17.11.1992 йилдаги 538-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.11.1992 йилдаги 538-сон
Кучга кириш санаси
17.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2002
 LexUZ шарҳи
Илова этилаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тўғрисидаги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Минтақавий ваколатли вакили бошқармаси тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар ташқи иқтисодий алоқалар субъектларининг, шу жумладан белгиланган тартибда республика ҳудудида ҳам, чет элларда ҳам чет эл жисмоний ва юридик шахсларининг фаолиятини муайян йўналишда ва кенг кўламда текширишни ташкил этади ҳамда ўтказади (зарур ҳолларда бу иш Молия вазирлиги, давлат солиқ инспекцияси, махсус юрисдикцияга эга бўлган идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида ўтказилади), ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари республика қонунларини бузаётган ва Ўзбекистон манфаатларига зарар етказаётган ҳолларда, шу жумладан ғирром рақобат, лицензияларнинг шартлари бузилган ҳолларда экспорт-импорт аъмолларнинг олдини олади, тезлик билан тўхтатиб қўяди, Вазирлар Маҳкамасига ташқи иқтисодий фаолиятни тўхтатиб қўйиш, судларга эса ташқи иқтисодий фаолиятни тўхтатиш ва бундай иш қилган ташкилотга нисбатан бошқа тегишли тадбирлар кўриш ҳақида, шунингдек, тўхтатиб қўйилган аъмолларни тиклаш тўғрисида таклифлар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўз ҳуқуқ доирасида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ва уларни бажариш юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ҳамда тадбиркорлар, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг маҳаллий идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Вазирликнинг ваколатли вакиллари, ўз тасарруфидаги ташқи иқтисодий бирлашмалар, фирмалар, ваколатхоналар, муассасалар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг савдо ваколатхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг чет эл мамлакатларидаги элчихоналари ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчилар аппаратлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, йўл-йўриқлар, меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқади, кўрсатмалар беради, уларнинг ижросини ташкил этади ва текшириб боради. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўзига берилган ваколатлар доирасида ишлаб чиққан ва тасдиқлаган меъёрий ва услубий ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг маҳаллий идоралари ижро этиши учун ҳам мажбурийдир.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Ваколатли вакили башқармасининг таркибий тузилиши, штат жадвали, баланси, даромадлар бўйича харажатларнинг махсус банди Вазир томонидан тасдиқланади. Ваколатли вакил бошқармасининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомни, ваколатли вакил бошқармаси ҳузурида барпо этилган фирмалар, ташкилотларнинг уставлари ва бошқа таъсис ҳужжатларини Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ваколатли вакили — Бошқарма бошлиғи Вазир билан келишган ҳолда тасдиқлайди. Ваколатли вакил бошқармаси ҳузурида барпо этилган хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисод ва ташқи савдо фирмалари ташкилотлари қўшимча даромад манбаларига эга бўлиш мақсадида акцияли жамиятларда, уюшмаларда, қўшма корхоналарда ва тадбиркорликнинг бошқа шаклларида иштирок этиш, шу жумладан уларни таъсис этиш учун Вазирликнинг розилигини оладилар.