Ҳужжат кучини йўқотган 20.04.2015 19.01.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 874
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Тартиби, 19.01.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 874
Кучга кириш санаси
19.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 20.04.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги томонидан

1999 йил 20 декабрда 96-сон билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси Давлат

солиқ қўмитаси томонидан 1999 йил

17 сентябрда 99-116-сон билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки билан 1999 йил

17 сентябрда 145-В-сон билан

«КЕЛИШИЛГАН»

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЮДЖЕТ ОЛДИДА БОҚИМАНДАСИ БОР ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ БЮДЖЕТ ОЛДИДАГИ ҚАРЗЛАРИНИ УНДИРИШ ВА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МАБЛАҒИ БЎЛМАГАН ҲОЛАТДА УЛАРНИНГ ДЕБИТОР ҚАРЗИ ОРҚАЛИ БЮДЖЕТ ОЛДИДАГИ ҚАРЗИНИ УНДИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиб
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 19 январда 874-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 9 апрелдаги 29, 2015-13-сонли «Бюджет олдида боқимандаси бор хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги қарзларини ундириш ва солиқ тўловчиларнинг маблағи бўлмаган ҳолатда уларнинг дебитор қарзи орқали бюджет олдидаги қарзини ундириш тўғрисидаги тартибни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 874-1, 15.04.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги «Муддатида тўланмаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисида»ги, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва бошқа меъёрий ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хўжалик юритувчи субъектларнинг дебитор ва кредитор қарзларини камайтириш ҳамда бюджет олдидаги боқимандаларини ундириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ВА ТЎЛИҚ ТЎЛАМАГАНЛИКЛАРИ УЧУН ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ ОРҚАЛИ УНДИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатда солиқ ва мажбурий тўловларни давлат бюджетига ўтказмаса, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги «Муддатида тўланмаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси 1-бандига асосан сўзсиз равишда инкассо топшириқномасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобрақамига қарзларни ундириш учун қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан давлат рўйхатидан ўтган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисобварақларидан пул маблағларининг тўлаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномасига асосан хўжалик юритувчи субъектларнинг миллий валютадаги маблағлари биринчи навбатдаги тўловлар бўйича қилинган талабларни қоплаш учун етарли бўлмаса, у ҳолда хизмат кўрсатувчи банк томонидан солиқ хизмати органларининг ёзма равишдаги кўрсатмасига асосан хўжалик юритувчи субъектнинг қўйилган талабларни қондириш учун керакли бўлган уларнинг ҳисобварақларидаги чет эл валютасини Республика валюта биржасига сотиш учун қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ тўловчининг ҳисобрақамида ва валюта ҳисобварағида маблағ бўлмаганда инкассо топшириқномаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1998 йил 8 октябрда 496-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низомга асосан, 2-картотекада тўловни кутаётган ҳужжатлар қаторига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. БОҚИМАНДАЛАРНИ ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗГА ҚАРАТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ тўловчиларнинг банклардаги барча ҳисобварақларида маблағи бўлмаса, у ҳолда солиқ тўловчилар жойлардаги Давлат солиқ хизмати органларига «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 5 ва 6-моддасига асосан ойига бир марта кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан кредитор ва дебитор қарзи тўғрисидаги маълумотномани 1-иловага мувофиқ тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бундан ташқари бюджет олдида боқимандаси бор корхоналар дебитор қарздор корхоналар билан солиштирма далолатномани тузади ва дебитор қарзлари рўйхати билан биргаликда ойига бир марта кейинги ойнинг 10 санасига ўзи рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органига топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жойлардаги тижорат банклари Давлат солиқ органларининг сўровномасига асосан сўралган хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги боқимандасини, дебитор ва кредитор қарзларни камайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 786-моддаси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 мартдаги 146-сон қарорига асосан уларнинг барча ҳисобварақларида пул маблағлари қолдиғи бўйича маълумотни DBF файлда ёки рухсат берилган тартибда, кейинчалик электрон почта орқали кунлик маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жойлардаги солиқ органлари банклардан олган маълумотларни ўз ҳудудига жойлашган хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлганини таҳлил қилиш билан бирга ўша куни умумлаштириш учун вилоят Давлат солиқ бошқармасига электрон почта орқали берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси ўз навбатида олган маълумотни вилоят бўйича умумлаштириб, 3 кун ичида ўз ҳудудидаги ДСИларига ва вилоят ҳудудидан ташқаридаги корхоналарга қарашли маълумотларни бошқа вилоятларга Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги «Муддатида тўланмаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисида» Қонунининг 8-моддаси ижросини таъминлаш учун электрон почта орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун, ушбу маълумотларни жойлардаги солиқ хизмати органлари таҳлил қилади ва маблағлари мавжуд дебитор хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварағига бюджет олдида боқимандаси бор корхона номидан ўз вақтида инкассо топшириқномаларини қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бюджет олдида боқимандаси бор корхоналарнинг дебитор қарзи учун солиштирма далолатномаси асосида қўйилган инкассо топшириқномаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги «Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ўчириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномага асосан ижро этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ҚАРЗДОР КОРХОНАЛАРНИНГ ҚАРЗЛАРИНИ УЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИДАН УНДИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулклари ҳисобидан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қарздор корхонанинг бюджетдан қарзини бир ой муддатда тўламаса, мулки ҳисобидан ундириш учун хўжалик судига мурожаат қилиши ҳақида огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қарздор корхонага огоҳлантириш талабномаси берилганидан кейин бир ой муддат ўтгач, корхона қарзини қисман тўлаган ёки тўламаган ҳолда унинг қарзини мол-мулки ҳисобидан ундириш учун хўжалик судига даъво аризаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хўжалик судига даъво ариза беришда сўнгги ҳисобот даври учун корхона баланс нусхаси, бюджетдан бўлган қарзларини тасдиқловчи солиштирув далолатномалари, қарздорнинг ҳисоб-китоб, жорий, валюта ҳисобрақамларида маблағи йўқлиги ҳақида банк маълумотномаси, шахсий ҳисобрақамлардан кўчирмалар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ЖАВОБГАРЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тижорат банклари, хўжалик юритувчи субъектлар ва Давлат солиқ хизмати органларининг масъул ходимлари ушбу тартибни тўғри ва ўз вақтида бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунларда белгиланган тартибда жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири ўринбосари Э. ГАДОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси Раиси ўринбосари В. БЕГАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Раиси ўринбосари М. ЖУМАГАЛДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг
1999 йил 17 сентябрдаги 99-116,
145-В-сон Тартибига 1-сонли
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎Корхонанинг тўртбурчак муҳри
______________________________ Давлатсолиқ инспекциясига

‎‎1999 йил «___»_____________________га

‎‎Корхонанинг дебитор ва кредитор қарзи
‎тўғрисида тезкор маълумот

(минг сўмда)‎
корхонани номи‎ идентифик рақами‎ рўйхатдан ўтган ДСИ номи‎ дебитор қарзи‎ кредитор қарзи‎ суммаси ўтган дебитор қарзи суммаси‎ қарздорлик пайдо бўлган муддати‎
Корхона раҳбари‎‎‎
Бош бухгалтер

‎‎__________________________________

(‎‎имзо)

М.У.‎

__________________________________‎‎

(‎‎имзо) ‎‎

(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон)