Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш ҚОИДАЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Маҳсулотларни рақамли маркировкалашни жорий қилиш тартиби

3-боб. Маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларининг маркировкалаш ахборот тизими билан ахборот алмашинуви тартиби

4-боб. Маркировкалаш ахборот тизимида маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш

5-боб. Маҳсулотларни маркировкалаш бўйича ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш

6-боб. Рақамли идентификациялаш воситаларининг хусусиятлари

7-боб. Маркировкалаш кодларини тақдим этиш қоидалари

8-боб. Рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш тартиби

9-боб. Маркировкалаш ахборот тизимига маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари томонидан маҳсулотларнинг айланмага киритилиши, уларнинг айланмаси ва айланмадан чиқариш маълумотларини тақдим этиш тартиби ва муддатлари ҳамда маркировкалаш ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

10-боб. Маркировкалаш ахборот тизимида мавжуд маълумотларга ўзгартириш киритиш тартиби

2-ИЛОВА
«Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Маркировкалаш ахборот тизимининг тузилмаси

3-боб. Маркировкалаш ахборот тизимининг иштирокчилари

4-боб. Маркировкалаш ахборот тизимини яратиш, ривожлантириш, ишга тушириш, ундан фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш қоидалари

5-боб. Маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларга киришга рухсатномани таъминлаш тартиби

6-боб. Маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларни тақдим этиш тартиби ва уларни умумий маълумотларга киритиш

7-боб. Маркировкалаш ахборот тизимининг давлат органларининг ахборот тизимлари ва товарлар айланмаси иштирокчиларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби

8-боб. Маркировкалаш ахборот тизимида сақланадиган маълумотларни ҳимоя қилиш

9-боб. Маркировкалаш ахборот тизимида маълумотларни шакллантириш тартиби

1-ИЛОВА
Рақамли маркировкалаш ва товарларни кузатиш миллий ахборот тизимида сақланувчи маълумотларни мажбурий тартибда ўз ичига киритиши керак бўлган маълумотлар РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Рақамли маркировкалаш ва товарларни кузатиш миллий ахборот тизимида сақланувчи умумий маълумотлар РЎЙХАТИ

3-ИЛОВА
Тамаки маҳсулотларини рақамли идентификация воситалари билан маркировкалаш хусусиятлари тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Тамаки маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситаларининг хусусиятлари, шу жумладан, маркировкалаш кодларининг тузилмаси ва формати

3-боб. Тамаки маҳсулотларини агрегациялаш тартиби

4-ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотларини рақамли идентификация воситалари билан мажбурий маркировкалаш хусусиятлари тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Алкоголь маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситаларининг хусусиятлари, шу жумладан, маркировкалаш кодларининг тузилмаси ва формати

3-боб. Алкоголь маҳсулотларни агрегациялаш тартиби

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ

Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон ва «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳсулотларни идентификация воситалари орқали маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларини белгилаш ҳамда айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари — маҳсулотни айланмага киритувчи, унинг айланмасини ва (ёки) айланмадан чиқарилишини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари ҳисобланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар. Бунда маҳсулотнинг келажакда сотилиши (савдоси) билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда қўллаш учун уни сотиб олувчи ҳамда маҳсулотнинг намуналар бўйича сотилишида ёки масофадан сотиш усулида, жумладан улар билан боғлиқ бўлган хизматлар, жумладан, логистик хизматлар, биржа ва электрон тижоратни ташкил этиш бўйича хизматлар, маҳсулотнинг қайта савдога тайёрлиги, йиғилиши ва ўралиши, берилган маҳсулот ёки кўрсатилган тўлов учун пул маблағларини бир вақтда қабул қилиш билан сотувчининг номидан якуний истеъмолчига маҳсулот етказиб берилишини ташкил этиш маҳсулотни етказиб бериш бўйича агентлик шартномалари, ва (ёки) комиссия шартномалари, ва (ёки) почта хизматлари доирасида хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари;
д) мазкур Қоидаларнинг 4-банди «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширгандан кейин мазкур Қоидаларга мувофиқ маркировкалаш ахборот тизимига маҳсулотларнинг маркировкаланиши ҳамда маҳсулотларни айланмага киритиш, уларни айланмадан чиқариш тўғрисида маълумотларни киритади.
Рақамли идентификациялаш билан мажбурий маркировка қилиниши шарт бўлган маҳсулот айланмасининг бошқа иштирокчилари ушбу Қоидаларнинг 4-банди «а» — «е» кичик бандларида кўрсатилган ҳаракатларни маркировкалашнинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланган муддатларда тегишли маҳсулот гуруҳларини рақамли идентификациядан ўтказади.
11. Мазкур Қоидаларнинг 10-бандида кўрсатилган билдирги (квитанция) маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси томонидан ҳужжатлар тақдим этилганда ёки у томонидан маркировкалаш ахборот тизимига маълумотларни киритган кундан бошлаб 1 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидаги шахсий кабинет ёки электрон почта орқали ўзаро ахборот алмашиш интерфейсларни қўллаш орқали маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига юборилади.
21. Ушбу Қоидаларнинг 20-бандида кўрсатилган бир ёки бир нечта асослар аниқланганлиги сабабли рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги аризани текширишнинг натижаси салбий бўлган тақдирда, Оператор ушбу Қоидаларнинг 19-бандида назарда тутилган муддат ичида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги аризада кўрсатилган электрон почта манзилига рўйхатдан ўтишни рад етиш тўғрисида хабар юборади.
22. Рўйхатга олиш тўғрисидаги аризани текширишнинг натижаси ижобий бўлган тақдирда, Оператор ушбу Қоидаларнинг 19-бандида назарда тутилган муддатда маҳсулот айланмаси иштирокчисини маркировкалаш бўйича ахборот тизимида рўйхатдан ўтказади, унга шахсий кабинетга кириш ҳуқуқини беради ва рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги аризада кўрсатилган электрон почта манзилига рўйхатдан ўтиш тўғрисида хабар юборади. Маҳсулот айланмасининг турли иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш учун бир хил электрон почта манзилидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
24. Ушбу Қоидаларнинг 14-бандига мувофиқ маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтишда маҳсулот айланмаси иштирокчиси томонидан кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, маҳсулот айланмаси иштирокчиси тегишли маълумот ўзгарган кундан бошлаб 3 иш куни ичида Операторга маълумотни ўзгартириш тўғрисида сўров юборади, унинг шакли Оператор томонидан тасдиқланган маркировкалаш ахборот тизимининг дастурий таъминотида, шу жумладан, шахсий кабинетдан фойдаланган ҳолда Операторнинг Интернет жаҳон ахборотдаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
26. Маҳсулот айланмаси иштирокчиси ушбу Қоидаларнинг 17-бандига мувофиқ маркировкалаш бўйича ахборот тизимида рўйхатдан ўтаётганда маҳсулот айланмаси иштирокчиси томонидан кўрсатилган маълумотларни қуйидаги сабабларга кўра ўзгартиришни рад этади:
биринчи маълумотлар гуруҳи маҳсулот кодини ўз ичига олади ва Оператор томонидан ушбу Қоидаларнинг 5-бобига мувофиқ маҳсулот айланмаси иштирокчиси томонидан киритилган маълумотлар асосида ишлаб чиқилади;
а) ариза ушбу Қоидаларнинг 37-бандида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;
42. Ушбу Қоидаларнинг 41-бандида белгиланган муддат ҳисобланган маҳсулот айирбошлаш қатнашчиси томонидан маркировкалаш кодлари қабул қилинган сана Оператор томонидан маҳсулот айланмаси иштирокчисининг маҳсулот айланмасида буюртма қилинган маркировкалаш кодлари тақдим этилганлиги тўғрисида хабарнома юборилган сана ҳисобланади. Оператор кўрсатилган хабарномани маҳсулот айланмаси иштирокчисига ушбу хабарномани жойлаштириш санасини кўрсатган ҳолда маҳсулот айланмаси иштирокчисининг шахсий ҳисобварағига ахборот ёрлиғи тизимига жойлаштириш орқали юборади.
79. Чакана савдо ҳисобланмайдиган сабаблар бўйича маҳсулотнинг айланмадан чиқарилишида, мазкур Қоидаларнинг 80 ва 81-бандлари билан кўзда тутилган маҳсулотни айланмадан чиқариш тартиби ҳолатларидан ташқари, маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси 3 иш куни мобайнида маркировкалаш ахборот тизимига қуйидаги маълумотларни тақдим этади:
85. Сотувчига маҳсулотни келажакда сотиш (савдо) билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда қўллаш учун сотиш йўли билан айланмадан чиқарилган маҳсулотни қайтарувчи юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар мулкчилик ҳуқуқи ўтишини тасдиқловчи, жумладан, электрон ҳисобварақ-фактура кўринишида, хабарноманинг харидор томонидан тасдиқланиши асосида харидордан сотувчига мулкчилик ҳуқуқлари ўтишини тасдиқловчи хабарномани имзолайди. Маҳсулотни келажакда сотиш (савдо) билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун сотиш йўли билан айланмадан чиқарилган қайтариладиган маҳсулотни қабул қилувчи маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари мулкчилик ҳуқуқи ўтказилишини тасдиқловчи харидор томонидан тасдиқланган хабарнома асосида маҳсулотни бериб юбориш (қабул қилиш) кунидан 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда маркировкалаш ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритади.
в) Оператор мазкур банднинг «а» ва «б»-кичик бандларида кўрсатилган хабарномаларни олгандан кейин маҳсулотни юбориш (қабул қилиш) тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш ҳақида хабарнома билан мувофиқликда маълумотларга тузатиш киритилиши далилини маркировкалаш ахборот тизимида акс эттиради.
22. Маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтган ишлаб чиқарувчига мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, товар эгаси ва унинг миқдори тўғрисидаги маълумот қисмида шундай ишлаб чиқарувчи томонидан тайёрланган товарлар айланмаси тўғрисидаги маълумотларга кириш учун рухсатнома таъминланади.
54. Мазкур Низомнинг 53-бандида кўрсатилган электрон ҳужжатлар шакллари операторнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида оператор томонидан жойлаштирилади.
10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
40-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари тегишлича тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
58-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
ўн саккизинчи хатбошидаги «тақиқланади» сўзи чиқариб ташлансин;
йигирманчи — йигирма тўртинчи хатбошилар тегишлича йигирма биринчи — йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
201-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар тегишлича ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
7-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
28-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
7-банди «к» кичик бандида «алкоголь маҳсулотларини маркалаш ва кузатиш тизимини ўз ичига олувчи» сўзлари «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ) ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
37-банди «з» кичик бандида «алкоголь маҳсулотини маркировкалаш ва кузатиш тизимини ўз ичига олувчи» сўзлари «Asl belgisi» МАТга ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2-банди учинчи хатбошида «ахборот тизимлари» сўзларидан кейин «ҳамда «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими» сўзлари қўшилсин;
28-банднинг «д» кичик бандидаги «алкоголь маҳсулотини маркировкалаш ва кузатиш тизимини ўз ичига олувчи» сўзлари «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ) ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банднинг «б» кичик бандидаги «Ҳисобга олиш ахборот тизимида» сўзларидан кейин «ҳамда «Asl belgisi» МАТда» сўзлари қўшилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
15-банди ўн иккинчи хатбошида «Маркировкаланадиган» сўзи «Идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкаланадиган» сўзларига алмаштирилсин;
17-банди ўн бешинчи хатбошида «Маркировкаланадиган» сўзи «Идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкаланадиган» сўзларига алмаштирилсин.
«д» кичик бандининг учинчи хатбошида «алкоголь ва тамаки маҳсулотларини маркировкалаш бўйича маҳсулотларни маркировкалаш ахборот тизими» сўзлари «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ж» кичик бандининг бешинчи хатбошида «алкоголь ва тамаки маҳсулотини маркировкалаш ва кузатиш тизимини ўз ичига олувчи» сўзлари «Asl belgisi» МАТга ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 11 банди ўн бешинчи хатбошида «идентификация воситалари билан» сўзларидан кейин «мажбурий рақамли» сўзлари қўшилсин.
Изоҳ. 1 ва 2-бандлар, 6-банднинг учинчи хатбошиси, 7-банднинг учинчи хатбошиси 2022 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси