ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган хотин-қизларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилиши дафтардан чиқариш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмасдан «Аёллар дафтари»га тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи мазкур Тартибнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича «Аёллар дафтари»дан чиқариш юзасидан таклифларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари муҳокамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Хотин-қизларни «Аёллар дафтари»дан чиқариш, унга ўзгартиришлар киритиш Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида «Аёллар дафтари»дан чиқарилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар секторлар штаблари котиблари томонидан 3 кундан ошмаган муддатда ахборот тизимига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»дан чиқарилган хотин-қизлар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан 5 кун ичида бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Секторлар, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ахборот тизимида «Аёллар дафтари»ни юритиш билан боғлиқ масалаларни тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла даражасида — туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) даражасида — вилоят секторлари раҳбарлари, Касаба уюшмалари федерацияси ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят даражасида — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика даражасида — Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари, секторлар штабларининг котиблари томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган ҳар бир хотин-қизларнинг аниқланган муаммолари бартараф этилганлиги ҳақидаги ҳисоботлар ҳар куни соат 18.00 гача ахборот тизимига киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Секторлар раҳбарлари, секторлар ишчи гуруҳлари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбар ходимлари томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишларни ҳар ойда жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси»нинг ижроси ҳар чоракда камида бир марта халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш сессияларида муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган секторлар ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартибга

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Аёллар дафтари»ни юритиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Масъул

Чора-тадбир

Муддат

1-босқич

Сектор ишчи гуруҳлари, фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари
Масъул ташкилотлар, «Аёллар маслаҳат кенгаши» аъзолари

1. Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари уйма-уй юриб ўрганилади.

Ҳар ярим йил 1-ойининг дастлабки 15 кунида

2. Хотин-қизларнинг мурожаатлари, шу жумладан «Аёллар маслаҳат кенгаши»га қилинган мурожаатлар кўриб чиқилади.

Хотин-қизларнинг муаммолари анкета-сўровнома орқали аниқланади.

Доимий

2-босқич

Сектор штаби котиби, фуқаролар йиғини ходимлари

1. Аниқланган муаммолар хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига киритилади.

3 кундан ошмаган муддатда

Сектор раҳбари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

2. Индивидуал анкеталар сектор раҳбари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғига тақдим этилади.

1 кун муддатда

3. Индивидуал анкеталар кўриб чиқилиши ташкил қилинади.

4. Анкета маълумотлари идора ва ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.

3 кундан ошмаган муддатда

3-босқич

Сектор раҳбари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

«Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» лойиҳасини Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.

7 кундан ошмаган муддатда

4-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари

«Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ва «Йўл харитаси» тасдиқланади ҳамда ижрога қаратилади.

Белгиланган тартибда

5-босқич

Сектор штаби котиби

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашида тасдиқланган рўйхатлар Маҳалла ягона ахборот тизими дастурига киритилади.

3 кундан ошмаган муддатда

6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Халқ банки, Фермерлар кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Тиббиёт муассасалари, Молия, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, прокуратура, адлия, ички ишлар органлари

Вақтинчалик тартибда белгиланган хизматларни кўрсатади.

Белгиланган муддатларда

7-босқич

Сектор раҳбари, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

«Аёллар дафтари»дан чиқариш юзасидан таклифлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари муҳокамасига киритилади.

Заруратга кўра

8-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари

«Аёллар дафтари»дан чиқариш бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

Заруратга кўра

9-босқич

Сектор штаби котиби

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши қарори асосида «Аёллар дафтари»дан чиқарилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар Маҳалла ягона ахборот тизими дастурига киритилади.

3 кундан ошмаган муддатда

10-босқич

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари

«Аёллар дафтари»дан чиқарилган аёллар бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилинади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 кун ичида

11-босқич

Секторлар, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари

Маҳалла ягона ахборот тизими дастурида «Аёллар дафтари»ни юритиш билан боғлиқ масалалар тўлиқ акс эттириб борилиши таъминланади.

Мунтазам равишда

12-босқич

Масъул ташкилотлар ходимлари, сектор штаби котиби

«Аёллар дафтари»га киритилган ҳар бир хотин-қизларнинг аниқланган муаммоларининг бартараф этилганлиги ҳақида ҳисоботлар ахборот тизимига киритиб борилади.

Ҳар куни соат 18.00 гача

13-босқич

Сектор раҳбари, сектор ишчи гуруҳи, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбар ходимлари

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб борилади.

Ҳар ойда

14-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши

1. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» ижроси муҳокама қилинади.

2. Кенгаш сессияларида муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган секторлар, идора ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилади.

Ҳар чоракда камида бир маротаба

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/2/0003-сон)