Ҳужжат кучини йўқотган 12.01.2024 17.12.2020 йилдаги 793-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.01.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 январдаги 23-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 1 июлдаги ПҚ-4771-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 1 июлдаги ПҚ-4771-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат унитар корхоналари негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ҳуқуқий мақоми ва тузилмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ раҳбарларининг асосий функционал вазифалари, шу жумладан директор ўринбосарининг соҳа йўналишлари бўйича асосий вазифалари ҳамда жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятининг ташкилий асослари, ҳисобдорлиги, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари, ҳайъат ва бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органларининг ҳуқуқий мақоми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятини молиялаштириш, ходимларини ижтимоий кўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
793-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 793-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ бўш турган объектларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни, шу жумладан давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва бевосита Агентликка бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва унга умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентликнинг ҳайъати қарорларига, буйруқларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказнинг расмий номланиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Бўш турган объектлар маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Центр по организации эффективного использования пустующих объектов при Агентстве по управлению государствеными активами Республики Узбекистан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Центр по пустующим объектам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Center for orgаnizing effective use of empty fаcilities under the Stаte Assets Mаnаgement Agency of the Republic of Uzbekistаn;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Center on empty fаcilities.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ жойлашган жой (почта манзили): 100060, Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 6-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Марказ тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказ тузилмасига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ марказий аппарати (кейинги ўринларда — марказий аппарат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳудудий бошқармалар давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда — бўш турган объектлар) аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилотларига бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган хусусий мулк объектларини уларнинг мулкдорлари ихтиёрига кўра ижарага берилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бўш турган объектларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда бўш турган объектларни аниқлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектлар бўйича ҳудудлар, фаолият соҳалари ва мулкчилик шакли кесимида электрон маълумотлар базаси яратилиши ҳамда унинг доимий янгилаб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектлар электрон маълумотлар базаси орқали ягона ҳисоби юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектлар тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ва сифатли юритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида электрон маълумотлар билан алмашиш тизими йўлга қўйилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон маълумотлар базасига киритилган бўш турган объектлар таҳлилини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш ишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Агентликка киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумотларни тайёрлайди ва Агентликка киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектларнинг ягона ҳисобини юритиш бўйича маълумотлар базасининг самарали ишлашини қўллаб-қувватлашни таъминлаб бориш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектлар тўғрисидаги маълумотлар (объект тўғрисидаги қисқа маълумот, геолокация жойлашуви ва бошқалар) ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради ва ҳар ойда янгилаб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармаларга тегишли бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини ижарага бериш ишларини белгиланган тартибда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини ижарага бериш жараёни очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ва тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини ижарага олишларида зарур маълумотларни бериш баробарида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш орқали амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берилган давлат мулкларини ҳисобга олади ва улардан самарали фойдаланиш ташкил этилганлигини мониторинг қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини ижарага беришдан тушадиган тушумларни ҳисобга олади ва мониторингини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара шартнома шартларининг бажарилиши мониторингини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини ижарага беришдан тушган тушумларни тақсимлаш ва йўналтирилишини назорат қилади ва ҳисоботини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарадан тушган тушумларни назорат қилиш жараёнларига ахборот коммуникация технологияларни кенг жорий этиш бўйича таклиф ишлаб чиқади ва амалиётга жорий қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) давлат муассасалари (корхоналари)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган давлат мулки объектларни текшириш бўйича ўрнатилган тартибда жойларга чиқилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш уларнинг жорий ҳолати ҳамда самарали фойдаланилишини ўрганиш юзасидан ҳудудий бошқармалар фаолиятини ташкил этишни белгиловчи меъёрий ҳужжатларни қабул қилади ва ижросини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш масаласида Марказнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) давлат муассасалари (корхоналари)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган, мақсадсиз, самарасиз фойдаланилаётган ва хўжалик фаолиятига жалб этилмаган бино-иншоотлари (уларнинг бир қисми) бўйича маълумотларни умумлаштириб, манфаатдор томонлар билан ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижаларига кўра бўш турган, мақсадсиз, самарасиз фойдаланилаётган ва хўжалик фаолиятига жалб этилмаган бино-иншоотлари (уларнинг бир қисми)ни Марказ ёки ҳудудий бошқармалар балансига олиш бўйича қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва ҳудудий бошқармалар томонидан бўш турган давлат мулки объектларини балансга олиш бўйича қарорлар қабул қилиниши ва уларнинг ижроси таъминланишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган давлат мулки объектларини, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектлар бундан мустасно, сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида Марказ ва ҳудудий бошқармалар балансига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалари томонидан бўш турган давлат объектларини бузиш бўйича қарорларини Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг хулосаси асосида қабул қилинишини қатъий назоратга олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалари томонидан давлат мулки объектларини бузиш бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминланилишини ва бузишдан бўшаган ер майдонларини маҳаллий ижро ҳокимияти захирасига олиш ишлари бўйича маълумотларни умумлаштиради ва мониторингини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) бўш турган хусусий мулк объектларини уларнинг мулкдорлари ихтиёрига кўра ижарага берилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган хусусий мулк объектларини ижарага бериш юзасидан мулкдорларга ҳар томонлама амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий мулкдорларни мурожаатлари асосида объектларини ижарага таклиф этиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ва марказнинг расмий веб-сайтида эълонлар бериб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий мулкдорларнинг ихтиёрига кўра уларнинг объектлари бўйича ижара муносабатларини тартибга солувчи шартномалар расмийлаштиришни ташкил этади ва уларнинг мониторингини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳудудларда бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этишга йўналтирилган асосий вазифалари ва функциялари Агентлик директори томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Марказ ва ҳудудий бўлинмаларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказ ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғилиш, семинар (вебинар), махсус комиссия йиғилиши ва Агентлик ҳайъати мажлисларида иштирок этиш, вазирлик ва идораларга маълумотлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларидан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан, бошқа давлат ташкилотлари ва хўжалик жамиятларидан Марказга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, малака ошириш, хорижий ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро билим ва тажриба алмашиш мақсадида халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар лойиҳалари ва дастурларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислар, йиғилишлар, ҳайъат мажлислари ва бошқа муҳокамаларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятига алоқадор масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларда идоравий назоратни, коррупцион ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг, шунингдек, ходимлар томонидан корпоратив ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда жойларга чиққан ҳолда, бўш турган ёки самарали фойдаланилмаётган давлат объектларини кўриб чиқиш (ўрганиш, таҳлил қилиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказ қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларни ўз муддатида ва самарали бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг топшириқлар ва Марказ ваколатига кирадиган масалалар юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро ташкилотлар, давлат органлари ва хорижий давлат ташкилотлари билан имзоланган шартномалар ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ошкор этилмайдиган маълумотларни ошкор этилиши ҳамда маълумотлардан шахсий ёки бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматчилари томонидан ижро ва меҳнат интизомига, ички ва умумий тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасарруфидаги давлат мулки, товар-моддий бойликларнинг сақланиши,мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом билан юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилишини таъминловчи (хатлар, таҳлилий маълумотлар, текшириш далолатномаси, ўрганиш ва мониторинг ўтказиш якуни бўйича тузилган хулоса, қонун лойиҳалари, қарор, буйруқ, кўрсатма, давлат реестрлар, маълумотлар базаси ҳамда бошқа) ҳужжатларни тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(15-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳудудий бошқармалар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Марказга кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини бузиш ҳоллари маълум бўлиб қолганда, уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўришни сўраб тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат қилиш;
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислар, йиғилишлар ва бошқа муҳокамаларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объектни, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз ижарага бериш учун «E-auksion» электрон савдо платформасидаги онлайн-аукцион савдоларига чиқариш;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қабул қилинган қарорни балансда сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори турувчи ташкилот ёки судга 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш, қарор қонуний кучга киргандан кейин уни ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига (кейинги ўринларда — Мажбурий ижро бюроси) юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектлари (бўш турган қисми)ни, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш тўғрисида қабул қилинган қарори балансда сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори турувчи ташкилот ёки судга 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш, қарор қонуний кучга киргандан кейин уни ижро этиш учун Мажбурий ижро бюросига юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари қабул қилинган объектлардан самарали фойдаланиш, хусусийлаштириш ва ижарага беришда уларнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таъмирлаш, жиҳозлаш ва коммуникация тизимларига улаш каби ишларни амалга ошириш мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳудудий бошқармалар қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш соҳасида туман (шаҳар)ларда аниқланган муаммолар таҳлил қилиниши ҳамда умумлаштириш асосида таклифлар тайёрланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш соҳасидаги дастурлар, чора-тадбирлар, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлардаги тегишли тадбирлар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Марказ раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидагилар Марказ директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Агентлик ҳайъат қарорлари, Агентлик директори буйруқлари билан Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкиллаштириш;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг топшириқларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори топшириғи асосида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ белгиланган муддатларда келишиш учун (виза қўйиш) Агентлик директорига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўринбосари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб, Марказнинг ишчи мажлисларида уларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқарма раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Марказ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, олдини олиш, бартараф этиш;
(18-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини қарорлар қабул қилиш, ўринбосарини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортишга доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида Агентлик директорига таклиф киритиш, ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва ҳудудий бошқармалар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган тартиб ва муддатларда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Марказ раҳбарлари ва ходимлари Халқ қабулхоналари фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сири ҳисобланадиган маълумотлар ва бошқа махфий ахборотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
(18-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Марказ номидан иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, Марказ ва ҳудудий бошқармалар ташкилий тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар тузилмаларини ва бошқарув ходимларининг чекланган сонини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Марказнинг бошқарув ходимлари тузилмасига қўшимча штат бирликларини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (тариф ставкаларига), қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъий назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;
(18-банднинг йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги, шунингдек, ҳудудий бошқармалар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларини кўп йиллик, самарали фаолияти ва алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар тузилмалари, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат ходимлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
(18-банднинг йигирма саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлаш, соҳада фаолият юритаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ва Марказ тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш.
(18-банднинг уттизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагилар Марказ директори ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган Марказнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарларининг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Марказнинг фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ҳайъати қарорлари, Марказ директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини марказий аппарат масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилиши, уларни иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизалардан ўтказилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида Марказ директорига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз соҳа йўналишларида самарадорлик, сифат ва қулайликларни ошириш бўйича Марказ директорига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган тартиб ва муддатларда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
(18-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти соҳасида хорижий давлатлар амалиётини ўрганиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қуйидагилар Марказ марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Марказнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни директорнинг ўринбосарига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Марказнинг фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари ва фармойишлари, унинг ўринбосари кўрсатмалари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Марказ ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига киритиш;
(20-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини директор томонидан кўриб чиқилиши, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Агентлик директорига (виза қўйилиши) кўриб чиқиш ва виза қўйиш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат сафарини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларининг Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, олдини олиш, бартараф этиш;
(20-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган тартиб ва муддатларда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
(20-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритиш соҳасидаги намунали ходимларни аниқлаш ва мукофотлаш юзасидан Марказ раҳбариятига таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қуйидагилар Марказнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бўлинмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Марказнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижроси таъминланиши, ижро интизоми мустаҳкамланиши бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармаларни бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқармалар кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармаларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармаларда, давлат архивлари ва уларнинг филиалларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;
(20-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Марказнинг ҳудудий бошқармалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни Марказга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар ва уларнинг бўлинмалари фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифатини ошириш ва улардан эркин фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсан, шу жумладан, сайёр қабуллар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар ходимларининг лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Марказга таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, судларда ва ташкилотларда Марказнинг ҳудудий бошқармалари манфаатларини ифода этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Марказ раҳбарларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Марказ директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Марказга юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ тизимида ижро интизомига қатъий риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

23. Марказ директори ўринбосари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинаётган йўналишлар бўйича соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бошқармага юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда бўш турган объектлар ҳолати тўғрисида Агентликка ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотларни ўз вақтида тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Марказ раҳбарияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Марказга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Агентлик директорининг ўринбосари — Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази директори раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Марказ директорининг ўринбосари директор тақдимномасига асосан Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Марказ директори бўлмаган вақтда унинг вазифалари Марказ директорининг ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса Агентлик директорининг буйруғига асосан марказий аппарати раҳбар ходимларидан бири томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Марказ ҳайъати, бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Марказда директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), Марказ фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат аъзоларнинг сони ва шахсий таркиби марказ директорнинг тақдимномасига биноан Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Марказ тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилиши натижадорлигини ҳар чоракда ва заруратга кўра навбатдан ташқари муҳокама қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда, ҳайъатнинг кенгайтирилган, жумладан жойларда сайёр мажлислар ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат лавозимлари номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори буйруғи билан лавозимга тайинланадиган лавозимлар номенклатурасидаги ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш учун Марказ раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат Марказ ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ҳайъат мажлисига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарор оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ҳайъат қарорлари ижроси Марказ директорининг буйруқлари билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Марказ директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда, директор юзага келган келишмовчилик ҳақида Агентлик директорига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари келишмовчилик юзасидан ўз фикрини Агентлик директорига ёзма хабар қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Марказда кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Марказ ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Марказ директори томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳолатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Марказ фаолиятининг самарадорлиги баҳолаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Марказ фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Марказ директори томонидан тасдиқланадиган Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланиши мумкин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Марказнинг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Марказ ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига бўш турган объектлар рўйхатини киритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Марказ бўш турган объектлар тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган тизим орқали олишда тегишли давлат органлари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ҳудудий бошқармалар ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Балансда сақловчилар ўзига тегишли бўш турган давлат мулки объектларини, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектлар бундан мустасно, сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида тегишлигича ҳудудий бошқармаларга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги доимий равишда бўш турган давлат объектларни аниқлаб, уларни Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб бориш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Марказ ва ҳудудий бошқармалар фаолиятини молиялаштириш ва уларнинг ходимларини ижтимоий кўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Қуйидагилар Марказ ва ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки объектлари ижарасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(47-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Агентлик ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси, Марказнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Марказ директори марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметасини, шунингдек, штатлар жадвалини (уларга ўзгартиришларни) тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг марказий аппарати даромадлари ва харажатлари сметаси, шунингдек, штатлар жадвали Агентлик томонидан рўйхатдан ўтказилади ва марказий аппарати молиявий ҳисоботи Агентликка топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бошқармалар даромадлар ва харажатлар сметаси, шунингдек, штатлар жадвали ҳудудий молия органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда молиявий ҳисоботини ҳудудий молия органларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ томонидан ҳудудий бошқармалар даромадлар ва харажатлар сметаси, шунингдек, штатлар жадвалининг йиғма маълумоти (жамланмаси) Агентликка тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ҳудудий бошқармалар шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланадиган маблағлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўловлар амалга оширилгандан кейин қолган маблағлар тўлиқлигича Марказнинг ғазна транзит ҳисобварағига ўтказилади ва тегишли молия йили учун тасдиқланган марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметасига асосан қайта тақсимланади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимларининг иш ҳақи, лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари ва тартиблари асосида амалга оширилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Марказнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан Марказнинг ходимларини ижтимоий таъминлашга, шунингдек, Марказ раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга, шунингдек Марказ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Марказнинг ҳисобот бериши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили 1 апрелга қадар бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Марказни тугатиш ва қайта ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Марказ қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши мумкин.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Марказнинг тугатилиши, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмасдан, унинг фаолияти тўхтатилишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни қайта ташкил этишда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 09/20/793/1637-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)