Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш ҚОИДАЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Е-полисни тузиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби

3-боб. Ахборот алмашинуви иштирокчилари ўртасида электрон ахборот алмашинуви

4-боб. Е-полис тузилганлиги тўғрисида хабарномани юбориш

5-боб. Е-полис ҳақиқийлигини текшириш

6-боб. Ахборот алмашинуви иштирокчилари ягона ахборот тизимида ахборот алмашинуви

7-боб. Якунловчи қоидалар

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш, уларнинг ҳақиқийлигини текшириш ва суғурта ҳодисаси содир бўлганда кўриб чиқиш СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон турларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 мартдаги 222-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида онлайн тартибида фаолият юритувчи тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграциялашган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими (кейинги ўринларда — ягона ахборот тизими) жорий этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат


1-босқич

Суғурта қилдирувчи

Суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсида Е-полис сотиб олиш учун аризани тўлдиради.

Заруратга кўра


2-босқич

Суғурта ташкилоти

1. Е-полис сотиб олиш учун юборилган аризадаги маълумотларни текширади ҳамда электрон шартнома тузиш учун оммавий оферта билан танишиш, тасдиқлаш ва суғурта мукофотини тўлаш тўғрисида таклифини беради.

2. Агар маълумот нотўғри ёки қисман тўлдирилган бўлса, аризадаги маълумотни қайта текшириш ва тўғрилаш ҳақида суғурта қилдирувчига маълумот юборади.

Автоматик тарзда


3-босқич

Суғурта қилдирувчи

1. Е-полисни тузиш учун оммавий оферта билан танишади ва тасдиқлайди.

2. Е-полисда кўрсатилган суғурта мукофотини тўлайди.

3. Агар суғурта ташкилотидан аризани қайта текшириш ва тўғрилаш ҳақида маълумот келса, маълумотларни текширади ва тўғрилаб қайта юборади.

Автоматик тарзда 24 соат ичида


4-босқич

Суғурта ташкилоти

Суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўланганлигини текширади ва Е-полис бўйича ягона ахборот тизимига маълумот юборади.

Автоматик тарзда


5-босқич

Ягона ахборот тизими

1. Тузилган шартнома бўйича маълумотларни сақлайди, Е-полиснинг ноёб рақамини шакллантиради ва суғурта ташкилотига юборади.

2. Суғурта қилдирувчининг телефон рақамига SMS-хабар шаклида ва электрон почта манзилига (мавжуд бўлса) электрон хабарнома шаклида маълумот юборади.

Автоматик тарзда


6-босқич

Суғурта қилдирувчи

1. SMS ёки электрон манзилига юборилган хабарномада кўрсатилган ҳаволага ўтади ва Е-полисни электрон қурилмага юклайди ёки қоғозга чиқариб олади.

2. Ягона ахборот тизими ёки суғурта ташкилоти расмий веб-сайти, Е-полиснинг ноёб рақами ва транспорт воситасининг давлат рақам белгисини киритиш орқали Е-полисни ҳақиқийлигини текширади.

Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда


7-босқич

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг ЙХҲББ ходимлари

Ягона ахборот тизими орқали ёки планшет қурилмадаги ахборот тизимларни интеграцияси орқали Е-полисни ҳақиқийлигини текширади.

Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда


8-босқич

Ариза берувчи

Суғурта ҳодисаси содир бўлганда Е-полис бўйича жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг қонунчиликда белгиланган ҳужжатларнинг электрон ёки сканерланган нусхалари суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси орқали юборади.

Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда


9-босқич

Суғурта ташкилоти

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва қабул қилинган санаси тўғрисида электрон маълумотнома ариза берувчига, у кўрсатган электрон почта манзилига (агар мавжуд бўлса) юборилади ва (ёки) суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги аризачининг шахсий кабинетида кўрсатилади.

Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда


10-босқич

Суғурта ташкилоти

Қонунда белгиланган муддатларда аризани кўриб чиқади ва тўловни амалга ошириш ёки рад этиш ҳақида ариза берувчига хабар беради.

Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси