15.12.2020 йилдаги ПҚ-4925-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида иқтисодиёт тармоқларининг юқори суръатларда ривожланишини таъминлаш, маиший ва қурилиш чиқиндиларини тўплаш, саралаш, олиб чиқиш ва қайта ишлашнинг замонавий усуллари ҳамда технологияларини жорий этиш, шунингдек, ушбу йўналишда бошқарувнинг замонавий тизимини йўлга қўйиш орқали соҳага тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш ҳамда хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси), Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экология қўмитаси тизимидаги «Махсустранс» давлат унитар корхонаси ва «Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш» давлат корхонасини Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш» давлат корхонасини «Махсустранс» давлат унитар корхонасига қўшиб юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсустранс» давлат унитар корхонаси иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, «Махсустранс» давлат унитар корхонаси иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси давлат органи ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахс томонидан ташаббус қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат шериги ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий шерик Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсустранс» давлат унитар корхонаси томонидан санитар тозалаш хизматлари кўрсатилаётган ҳудуд, унинг учун ажратилган чиқинди полигонлари ва унга тегишли бўлган мол-мулк, шу жумладан махсус автотранспорт воситалари ва техникалар давлат-хусусий шериклик объекти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсустранс» давлат унитар корхонаси ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникалари хусусий шерикка ўн йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади ҳамда тўловлар тўлиқ тўлаб бўлинганидан сўнг уларни тасарруф этиш ҳуқуқи хусусий шерикка ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсустранс» давлат унитар корхонасига тегишли бўлган бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонлари, шу жумладан чиқинди полигонлари хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муддатига ижарага берилади.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Махсустранс» давлат унитар корхонаси иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларида қуйидагиларни назарда тутсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий шерик томонидан Тошкент шаҳрида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни замонавий технологияларни татбиқ этган ҳолда утилизация қилиш ва қайта ишлаш корхонасини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсустранс» давлат унитар корхонаси иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар утилизация қилингандан сўнг қолган қисмни кўмиш амалиётини босқичма-босқич жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш» лойиҳаси доирасида давлат кафиллиги остида жалб қилинган кредитларни давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида қайтариш тартибини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2020 — 2022 йилларда Тошкент шаҳрида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида эришилиши таъминланадиган мақсадли кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, саралаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини ташкил этиш соҳасида хусусий сектор улушини 100 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш бўйича мавжуд дебитор қарздорликни 75 фоизга камайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги «2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4291-сон қарорига мувофиқ 2022 йилдан бошлаб республика шаҳарларининг кўп квартирали турар жой секторида беш турдаги маркаланган контейнерларни ўрнатишга асосланган, қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 мартдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими (кейинги ўринларда — чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими) қуйидаги тартибда босқичма-босқич жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-босқичда (2021 йилда) — Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида чиқиндиларни «қайта ишланадиган» ва «қайта ишланмайдиган» тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-босқичда (2022 йилда) — «Махсустранс» давлат унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган барча ҳудудлардаги якка тартибдаги турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни «қайта ишланадиган» ва «қайта ишланмайдиган» тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-босқичда (2023 йилдан бошлаб) — барча туманларда чиқиндиларни «қайта ишланадиган», «қайта ишланмайдиган», «органик», «хавфли маиший чиқиндилар» ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2021 — 2025 йилларда Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни истеъмолчилардан саралаб йиғиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилаётган ҳудудларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-босқичда истеъмолчилар чиқиндиларни «қайта ишланадиган» ва «қайта ишланмайдиган» тоифаларга ажратилган ҳолда тўплаши учун рангли чиқинди контейнерлари ва (ёки) қайта ишланадиган пакетлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Махсустранс» ДУК томонидан бепул таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари истеъмолчилар томонидан чиқиндилар саралаб йиғилганлигини инобатга олиб пасайтирилган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш» лойиҳасини жадаллаштириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда уч ой муддатда чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилаётган ҳудудлар учун пасайтирилган тарифларни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги (А.С. Султанов), Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ва Давлат экология қўмитаси (А.И. Максудов) билан биргаликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш харажатларини истеъмолчиларнинг фойдаланилган электр энергияси тарифлари таркибига киритиш механизмларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р.Қ. Холматов) ва Давлат экология қўмитаси (А.И. Максудов) билан биргаликда Тошкент шаҳридан чиқаётган қурилиш чиқиндилари учун полигон ташкил этишга тегишли ер майдонини ажратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қурилиш вазирлиги (Б.И. Закиров), Давлат экология қўмитаси (А.И. Максудов) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков) билан биргаликда икки ой муддатда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ишлари натижасида ҳосил бўлган, сараланган, қайта ишлашга ва утилизацияга топширилган чиқиндиларнинг тўлиқ цикли ҳақидаги маълумотларни киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларда ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндиларининг миқдори ва сифат кўрсаткичларини (келиб чиқиши, агрегат ҳолати, хавфлилик даражаси ва бошқалар) ҳамда давлат экологик экспертизаси хулосасига асосан улардан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ишлари амалга ошириладиган объектларда қурилиш чиқиндилари тўпланадиган жойларни (майдончаларни) белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларда ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндиларини тўплаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш, утилизация қилиш ва полигонларга жойлаштиришнинг кузатув мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган «Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш муддати 2022 йилга қадар узайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор бўйича ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар ярим йил якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4925-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 декабрдаги ПҚ-4925-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 — 2022 йилларда Тошкент шаҳрида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида эришилиши таъминланадиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мақсадли индикаторлар номи

Ўлчов бирлиги

2020 йил 31 декабрь ҳолатига амалда

Йиллар

2021 йил 1 июль

2021 йил 31 декабрь

2022 йил 31 декабрь

1. Умумий кўрсаткичлар

1.

Маҳалла фуқаролар йиғинларини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари билан қамраб олиш даражаси

дона

514

514

514

514

%

100

100

100

100

2.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси

%

8

12

25

30

3.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини ташкил этиш соҳасида хусусий сектор улуши

%

29

29

29

100

2. Чиқиндиларни тўплаш, саралаш, қайта ишлаш ва кўмиш инфратузилмаси

4.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчаларининг сони, шундан:

дона

1 065

1 075

1 095

1 150

Таъмирланадиганлари

дона

101

110

120

150

5.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш объектлари сони

дона

54

61

68

70

6.

Бюджет ташкилотларнинг чиқинди контейнерлари билан таъминланганлиги

талаб этилади, дона

2 813

2 813

2 900

3 000

мавжуд, дона

2 634

2 794

2 900

3 000

%

93,6

99,3

100

100

3. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш соҳасида моддий техник база

7.

Чиқинди ташиш махсус техника таъминоти

дона

430

489

489

501

8.

Полигонлар учун махсус техника ва механизмлар таъминоти

дона

9

15

15

15

4. Кўрсатилган хизматлар учун тўлов интизомини таъминлаш

9.

Аҳолига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш бўйича дебитор қарздорлик

млрд сўм

38,7

33,2

20

10

10.

Кўрсатилган хизматлар учун мажбурий тўловларни ундириш даражаси

%

91

95

100

100

11.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлардан фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартнома тузганлик даражаси

%

60

80

90

100

5. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш

12.

Лойиҳалар сони

дона

1

13.

Киритиладиган инвестиция миқдори

млн АҚШ долл.

10

14.

Яратиладиган янги иш ўринлари сони

нафар

112

15.

Жалб этиладиган қўшимча техникалар сони

дона

12

16.

Ўрнатиладиган ускуналар сони

дона

2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 декабрдаги ПҚ-4925-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 — 2025 йилларда Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни истеъмолчилардан саралаб йиғиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари ва шакллари

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб тўплашни жорий қилиш

1.1. Биринчи босқичТошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида чиқиндиларни саралаб йиғиш

1.

Якка тартибдаги турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни (кейинги ўринларда — ҚМЧ) саралаб тўплашни тажриба сифатида жорий қилиш.

1. ҚМЧларни саралаб йиғиш тизими жорий этиладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини аниқлаш.

2021 йил 1 февраль

Маҳаллий бюджет маблағлари, хайрия ва ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган манфаатдор ташкилотлар

2. Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги истеъмолчиларни контейнерлар ёки махсус чиқинди қоплари (пакетлар) билан таъминлаш.

2021 йил 1 март

3. Сараланган ҚМЧларни олиб чиқиб кетиш учун алоҳида графикларини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 март

4. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини чиқинди ташиш техникаси билан айланиб чиқиб сараланган ҚМЧларни алоҳида олиб чиқиб кетиш амалиётини жорий қилиш.

2021 йил мартдан бошлаб доимий

2.

Якка тартибдаги турар-жой секторида ҚМЧларни саралаб тўплашни рағбатлантириш.

1. Аҳоли томонидан ҚМЧларни саралаб тўплашда ҳосил бўладиган иккиламчи хом ашёни қабул қилиш (сотиб олиш) тарифларини белгилаш ёки саралаб тўплашни рағбатлантиришнинг бошқа иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 июнь

Маҳаллий бюджет маблағлари, хайрия ва ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган манфаатдор ташкилотлар

2. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини иккиламчи хом ашёни кўчма (мобил) қабул қилиш шохобчалари орқали йиғиш (қабул қилиш, сотиб олиш).

2022 йил мартдан бошлаб доимий

3.

Сараланган ҚМЧларни қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш.

1. Иккиламчи хом ашё бозорини (талаб ва таклиф) ўрганиш.

2021 йил 1 апрель

Маҳаллий бюджет маблағлари, хайрия ва ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган манфаатдор ташкилотлар

2. Тошкент шаҳрида иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини дислокациясини ишлаб чиқиш ва уларни жойлаштириш учун ер участкаларини аниқлаш.

2021 йил 1 май

3. Қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш ва фаолиятини юритиш.

2022 йил 1 июнь

4. Иккиламчи хом ашёни реализация қилиш.

доимий

1.2. Иккинчи босқич«Махсустранс» давлат унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган барча ҳудудлардаги якка тартибдаги турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш

4.

Якка тартибдаги турар-жой секторида ҚМЧларни саралаб тўплашни жорий қилиш.

1. Истеъмолчиларни икки турдаги контейнерлар ёки махсус чиқинди қоплари (пакетлар) билан таъминлаш учун талаб этиладиган харажатларни ҳисоб-китоб қилиш.

2021 йил якунига қадар

Маблағ талаб этилмайди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган манфаатдор ташкилотлар

2. ҚМЧларни саралаб тўплашни жорий қилиш учун талаб этиладиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни қайта шакллантириш ва тегишли давлат органларига тақдим этиш.

2021 йил 1 декабрь

3. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни қайта тасдиқлаш.

Белгиланган муддатда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

4. Истемолчиларни икки турдаги контейнерлар ёки махсус чиқинди қоплари (пакетлар) билан босқичма-босқич таъминлаш бўйича режа-графигини ишлаб чиқиш.

2022 йил 15 декабрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган манфаатдор ташкилотлар

5. Истемолчиларни қуйидаги икки турдаги контейнерлар ёки махсус чиқинди қоплари (пакетлар) билан босқичма-босқич таъминлаш:

қайта ишланадиган ҚМЧлар (полимерлар, қоғоз ва металл каби иккиламчи моддий ресурслар аралашмасидан ташкил топган);

қайта ишланмайдиган ҚМЧлар (бошқа аралаш ҚМЧлар);

2022 йил давомида

Маҳаллий бюджет ва санитар тозалаш корхоналари маблағлари, хайрия ва ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

6. Сараланган ҚМЧларни олиб чиқиб кетиш учун алоҳида графикларни ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 февраль

7. МФЙларни чиқинди ташиш техникаси билан айланиб чиқиб сараланган ҚМЧларни алоҳида олиб чиқиб кетишни ташкил этиш.

2022 йилдан бошлаб доимий

5.

ҚМЧларни саралаб йиғиш қутиларини (урна) ўрнатиш.

1. Тошкент шаҳрининг ободонлаштириш объектларида иккиламчи ҚМЧларни саралаб йиғиш учун махсус қутиларни (урна) ўрнатиш дислокациясини ишлаб чиқиш ва уларни жойлаштириш учун ер участкаларини аниқлаш.

2022 йил 1 март

Маҳаллий бюджет маблағлари, хайрия ва ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган манфаатдор ташкилотлар

2. ҚМЧларни саралаб йиғиш махсус қутиларни (урна) ўрнатиш режа-графигини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 март

3. ҚМЧларни саралаб йиғиш учун махсус қутиларни (урна) ўрнатиш.

2022 йил 1 июнь

1.3. Учинчи босқичбарча туманларда чиқиндиларни «қайта ишланадиган» ва «қайта ишланмайдиган», «органик», «хавфли маиший чиқиндилар» ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш

6.

Кўп квартирали турар-жой секторида ҚМЧларни саралаб тўплаш учун чиқинди тўплаш шохобчаларини махсус контейнерлар билан жиҳозлаш.

Қуйидаги турдаги маркаланган контейнерларни ўрнатиш:

қайта ишланадиган ҚМЧлар (полимерлар, қоғоз ва металл каби иккиламчи моддий ресурслар аралашмасидан ташкил топган);

органик ҚМЧлар (озиқ-овқат ва бошқа биологик чирийдиган чиқиндилар);

қайта ишланмайдиган ҚМЧлар (бошқа аралаш ҚМЧлар);

шиша идиш буюмлари учун.

2022 — 2025 йиллар давомида

Санитар тозалаш корхоналари маблағлари, хайрия ва ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Махсустранс» ДУК, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган манфаатдор ташкилотлар

7.

Кўп квартирали турар-жой секторида ҚМЧларни алоҳида олиб чиқиб кетиш тизимини жорий қилиш.

Сараланган ҚМЧларни чиқинди ташиш техникаси билан чиқинди тўплаш шохобчаларини айланиб чиқиб олиб чиқиб кетишни ташкил этиш.

2023 — 2025 йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари, хайрия ва ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Махсустранс» ДУК, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган манфаатдор ташкилотлар

II. Экологик маданиятни оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш

8.

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалалари бўйича ижтимоий реклама маълумотларини тарқатишни ташкиллаштириш.

1. ҚМЧларни саралаб тўплаш бўйича ижтимоий реклама роликларини яратиш.

2. Телевидение ва ижтимоий тармоқларда ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни саралаб тўплаш масалалари бўйича ижтимоий рекламаларни жойлаштириш.

Доимий равишда

Хайрия ва ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Махсустранс» ДУК, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган манфаатдор ташкилотлар

9.

Аҳолининг ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги билим даражасини ошириш бўйича тадбирларни ташкиллаштириш.

1. ОАВларда ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалалари бўйича ахборот ва мақолалар тайёрлаш.

2. ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг долзарб масалаларига бағишланган баннерларни яратиш ва ўрнатиш.

Доимий равишда

Хайрия ва ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат экология қўмитаси, «Махсустранс» ДУК

10.

Ободонлаштириш ва санитария жиҳатидан тозалаш тадбирларини ташкиллаштириш.

1. Рухсат этилмаган (тартибсиз) чиқиндихоналарни бартараф этиш бўйича экологик «плогинг»ларни ўтказиш:

«плогинг» учун кийим-бош ва бошқа керакли буюмларни (қоплар, қисқичлар, қўлқоплар ва ҳ.к.) харид қилиш ва тайёрлаш;

таниқли санъаткорлар ва кўнгилли ёшлар иштирокида Республика бўйича «плогинг» ўтказиш.

Ҳар йили

Хайрия ва ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар уюшмаси, Давлат экология қўмитаси

2. Ўтказилаётган тадбирларни ОАВларида кенг ёритиш.

Доимий равишда

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

III. Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида тўлов механизмларини такомиллаштириш

11.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни ундириш механизмини такомиллаштириш.

1. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни ундириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида мазкур соҳада самарали кўрсаткичларга эришган хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналарига сўровнома юбориш ва (ёки) тажриба алмашиш учун малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳни хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш.

2021 йил 1 апрель

Хайрия ва ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни ундириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилиш.

2021 йил давомида

3. Ўрганиш ва таҳлиллар натижаси бўйича қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундиришнинг замонавий ечимлари юзасидан энг мақбул таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 март

12.

ҚМЧларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш бўйича тадқиқот ва хронометраж ишларини олиб бориш.

1. ҚМЧларнинг тўпланиш меъёрларини аниқлаш бўйича тажриба тадқиқот ва хронометраж ишларини ўтказиш.

2. ҚМЧларнинг тўпланиш меъёрларини тасдиқлаш.

2021 йил январь — декабрь

Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. ҚМЧларнинг тўпланиш меъёрларини республиканинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш.

Ҳар беш йилда

IV. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат экологик назоратини амалга ошириш

13.

Тошкент шаҳрида «Яшил патруль» акциясини ўтказиш.

1. Аҳолининг экологик билим ва маданиятини ошириш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлашни олдини олиш мақсадида, кўнгиллилар ҳамда Давлат экологик назорати инспекторлари билан ҳамкорликда жойларда «Яшил патруль» акциясини ўтказиш.

2. Белгиланмаган жойларга чиқиндиларнинг ташланишини олдини олиш ва аниқланган ҳолатлар юзасидан маъмурий чоралар қўллаш.

Ҳар йили

Талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

3. Ўтказилаётган тадбирларни ОАВларида кенг ёритиш.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

15.

Тезкор назорат тадбирларини ўтказиш.

1. ҚМЧларни ноқонуний жойлаштириш ва уларнинг ҳосил бўлиш ва жойлаштириш жойларида ёқиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни олдини олиш бўйича экологик назорат тадбирларини ўтказиш.

2. ОАВ вакиллари иштирокида ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги жорий ҳолатни ёритиш мақсадида экологик назорат тадбирларини ўтказиш.

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарларни аниқлаш.

ҚМЧлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чораларини кўриш.

Доимий равишда

Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 декабрдаги ПҚ-4925-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш» лойиҳасини жадаллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Оҳангарон тумани ҳудудида янги полигон қуриш ва мавжуд полигонни кўмиш ишларини амалга ошириш

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги харид комиссияси томонидан мувофиқ тендер ғолибини аниқлаш ва пудратчи билан шартномани имзолаш.

2021 йил январь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Махсустранс» ДУК

2. Оҳангарон тумани ҳудудидаги янги ташкил этилган ҳамда эски полигонларда белгиланган ишларни тугатиш.

2022 йил декабрь

2.

«Махсустранс» ДУК тасарруфидаги «Чиқиндини қайта юклаш станциялари»ни реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш

1. «Чиқиндини қайта юклаш станцияларини реконструкция қилиш» пакети бўйича мувофиқ тендер ғолибини аниқлаш ва пудратчи билан шартномани имзолаш.

2021 йил январь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Махсустранс» ДУК

2. Юнусобод ва Яккасарой чиқиндини қайта юклаш станцияларида қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2021 йил декабрь

3.

«Махсустранс» ДУКга қарашли гараж хўжаликларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш

1. «Гараж хўжаликларини реконструкция қилиш» пакети бўйича тендер ғолибини аниқлаш ва пудратчи билан шартномани имзолаш.

2021 йил январь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Махсустранс» ДУК

2. Миробод ва Бектемир туманларда жойлашган гараж хўжаликларида қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2021 йил декабрь

4.

Оҳангарон тумани ҳудудидаги янги чиқинди полигонининг моддий техника базасини ривожлантириш

Оҳангарон тумани ҳудудидаги янги чиқинди полигони учун махсус техникаларни харид қилиш.

2021 йил декабрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Махсустранс» ДУК

5.

Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида иқтисод қилинган кредит маблағлари ҳисобидан «Махсустранс» ДУКда ягона электрон дастур (ERP) ва ихтисослашган махсус техникалар йўналишларини мақбуллаштирувчи қилувчи (GIS) электрон дастурларини ўрнатиш.

Лойиҳа бўйича иқтисод қилинган кредит маблағларини ўзлаштириш мақсадида «Махсустранс» ДУКга зарур бўлган таъмирлаш ёки қурилиш ишларини амалга ошириш.

2022 йил июнь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Махсустранс» ДУК

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 декабрдаги ПҚ-4925-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 октябрдаги ПҚ-3956-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 5-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат экология қўмитаси тизимига кирувчи маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ва «Махсустранс» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«корхоналарининг» сўзи «корхонасининг» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 1-иловадан «Махсустранс» ДУК ва унинг Тошкент шаҳар туманлардаги филиаллари, «Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish» ДК*» блоки чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳри «Махсустранс» ДУК», «Туман филиаллари», «Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish» ДК» блоклари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоҳдаги «санитар тозалаш нодавлат ихтисослаштирилган» сўзлари «санитар тозалашга ихтисослаштирилган бошқа» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 07/20/4925/1626-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)